ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Баҳолаш фаолияти / Умумий қоидалар /

Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказишни ташкил этиш тартиби ҳақида Низом (ЎзР ВМ 28.07.2008 й. 161-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 28 июлдаги

161-сон қарорига

1-ИЛОВА


Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг

ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказишни

ташкил этиш тартиби ҳақида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказишга оид ишларни ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш - экспертиза буюртмачиси билан тузилган шартнома асосида бошқа баҳолаш ташкилоти томонидан ўтказиладиган баҳолаш ташкилотини баҳолаш бўйича ҳисоботларни текшириш;


экспертизанинг бажарувчиси - рўйхатдан ўтган баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмасига аъзо бўлган, шартнома асосида экспертиза ўтказиш учун жалб қилинадиган баҳолаш ташкилоти;

таҳлилий экспертиза - қиймат турининг баҳолаш мақсадларига мувофиқлигини, баҳолашда фойдаланилган маълумотларнинг асосланганлигини, методологиянинг мақбуллигини, ҳисоб-китобларнинг аниқлигини ва баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилинишини текшириш учун ўтказиладиган баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда тақдим этилган маълумотлар таҳлили асосида амалга ошириладиган экспертиза;


дала шароитида ўтказиладиган экспертиза - таҳлилий экспертизани, шунингдек баҳолаш объектига чиқиб баҳоланадиган мол-мулкни текширишни ва, зарурият бўлганда, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда тақдим этилган маълумотларни тасдиқлаш учун мол-мулкнинг қиёсланадиган объектларини текширишни ўз ичига оладиган экспертиза;


эксперт хулосаси - баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг мазмунига, ўтказилган тадқиқотлар сифати ва умуман баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ҳаққонийлигига нисбатан шарҳлар билан биргаликда экспертиза натижаларини акс эттирадиган ҳужжат.


3. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлиги экспертизадан (кейинги ўринларда "экспертиза" деб юритилади) ўтказилиши предмети ҳисобланади.


4. Экспертиза қуйидагилар юзасидан тақдим этилган баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ҳаққонийлиги текширилишини таъминлайди:

фойдаланилган маълумотлар ва олинган маълумотномаларнинг асосланганлиги;

қўлланилган методлар ва баҳолаш усулларининг асосланганлиги;

ҳисоб-китобларнинг аниқлиги;

таҳлил, фикрлар ва хулосаларнинг асосланганлиги;

тақдим этилган ҳисоботнинг баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги.


5. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботдаги исботловчи аҳамиятига эга бўлган маълумотлар айни бир вақтда қуйидаги мезонларга мувофиқ бўлиши керак:

тегишлилик - баҳолаш объекти билан баҳолаш тартиб-қоидаси унинг воситасида амалга ошириладиган маълумотлар сифат ва миқдор тавсифларининг алоқадорлиги мавжудлиги;

йўл қўйилиши мумкинлиги - маълумотлар ишончли тасдиқланадиган манбалардан олиниши керак;

ишончлилик - исботлар билан аниқланадиган маълумотлар буюртмачи ва экспертиза натижаларидан бошқа фойдаланувчилар уларни холисона ҳақиқатга мувофиқ деб баҳолаши мумкин бўлган тарзда, яъни ҳақиқатда юз берган тегишли ҳолатлар билан исбот қилиниши керак;

етарлилик - маълумотлар қўшимча ахборот манбаларини жалб этмасдан ва баҳолаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўрмасдан улар ёрдамида олинадиган натижаларни тўлиқ ва холисона талқин қилиш имконини беради.


6. Экспертиза буюртмачи, баҳолашнинг бошқа истеъмолчилари ва баҳолашни ўтказган баҳолаш ташкилоти ўртасида баҳсли вазиятлар пайдо бўлган тақдирда ёки бошқа ҳолатларда ўтказилади.


7. Экспертизани ўтказган баҳолаш ташкилоти такрорий (ўз) баҳосини амалга оширмасдан ва баҳолаш объекти қийматини ўз ичига олган ўз хулосасини чиқармасдан баҳолаш тўғрисидаги ушбу ҳисоботнинг ишончлилигини аниқлайди.


8. Баҳолаш ташкилотини илгари ушбу баҳолаш ташкилоти томонидан бажарилган баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг экспертизасига жалб қилишга йўл қўйилмайди.

Баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот экспертизасига баҳолаш тўғрисидаги ушбу ҳисоботни тузишда олдин иштирок этган баҳоловчи жалб этилиши мумкин эмас.

Баҳолаш ҳақидаги ҳисоботнинг ҳаққонийлигини экспертиза қилиш учун фақат биринчи ёки олий тоифали баҳоловчилар жалб этилиши мумкин.


II. ЭКСПЕРТИЗА ЎТКАЗИШ УЧУН АСОС


9. Экспертизани бажарувчи (кейинги ўринларда "бажарувчи" деб юритилади) билан экспертизанинг буюртмачиси (баҳолаш хизматлари истеъмолчиси) ўртасида тузилган шартнома (шартномада ўтказиладиган экспертиза тури кўрсатилиши керак) экспертиза ўтказиш учун асос ҳисобланади.


10. Экспертизани ўтказишда экспертиза буюртмачиси ёхуд бошқа манфаатдор шахсларнинг бажарувчи фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди.



III. ЭКСПЕРТИЗА БУЮРТМАЧИСИНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


11. Экспертиза буюртмачиси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

экспертизани ўтказиш масалалари бўйича бажарувчидан маслаҳатлар ва зарур методик ёрдам олиш;

экспертиза предметига нисбатан таклифлар, мулоҳазалар, тушунтиришларни бажарувчига тақдим этиш;

бажарувчидан экспертизани ўтказишнинг бориши тўғрисидаги ахборотни олиш;

экспертиза буюртмачиси қонун ҳужжатлари ва шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


12. Экспертиза буюртмачиси қуйидагиларга мажбурдир:

экспертиза ўтказилишининг тўлиқлигини таъминлайдиган материалларни экспертизага тақдим этиш ва ушбу материалларнинг ҳаққонийлиги учун жавобгар бўлиш;

шартномада назарда тутилган тартибда экспертиза ўтказилишининг ҳақини тўлаш.

Экспертиза буюртмачиси қонун ҳужжатлари ва шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам ўз зиммасига олиши мумкин.



IV. БАЖАРУВЧИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


13. Экспертиза ўтказишда бажарувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

экспертиза буюртмачисидан баҳолаш объекти ва баҳолаш объектини баҳолаш ўтказилиши билан боғлиқ ҳужжатлардан фойдаланиш таъминланишини талаб қилиш, шунингдек ундан экспертиза ўтказиш учун зарур бўлган тушунтириш ва қўшимча маълумотларни олиш;

учинчи шахслардан экспертиза ўтказиш учун зарур бўлган ахборотни сўраш. Агар кўрсатиб ўтилган ахборотни тақдим этиш рад этилиши экспертизанинг ҳаққонийлигига таъсир кўрсатган тақдирда баҳоловчи буни эксперт хулосасида кўрсатади;

баҳоловчилар ва бошқа мутахассисларни белгиланган тартибда экспертизани ўтказишда қатнашишга жалб этиш;

агар буюртмачи шартнома шартларини бузган, экспертиза ўтказиш учун зарур бўлган ахборот тақдим этилишини таъминламаган ёхуд шартномага мувофиқ иш шароитларини таъминламаган ҳолларда экспертиза ўтказишни рад этиш.

Бажарувчи қонун ҳужжатлари ва шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


14. Бажарувчи экспертизани ўтказишда қуйидагиларга мажбурдир:

экспертизани ўтказиш тартиби ва шартларига риоя қилиш;

буюртмачининг талабига кўра экспертизани ўтказишга шартнома тузилиши баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмасига аъзолиги тўғрисидаги маълумотни, баҳоловчи (баҳоловчилар)нинг малака сертификатини, баҳоловчи (баҳоловчилар)нинг биринчи ёки олий тоифасига эгалиги тўғрисидаги гувоҳномани ва баҳоловчи ташкилотларнинг фуқаролик жавобгарлиги суғурта полисини олдиндан тақдим этиш;

баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган холисона экспертиза ўтказишга тўсқинлик қиладиган ҳолатлар пайдо бўлиши, манфаатлар тўқнашувининг мавжудлиги, мустақиллик тамойилига риоя қилишнинг имкони йўқлиги оқибатида экспертизани ўтказишда ўзининг иштирок этиши мумкин эмаслиги тўғрисида буюртмачига хабар қилиш;

буюртмачининг сўрови бўйича баҳолаш фаолиятини тартибга соладиган қонун ҳужжатларининг талаблари тўғрисидаги ахборотни тақдим этиш;

экспертиза ўтказиш давомида олинадиган ҳужжатларнинг сақланишини таъминлаш;

мол-мулкнинг эгасига ва (ёки) буюртмачига экспертиза ўтказиш жараёнида аниқланган уларнинг мансабдор шахслари ва бошқа ходимлар томонидан зарар етказилиши, шунингдек қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари тўғрисида хабар бериш;

ўтказилган экспертиза натижалари бўйича эксперт хулосалари нусхалари баҳолаш ташкилотида уч йил мобайнида сақланишини таъминлаш;

экспертиза ўтказиш давомида буюртмачидан олинган ахборотнинг маҳфийлигини таъминлаш.

Бажарувчи қонун ҳужжатлари ва шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам ўз зиммасига олиши мумкин.



V. ЭКСПЕРТИЗА ЎТКАЗИШГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


15. Экспертиза таҳлилий ёки дала шароитида ўтказиладиган экспертиза шаклида ўтказилади.


16. Таҳлилий экспертизани ўтказишда бажарувчи баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботдаги ахборотдан фойдаланиб қуйидагиларни текшириши шарт:

баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги;

баҳолаш объектига мавжуд ва баҳоланадиган ҳуқуқлар тавсифининг етарлилиги;

баҳоланадиган қиймат мақсадлари ва турининг баҳолашни ўтказиш ҳақидаги шартнома шартларига ва баҳолаш натижаларидан келажакда фойдаланишга мувофиқлиги;

баҳолашни ўтказишда қабул қилинган йўл қўйишлар ва чеклашларнинг қонунийлиги (қонун ҳужжатларига мувофиқлиги) ва ҳаққонийлиги (амалдаги ҳолатларга мувофиқлиги);

баҳолаш объектига тегишли бўлган бозор тавсифи ва типик харидорлар тўғрисидаги маълумотлар мавжудлиги;

ишончли натижага эга бўлиш учун нарх ҳосил қилувчи омиллар жамини, шу жумладан, баҳолаш объектининг жойлашган жойи, очиқ бозорда баҳолаш объекти экспозициясининг ўртача бозор даврини ҳисобга олиш;

баҳолаш объекти қийматининг тегишли турини аниқлаш учун баҳоловчи томонидан баҳолаш стандартлари қўлланилишининг асосланганлиги;

ҳуқуқий, бозорга оид, молиявий, техник ахборотлар ва бошқа ахборотлардан ҳамда уларни олиш манбаларидан фойдаланиш асосланганлиги;

махсус атамалар, баҳоловчининг асослаши ва хулосалари мавжудлиги ва тушунтиришнинг тўлиқлиги;

баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботга иловалардаги мавжуд зарур ҳужжатлар ва материаллар мавжудлиги ва тўлиқлиги;

харажатли, қиёсий ва даромадли ёндашувлар қўлланилишининг тўғрилиги, шунингдек ҳар бир ёндашув доирасида баҳолаш методларини танлаш ва қўллашнинг тўғрилиги, улардан фойдаланишни асослаш (фойдаланишни рад этиш);

баҳолашга турлича ёндашувлар билан ҳисоб-китобларни келишишнинг боадаблилиги;

ҳисобот тузилмаси ва уни расмийлаштириш сифати;

ҳисоб-китобларда фойдаланилган маълумотларнинг бирламчи маълумотларга ҳамда баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ҳар хил бўлимларида ва унга иловаларда келтирилган бошқа маълумотларга мувофиқлиги.


17. Дала шароитида ўтказиладиган экспертизада бажарувчи экспертизани ушбу Низомнинг 16-банди талабларига мувофиқ ўтказади, шунингдек:

баҳолаш объектини баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилган маълумотларга идентификациялайди;

баҳолаш объектининг физик ҳолатини текширади;

баҳолаш объекти тавсифлари зарур тарзда ўлчанишини амалга оширади;

зарурият бўлганда баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда келтирилган маълумотларни тасдиқлаш учун қиёсланадиган объектларни текширади.


18. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни ҳаққоний ёки ҳаққоний эмас деб эътироф этиш экспертиза натижаси ҳисобланади.


19. Қуйидаги омиллар (ҳолатлар)дан ҳеч бўлмаганда бири мавжуд бўлганда баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот ишончли эмас деб эътироф этилади:

ҳисобот Ўзбекистон Республикасининг "Баҳолаш фаолияти тўғрисида"ги Қонуни талабларига, баҳолаш фаолияти стандартларига, баҳолаш фаолияти соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ эмас;

ҳисобот баҳолаш ўтказиш ҳақидаги шартнома талабларига мувофиқ эмас;

баҳолашнинг мақсади баҳолаш натижаларидан келгусида фойдаланишни акс эттирмайди;

баҳоловчи томонидан баҳоланаётган мол-мулк қийматининг тури ноқонуний белгиланган;

ҳисоботни исботловчи аҳамиятга эга бўлган маълумотлар мавжуд бўлган ҳужжат сифатида тавсифлаш имкони йўқ;

ўзаро бир-бирини истисно этувчи ва бир-бирига зид фактлар, маълумотлар, хулосалар, йўл қўйишлар ва уларнинг бир хилда талқин этилмаслиги мавжуд;

баҳолашни ўтказишда фойдаланилган маълумотлар (уларни олиш манбалари) тўғрисида аниқлаштирилган ахборот мавжуд эмас;

ҳисоботда фойдаланиладиган тузатишлар ва/ёки йўл қўйишлар уларни қўллашнинг аён кўриниб турган имкониятлари доирасидан ташқарига чиқади;

ҳисоб-китоблар, формулалар, қўлланилган чегирма ва мукофотлар изчил ва асосланган эмас.


20. Агар баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот Ўзбекистон Республикасининг "Баҳолаш фаолияти тўғрисида"ги Қонуни талабларига, баҳолаш фаолияти стандартларига, баҳолаш фаолияти соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ тузилган бўлса ва исботловчи аҳамиятли маълумотларга эга бўлса, баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот ишончли деб эътироф этилади.

21. Бажарувчи баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот тузилган сана билан экспертиза ўтказилган сана ўртасида пайдо бўлган қўшимча ахборотни эътиборга олмаслиги керак.


22. Экспертиза натижалари бўйича бажарувчи экспертиза ўтказиш учун тузилган шартномага мувофиқ экспертизанинг буюртмачисига бериладиган эксперт хулосасини тузади.

Экспертиза тугаллангандан кейин уч кун муддатда бажарувчи эксперт хулосаси нусхасини бажариладиган баҳолаш ишларининг холислиги ва сифати устидан назорат қилиш ҳамда реестрини юритиш учун экспертиза ўтказаётган баҳолаш ташкилоти аъзо бўлган баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмасига, баҳолаш ҳисоботи ҳаққоний эмас деб топилган тақдирда, бир нусхасини баҳолаш ҳисоботнинг бажарувчиси аъзо бўлган баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмасига юборади.

Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботи юзасидан амалга оширилган экспертиза хулосалари бўйича маълумотлар экспертиза тугаллангандан кейин беш иш кунида Давлат активларини бошқариш агентлигининг баҳолаш тўғрисидаги Экспертиза хулосаларининг ягона реестрига (кейинги ўринларда экспертиза хулосаларининг ягона реестр деб юритилади) бажарувчи томонидан жойлаштирилади.

Эксперт хулосалари (давлат сирлари ёки қонун билан муҳофаза қилинадиган бошқа сирларни ўз ичига олган ҳужжатларга доир хулосалар бундан мустасно) экспертиза хулосаларининг ягона реестрига киритилиши мажбурий ҳисобланади.

Баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмаларидан бирига аъзо бўлмаган баҳолаш ташкилоти ҳамда баҳолаш ташкилоти штатида (ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида) биринчи ёки олий баҳоловчининг тоифа гувоҳномаси мавжуд бўлмаган мутахассис томонидан амалга оширилган экспертиза - баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш деб ҳисобланмайди.

23. Экспертизанинг буюртмачиси эксперт хулосасига рози бўлмаган тақдирда ушбу эксперт хулосасини ва баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни судга юборишга ҳақлидир.



VI. ЭКСПЕРТ ХУЛОСАСИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


24. Эксперт хулосасида қуйидаги мажбурий бўлимлар мавжуд бўлиши керак:

1-бўлим. "Умумий маълумотлар", қуйидагиларни ўз ичига олади:

экспертиза ўтказиш учун асос;

экспертиза предмети (баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг номи);

экспертиза тури (таҳлилий, дала шароитида);

экспертиза ўтказилган сана;

эксперт (экспертлар) тўғрисидаги маълумотлар;

ҳисобот тўғрисидаги маълумотлар;

баҳолаш объектини баҳолаш санасида аниқ идентификациялаш имконини берадиган баҳолаш объектининг аниқ тавсифи, юридик шахсга тегишли бўлган баҳолаш субъектига нисбатан эса - юридик шахснинг реквизитлари.

2-бўлим. "Баҳоланадиган объектга чиққан ҳолда баҳоланаётган мол-мулкни текшириш натижалари" (дала шароитида экспертиза ўтказилганда).

3 бўлим. "Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг Ўзбекистон Республикасининг "Баҳолаш фаолияти тўғрисида"ги Қонуни талабларига, баҳолаш фаолияти стандартларига, баҳолаш фаолияти соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги".

4-бўлим. "Ўтказилган экспертиза хулосалари".

Эксперт хулосасининг намунавий шакли мазкур Низомга 1-иловада келтирилган.


VI-1. БАҲОЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ ҲИСОБОТ ЮЗАСИДАН

РАСМИЙЛАШТИРИЛГАН ЭКСПЕРТИЗА ХУЛОСАЛАРИ

БЎЙИЧА ЭКСПЕРТИЗА ХУЛОСАЛАРИНИНГ ЯГОНА

РЕЕСТРИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ

24-1. Баҳоловчи ташкилотлар томонидан баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш натижаларига кўра расмийлаштирилган экспертиза хулосалари юзасидан тегишли маълумотлар Экспертиза хулосаларининг ягона реестрига (кейинги ўринларда - Ягона реестр) киритилади.

Мазкур маълумотларни киритиш ва улардан фойдаланиш учун тўловлар ундирилмайди.

Ягона реестрга давлат сирлари ёки қонун билан муҳофаза қилинадиган бошқа сирларни ўз ичига олган маълумотлар киритилмайди.


24-2. Ягона реестр Давлат активларини бошқариш агентлигини (кейинги ўринларда - Давактив агентлиги) баҳолаш фаолиятининг ягона электрон ахборот платформаси негизида юритилади.


24-3. Ягона реестрга маълумотларни баҳоловчи ташкилотлар томонидан киритилиши мажбурий ҳисобланиб, у баҳоловчи ташкилотлар ва Давактив агентлиги томонидан доимий равишда янгиланиб боради.

Баҳоловчи ташкилотнинг раҳбари маълумотларни киритишга масъул ҳисобланади.

Ягона реестрга киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлигига баҳоловчи ташкилот жавобгар ҳисобланади.


24-4. Расмийлаштирилган экспертиза хулосаси бўйича маълумотлар (аниқлаштириш) Ягона реестрга экспертиза тугагандан сўнг беш иш куни ичида баҳоловчи ташкилот томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш орқали киритилади ва ушбу Низомга 2-иловада келтирилган шаклда юритилади.

Ягона реестрга киритилган маълумотлардан ташқари, Давактив агентлиги томонидан заруриятга кўра баҳоловчи ташкилотдан эксперт хулосасига оид аниқлаштирувчи маълумотлар олиниши мумкин.


24-5. Ягона реестрга дастлаб киритилган маълумотларда номувофиқликлар аниқланганда, беш иш куни ичида мазкур номувофиқликлар баҳоловчи ташкилот ва Давактив агентлиги масъулларига бириктирилган электрон калитлар орқали тегишли маълумотларни янгилаш асосида бартараф этилади. Бунда, "изоҳ" устунида киритиладиган ўзгартиришларнинг асослари кўрсатилади.


24-6. Баҳоловчи ташкилотлар томонидан мазкур бўлим талабларига риоя этилиши баҳоловчи ташкилотларининг профессионал жамоат бирлашмалари томонидан назорат қилинади.



VII. ЭКСПЕРТИЗА ЎТКАЗИШДА

БАЖАРУВЧИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


25. Экспертизани ўтказишда бажарувчи ўз мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг "Баҳолаш фаолияти тўғрисида"ги Қонуни талабларига, баҳолаш фаолияти стандартларига, баҳолаш фаолияти соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бузганлиги учун қонунчиликка мувофиқ жавоб беради.

Экспертизани ўтказишда баҳоловчи томонидан қонун бузилиш ҳолати содир этилганда, Эксперт комиссиясининг қарорига асосан баҳоловчининг тоифа гувоҳномасини бекор қилиш тўғрисида ваколатли органга тақдимнома киритилади.

Баҳоловчи томонидан такроран қонун бузилиш ҳолати содир этилганда, Эксперт комиссиясининг қарорига асосан баҳоловчи ташкилотларнинг жамоат бирлашмасига баҳоловчи ташкилотни жамоат бирлашмаси аъзолигидан чиқариш тўғрисида ва баҳоловчининг малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиш юзасидан ваколатли органга тақдимнома киритиш учун тақдимнома юборилади.





Низомга

1-ИЛОВА


_______-сон ҳисобот бўйича эксперт хулосаси

"_______________________________________________"

(баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг номи)

20__ йил "___" _________                                                            Тошкент шаҳри



1. Умумий маълумотлар


Экспертизани ўтказиш асоси: _____________________________________

________________________________________________________________

Экспертиза предмети: ____________________________________________

________________________________________________________________

Экспертиза тури: ________________________________________________

Экспертиза ўтказилган сана: 20__ йил "___" ________________

Эксперт: Ф.И.О., лавозими, баҳоловчининг малака сертификати тартиб рақами ва унинг берилган санаси ____________________________________________________________________________________________________________________________

____________________________________________________________________________________________________________________________

20__ йил "___" _______даги "_______________"-сон ҳисобот (кейинги ўринларда Ҳисобот деб аталади) 20__ йил "___" _______да "____________" жамоат бирлашмасига аъзо бўлган "______________" баҳоловчи ташкилот томонидан 20__ йил "___" ________да берилган ______-сон баҳоловчининг малака сертификатига эга бўлган баҳоловчи ______ томонидан 20__ йил "___" __________даги _______-сон Шартнома бўйича ________________мақсадида бажарилган.


___________________________________________________________________________________________________________________________

(Объектнинг баҳолаш санасида идентификация қилиш имконини берувчи аниқ тавсифи,

___________________________________________________________________________________________________________________________

юридик шахсга тегишли бўлган баҳолаш объекти бўйича эса юридик шахснинг реквизитлари)


_______________________________________________________________________________________________ баҳолаш объекти ҳисобланади.


2. Баҳоланувчи объектга борган ҳолда баҳоланувчи мол-мулкни текшириш натижалари (дала шароитида экспертиза ўтказишда):


Дала шароитида экспертиза ўтказишда қўшимча равишда қуйидагилар аниқланди:

(Сўнгра эксперт томонидан баҳолаш объектига борган ҳолда баҳоланаётган мол-мулкни текшириш ва баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда кўрсатилган маълумотларни тасдиқлаш учун мол-мулкнинг таққосланадиган объектларини текшириш натижалари келтирилади)


3. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги


Ҳисоботда қуйидагилар келтирилган: _____________________________________________________________________________________

____________________________________________________________________________________________________________________________

(Сўнгра эксперт томонидан баҳолаш тўғрисида тақдим этилган ҳисоботнинг баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига баҳолаш объектини баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот мазмунига қўйиладиган умумий талабларга риоя қилиниши бўйича мувофиқлиги ҳақидаги хулосалар келтирилади)

Баҳолаш мақсадлари учун Ҳисоботда қуйидаги ёндашувлардан фойдаланилган:

___________________________________________________________________________________________________________________________

___________________________________________________________________________________________________________________________

(Сўнгра эксперт томонидан ҳисоботда Баҳоловчи томонидан у ёки бу баҳолаш ёндашувларидан фойдаланишнинг (ёки фойдаланишни рад этишнинг) асосланганлиги тўғрисидаги хулосалар келтирилади)

Даромад бўйича ёндашувдан фойдаланиш:

Танланган ёндашув доирасида Баҳоловчи ______________________ методидан фойдаланди.

(Сўнгра эксперт томонидан фойдаланилган ёндашув доирасида Баҳоловчи томонидан аниқ методни танлашнинг тўғрилиги ва асосланганлиги тўғрисидаги хулосалар келтирилади. Бундан ташқари, баҳолашнинг танланган методи доирасида баҳолашни амалга оширишда Баҳоловчи томонидан фойдаланилган ахборотларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлиги, ҳисоблашда Баҳоловчи томонидан фойдаланилган миқдорларнинг ҳаққонийлиги ва асосланганлигини таҳлил қилиш натижалари келтирилади)

Қиёсий ёндашувдан фойдаланиш:

Танланган ёндашув доирасида Баҳоловчи ______________________ методидан фойдаланди.

(Сўнгра эксперт томонидан фойдаланилган ёндашув доирасида Баҳоловчи томонидан аниқ методни танлашнинг тўғрилиги ва асосланганлиги тўғрисидаги хулосалар келтирилади. Бундан ташқари, баҳолашнинг танланган методи доирасида баҳолашни амалга оширишда Баҳоловчи томонидан фойдаланилган ахборотларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлиги, ҳисоблашда Баҳоловчи томонидан фойдаланилган миқдорларнинг ҳаққонийлиги ва асосланганлигини таҳлил қилиш натижалари келтирилади)

Харажат бўйича ёндашувдан фойдаланиш:

Танланган ёндашув доирасида Баҳоловчи ______________________ методидан фойдаланди.

(Сўнгра эксперт томонидан фойдаланилган ёндашув доирасида Баҳоловчи томонидан аниқ методни танлашнинг тўғрилиги ва асосланганлиги тўғрисидаги хулосалар келтирилади. Бундан ташқари, баҳолашнинг танланган методи доирасида баҳолашни амалга оширишда Баҳоловчи томонидан фойдаланилган ахборотларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлиги, ҳисоблашда Баҳоловчи томонидан фойдаланилган миқдорларнинг ҳаққонийлиги ва асосланганлигини таҳлил қилиш натижалари келтирилади)

Жорий этилган чегиришлар ва мукофотлар:

(Ушбу бўлимда эксперт томонидан ҳисоблашда Баҳоловчи томонидан фойдаланилган чегиришлар ва мукофотлар миқдорларини қўллаганликнинг асосланганлиги ва уларнинг ҳаққонийлиги, шунингдек уларни аниқлашнинг ҳаққонийлиги тўғрисидаги хулосалар келтирилади)

Баҳолашнинг ҳар қайси ёндашуви салмоғини асослаш:

Баҳоловчи ______________ (баҳолашда қийматни аниқлашга ёндашувларда фойдаланилган салмоқни белгилаш методидан) фойдаланди.

(Сўнгра эксперт томонидан Баҳоловчи ёндашувларининг салмоғини (коэффициентларини) белгилашнинг асосланганлиги тўғрисидаги хулосалар келтирилади)


4. Ўтказилган экспертиза хулосалари:


Юқорида баён қилинганларга асосланиб, 20__ йил "___" __________даги "_______________"ни баҳолаш тўғрисидаги кўриб чиқилган

                                                                                                                                          (ҳисобот номи)

_____-сон ҳисобот____________________________ деб эътироф этилади.

                                         (ҳаққоний/ҳаққоний эмас)


Экспертизани ўтказган эксперт _________

Экспертизани ўтказган                   (имзо)

баҳоловчи ташкилот раҳбари __________

                                                           (имзо)

Баҳоловчи ташкилот муҳри


Изоҳ: Ушбу эксперт хулосаси фақат илова қилинаётган ҳисоботнинг тўлиқ матнини ҳисобга олган ҳолда, унда мавжуд бўлган барча йўл қўйишлар ва чеклашларни, шунингдек экспертизани ўтказишда фойдаланилган ҳужжатларни эътиборга олиб талқин этилиши мумкин.






Низомга

2-ИЛОВА


Баҳоловчи ташкилотлар томонидан баҳолаш

тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини

экспертизадан ўтказиш натижаларига кўра

расмийлаштирилган экспертиза хулосалари

юзасидан Экспертиза хулосаларининг

ягона реестрига киритиладиган

МАЪЛУМОТЛАР

Т/р

Экспертиза

ўтказган

баҳоловчи

ташкилот

(номи

ва СТИР

рақами)


Экспертиза

ўтказган

баҳоловчи

ташкилот

раҳбари

(Ф.И.О.)


Экспертиза

ўтказган

тоифали

эксперт

(Ф.И.О.,

тоифаси ва

гувоҳнома

рақами)


Экспертиза

буюртмачиси

(номи)


Экспертизани

ўтказиш

юзасидан

шартнома

(рақами ва

санаси)


Ўтказилган

экспертиза

тури

(таҳлилий

ва дала

шароитида)


Тайёрланган

эксперт

хулосаси

(рақами ва

санаси)


Экспертиза

хулосаси

натижаси

(ҳаққоний

ёки

ҳаққоний

эмас)


1

2


3

4

5

6

7

8

9

1.










2.










3.










...










Баҳолаш

тўғрисидаги

ҳисоботни

тайёрлаган

баҳоловчи

ташкилот

(номи)


Тайёрланган

баҳолаш

тўғрисидаги

ҳисобот

(рақами ва

санаси)


Баҳолаш

объекти

(номи ва

манзили)


Баҳолаш

санаси


Баҳолаш

объекти

тури*


Баҳолаш

объекти

кадастр

рақами**

(кўчмас

мулк

объектлари

учун)


Баҳолаш

мақсади

***


Аниқланадиган

қиймат тури

****


ИЗОҲ


10


11

12

13

14

15

16

17

18















*) Транспорт воситалари, машина ва ускуналар, интеллектуал мулк, кўчмас мулк, бизнесни баҳолаш ва бошқалар

**) Кадастр рақами, кўчмас мулк тури (турар ва нотурар), қурилиш ости майдони, умумий фойдаланиш майдони, яшаш майдони, ҳуқуқ турини белгилайдиган ҳужжат.

***) Реализация қилиш, гаровга қўйиб кредит олиш, давлат мулки объектларини хусусийлаштириш, устав фондига киритиш ва бошқа мақсадлар.

****) Бозор қиймати, адолатли қиймат, инвестиция қиймати, синергетик қиймат, тугатиш қиймати, алмаштиришнинг қолдиқ қиймати, такрор ишлаб чиқариш қолдиқ қиймати, махсус қиймат, суғуртага оид қиймат, солиққа оид қиймат, бозор ижара ҳақи ва бошқа турдаги қийматлар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 31-32-сон, 299-модда.





















































Время: 0.2021
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск