язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм/ Соғлиқни сақлаш/ Тиббий экспертизалар (ТМЭК, ТХК ва бошқалар)/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.08.2008 й. 175-сон "Тиббий-меҳнат экспертиза хизмати бошқариш тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.08.2008 й.

N 175



ТИББИЙ-МЕҲНАТ ЭКСПЕРТИЗА ХИЗМАТИ

БОШҚАРИШ ТУЗИЛМАСИНИ ВА ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сон қарорига мувофиқ ҳамда ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини янада ривожлантириш, тиббий-ижтимоий ва реабилитация хизматлари кўрсатиш самарадорлигини ошириш, тиббий-меҳнат экспертиза хизмати бошқариш тузилмасини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Тиббий текширишдан қайта ўтказиш муддати кўрсатилмасдан ногиронлик гуруҳи белгиланадиган касалликлар рўйхати 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги:

бир ой муддатда тиббий-меҳнат экспертиза хизмати тузилмасини ва уни бошқариш механизмини ушбу қарор талабларига мувофиқлаштирсин;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва уларда ногиронлар билан ишлаш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирларини кўрсин;

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази врачларига малака тоифаси бериш (уларни тасдиқлаш) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аттестация ўтказилишини ташкил этсин.

3. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари" тўғрисида 1992 йил 17 июлдаги 328-сон қарорининг 1-банди ҳамда қарорга илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 7-сон, 19-модда);

Вазирлар Маҳкамасининг "Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (ТМЭК) ҳамда меҳнатда майибланганлик ёки касб касаллиги туфайли тайинланган пенсияларни бошқа давлатларга ўтказиш тартиби тўғрисида" 1994 йил 23 июндаги 317-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 6-сон, 32-модда) 1-бандининг иккинчи хатбоши ҳамда қарорга 1-илова;

Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 30 январдаги 56-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 1-сон, 3-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига киритилаётган ўзгартиришларнинг 5-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев





Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 8 августдаги

175-сон қарорига

6-ИЛОВА



Тиббий текширишдан қайта ўтказиш муддати

кўрсатилмасдан ногиронлик гуруҳи

белгиланадиган касалликлар

РЎЙХАТИ


I. ИЧКИ ОРГАНЛАР КАСАЛЛИКЛАРИ


1. III босқич гипертоник касаллик (марказий асаб тизими, кўз туби, юрак, буйрак мушаги томонидан органик ўзгаришлар).


2. Миоакард инфарктини бошдан кечирган шахсларда кескин ифодаланган, юрак мушаги анча ўзгарган ва III босқич қон айланиши бузилган юрак (коранар) етишмовчилиги.


3. III босқич қон айланиши барқарор бузилганда юрак нуқсони (сўл атриовентрикуляр ёриқ торайиши, аортал қопқоқчалар нуқсони, комбинациялашган нуқсонлар).


4. Барқарор III босқич нафас етишмовчилиги ва юрак етишмовчилиги билан бирга кечадиган сурункали ўпка касалликлари.


5. Барқарор ифодаланган буйрак етишмовчилигида сурункали нефрит (шиш, изостенурия, артериал босим ошиши, кўз тубининг ўзгариши, қоннинг қолдиқ азоти ошиши).


6. Портал қон айланиши бузилган ҳолда жигар циррози (асцит).


7. Қандли диабет - ацетонурия ва коматоз ҳолатга мойилликдаги оғир шакли. Иценко-Кушенго касаллиги (АКТГга боғлиқлик).


Изоҳ. Юқоридаги бандларда санаб ўтилган касалликлар ҳолатида тиббий текширишдан ўтмасдан ногиронлик гуруҳини белгилашга икки йил мобайнида ногиронни тиббий-меҳнат эксперт комиссияси (кейинги ўринларда ТМЭК деб аталади) кузатувидан кейин йўл қўйилади (енгил функционал ўзгаришлар даври ҳисобга олинмайди). Муддатнинг узоқлиги даври ушбу функционал етишмовчилик аниқланган пайтдан бошлаб ҳисобланади.



II. АСАБ-ПСИХИК КАСАЛЛИКЛАР


1. Хотира ва психикадаги бузилишлар аниқ ифодаланган шароитда III босқич бош мия томирлари атеросклерози.


2. Кенг суяк нуқсони ёки мия моддасидаги ўзга тана ҳолатида бош миянинг жароҳатли шикастланиши оқибатлари.


3. Орқа миянинг прогрессив ва неоперабел ўсмаси билан аниқ ифодаланган функционал бузилишлар билан бирга бош миянинг неоперабел ўсмалари.


4. Олигофрения:

4.1. имбециллик даражаси;

4.2. телбалик даражаси.


5. Деменция.


6. Болалар церебрал фалажи, наслий-дегенератив касалликларнинг оғир оқибатлари, яққол ифодаланган қўпол гемисиндром, тотал ҳамда ҳаракатланиш, сенсор ва олий пўстлоқ функциялари бузилиши (апраксия, агнозия, деменция) каби барқарор турғун асоратларга эга бўлган икки йилдан ортиқ давом этган бош ва орқа мия қон-томир касалликлари ҳамда оғир жароҳатларда.

7. Яққол ифодаланган ҳаракатланиш, пўстлоқ ости, мияча ва статодинамик бузилишлар босқичидаги марказий асаб тизимининг сурункали кучайиб борувчи касалликлари.

Изоҳ. 1, 3 ва 4.2-бандларда кўрсатилган касалликлар ҳолатида ногиронликнинг биринчи гуруҳи қайта тиббий текширишдан ўтказилмасдан белгиланади. 4.1-банддаги касалликлар ҳолатида ногиронликнинг иккинчи гуруҳи қайта тиббий текширишдан ўтказилмасдан белгиланади. Муддатнинг узоқлиги ушбу функционал етишмовчилик аниқланган пайтдан бошлаб ҳисобланади.


III. ЖАРРОҲЛИК КАСАЛЛИКЛАРИ ҲАМДА

АНАТОМИК НУҚСОНЛАР ВА ДЕФОРМАЦИЯЛАР


1. Органнинг бир қисми ёки жуфтли органларнинг бири олиб ташлангандан кейинги ҳолат: операция йўли билан олиб ташлангандан кейин ҳиқилдоқ бўлмаслиги, қизилўнгач операция йўли билан олиб ташлангандан кейин пульмонэктомия, нефрэктомия, 1/2 резекциядан кейин ва ингичка ичак қисми тотал ошқозон резекцияси, йўғон ичак гемиколэктомияси, тўғри ичакнинг тотал экстирпацияси (органлар ва тизимлар функцияси бузилиши аниқ ифодаланганда).


2. Қўл нуқсонлари ва деформацияси: елка чўлтоқлиги, билак чўлтоқлиги, панжа йўқлиги; елканинг ёки билакнинг ҳар икки суяги сохта бўғими; 60 градусдан кам ёки 150 градусдан ортиқ бурчакли функционал ноқулай ҳолатда ёки билакнинг сўнг даражадаги пронация ёки сўнг даражадаги супинацияси қайд этилганда тирсак томирининг кескин ифодаланган контрактураси ёки анкилози; резекциядан кейин шалвираб турган елка ёки тирсак томири; биринчи бармоқдан ташқари панжанинг тўртта бармоғи барча суяклари йўқлиги; панжанинг уч бармоғи йўқлиги, биринчиси бунга кирмайди; функционал ноқулай ҳолатда ушбу бармоқларнинг анкилози ёки кескин ифодаланган контрактураси; биринчи ва иккинчи бармоқларнинг ёки ҳар икки панжа уч бармоғининг йўқлиги.


3. Оёқ нуқсонлари ва деформацияси: турли даражаларда бел ёки болдир чўлтоқлиги; суяк-пластик ампутациядан кейин оёқ панжаси чўлтоқлиги (Пирогов типи); Лисфранк томири даражасида нуқсонли чўлтоқлик; оёқ панжасининг нуқсонли ҳолати ҳамда юриш ва туриш функциялари анча бузилган ҳолда болдир панжаси томирининг кескин ифодаланган контрактураси ёки анкелози; белнинг ёки болдирнинг ҳар икки суягининг сохта бўғими; резекциядан кейин шалвираган тизза ёки тос-бел томири; тос-бел томирининг кескин ифодаланган контрактураси ёки анкелози; 180 градусдан кам бурчакли ёки томир резекциясидан кейин оёқнинг 7 сантиметрдан камга қисқаришининг функционал жиҳатдан ноқулай ҳолатда тизза томирининг анкелози.


4. Юрак мушаги ёки юрак халтасидаги ўзга тана.


5. Даволашга қарамай бартараф этиб бўлмайдиган оқма: нажас, сийдик натижасида вужудга келувчи ифлослик.


6. Агар протезлаш чайнашни таъминламаса, жағ ёки қаттиқ танглай нуқсонлари.


7. Ўтказилган операция оқибатлари муносабати билан кўкрак қафаси деформацияси - нафас олиш етишмовчилиги ҳолатида бешта ёки ундан ортиқ қовурға резекцияси.


8. IV даражали хавфли ўсма метастазлар ва (ёки) рецидивлар мавжуд бўлганда хавфли инкурабел ўсмалар.


9. Ҳаракатни чеклайдиган ва тос органлари функциялари бузилган ҳолатдаги умуртқа касаллиги.


Изоҳ. 4, 6, 7 ва 9-бандларда кўрсатилган касалликлар ҳолатида ногирон икки йил мобайнида ТМЭК томонидан кузатилгандан кейин ногиронликнинг фақат учинчи гуруҳи қайта тиббий текширишдан ўтказилмасдан белгиланади. Шикастланишнинг оғирроқ шаклларида ва комбинацияли (кўп сонли) шикастланишларда ногиронлик гуруҳи (биринчи, иккинчи) умумий асосларда белгиланади. 8-бандда кўрсатилган касалликлар ҳолатида биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлик икки йил мобайнида ногирон ТМЭК томонидан кузатилгандан кейин белгиланади.


IV. ҚУЛОҚ, ТОМОҚ ВА БУРУН КАСАЛЛИКЛАРИ


1. Болаликдан кар-соқовлик ва карлик.


V. КЎЗ ШИКАСТЛАНИШИ ВА КАСАЛЛИГИ


1. Ҳар икки кўзнинг тўлиқ кўрлиги, ҳар икки кўзнинг кўриш ўткирлиги пасайиши ва энг яхши кўрадиган кўзда 0,03 гача коррекция ёки барқарор ва тиклаб бўлмайдиган ўзгаришлар натижасида ҳар икки кўзнинг кўриш майдони 10 градусгача концентрик торайиши.


2. Бир кўзнинг тўлиқ кўрмаслиги, коррегирлаш мумкин бўлмаганда бир кўзнинг кўриш ўткирлиги 0,02 гача пасайиши ёки кўриш майдонининг 5 градусгача торайиши.

Агар ушбу Рўйхатга мувофиқ белгиланган, қайта тиббий текширишдан ўтказиш муддати кўрсатилмаган ногиронлик гуруҳи қўшилган бошқа касалликлар муносабати билан ошса, қайта тиббий текширишдан ўтиш Фуқароларни ТМЭКда тиббий текширишдан ўтказиш ва ногиронликни белгилаш тартиби тўғрисидаги Низомда белгиланган муддатга тайинланади.



VI. НОГИРОНЛИК ГУРУҲИ МУДДАТСИЗ БЕЛГИЛАНАДИ


1. 60 ёшдан катта ногирон эркакларга ва 55 ёшдан катта ногирон аёлларга.


2. Кейинги 5 йил ва ундан ортиқ йил мобайнида ногиронликнинг I ёки II гуруҳи белгиланган, 5 йил мобайнида ДПМда тўлиқ диспансер кўригидан ўтган, реабилитация дастурлари бажарилган, шунингдек реабилитациянинг барча турлари истиқболсиз бўлган, тиклаб бўлмайдиган анатомик-функционал бузилишлар ёки зўраювчи касалликларга дучор бўлган ногиронларга.

Кўрсатиб ўтилган талаблардан ҳеч бўлмаса бири бажарилмаганда, шу жумладан, бемор реабилитация, даволаш ёки операцияни, ўқишни рад этган тақдирда ногиронлик гуруҳи муддатсиз белгиланмайди.


3. Охирги 7 йил мобайнида ногиронлик гуруҳи ўзгармаган ва кўрсатиб ўтилган давр мобайнида даволаш-профилактика муассасаларида тўлақонли диспансеризациядан ўтган, реабилитация қилиш индивидуал дастурининг барча бандлари бажарилган ҳамда кейинги реабилитация тадбирларининг барча турларининг ўтказилиши истиқболсиз бўлган III гуруҳ ногиронларига.

Кўрсатиб ўтилган талаблардан ҳатто бирортаси бажарилмаган тақдирда ҳам муддатсиз ногиронлик белгиланмайди.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 33-сон, 314-модда.