язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Словакия Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси ва Словакия Республикаси ўртасида ўзаро муносабатлар асослари ва ҳамкорлик тўғрисида Шартнома (Братислава, 1997 йил 16 январь), (ЎзР ОМ 25.04.1997 й. 423-I-сон қарори билан ратификация қилинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси ва Словакия

Республикаси ўртасида ўзаро муносабатлар

асослари ва ҳамкорлик тўғрисида

ШАРТНОМА


Қуйида Юқори Аҳдлашувчи томонлар деб аталувчи Ўзбекистон Республикаси ва Словакия Республикаси,

халқаро ҳуқуқнинг барча тан олган нормалари, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низоми, Хельсинки Якунловчи акти, Янги Европа учун Париж хартияси ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг бошқа ҳужжатларидан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажаришга ўз интилишларини тасдиқлаб,

демократик ва универсал қадриятлар асосидаги ҳамкорлик учун янги имкониятларни очган иккала мамлакатдаги тарихий ўзгаришларни маъқуллаб,

сиёсий, иқтисодий, маданий, илмий, гуманитар ва бошқа соҳалардаги ўзаро фойдали ҳамкорликни икки томонлама асосда ва халқаро институтлар ва ташкилотлар доирасида ривожлантиришни истаб,

дўстона муносабатлар, ўзаро тушуниш ва ҳамкорликни келгусида ривожлантириш иккала давлатнинг асосий манфаатларига жавоб беради деб ишониб,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда


Юқори Аҳдлашувчи Томонлар ўз муносабатларини суверен, тенг ҳуқуқли, дўстона давлатлар сифатида ривожлантирадилар. Улар давлат суверенитети ва мустақиллигини ўзаро ҳурмат қилиш, тенг ҳуқуқлилик ва бир-бирининг ички ишларига аралашмаслик, куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилиш, чегараларнинг бузилмаслиги, ҳудудий яхлитлик, баҳсларни тинч йўл билан ҳал этиш, инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳурмат қилиш,

...