язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Польша Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси билан Польша Республикаси ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Шартнома (Варшава, 1995 йил 11 январь), (ЎзР ОМ 06.05.1995 й. 77-I-сон қарори билан ратификация қилинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси билан

Польша Республикаси ўртасида дўстлик

ва ҳамкорлик тўғрисидаги

ШАРТНОМА


Ўзбекистон Республикаси ва Польша Республикаси, бундан кейин "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчилар,

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомининг мақсад ва қатъиятларига амал қилган ҳолда,

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик бўйича Кенгашнинг Якунловчи актида, янги Европа учун Париж хартияси ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик бўйича Кенгашнинг бошқа ҳужжатларидаги қатъиятларга содиқликларини таъкидлаган ҳолда,

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик бўйича Кенгашнинг аъзолари бўлган давлатлар ҳудудида адолатли ва мустаҳкам тартиб ўрнатиш зарурлигига ишонган ҳолда,

уларнинг манфаатлари умумийлигини ва бу ҳудудда тинчлик, хавфсизлик, тотувлик ва ҳамкорлик учун биргаликда масъул эканликларини ҳис қилган ҳолда,

ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантириш учун икки томонлама асосда бўлганидек халқаро ташкилотлар ва муассасалар доирасида ҳам ўзаро ҳаракатлар иродасини баён этиб,

яхши қўшничилик қатъияти Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик бўйича Кенгаш аъзолари бўлган барча давлатлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солиб туриши кераклигига ишончни ифодалаб,

иккала халқни бирлаштирувчи анъанавий дўстликка мурожаат қилиб, ўзбек-поляк муносабатларининг энг яхши қадриятларини қайтадан барпо қилиш ва ҳар томонлама ривожлантириш истагида,

дўстона яшаш учун асослар тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси билан Польша Республикаси ўртасидаги яқин ҳамкорликни ривожлантиришга интилиб,

қуйидагилар ҳақида келишиб олдилар:



1-модда


1. Аҳдлашувчи Томонлар дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлайдилар, шунингдек ўрталарида мавжуд бўлган тушуниш ва ишончни чуқурлаштирадилар.


2. Аҳдлашувчи Томонлар ўзаро муносабатларида суверенитет ва тенглик, чегаранинг бузилмаслиги, ҳудудий яхлитлик, ички ишларга аралашмаслик ва халқларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш қатъиятларига асосланиб иш кўрадилар.


3. Аҳдлашувчи Томонлар халқаро ташкилот ва идоралар доирасида икки томонлама ҳамкорликларни, шунингдек Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик бўйича Кенгаш аъзолари бўлган давлатлар

...