язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Польша Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Польша Республикаси Ҳукумати ўртасида иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида Битим (Тошкент, 2007 йил 2 октябрь, ЎзР Президентининг 20.12.2007 й. ПҚ-750-сон қарори билан тасдиқланган, 2008 йил 21 апрелдан кучга кирган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Польша Республикаси Ҳукумати ўртасида

иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида

БИТИМ

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Польша Республикаси Ҳукумати, бундан буён "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчилар,

1995 йил 11 январда Варшава шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси ва Польша Республикаси ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Шартноманинг қоидаларига амал қилиб,

иқтисодий ҳамкорлик соҳасида Аҳдлашувчи Томонлар имзолаган халқаро шартномалар қоидаларини ҳисобга олиб,

Польша Республикасининг Европа Иттифоқига аъзолигини инобатга олиб,

Ўзбекистон Республикаси ва Польша Республикаси ўртасидаги иқтисодий муносабатларни келажакда мустаҳкамлаш ва ривожлантириш мақсадида,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда


1. Аҳдлашувчи Томонлар ўз давлатларининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ ўзаро тенглик ва манфаатдорлик тамойиллари асосида иқтисоднинг барча соҳа ва

...