Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Машинасозликни, электротехника ва авиация саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 03.09.2008 й. 199-сон Қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 3 сентябрдаги

199-сон қарорига

1-ИЛОВА



Машинасозликни, электротехника

ва авиация саноатини ривожлантириш,

маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари

ахборот-таҳлил департаменти тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Машинасозликни, электротехника ва авиация саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб юритилади) Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 8 августдаги 174-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Ижро этувчи аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.


2. Департаментнинг фаолияти Вазирлар Маҳкамасини, унинг Президиумини, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратини машинасозликни, электротехника ва авиация саноатини ривожлантириш; сафарбарлик ва давлат захиралари; стандартлаштириш ва метрология масалалари бўйича ахборот-таҳлилий материаллар билан таъминлашга йўналтирилган.


3. Департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.


4. Департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.

Департамент ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарига бўйсунади ва айни бир пайтда унинг фаолияти Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштириб борилади.


5. Департамент ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.



II. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

а) машинасозликни ривожлантириш соҳасида:

машинасозлик корхоналарини ривожлантиришнинг тармоқни модернизация қилиш ва техник жиҳатдан жиҳозлашга, бутун дунёга машҳур савдо маркаларига эга бўлган халқаро трансмиллий компанияларни жалб этган ҳолда маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий, рақобатбардошли ишлаб чиқаришлар ташкил этишга қаратилган стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

ишлаб чиқариш потенциалидан янада тўлиқ фойдаланиш, янги ишлаб чиқаришлар ва иш ўринлари ташкил этиш мақсадида автомобилсозлик, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ва бошқа аралаш тармоқлар корхоналарини тармоқлараро кооперациялаш самарадорлигини оширишга, шунингдек кўрсатиб ўтилган тармоқларда ишлаб чиқариш жараёнларини диверсификациялашга кўмаклашиш;

машинасозлик корхоналарида фойдаланиладиган бутловчи буюмлар ва деталлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқишни ташкил этиш, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари, хом ашё ва материаллар импортини мақбуллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

потенциал инвесторларни автомобилсозлик, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарини хусусийлаштириш жараёнларига жалб этиш бўйича эксперт баҳолашларни чуқур ўрганиш ва ўтказиш;

хорижий инвестициялар ва кредитларни автомобилсозликка, қишлоқ хўжалиги машинасозлигига жалб этиш бўйича таклифлар, лойиҳалар ва дастурларнинг ҳар томонлама таҳлил қилинишини ва комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминлаш, кўрсатиб ўтилган лойиҳалар ва дастурларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириб бориш, уларнинг бажарилиши мониторингини юритиш, шунингдек тасдиқланган параметрларга сўзсиз эришиш бўйича таклифлар ва тадбирларни ишлаб чиқиш;

машинасозликда ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;

маркетинг тадқиқотларини ўтказиш, ички ва ташқи бозорларда маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)нинг рақобатбардошли янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ишларини мувофиқлаштириш, уларни жаҳон бозорларига киритиш;

б) электротехника ва авиация саноатини ривожлантириш соҳасида:

электротехника ва авиация саноатини ривожлантиришнинг тармоқни модернизация қилиш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлашга, бутун дунёда машҳур бўлган товар маркаларига эга бўлган халқаро трансмиллий компанияларни жалб этган ҳолда маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий, рақобатбардошли ишлаб чиқаришларни ташкил этишга қаратилган стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

ишлаб чиқариш потенциалидан янада тўлиқ фойдаланиш, янги ишлаб чиқаришлар ва иш ўринлари ташкил этиш мақсадида электротехника, авиация саноати ва бошқа аралаш тармоқлар корхоналарини тармоқлараро кооперациялаш самарадорлигини оширишга, шунингдек кўрсатиб ўтилган тармоқларда ишлаб чиқариш жараёнларини диверсификациялашга кўмаклашиш;

электротехника, авиация саноати корхоналарида фойдаланиладиган бутловчи буюмлар ва деталлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқишни ташкил этиш, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари, хом ашё ва материаллар импортини мақбуллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

потенциал инвесторларни электротехника, авиация саноати корхоналарини хусусийлаштириш жараёнларига жалб этиш бўйича эксперт баҳолашларни чуқур ўрганиш ва ўтказиш;

хорижий инвестициялар ва кредитларни электротехника, авиация саноатига жалб этиш бўйича таклифлар, лойиҳалар ва дастурларнинг ҳар томонлама таҳлил қилинишини ва комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминлаш, кўрсатиб ўтилган лойиҳалар ва дастурларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириб бориш, уларнинг бажарилиши мониторингини юритиш, шунингдек тасдиқланган параметрларга сўзсиз эришиш бўйича таклифлар ва тадбирларни ишлаб чиқиш;

мамлакатимизда рақобатбардошли авиация техникаси ишлаб чиқаришини ривожлантиришга кўмаклашиш, замонавий самолётлар ишлаб чиқаришнинг узоқ муддатли истиқболларини таъминлаш, авиасозликда экспорт потенциалини кўпайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

в) сафарбарлик ва давлат захиралари соҳасида:

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, иқтисодиёт тармоқларининг сафарбарлик ва давлат захираларини жалб этиш масалаларига тайёрлиги ҳолатини тизимли ўрганиш ва таҳлил қилиш;

давлат стратегик ва сафарбарлик захираларининг қарзга олинган товарлар ва маҳсулотларининг сифати ва миқдори бўйича сақланишини ва ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш ишлари ҳолатининг мониторингини ва таҳлилини таъминлаш;

сафарбарлик ва давлат захиралари масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан бажарилишини назорат қилиш;

давлат стратегик ва сафарбарлик захираларини шакллантиришни, шу жумладан уларни жамлашни, сақлаш ва янгилаб боришни, шунингдек сафарбарлик ва давлат захираларидан белгиланган тартибда тезкорлик билан фойдаланишга доимий тайёрликни таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш;

г) стандартлаштириш ва метрология соҳасида:

стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш, халқаро стандартларни, шу жумладан, сифатни бошқариш тизими бўйича халқаро стандартларни қўлланиш асосида маҳсулотларнинг сифатини ва рақобатбардошлигини ошириш соҳасидаги ягона давлат сиёсати ўтказилишини ташкил қилиш;

стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш тизимларининг фаолият кўрсатишини ва ривожлантирилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;

стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш, халқаро стандартларни, шу жумладан, сифатни бошқариш бўйича халқаро стандартларни қўлланиш асосида маҳсулотлар сифатини ва рақобатбардошлигини ошириш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш бўйича таклифларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш;

"Стандартлаштириш тўғрисида", "Метрология тўғрисида", "Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ҳамда стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалда бажарилишини таъминлаш бўйича ишларнинг мониторингини олиб бориш ва уларни мувофиқлаштириш.


7. Департамент ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

ўзи юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича ахборотларни тўплайди ва умумлаштиради;

иқтисодиётнинг тегишли тармоқларида ва ҳудудларда ишларнинг аҳволини ўрганади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазирнинг ўринбосари учун тегишли материалларни тайёрлайди;

тегишли тармоқларни ривожлантириш, шунингдек тегишли тармоқларда ислоҳотларни чуқурлаштириш дастурларини, ходимларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш ва янада такомиллаштириш дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш мониторингини олиб боради;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси топшириқларининг ижросини назорат қилади;

тегишли тармоқлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси яратилиши ва юритилишини, уларнинг мунтазам равишда янгиланишини таъминлайди;

Вазирлар Маҳкамасининг кўриб чиқиши учун таҳлилий, маълумотнома материаллар ва бошқа материалларни, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқлари лойиҳаларини тайёрлайди;

Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳалари экспертизасини амалга оширади ва уларни ишлаб чиқади, улар юзасидан зарур таҳлилий ва маълумотнома материаллар тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материаллар тайёрлашда ва уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда қатнашади;

материалларнинг комплекслилиги ҳамда уларни ишлаб чиқиш ва тайёрлашнинг сифати, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг топшириқлари лойиҳаларининг давлат ва хўжалик бошқарувининг манфаатдор органлари, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари билан келишилиши учун жавоб беради;

ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ давлат ва хўжалик бошқарувининг мутасаддилик қилинадиган органлари фаолиятини мувофиқлаштиради;

ўзи юритадиган масалалар бўйича ҳукуматлараро битимларни тайёрлашда қатнашади;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари бошчилик қиладиган тегишли Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар иши самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, кўриб чиқиш ва чора-тадбирлар кўриш учун ушбу мурожаатларни давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини шахсан қабул қилишни амалга оширади;

ўзига юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.



III. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


8. Департамент ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда олиш ва сўраш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

мутасаддилик қилинадиган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, хўжалик бошқаруви органларининг коллегиал органлари мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, Бош вазир ўринбосарининг топшириғига биноан эса - давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг Департамент юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;

зарурат бўлганда Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакилларини белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил этиш;

зарурат бўлганда "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартиби талаблари бузилган ҳолда тушадиган ҳужжатларни қайтариб юбориш.

Департаментнинг зарур материаллар, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг ва Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчисининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, Департамент белгилаган муддатларда бажарилиши керак.


9. Департамент:

ўзига юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши учун;

Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва масалаларни эксперт жиҳатидан сифатли ишлаб чиқишнинг ташкил этилиши учун;

Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Ҳукумат қарорлари, фармойишларининг, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти топшириқларининг мутасаддилик қилинадиган идоралар томонидан ўз вақтида ва сифатли бажарилиши таъминланиши учун;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми мустаҳкамланиши учун жавоб беради.



IV. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ТУЗИЛМАСИ


10. Департаментнинг тузилмасига Департамент мудири, машинасозлик шўъбаси мудири, бош ва етакчи мутахассислари; электротехника ва авиация саноати шўъбаси мудири, бош ва етакчи мутахассислари; сафарбарлик ва давлат захиралари масалалари бўйича бош ва етакчи мутахассис, стандартлаштириш ва метрология масалалари бўйича бош ва етакчи мутахассислар, шунингдек инспектор киради.

Департамент тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


11. Департамент ишларига мудир раҳбарлик қилади.


12. Департамент мудири, шўъба мудирлари ва мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.



V. ДЕПАРТАМЕНТ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


13. Департамент ишлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартибига, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича Йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Департаментнинг иш режалари, мудир ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.

Департаментнинг иш режалари, мудирнинг шахсий иш режаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси билан келишилади ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосари томонидан тасдиқланади.

Мутахассисларнинг шахсий иш режалари Департамент мудири томонидан тасдиқланади.


14. Департамент мудири:

Департаментга бевосита раҳбарликни амалга оширади, шўъба мудирлари ва мутахассислар ишини ташкил қилади, Департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилган Департамент юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат тамойилларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатдан пухта ишлаб чиқилишини ташкил этади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига розилик беради. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг амалга оширилиши тизимли назорат қилинишини таъминлайди;

тегишли тармоқлар, соҳалар ва республика ҳудудларида иқтисодий ислоҳотларнинг ҳолати ва натижадорлиги тизимли мониторинг қилиниши ва маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини, республика тармоқлари ва ҳудудларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифалари амалга оширилишини таъминлайди;

Департаментнинг тасдиқланган тузилмаси ва штат жадвалига мувофиқ лавозимга тавсия этиладиган номзодлар, мутахассисларнинг касб даражаси ва ишчанлик малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларни жазолаш чора-тадбирлари бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ва Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси билан келишган ҳолда комплекс раҳбарининг кўриб чиқиши учун киритади;

шўъба мудирлари ва мутахассислар ўртасида вазифаларни тақсимлашни, шунингдек ярим йилликка комплекс иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун комплекс раҳбарига киритади, Департаментнинг таркибий бўлинмалари ва мутахассислари иш режасини тасдиқлайди;

Вазирлар Маҳкамасига тушган, республика Ҳукуматининг қарорини талаб қилмайдиган ҳужжатларни давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига кўриб чиқиш учун юборади;

Департамент юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ва унинг Президиумининг мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқарувчиси томонидан ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;

Департамент кадрлар захираси шакллантирилиши ва янгиланишини, кадрлар захирасига киритилган шахслар билан тизимли иш олиб бориш ташкил этилишини таъминлайди;

Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратида амалда бўлган Йўриқномага мувофиқ ишларнинг юритилишини таъминлайди;

чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.


15. Департамент мудири вақтинчалик бўлмаган тақдирда унинг вазифасини Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосари томонидан белгиланадиган Департаментнинг шўъба мудирларидан бири бажаради.


16. Шўъба мудири:

шўъба мутахассислари ишларини мувофиқлаштиради ҳамда шўъбага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

мутахассислар томонидан маълумотнома, таҳлилий ва статистик материаллар ва бошқа материаллар, шунингдек шўъбага биркитилган масалалар, республиканинг тегишли вазирликлари, идоралари, хўжалик бирлашмалари ва ҳудудлари бўйича қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини;

қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларини, Ҳукумат қарорларини амалга ошириш бўйича мутахассислар томонидан ташкилий чора-тадбирлар ёки назорат режалари тайёрланишини, уларнинг Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ёки унинг ўринбосарлари томонидан имзоланишини мувофиқлаштиради, доимий асосда эришилган натижалар мониторинги олиб борилишини таъминлайди;

тегишли давр учун мутахассислар, Департамент ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тасдиқланган иш режаларидаги масалаларни ўрганишни мувофиқлаштиришни ва чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлайди, танқидий таҳлил қилиш асосида Департамент мудири ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари кўриб чиқиши учун тегишли таклифлар киритади;

иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари, соҳалари ва секторлари, шунингдек республика ҳудудлари бўйича маълумотларнинг тизимлаштирилган базаси яратилиши ва юритилишини назорат қилади;

маълумотнома материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Департамент мудирига, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига, унинг ўринбосарларига, Ижро этувчи аппарат бошқарувчисига ахборот беради;

шўъба юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда қатнашади;

Департамент мудирининг топшириғига кўра чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун, шунингдек тайёрланаётган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилиш учун ўзига биркитилган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ҳамда ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан йиғилишлар ўтказади;

вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.

Шўъба мудири вақтинчалик бўлмаган тақдирда унинг вазифасини Департамент мудири белгилайдиган шўъба бош мутахассисларидан бири бажаради.


17. Департаментнинг бош мутахассиси:

функционал вазифаларга мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатлар бажарилиши назорат қилинишини таъминлаш учун шахсан жавоб беради;

давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама ўрганиб чиқади, улар бўйича зарур таҳлилий материаллар ва эксперт таклифлари тайёрлайди, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартибига мувофиқ уларнинг зарур тарзда келишилишини таъминлайди;

материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Департамент мудирига, шўъба мудирига, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарига ва Ижро этувчи аппарат бошқарувчисига ахборот беради;

қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари ёки республика ҳудудлари бўйича топшириқларининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши устидан тизимли назоратни амалга оширади;

тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича маълумотларнинг тизимлаштирилган базаси шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгилаб борилишини ташкил этади;

давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг марказий аппаратлари таркибий бўлинмалари (иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий хизматлар) ишининг ҳолати ва натижадорлигини доимий асосда ўрганади, улар фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади;

ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун, шунингдек тайёрланаётган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилиш учун ўзига биркитилган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан йиғилишлар ўтказади;

тегишли масалалар бўйича етакчи мутахассиснинг фаолиятини назорат қилади;

вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.


18. Департаментнинг етакчи мутахассиси:

функционал вазифаларга мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатлар бажарилиши назорат қилинишини таъминлаш учун шахсан жавоб беради;

давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама ўрганиб чиқади, улар бўйича зарур таҳлилий материаллар ва эксперт таклифлари тайёрлайди, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартибига мувофиқ уларнинг зарур тарзда келишилишини таъминлайди;

материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Департамент мудирига ва бош мутахассисга, шўъба мудирига, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарига ва Ижро этувчи аппарат Бошқарувчисига ахборот беради;

қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари ёки республика ҳудудлари бўйича топшириқларининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши устидан тизимли назоратни амалга оширади;

тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича маълумотларнинг тизимлаштирилган базаси шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгилаб борилишини ташкил этади;

давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг марказий аппаратлари таркибий бўлинмалари (иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий хизматлар) ишининг ҳолати ва натижадорлигини доимий асосда ўрганади, улар фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади;

ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;

шўъба мудири билан келишган ҳолда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорларининг ишлаб чиқилаётган лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилади;

вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.


19. Инспектор Департаментда иш юритишни амалга оширади, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, ҳужжатлар йиғмажилдларининг тайёрланишини ва архивда сақлашга ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 35-36-сон, 348-модда.














































Время: 0.1984
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск