язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Озарбайжон Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси ўртасида фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ҳамда ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида Шартнома (Тошкент, 1997 йил 18 июнь, ЎзР ОМ 30.08.1997 й. 488-I-сон қарорига мувофиқ ратификация қилинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон

Республикаси ўртасида фуқаролик, оилавий

ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам

ҳамда ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида

ШАРТНОМА


Бундан кейин Аҳдлашувчи Томонлар деб аталувчи Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси,

халқаро ҳуқуқнинг умумий тан олинган нормаларига асосланиб,

фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш борасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга муҳим аҳамият бериб,

Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси халқлари ўртасидаги дўстлик алоқаларини мустаҳқамлашга бўлган хоҳиш-истакларга, 1996 йил 27 майдаги Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисида Шартномага амал қилиб,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



I БЎЛИМ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


I ҚИСМ. ҲУҚУҚИЙ МУҲОФАЗА


1-модда Ҳуқуқий муҳофаза кўлами


1. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бирининг фуқаролари, шунингдек унинг ҳудудида яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида ўз шахсий ва мулкий ҳуқуқларига нисбатан ана шу Аҳдлашувчи Томон фуқароларидек ҳуқуқий муҳофазадан фойдаланадилар. Ушбу мақсадларда улар бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар ваколат доирасига кирадиган судлар, прокуратуралар, ички ишлар, нотариал идоралар (кейинги ўринларда "адлия муассасалари" деб юритилади) ва бошқа муассасаларга эркин ва тўсиқларсиз мурожаат қилиш ҳуқуқига эга, унинг фуқароларидек шароитларда уларда қатнашишлари, илтимос қўзғатишлари, даъво қилишлари ва бошқа процессуал ҳаракатларни амалга оширишлари мумкин.


2. Ушбу Шартноманинг қоидалари тегишлича Аҳдлашувчи Томонларнинг қонунчилигига биноан тузилган юридик шахсларга ҳам қўлланилади.



II ҚИСМ. ҲУҚУҚИЙ ЁРДАМ


2-модда Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш


1. Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ушбу Шартнома қоидаларига мувофиқ ўзаро ёрдам берадилар.


2. Адлия муассасалари ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган ишлар ваколатига кирадиган бошқа муассасаларга ҳам ҳуқуқий ёрдам кўрсатадилар.


3. Бошқа муассасалар ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ҳақида илтимосномаларни адлия муассасалари орқали жўнатадилар.



3-модда. Ҳуқуқий ёрдам кўлами


Аҳдлашувчи Томонлар сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигида назарда тутилган процессуал ва бошқа ҳаракатларни бажариш йўли билан, шу жумладан, ҳужжатларни тузиш ва жўнатиш, тинтув ўтказиш, ашёвий далилларни олиб қўйиш, жўнатиш ва бериш, экспертиза ўтказиш, томонларни, айбланувчиларни, гувоҳларни, экспертларни сўроқ қилиш, жиноий таъқиб қилишни амалга ошириш, жиноят содир этган шахсларни қидириш ва бериш, суд кўригини ўтказиш, фуқаролик ва оилавий ишлар бўйича суд қарорларини, жиноий ишларнинг фуқаролик даъвоси қисми бўйича ҳукмларни, ижро ёзувларини эътироф этиш ва ижро этиш, шунингдек ҳужжатларни топшириш йўли билан бир-бирларига ёрдам берадилар.



4-модда Муносабатлар тартиби


Ҳуқуқий ёрдам кўрсатишда Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари бир-бирлари билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Прокуратураси ҳамда Озарбайжон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош Прокуратураси орқали муносабатда бўладилар.



5-модда. Тиллар


1. Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари ушбу Шартномани бажаришда бир-бири билан муносабатларда ўзбек, озарбайжон ва рус тилларидан фойдаланадилар.


2. Сўраётган Аҳдлашувчи Томон тилида жўнатилаётган ҳужжатларга, агар ушбу Шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, уларнинг сўралаётган Аҳдлашувчи Томон тилидаги ёки рус тилидаги таржимаси илова қилинади. Аҳдлашувчи Томонлар, зарур бўлган ҳолларда, ўзбек ва озарбайжон тилларига ёзма ва оғзаки таржимани ҳам таъминлайдилар.


3. Ҳужжатларнинг ёзма таржимаси тўғрилигини тасдиқлаш Аҳдлашувчи Томонлар қонунчилигига ва ушбу Шартнома қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.



6-модда. Ҳужжатларни расмийлаштириш


Адлия муассасалари ва бошқа муассасалар томонидан ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тартибида жўнатиладиган ҳужжатлар гербли муҳр билан тасдиқланиши лозим.



7-модда. Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги топшириқ шакли


Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги топшириқда қуйидагилар кўрсатилиши зарур:

1) сўраётган адлия муассасасининг ва сўралаётган адлия муассасасининг номи;

2) ҳуқуқий ёрдам сўралаётган ишнинг номи;

3) томонларнинг, айбланувчи, судланувчи ёки ҳукм қилинган, шунингдек топшириққа муносабати бўлган бошқа шахсларнинг исмлари ва фамилиялари, уларнинг фуқаролиги, машғулоти, доимий яшаш жойи ёки турар жойи; юридик шахслар учун - уларнинг номи ва жойлашган жойи; уларнинг вакилларининг исмлари, фамилиялари ва манзиллари;

4) жиноий ишлар бўйича содир этилган жиноятнинг ҳақиқий ҳолати, шунингдек юридик квалификацияси ҳамда бу қилмиш оқибатида зарар етказилган бўлса, унинг миқдори ҳақида маълумотлар;

5) топшириқни бажариш учун зарур бўлган топшириқ мазмуни ва маълумотлар, шунингдек аҳамиятга эга бўлган бошқа маълумотлар.



8-модда. Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги

топшириқни ижро этиш тартиби


1. Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги топшириқни ижро этишда сўралаётган адлия муассасаси ўз давлати қонунчилигини қўллайди. Сўраётган муассасанинг илтимосига кўра сўралаётган муассаса ўз давлати қонунчилигига зид келмаса, қонунчилик процессуал нормаларни ижро этиш усули ва шаклига нисбатан сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг процессуал нормаларини қўллаши мумкин.


2. Агар сўралаётган адлия муассасаси топшириқни ижро этишга ваколатли бўлмаса, у топшириқни ваколатли адлия муассасасига жўнатади ва топшириқ чиққан муассасани бу ҳақда хабардор этади.


3. Сўраётган адлия муассасасининг илтимосига кўра сўралаётган адлия муассасаси топшириқ чиққан муассасани ва манфаатдор томонларни топшириқнинг бажарилиш вақти ва жойи тўғрисида хабардор этади.


4. Агар ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги топшириқ унда кўрсатилган манзилда ижро этилиши мумкин бўлмаса, сўралаётган томон ўз қонунчилигига мувофиқ манзилни белгилаш учун зарур чораларни кўради.


5. Топшириқ ижро этилганидан сўнг топшириқ қаратилган адлия муассасаси ҳужжатларни у чиқарилган муассасага жўнатади; агар ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мумкин бўлмаган ҳолда сўралаётган адлия муассасаси топшириқни қайтаради ва уни ижро этишга тўсиқ бўлаётган ҳолатлар ҳақида хабардор этади.


6. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг вакиллари бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг розилиги билан ушбу Аҳдлашувчи Томон ҳудудида жиноий ишлар бўйича ҳуқуҳий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимоснома бажарилаётган чоғда қатнашишлари мумкин.'



9-модда. Гувоҳлар, жабрланувчилар, даъвогар шахслар,

уларнинг вакиллари, жавобгарлар, экспертнинг дахлсизлиги


1. Агар бир Аҳдлашувчи Томон ҳудудида дастлабки тергов ёки суд кўриб чиқишида бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида бўлган гувоҳ, жабрланувчи даъвогар фуқаро, жавобгар фуқаро, уларнинг вакиллари ёки экспертнинг шахсан қатнашиш зарурати туғилса, бу Аҳдлашувчи Томоннинг тегишли адлия органига чақирув қоғозини

...