язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Туркия Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Жумҳурияти ўртасида абадий дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисида Шартнома (Тошкент, 1996 йил 8 май, ЎзР Олий Мажлисининг 30.08.1996 й. 287-I-сон қарорига мувофиқ ратификация қилинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Жумҳурияти

ўртасида абадий дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисида

ШАРТНОМА


Бундан кейин Олий Аҳдлашувчи Томонлар деб аталувчи, Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Жумҳурияти,

икки мамлакатнинг тарихий, маданий, тил ва анъаналар яқинлигига асосланган дўстлик, ҳамжиҳатлик руҳидаги ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантириш учун зарур замин яратишга тайёрлигини изҳор этиб,

икки мамлакат ва халқлари ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларининг эришилган даражасидан мамнун эканликларини ифода этиб,

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низоми, Хельсинки Якунловчи акти ва Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти доирасидаги бошқа ҳужжатлар принцип ва мақсадларига ўз содиқликларини таъкидлаб,

ўрталарида мавжуд бўлган дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш мақсадида,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда


Қардош ва дўст давлатлар бўлган Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Жумҳурияти ўз муносабатларини ҳамкорлик ва ўзаро ишонч асосида қурадилар.

Олий Аҳдлашувчи Томонлар муносабатларини бир-бирларининг мустақиллигини, суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш, ички ишларига

...