ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими / Туркия Республикаси /Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Жумҳурияти ўртасида абадий дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисида Шартнома (Тошкент, 1996 йил 8 май, ЎзР Олий Мажлисининг 30.08.1996 й. 287-I-сон қарорига мувофиқ ратификация қилинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Жумҳурияти
ўртасида абадий дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисида
ШАРТНОМА
Бундан кейин Олий Аҳдлашувчи Томонлар деб аталувчи, Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Жумҳурияти,
икки мамлакатнинг тарихий, маданий, тил ва анъаналар яқинлигига асосланган дўстлик, ҳамжиҳатлик руҳидаги ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантириш учун зарур замин яратишга тайёрлигини изҳор этиб,
икки мамлакат ва халқлари ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларининг эришилган даражасидан мамнун эканликларини ифода этиб,
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низоми, Хельсинки Якунловчи акти ва Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти доирасидаги бошқа ҳужжатлар принцип ва мақсадларига ўз содиқликларини таъкидлаб,
ўрталарида мавжуд бўлган дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш мақсадида,
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
1-модда
Қардош ва дўст давлатлар бўлган Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Жумҳурияти ўз муносабатларини ҳамкорлик ва ўзаро ишонч асосида қурадилар.
Олий Аҳдлашувчи Томонлар муносабатларини бир-бирларининг мустақиллигини, суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш, ички ишларига
...