язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Молдова Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси ва Молдова Республикаси ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисида Шартнома (Кишинэу, 1995 йил 30 март, ЎзР Олий Мажлисининг 06.05.1995 й. 79-I-сон қарорига мувофиқ ратификация қилинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси ва Молдова

Республикаси ўртасида дўстлик

ва ҳамкорлик тўғрисида

ШАРТНОМА


Қуйида Юқори Аҳдлашувчи Томонлар деб аталувчи Ўзбекистон Республикаси ва Молдова Республикаси,

уларнинг халқлари ўртасида мавжуд алоқалар, дўстона муносабатлар ва ўзаро ҳурмат анъаналарига таяниб,

мавжуд дўстлик ришталари ва ўзаро фойдали ҳамкорликни келгусида кенгайтириш ва мустаҳкамлашга интилиб,

халқаро ҳуқуқ нормалари, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низоми мақсад ва принциплари ва Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти ҳужжатларига содиқ эканликларини тасдиқлаб,

улар ўртасидаги дўстона муносабатлар ва ўзаро фойдали ҳамкорликнинг келгусидаги ривожи иккала давлат халқлари манфаатларига, шунингдек умумий тинчлик, хавфсизлик ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади деб ҳисоблаб,

улар ўртасида ўзаро фойдали ҳамкорлик ва ишончни чуқурлаштириш мақсадида сиёсий, иқтисодий, маданий ва илмий соҳаларда икки томонлама муносабатларни ривожлантиришни истаб,

қуйидагилар ҳақида аҳдлашиб олдилар:



1-модда


Юқори Аҳдлашувчи Томонлар ўз муносабатларини дўст давлатлар сифатида ўзаро давлат суверенитети ва ҳудудий

...