язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Банк операциялари/ Банк ҳисоби. Банкка қўйилган омонат/ Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 27.09.2008 й. 1863-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 23.08.2008 й. 18/6-сон қарори билан тасдиқланган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2008 йил 27 сентябрда 1863-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2008 йил 23 августдаги

18/6-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг

Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга

хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари

рўйхатини юритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги ҳамда "Банк сири тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси ва унда банк мижозларига хос рақам бериш ҳамда уларнинг ҳисобварақлари рўйхатини юритиш ва мижозлар ҳисобварақлари тўғрисида маълумотлар олиш тартибини белгилайди.


1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси (кейинги ўринларда - БДМАБ) Ўзбекистон Республикаси банклари томонидан юридик шахсларга, шунингдек юридик шахс ташкил этмасдан фаолият кўрсатаётган деҳқон хўжаликлари ва якка тартибдаги тадбиркорларга ҳамда жисмоний шахсларга биринчи маротаба банк ҳисобварақлари очишда уларга хос рақам бериш, уларнинг ҳисобварақлари рўйхатини юритиш ҳамда мижозлар ҳисобварақлари тўғрисида маълумотлар олишни таъминловчи ахборотлар базаси бўлиб ҳисобланади.

БДМАБга Ахборотлаштириш Бош Маркази (кейинги ўринларда - АБМ) томонидан хизмат кўрсатилади ҳамда унинг фаолияти устидан назорат Марказий банк томонидан олиб борилади.


2. БДМАБ банк мижозлари ва уларнинг банк ҳисобварақлари тўғрисидаги маълумотларни, қолдиқ суммаларини қайд этмаган ҳолда сақлайди.


3. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ зиммасига солиқлар ва йиғимларни тўлаш мажбурияти юклатилган юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмалари (филиаллар, ваколатхоналар) солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) олиб амал қилаётган бўлса, ушбу филиаллар (ваколатхоналар)га ҳам алоҳида хос рақам берилади.

4. БДМАБда юридик шахслар бўлган мижозларга берилган хос рақамлар, уларнинг хўжалик фаолияти тугатилган вақтдан бошлаб 5 йил мобайнида сақланади ва бу давр ичида мазкур хос рақам бошқа шахсларга берилмайди. Юридик шахс мақомига эга бўлмаган, якка тартибдаги тадбиркорлар ва деҳқон хўжаликларига хос рақам бир марта берилади ва фақат уларга берилган солиқ тўловчининг идентификация рақами бекор қилингандагина, ушбу хос рақам бекор қилиниши мумкин. Шундан кейин ушбу хос рақам бошқа якка тартибдаги тадбиркор ёки деҳқон хўжалигига берилади.

Жисмоний шахснинг шахсий идентификацион рақами (кейинги ўринларда - ЖШШИР) мавжуд бўлган жисмоний шахсларга тижорат банклари томонидан "60000001" дан "99999999" гача бўлган оралиқда, ЖШШИР бўйича хосликни сақлаган ҳолда хос рақамлар берилади.

ЖШШИР мавжуд бўлмаган жисмоний шахсларга хос рақамлар БДМАБ томонидан берилади.

5. Мижозларнинг ҳисобварақлари БДМАБда, ҳар бир баланс ҳисобварақлари учун валюталар кодлари бўйича кетма-кет рақамлаш тамойили асосида дастурий равишда шакллантирилади, бюджет ташкилоти бундан мустаснодир. Бюджет ташкилотларининг ҳисобварақларини шакллантиришда ҳисобварақ тартиб рақами ўрнига даромад (харажат) моддаси (бўлими) кўрсатилади. Мижознинг БДМАБда шакллантирилган банк ҳисобварағи банкнинг маълумотлар базасига киритилади ва уларни банкда ўзгартириш мумкин эмас.


6. Мижозга асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақ (кейинги ўринларда - асосий депозит ҳисобварақ) очиш жараёнида банк БДМАБдан мижозга хос рақам берилганлиги тўғрисидаги хабарни олгандан кейин, бу тўғрисида ўз мижозига хабар беради ва шундан кейингина мижоз ушбу ҳисобварақ бўйича банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади.

Жисмоний шахсларнинг ҳисобварақлари БДМАБда рўйхатдан ўтказилгандан сўнг, банкнинг маълумотлар базасига киритилади.

Мазкур Низомнинг юридик шахс ва юридик шахс ташкил этмасдан фаолият кўрсатаётган деҳқон хўжаликлари ва якка тартибдаги тадбиркорларга боғлиқ нормалари жисмоний шахсларнинг ҳисобварақларига нисбатан татбиқ этилмайди.

7. Мижозга очилган, бошқа банкдан ўтказилган ёки қайта ҳаракатга келтирилган банк ҳисобварақлари бўйича барча ҳисоб-китоблар, шунингдек, ҳисобварақлардан маблағларни ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатиб туриш ҳамда мижознинг ҳисобварағини ёпиш шу куннинг ўзидаёқ амалга оширилади.

8. БДМАБда ҳисобварақларни очиш, бошқа банкка ўтказиш, ёпиш, маблағларни ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатиб туриш ва уларни қайта тиклаш саналари шакллантирилади ва банкларга узатилади. Улар банкнинг маълумотлар базасига дастурий равишда киритилади ва банк томонидан ўзгартиришга рухсат этилмайди.


9. Ўзбекистон Республикаси банклари билан БДМАБ ўртасидаги ахборот алмашиниш сўров файли тамойилига асосланади ва АБМнинг электрон почта тизими орқали амалга оширилади.


10. Сўровлар БДМАБга жўнатилгандан кейин, АБМ файлнинг БДМАБга узатилганлиги тўғрисида банкка тасдиқнома жўнатади.


11. Банклардан БДМАБга келиб тушадиган барча сўров турлари дастурий равишда, шу куннинг ўзидаёқ қайта ишланади.

Кун давомида қайта ишланган барча сўров турлари бўйича маълумот банк иш куни якунида БДМАБ томонидан солиштириш учун банкларга юборилади.

12. Банкларнинг БДМАБга юборадиган сўров турлари ушбу Низомнинг 18-бандида кўрсатилган маълумотлардан ташкил топади.

Жисмоний шахсларнинг БДМАБга юборадиган сўров турлари ушбу Низомнинг 12-иловасида кўрсатилган маълумотлардан ташкил топади.

БДМАБдаги маълумотларни шакллантиришда "Электрон ҳукумат" ҳамда маълумотлар базасини юритадиган давлат органларининг электрон ахборот тизимларидаги маълумотлардан фойдаланилиши мумкин.

13. БДМАБдан келиб тушган жавоб файлларининг барча маълумотлари банкда мижоз тақдим этган ҳужжатлар асли билан такроран солиштирилади. Агар хатолар аниқланса, хато маълумотлар бартараф қилинган ҳолда БДМАБга сўров қайта жўнатилади.


14. Банк ёки банк филиалининг фаолияти тугатилаётганда, мижозларнинг тугатилаётган банкдаги барча ҳисобварақлари олдиндан ёпилиши ёки банк фаолияти тугатилгунга қадар, БДМАБга 6-сўров жўнатган ҳолда, асосий ҳисобварағини тегишли банк филиалига ёки бошқа банкка ўтказилиши шарт.


15. Сўровлар бўйича кўрсатилган хизмат ҳақи банк ва АБМ ўртасида тузилган шартномада кўрсатиб ўтилади.


16. БДМАБдаги маълумотларни, шу жумладан, банк сири ҳисобланган маълумотларни қонунчиликка зид равишда ошкор қилишда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.



2-§. БДМАБНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ


17. БДМАБ қуйидаги функцияларни бажаради:

а) банк депозиторларининг ахборотлар базасини шакллантириш, сақлаш, тўлдириб бориш ва уни фаол ҳолатда сақлаб туришни таъминлаш;

б) қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолларда, банк сирига риоя этган ҳолда тегишли давлат органлари билан банк депозиторлари ҳисобварақлари ва депозиторлар тури бўйича электрон маълумотлар алмашиш;

в) банклараро электрон тўловларнинг аниқ бажарилишини таъминлаш;

г) банкларнинг сўровларига жавоб бериш;

д) банкларнинг маълумотларига мувофиқ ахборотлар базасини тезкор ўзгартириб бориш;

е) сўралган ахборотларни тезкор излаш;

ж) ахборотлар базаси архивини ташкил этиш ва уни белгиланган муддатда сақлаш;

з) тизимнинг фаолият кўрсатиш бўйича электрон баённомасини юритиш;

и) қабул қилинган, жўнатилаётган, қайта ишланаётган ва сақланаётган ахборотлар муҳофазасини таъминлаш;

к) фавқулодда ҳолатлар юз берганда банкларни ўз мижозлари ва уларнинг банк ҳисобварақлари тўғрисидаги маълумотлар билан тўлиқ таъминлаш;

л) қонунчиликда кўзда тутилган ҳолларда тегишли давлат органларининг ёзма сўровларига асосан БДМАБда рўйхатга олинган депозиторлар ва уларнинг банк ҳисобварақлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш.



3-§. БДМАБНИНГ ТАРКИБИЙ ТУЗИЛИШИ


18. БДМАБ базасида банк мижозларининг маълумотлари қуйидаги таркибда шаклланади ва сақланади:

1) жўнатилган сўровноманинг тартиб рақами;

2) сўров тури рақами;

3) мижоз мақоми (юридик (Ю), якка тадбиркор- (И), жисмоний шахс (Ф);

4) солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);

5) мижознинг номи;

6) мижоз тури;

7) ташкилий-ҳуқуқий шакли коди;

8) мулкчилик шакли коди;

9) манзил коди;

10) юридик шахс коди;

11) Иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичи (ИФУТ) коди;

12) рўйхатга олган ташкилот номи;

13) рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома рақами;

14) рўйхатдан ўтказилган гувоҳнома санаси;

15) рўйхатга олган ташкилотнинг вилоят коди;

16) рўйхатга олган ташкилотнинг туман коди;

17) резидентлик белгиси (резидент ёки норезидент);

18) мижознинг мамлакат коди;

19) очилаётган мижоз ҳисобварағининг бош китобдаги баланс ҳисобварақ коди;

20) валюта коди;

21) ҳисобварақнинг БДМАБ ёки банк томонидан берилган тартиб рақами;

22) мижозга ҳисобварақни очаётган банк коди;

23) мижознинг шахсий ҳисобварағи;

24) мижозга БДМАБда берилган хос рақам;

25) мижоз БДМАБда рўйхатга олинган сана;

26) мижоз ҳисобварағи очилган сана;

27) бош корхонанинг БДМАБдаги хос рақами (алоҳида юридик шахс сифатидаги филиаллар ва ваколатхоналар учун);

28) бош корхонанинг СТИР (алоҳида юридик шахс сифатидаги филиаллар ва ваколатхоналар учун);

29) бош корхонанинг номи (алоҳида юридик шахс сифатидаги филиаллар ва ваколатхоналар учун);

30) ҳисобварақдан вақтинча актив операцияларни тўхтатиш, банд солиш ёки ҳаракатсизлиги ёки ҳаракатга келтириш белгиси;

31) ҳисобварақдан вақтинча актив операцияларни тўхтатилган ёки банд солинган сана;

32) ҳисобварақдан охирги маротаба операция амалга оширилган сана;

33) вақтинча актив операцияларни тўхтатилган ёки банд солинган ҳисобварақни ҳаракатга келтириш санаси;

34) асосий ҳисобварақни бошқа банкка ўтказиш белгиси;

35) асосий ҳисобварақ бошқа банкка ўтказилган сана;

36) мижознинг асосий ҳисобварағини қабул қилаётган банкнинг розилик белгиси;

37) мижоз асосий ҳисобварағини қабул қилаётган банк коди;

38) мижознинг ўтказилаётган асосий ҳисобварағининг бошқа банкда очилган санаси;

39) мижоз ҳисобварағининг ёпилиш асоси белгилари;

40) мижоз ҳисобварағи ёпилган сана;

41) эски асосий ҳисобварақнинг 20 та белгили рақами;

42) янги асосий ҳисобварақнинг 20 та белгили рақами;

43) мижознинг асосий ҳисобварағи ўзгартирилган сана;

44) мижоз фаолияти тугатилиши учун асос ва унинг рақами;

45) мижоз фаолияти тугатилган сана;

46) сўровноманинг бажарилиш белгиси (1-иловада келтирилган);

47) банк шарҳи (Комментарий банка);



4-§. БДМАБ ГА(ДАН) ЖЎНАТИЛАДИГАН

СЎРОВ (ЖАВОБ) ТУРЛАРИ


19. БДМАБ банкларга қуйидаги сўров турлари бўйича хизмат кўрсатади:

а) мижозни идентификациялаш (0-сўров тури);

б) мижозларга хос рақам бериш ва асосий депозит ҳисобварақ очиш (1-сўров тури);

в) мижозларга уларнинг хос рақами билан ҳисобварақлар очиш (2-сўров тури);

г) ҳисобварақлардан маблағларни ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатиб туриш ва ҳисобварақ ҳолати бўйича маълумот (3-сўров тури);

д) ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатиб турилган ҳисобварақларни ҳаракатга келтириш (4-сўров тури);

е) мижозларнинг БДМАБдаги маълумотларини ўзгартириш (5-сўров тури);

ж) мижознинг асосий ҳисобварағини бошқа банкка кўчириш (6-сўров тури);

з) мижозларнинг ҳисобварақларини ёпиш (7-сўров тури);

и) мижозларнинг бошқа банкларда очган ҳисобварақлари рўйхатини олиш (8-сўров тури);

к) мижознинг хос рақами фаоллигини тугатиш (9-сўров тури).


19-1. БДМАБ жисмоний шахслар бўйича банкларга қуйидаги сўров турлари бўйича хизмат кўрсатади ҳамда ушбу сўров турларини шакллантиришда 12-иловада келтирилган маълумотлардан фойдаланилади:

жисмоний шахсни идентификациялаш;

жисмоний шахсга хос рақам бериш;

жисмоний шахснинг ҳисобварағини рўйхатдан ўтказиш;

жисмоний шахснинг БДМАБдаги маълумотларини ўзгартириш;

жисмоний шахснинг БДМАБдаги хос рақами фаоллигини тугатиш.


0-сўров тури. "Мижозни идентификациялаш"


20. 0-сўров тури мижозни СТИР орқали БДМАБда рўйхатдан ўтганлигини аниқлаш учун белгиланган.

Бу сўров мижозга хос рақам беришдан олдин унга ҳисобварақ очилаётганда шакллантирилади ҳамда мижознинг олдин БДМАБдан хос рақам олиб рўйхатдан ўтганлигини ва бошқа бирор-бир банк филиалида банк ҳисобварағи очган ёки очмаганлигини аниқлаш учун қўлланилади.

21. Мижоз олдин хос рақам олган бўлса, унда БДМАБдан мижоз ҳақида амалдаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда жавоб қайтарилади. Банк ходими БДМАБдан олинган маълумотларни мижоз тақдим этган ҳужжатдаги маълумотлар билан таққослайди, улар мос келган ҳолда, 2-сўров тури ёрдамида мижозга иккиламчи ҳисобварақлар очади.

0-сўров ва жавоб тури кўрсаткичлар рўйхати 2-иловада келтирилган.


1-сўров тури. "Мижозларга хос рақам бериш

ва асосий депозит ҳисобварақ очиш"


22. 1-сўров тури, банк мижозларига миллий валютада дастлабки асосий депозит ҳисобварағи очишда уларга БДМАБда хос рақам бериш учун мўлжалланган. Ушбу сўров фақат мижоз олдин БДМАБдан хос рақам олмаган бўлсагина шакллантирилади.


23. Агарда юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмалари (филиаллар, ваколатхоналар) СТИР олиб амал қилаётган бўлса, БДМАБга 1-сўров турини шакллантиришда ушбу филиал (ваколатхона)ларнинг гувоҳномаларидаги маълумотлар ва СТИР кўрсатилади ҳамда унга қўшимча равишда бош корхонанинг номи, хос рақами ва СТИР кўрсатилиши шарт.

Қолган ҳолларда филиаллар (ваколатхоналар) учун БДМАБга 2-сўров тури "0" белги билан шакллантирилади ҳамда бош корхонанинг хос рақами ва СТИР билан ҳисобварақ очилади, қолган маълумотлар БДМАБда дастурий равишда шаклланади.

1-сўров ва жавоб тури кўрсаткичлари рўйхати 3-иловада келтирилган.


2-сўров тури. "Мижозларга уларнинг хос

рақами билан ҳисобварақлар очиш"


24. 2-сўров тури банкда мижозларга уларнинг хос рақами билан ҳисобварақлар очишда қўлланилади.


25. БДМАБда мижозларнинг ҳисобварақлари мавжудлиги текширилади, сўровда кўрсатилган баланс ҳисобварағи ва валюта коди бўйича очилган мижознинг барча ҳисобварақлари кўрсатилади ҳамда ҳисобварақ шакллантирилиб, жавоб файлида банкка қайтарилади.


26. Агар мижознинг асосий депозит ҳисобварағи ёпилган бўлса, у ҳолда мижозга иккиламчи депозит ҳисобварақлар банкнинг бошқа филиаллари ёки бошқа банкларда очилмайди ҳамда банкка бажарилмаганлик белгиси билан жавоб қайтарилади. Шунингдек, ҳисобварақлардан маблағларни ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатилган бўлса, у ҳолда мижозга иккиламчи депозит ҳисобварақ банкнинг бошқа филиаллари ёки бошқа банкларда очилмайди (Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатлари асосида очиладиган ҳисобварақлар, кредит (ссуда), 22600 (22696 дан ташқари), 23100, 23200 (23206 дан ташқари) ва 23500 ҳисобварақлари бундан мустасно) ҳамда банкка бажарилмаганлик белгиси билан жавоб қайтарилади.

27. Агар мижоз бошқа банкдан ўзининг асосий ҳисобварағини кўчириб ўтаётган бўлса, унда қабул қилаётган банк мижоз тўғрисидаги маълумотларни 2-сўров тури "1" белгиси билан шакллантириб БДМАБга узатиши шарт.

2-сўров ва жавоб тури кўрсаткичлари рўйхати 4-иловада келтирилган.


3-сўров тури. "Ҳисобварақлардан маблағларни

ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатиб

туриш ва ҳисобварақ ҳолати бўйича маълумот"


28. 3-сўров тури қонунчиликда кўзда тутилган ҳужжатларга асосланган ҳолда, ҳисобварақлардан маблағларни ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатиб туриш учун ва уларнинг ҳолати бўйича БДМАБ базасидан фойдаланувчиларга тегишли маълумотни узатиш учун банк томонидан шакллантирилади.


29. Барча ҳисобварақлардан маблағларни ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатиб туриш бўйича сўров фақат асосий депозит ҳисобварағини очган банк томонидан қонунчиликда кўзда тутилган ҳоллардагина шакллантирилади.


30. Аниқ бир ҳисобварақдан маблағларни ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатиб туриш учун сўров турини, ушбу ҳисобвараққа хизмат кўрсатувчи банкнинг ўзигина шакллантириши мумкин.


31. Аниқ бир ҳисобварақдан маблағларни ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатиб туришга 3-сўров турида кўрсатилган барча маълумотлар БДМАБга узатилади.


32. Аниқ бир баланс ҳисобварағида очилган мижознинг барча ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатиб туришда, валюта коди ўрнига "VVV" узатилади, ҳисобварақнинг тартиб рақами ўрнига учта нол - "000" киритилади. Агар, мижознинг маълум бир валютадаги барча ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатиб туриш зарур бўлса, у ҳолда валюта коди "VVV" ўрнига, тегишли валюта коди узатилади.


33. Мижознинг барча турдаги валюталари бўйича барча ҳисобварақларидан маблағларни ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатиб туришда баланс ҳисобварағи ўрнига бешта нол - "00000", валюта коди ўрнига - "VVV" ва ҳисобварақнинг тартиб рақами ўрнига учта нол - "000" берилади.


34. БДМАБнинг маълумотлар базасида 3-сўров тури қайта ишлангандан кейин, ҳисобварақлар вазиятининг "ҳаракатда"ги мақоми "вақтинча тўхтатилган" мақомига ўзгаради. БДМАБ 3-сўров турини шакллантирган банкка ҳисобварақлар ва банклар рўйхатини тегишли жавоб билан қайтаради ҳамда ҳисобварақдан маблағларни ҳисобдан чиқариш амаллари тўхтатилади. Шу билан бир вақтнинг ўзида бошқа бир банкнинг сўрови бўйича ҳисобварақлардан вақтинча ҳисобдан чиқариш амаллари тўхтатилган банкларга, қуйидагиларни ўз ичига олган жавоб файллари (банкларнинг маълумотлар базасини янгилаш учун) жўнатилади:

а) ҳисобварақдан маблағларни ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатиш учун сўровни жўнатган банк коди;

б) ҳисобварақдан маблағларни ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатиш учун асос;

в) асос берилган сана;

г) ҳисобварақдан маблағларни ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатилганлик сабаб белгиси;

д) мижознинг ҳисобварағи;

е) ҳисобварақдан маблағларни ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатилган сана;

ё) охирги маротаба фаолият кўрсатган санаси.


35. БДМАБдан, мижознинг банк ҳисобварағидан маблағларни ҳисобдан чиқариш амалларининг вақтинча тўхтатилганлиги тўғрисидаги маълумот олинганда, ҳисобварақдан маблағларни ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатилган санаси банкнинг маълумотлар базасига дастурий равишда киритилади. Ушбу ҳисобварақлар бўйича маблағларни ҳисобдан чиқариш амаллари ҳисобварақларни ҳаракатга келтириш тўғрисида маълумот олингунга қадар вақтинча тўхтатилади ёки асосий ҳисобварақ очган банкнинг асослантирилган электрон мурожаатномасига биноан иккиламчи ҳисобварақлардаги маблағни асосий ҳисобварағига ўтказиб беради.


36. Иккиламчи ҳисобварақлардан маблағларни мижознинг розилигисиз (қонунчиликда белгиланган ҳоллар бундан мустасно) асосий ҳисобвараққа кўчирилиши бўйича жавобгарлик электрон мурожаатномани юборган банк зиммасига юклатилади.


37. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарори билан тасдиқланган Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга асосан тижорат ташкилотларининг банк ҳисобварақларига тўққиз ой мобайнида молия-хўжалик фаолияти бўйича пул маблағлари тушмаганда тижорат банклари томонидан уч иш куни ичида у ҳисобга қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими орқали электрон маълумот тақдим этилади.

Хизмат кўрсатувчи банк томонидан ушбу маълумотлар тўғрисида БДМАБга, БДМАБдан эса Давлат солиқ қўмитаси учун электрон хабарнома шу куннинг ўзида узатилади.

Бунда, БДМАБ базасига "25" белгиси қўйиб жўнатилган 3-сўров тури, фақат давлат солиқ органларига молия-хўжалик фаолиятини тўққиз ой мобайнида амалга оширмаётган тижорат ташкилотлари тўғрисида маълумот киритиб қўйилади.

3-сўров ва жавоб тури кўрсаткичлари рўйхати 5-иловада келтирилган.


4-сўров тури. "Ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча

тўхтатиб турилган ҳисобварақларни ҳаракатга келтириш"


38. 4-сўров тури банк томонидан мижознинг ҳисобварағидан маблағларни ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатилган ҳолатдан ҳисобдан чиқаришга рухсат этилишида, яъни ҳаракатга келтиришда шакллантирилади. Ушбу сўров тури фақат БДМАБга 3-сўров турини жўнатган банклар томонидан шакллантирилади.


39. Мижознинг аниқ бир ҳисобварағидан маблағларни ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатилган ҳисобварақни ҳаракатга келтиришда барча кўрсатилган реквизитлар 4-сўров турига киритилади.


40. Аниқ бир баланс ҳисобварағи бўйича мижозларнинг барча ҳисобварақларидан маблағларни ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатилган ҳисобварақларини ҳаракатга келтиришда, валюта коди ўрнига "VVV" , тартиб рақами ўрнига учта нол - "000" киритиб узатилади. Агар мижознинг маълум бир валюта бўйича барча ҳисобварақларини ҳаракатга келтириш зарур бўлса, у ҳолда валюта коди "VVV" ўрнига тегишли валюта коди киритиб узатилади.


41. Мижознинг барча валюталар бўйича ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатилган барча ҳисобварақларини ҳаракатга келтиришда баланс ҳисобварағи ўрнига бешта нол - "00000", валюта коди ўрнига - "VVV", ҳисобварақнинг тартиб рақами ўрнига учта нол - "000" берилади.


42. БДМАБнинг маълумотлар базасида 4-сўров тури қайта ишлангандан кейин ҳисобварақлар "вақтинча тўхтатилган" мақомидан "ҳаракатда"ги мақомига алмаштирилади ва банкка ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатилган ҳисобварақларнинг ҳаракатга келтирилганлиги тўғрисида банклар рўйхати билан жавоб қайтарилади ҳамда ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатилган ҳисобварақлар ҳаракатга келтирилади. Шу билан бир вақтнинг ўзида бошқа бир банкнинг сўрови бўйича ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатилган ҳисобварақларнинг ҳаракатга келтирилганлиги тўғрисида банкларга қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган жавоб файллари (банкларнинг маълумотлар базасини янгилаш учун) жўнатилади:

а) ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатилган ҳисобварақларни ҳаракатга келтириш учун сўровни жўнатган банк коди;

б) ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатилган ҳисобварақларни ҳаракатга келтириш учун асос;

в) асос берилган сана;

г) ҳисобварақдан ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатилган ҳолатдан, ҳаракатга келтириш сабаби белгиси;

д) мижознинг ҳисобварағи;

е) ҳисобварақлардан ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатилган сана;

ё) ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатилган ҳисобварақларнинг ҳаракатга келтирилган санаси.


43. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарори билан тасдиқланган Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга асосан тижорат ташкилотларининг банк ҳисобварақларига тўққиз ой мобайнида молия-хўжалик фаолияти бўйича пул маблағлари тушмаган тижорат ташкилоти бўйича маълумот жўнатилгандан сўнг, унинг фаолияти қайта тикланганда, 4-сўров "26" белгиси билан фаолияти қайта тикланган санаси кўрсатилган ҳолда шакллантирилиб, хизмат кўрсатувчи банк томонидан БДМАБга, БДМАБдан эса давлат солиқ органларига электрон маълумот узатилади.

Бунда, БДМАБ базасига "26" белгиси қўйиб жўнатилган 4-сўров тури, фақат давлат солиқ органларига молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тижорат ташкилотлари фаолияти қайта тикланганлиги тўғрисида маълумот киритиб қўйилади.

44. БДМАБдан мижознинг ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатилган ҳисобварақларини ҳаракатга келтириш тўғрисидаги хабар олинганда, ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатилган ҳисобварақларни ҳаракатга келтириш санаси банкнинг маълумотлар базасига киритилади ва ушбу ҳисобварақлар бўйича ҳисобдан чиқариш амалларини бажаришга рухсат этилади.

4-сўров ва жавоб тури кўрсаткичлари рўйхати 6-иловада келтирилган.


5-сўров тури. "Мижознинг БДМАБдаги

маълумотларини ўзгартириш"


45. 5-сўров тури фақат мижознинг асосий депозит ҳисобварағи очилган банк томонидан мазкур Низомнинг 18-бандида кўрсатилган маълумотлардан биронтаси ўзгарганда шакллантирилади.


46. БДМАБда 5-сўров тури орқали мижознинг барча олдинги тарихий тавсифномалари сақланган ҳолда маълумотлари янгиланади.

5-сўров ва жавоб турлари кўрсаткичлари рўйхати 7-иловада келтирилган.


6-сўров тури. "Асосий ҳисобварақни

бошқа банкка кўчириш"


47. 6-сўров тури мижознинг асосий депозит ҳисобварағини хизмат кўрсатувчи банк томонидан бошқа банкка ўтказилишида шакллантирилади.


48. Мижознинг асосий депозит ҳисобварағини хизмат кўрсатувчи банкдан бошқа банкка кўчирилишида:

а) мижоз бошқа банкка ўтаётганда банк мижознинг аризаси ва қабул қилаётган банкнинг розилик хатига асосан, унинг асосий депозит ҳисобварағидаги қолдиқни бошқа банкка, яъни, қабул қилаётган банкнинг хатида кўрсатилган 29801 - "Мижозлар билан ҳисоб-китоблар" ҳисобварағига ўтказади. Ўзида очилган асосий депозит ҳисобварақни 6-сўров турини шакллантириб, шу куннинг ўзидаёқ БДМАБга жўнатади. БДМАБга 6-сўров тури келиб тушганда ҳисобварақ мақоми "актив"дан "бошқа банкка кўчирилмоқда" ҳолатига ўзгартирилади;

б) мижозни қабул қилаётган банк розилик хати беришдан олдин мижоздан ариза ва имзо намуналари варақчасини қабул қилади ҳамда мижознинг ёпиладиган ҳисобварағидаги қолдиқни қабул қилиш учун ўзида 29801 - "Мижозлар билан ҳисоб-китоблар" ҳисобварағини очиши шарт. Қолдиқлар, ушбу ҳисобвараққа келиб тушгандан сўнг, кейинги иш кунидан кечикмаган ҳолда ҳисобварақни қабул қилаётган банк мижознинг аризасига ҳамда унинг юридик йиғмажилди, имзо намуналари варақчасидаги маълумотларга асосланган ҳолда, БДМАБга мижознинг хос рақами бўйича унга асосий депозит ҳисобварақ очиш учун 2-сўров турини "кўчирилган" белги, яъни, "1" белги билан жўнатиши шарт. Бунда БДМАБдан сўраладиган реквизитлар бўйича ҳисобварақнинг мавжудлиги "кўчирилган" белги, яъни, "1" белги билан текширилади ва ушбу реквизитлар ўзгартирилмаган ҳолда (назорат калитидан ташқари) янги ҳисобварақ очилади;

в) агарда, асосий ҳисобварақни қабул қилаётган банк мижозга розилик хати бериб 6-сўров жўнатилгандан сўнг, уч банк иш куни ичида 2-сўров тури билан ҳисобварақ очмаса, БДМАБ тўртинчи банк иш куни 6-сўров турини жўнатган банкка асосий ҳисобварақ кўчирилмаганлиги тўғрисида маълумот жўнатади ҳамда ҳисобварақ "бошқа банкка кўчирилмоқда" ҳолатидан яна "актив" ҳолатига қайтарилади.

г) мижознинг асосий депозит ҳисобварағи бир банкдан бошқа банкка кўчирилганда иккиламчи депозит ҳисобварақлар ёпилмайди ва асосий депозит ҳисобварақнинг назорат калитидан ташқари барча маълумотлар ўзгармаган ҳолда сақлаб қолинади;

д) мижознинг асосий ҳисобварағи 2-сўров тури билан бошқа банк томонидан қабул қилингандан сўнг, БДМАБдан 6-сўров турини жўнатган банкка ҳисобварақ ёпилганлиги ҳамда БДМАБда ҳисобварақ мақоми "актив"дан "бошқа банкка кўчирилган" мақомига ўзгартирилганлиги тўғрисида маълумот жўнатилади.


49. БДМАБдан жавоб файли олингандан сўнг, ушбу ҳисобварақ бўйича сўровни жўнатган банкда ҳисобварақнинг кўчирилган санаси дастурий равишда банкнинг маълумотлар базасига киритилади. Шундан сўнг ҳисобварақ "ёпилган ва бошқа банкка кўчирилган" мақомини олади ҳамда ушбу ҳисобварақдан тўловлар амалга оширилишига йўл қўйилмайди.

6-сўров ва жавоб тури кўрсаткичлари рўйхати 8-иловада келтирилган.



7-сўров тури. "Мижознинг ҳисобварағини ёпиш"


50. 7-сўров тури мижознинг ҳисобварағини ёпиш учун банк томонидан шакллантирилади.


51. Агар мижознинг асосий депозит ҳисобварағи ёпилаётган бўлса, қайси валютада бўлишидан қатъи назар, мижознинг хос рақами билан очилган барча ҳисобварақлари ёпилиши шарт, акс ҳолда, мижознинг асосий депозит ҳисобварағи ёпилмайди.


52. Мижознинг асосий ҳисобварағини ёпишдан олдин банк БДМАБга 8-сўров турини жўнатиб, мижознинг бошқа банкларда очилган барча ҳисобварақлари тўғрисида маълумот олади ва ушбу банкларга электрон почта орқали ҳисобварақни ёпишга асос бўлган ҳужжат рақами ва санасини кўрсатиб хат жўнатади.


53. Хатни олган банк мижознинг иккиламчи ҳисобварақларини, агар қолдиғи бўлмаса ушбу хатга асосланиб ёпади, агар ҳисобварақда қолдиқ мавжуд бўлса, унинг асосий ҳисобварағига кўчиради ва шундан сўнг ҳисобварақни ёпади. Бошқа банкларда иккиламчи ҳисобварақларни ёпилишига ҳисобварақни ёпиш учун асослантирган хат берган банк ҳамда мижознинг ўзи жавобгардир.


54. 7-сўров тури олинганда ҳисобвараққа хизмат кўрсатувчи банкка сўров қабул қилинганлиги тўғрисида шу куннинг ўзида жавоб қайтарилади, кейинги банк иш кунидан кечиктирилмаган ҳолда 7-сўров турига асосан БДМАБда кўрсатилган ҳисобварақ мақоми "ҳаракатдаги"дан "ёпилган"га ўзгартирилади ҳамда банкларга бу ҳақда маълумот узатилади.


55. Банк БДМАБда ҳисобварақларни ёпишда, 7-сўров тури билан унга асос бўлган 1-иловадаги белгилардан тегишлисини кўрсатиши шарт.

7-сўров ва жавоб тури кўрсаткичлари рўйхати 9-иловада келтирилган.


8-сўров тури. "Мижознинг бошқа банкларда

очган ҳисобварақлари рўйхатини олиш"


56. 8-сўров тури мижознинг бошқа банкларда барча валюта кодлари бўйича очган ҳисобварақлари рўйхатини олиш учун мўлжалланган.


57. Мижознинг барча депозит ҳисобварақлари рўйхатини олиш учун 8-сўров турини фақатгина мижознинг асосий депозит ҳисобварағини очган банкнинг ўзигина шакллантириши мумкин.


58. Мижознинг асосий депозит, ссуда ва махсус (232ХХ) транзит ҳисобварақлари рўйхатини олиш учун 8-сўров турини шу мижозга хизмат кўрсатувчи барча банк филиаллари юбориши мумкин. Ҳисобварақлар тўғрисида олинган маълумотлар "Банк сири тўғрисида"ги Қонун талаблари асосида сир сақланиши лозим.

59. Аниқ бир баланс ҳисобварағи (талаб қилиб олингунча депозит, ссуда ва бошқа ҳисобварақлар) рўйхатини олиш учун, сўровда ушбу баланс ҳисобварақ рақами кўрсатилади.


60. Мижозларнинг бошқа банкларда очилган барча банк ҳисобварақлари рўйхатини олиш учун асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига хизмат қилувчи банк томонидан баланс ҳисобварағи ўрнига бешта нол - "00000" узатилади.

БДМАБда сўров тури таҳлил қилинади ва мижознинг сўралган ҳисобварақлари билан банклар кодини кўрсатган ҳолда, сўров жўнатган банкка жавоб қайтарилади.

8-сўров ва жавоб турлари кўрсаткичлари рўйхати 10-иловада келтирилган.


9-сўров тури. "Мижознинг хос

рақами фаоллигини тугатиш"


61. 9-сўров тури - банк томонидан юридик шахслар фаолиятини тугатиш вақтида шакллантирилади. Бундай ҳолларда, банклар тадбиркорлик субъекти бўлмаган мижозлардан олинган давлат реестридан/рўйхатидан чиқарилганлиги ҳақидаги қарор нусхасига ҳамда тадбиркорлик субъектлари бўйича эса давлат реестридан/рўйхатидан чиқарилганлиги ҳақидаги "Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими"даги маълумотларга асосан мижознинг хос рақами фаоллигини тўхтатади ва ушбу ҳолат БДМАБда қайд этилади.

Юридик шахс мақомига эга бўлмаган, якка тартибдаги тадбиркорлар ва деҳқон хўжаликларига берилган хос рақамлар бекор қилинган вақтида ҳам 9-сўров тури шакллантирилиши мумкин бўлиб, уларга берилган солиқ тўловчининг идентификация рақами бекор қилингани тўғрисида маълумот давлат солиқ органидан олингандагина амалга оширилади.


62. Бунда мижознинг барча ҳисобварақлари БДМАБда қуйидаги тартибда ёпилади:

а) мижознинг асосий депозит ҳисобварағини очган банк унинг бошқа банкларда очилган барча ҳисобварақлари рўйхатини 8-сўров тури билан олиши керак;

б) мижознинг хос рақами фаоллигининг тугатилиши ёки қайта ташкил этилиши муносабати билан банкларга мижознинг иккиламчи депозит ва бошқа ҳисобварақларидаги қолдиқларини (агар бор бўлса) асосий депозит ҳисобварағига ўтказиб ёпиши тўғрисида асосий депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи банк хабардор қилиши шарт.

в) мижознинг депозит ва бошқа ҳисобварақларини ёпиш 7-сўров тури билан амалга оширилади;

г) мижознинг хос рақами фаоллиги 9-сўров тури билан тўхтатилади.


63. Мижознинг хос рақами фаоллигини тўхтатишда, унинг барча ҳаққоний маълумотлари дастурий равишда БДМАБнинг маълумотлар базасидан электрон архив базасига ўтказилади.

9-сўров ва жавоб турлари кўрсаткичлари рўйхати 11-иловада келтирилган.



5-§. ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ВА УЛАРНИНГ

ҲИСОБВАРАҚЛАРИНИ БДМАБда РЎЙХАТГА

ОЛИШ ВА ЮРИТИШ ХУСУСИЯТЛАРИ

64. Жисмоний шахслар БДМАБда ЖШШИР ва шахсни тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари асосида идентификацияланади.


65. ЖШШИР мавжуд бўлган жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат ўзгарганда, уларнинг хос рақамлари ўзгармайди.


66. ЖШШИР мавжуд бўлмаган, хос рақамга эга жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат ўзгарганда, уларнинг хос рақами ўзгаради.


67. Жисмоний шахсларнинг хос рақамларини бекор қилиниши қуйидаги ҳолларда рўйхатдан ўтказилади:

жисмоний шахс вафот этганда;

ЖШШИР мавжуд бўлмаган жисмоний шахс ЖШШИР олганда;

ЖШШИР мавжуд бўлган жисмоний шахс Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотганда.






Низомга

1-ИЛОВА



БДМАБга тегишли сўровнома жўнатилганда, ҳисобварақларни очишда ва қайта очишда, актив операцияларини вақтинча тўхтатишда, уларни ҳаракатга келтиришда, бошқа банкка кўчиришда ва ёпишда ҳамда ДСҚ учун маълумот узатилишида, қуйидаги белгилар мажбурий равишда сўровноманинг тегишли катакчасида кўрсатилиши шарт:

"0" белги - Банклар томонидан иккиламчи ҳисобварақ очишда БДМАБга узатилади.

"1" белги - Банклар мижознинг аризасига биноан унинг асосий ҳисобварағини бошқа банкка ўтказилганда ёки ўтказиш вақтида ҳисобварақни қабул қилган банк розилик берганда узатилади.

"2" белги - Қонунчиликда белгиланган тартибда, мижознинг асосий ҳисобварағида 2-картотека вужудга келган ҳолда, уларнинг иккиламчи ҳисобварақларидаги маблағларини асосий ҳисобварағига жамлаш мақсадида, уларнинг иккиламчи ҳисобварақларидан актив операцияларни вақтинча тўхтатиб туриш бўйича маълумот дастурий равишда шакллантирилиб, БДМАБ орқали Давлат солиқ қўмитасига ва барча иккиламчи ҳисобварақ очган банкларга узатилади.

"4" белги - Суднинг қарорига биноан хўжалик юритувчи субъектларнинг барча ҳисобварақларидан актив операцияларни вақтинча тўхтатиб туриш бўйича банд солинганда ва/ёки уларни ёпишда БДМАБ орқали Давлат солиқ қўмитасига ва барча иккиламчи ҳисобварақ очган банкларга хабар узатилганда.

"5" белги - ёпилган асосий депозит ҳисобварақни қайта очиш;

"7" белги - Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 788-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бўйича тегишли суднинг қарори мавжуд бўлган тақдирда, хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи банк томонидан хўжалик юритувчи субъектнинг иккиламчи ҳисобварақларидан актив операцияларини вақтинча тўхтатиб қўйиш ҳамда банк олдидаги мажбуриятларини қондириш учун иккиламчи ҳисобварақларидан асосий ҳисобварағига маблағ жамлаш вақтида БДМАБ орқали Давлат солиқ қўмитасига ва барча иккиламчи ҳисобварақ очган банкларга узатилади.

"8" белги - хўжалик юритувчи субъектни ихтиёрий тугатиш вақтида, унинг маблағларини тугатиш комиссияси ихтиёрига ўтказиш учун, иккиламчи ҳисобварақ қолдиқларини асосий ҳисобварағига йиғишда, иккиламчи ҳисобварақлардан актив операциялар вақтинча тўхтатилиб, БДМАБ орқали барча иккиламчи ҳисобварақ очган банкларга узатилади.

"9" белги - банкрот деб эълон қилинган корхона ва ташкилотларни иккиламчи ҳисобварақларидаги маблағларини тугатиш комиссияси (ташқи бошқарувчи) ихтиёрига ўтказиш учун маблағларни асосий ҳисобвараққа йиғишда БДМАБ орқали барча иккиламчи ҳисобварақ очган банкларга узатилади;

"10" белги - 6-сўровномада асосий ҳисобварақни қабул қилиши кўрсатилган банк томонидан асосий ҳисобварақни қабул қилиш тўғрисида "1" белги билан 2-сўровнома шакллантирилиб, БДМАБга уч банк иш куни муддатида узатилмаган тақдирда, БДМАБ томонидан дастурий равишда ушбу белги шакллантирилиб, 6-сўровнома узатган банкка асосий ҳисобварақ ёпилмаганлиги ва бошқа банкка кўчирилмаганлигини маълум қилган ҳолда узатилади.

"11" белги - Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 788-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бўйича тегишли суднинг қарори мавжуд бўлган тақдирда, хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи банк томонидан хўжалик юритувчи субъектнинг банк олдидаги мажбуриятларини қондириш учун иккиламчи ҳисобварақларидан асосий ҳисобварағига маблағ жамлаб бўлингандан сўнг хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ва иккиламчи ҳисобварақлари ёпилганда БДМАБ орқали Давлат солиқ қўмитасига ва барча иккиламчи ҳисобварақ очган банкларга узатилади.

"12" белги - хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағидаги мажбуриятлари тўлиқ тугатилганда ҳамда қонунчиликка мувофиқ давлат солиқ органларининг тақдимномасига биноан банд қилинган иккиламчи ҳисобварақлар ҳаракатга келтирилганда;

"14" белги - Суднинг қарорига биноан хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисобварақларига солинган банд бекор қилинганда;

"15" белги - Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 788-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, мижознинг ўз аризасига биноан ҳисобварақлар ёпилганда БДМАБ орқали Давлат солиқ қўмитасига маълумот сифатида узатилади;

"17" белги - Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 788-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бўйича тегишли суднинг қарори мавжуд бўлган тақдирда, хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи банк томонидан хўжалик юритувчи субъектнинг банк олдидаги мажбуриятларини қондириш учун иккиламчи ҳисобварақларидан асосий ҳисобварағига маблағ жамлаш вақтида актив операцияларини вақтинча тўхтатиб қўйилган иккиламчи ҳисобварақлари қайта ҳаракатга келтирилганда БДМАБ орқали Давлат солиқ қўмитасига ва барча иккиламчи ҳисобварақ очган банкларга узатилади.

"18" белги - Ўзини-ўзи тугатиш вақтида унинг иккиламчи ҳисобварақларидаги маблағларини асосий ҳисобварағига жамлаб бўлинганда ва уларни БДМАБда ёпилгандан сўнг узатилади;

"19" белги - Банкрот деб эълон қилинган корхона ва ташкилотларнинг иккиламчи ҳисобварақларидаги маблағларини асосий ҳисобварағига жамлаб бўлинганда ҳамда улар БДМАБда ҳаракатга келтирилгандан ва /ёки ёпилгандан сўнг узатилади.

"20" белги - Банк ликвидация қилиниши муносабати билан мазкур банк томонидан хизмат кўрсатиладиган мижоз ҳисобварақлари БДМАБда дастурий равишда ёпилганда БДМАБ томонидан узатилади.

"21" белги - Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига асосан солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилган ҳолларда асосий депозит ҳисобвараққа хизмат кўрсатувчи банк томонидан БДМАБ орқали Давлат солиқ қўмитасига ва барча иккиламчи ҳисобварақ очган банкларга узатилади.

"22" белги - илгари "21" белги билан солиқ тўловчининг банклардаги операциялар тўхтатилган ҳисобварақлари қайта ҳаракатга келтирилган ҳолларда, асосий депозит ҳисобвараққа хизмат кўрсатувчи банк томонидан БДМАБ орқали Давлат солиқ қўмитасига ва барча иккиламчи ҳисобварақ очган банкларга узатилади.

"23" белги - Суриштирувчи ёки терговчининг қарори бўйича хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисобварақларидан актив операцияларни вақтинча тўхтатиб туриш бўйича асосий ва иккиламчи ҳисобварақлари ҳатланганда БДМАБ орқали барча ҳисобварақ очган банкларга хабар узатилади.

"24" белги - Суриштирув ёки тергов органларининг қарори асосида хатланган асосий ва иккиламчи ҳисобварақлари бўйича ҳатлов бекор қилинганда БДМАБ орқали барча ҳисобварақ очган банкларга хабар узатилади.

"25" белги - тўққиз ой мобайнида молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган тижорат ташкилотлари бўйича маълумот Давлат солиқ қўмитаси ҳамда барча иккиламчи ҳисобварақ очган банкларга узатилади;

"26" белги - тўққиз ой мобайнида молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган тижорат ташкилотининг фаолияти қайта тикланганда БДМАБга узатилади.





Низомга

2-ИЛОВА


Мижозни идентификациялаш

0-сўров тури


Т/р

Кўрсаткичлар


Сўров


Жавоб


1

Бажарилиш белгиси


-

+

2

Мижознинг мақоми


+

+

3

Мижознинг номи


-

+

4

Мижоз тури


-

+

5

Резидентлик белгиси


-

+

6

Мамлакат коди


-

+

7

Рўйхатга олган ташкилот номи


-

+

8

Рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома рақами


-

+

9

Рўйхатдан ўтказилган гувоҳнома санаси


-

+

10

Рўйхатга олган ташкилотнинг вилоят коди


+

+

11

Рўйхатга олган ташкилотнинг туман коди


+

+

12

Ташкилий-ҳуқуқий шакли коди


-

+

13

Мулкчилик шакли коди


-

-,+

14

Манзил коди


-

-,+

15

Юридик шахс коди


-

-,+

16

ИФУТ коди

-

-,+

17

Солиқ тўловчининг идентификация рақами


+

+

18

Мижознинг БДМАБдаги хос рақами


-

+

19

Ҳисобварақ очилган сана


-

+

20

Мижозга ҳисобварақ очган банк коди


-

+

21

Бош корхонанинг номи


-

-,+

22

Бош корхонанинг БДМАБдаги хос рақами


-

-,+

23

Бош корхонанинг СТИР


-

-,+

24

Ҳисобварақ ҳолати


-

+

Изоҳ: 7, 8, 9, 10, 11-кўрсаткичларда сўралган маълумотлар туридан бюджет ташкилотлари мустасно.

Низом жадвалидаги "+" ва "-" ишоралар қуйидаги маънони билдиради:

"+" - сўров (жавоб) таркибига киради;

"-" - сўров (жавоб) таркибига кирмайди;

"-,+" - сўров таркибига кириши ёки кирмаслиги мумкин.






Низомга

3-ИЛОВА



Мижозларга хос рақам бериш ва асосий депозит ҳисобварақ очиш

1-сўров тури


Т/р

Кўрсаткичлар


Сўров


Жавоб


1

Бажарилиш белгиси


-

+

2

Мижознинг мақоми


+

+

3

Мижознинг номи


+

+

4

Мижоз тури


+

+

5

Резидентлик белгиси


+

+

6

Мамлакат коди


+

+

7

Рўйхатга олган ташкилот номи


+

+

8

Рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома рақами


-,+

-,+

9

Рўйхатдан ўтказилган гувоҳнома санаси


-,+

-,+

10

Рўйхатга олган ташкилотнинг вилоят коди


+

+

11

Рўйхатга олган ташкилотнинг туман коди


+

+

12

Ташкилий-ҳуқуқий шакли коди


-,+

-,+

13

Мулкчилик шакли коди


+

-,+

14

Манзил коди


-,+

-,+

15

Юридик шахс коди


-,+

-,+

16

ИФУТ коди

-,+

-,+

17

Мижознинг СТИР


+

+

18

Мижознинг БДМАБдаги хос рақами


-

+

19

Баланс ҳисобварағи


+

+

20

Валюта коди


+

+

21

Мижознинг ҳисобварағи


-

+

22

Ҳисобварақ очилган сана


-

+

23

Ҳисобварақнинг тартиб рақами


-,+

+

24

Бош корхонанинг номи


-,+

+

25

Бош корхонанинг БДМАБдаги хос рақами


-,+

+

26

Бош корхонанинг СТИР


-,+

+

Изоҳ: Агар рўйхатдан ўтказиладиган мижоз бош корхонага эга бўлмаса, у ҳолда 22, 23, 24-кўрсаткичлар кўрсатилмайди ва уларнинг ўрнига "0" - нол узатилади. Сўров турининг 10, 11, 12, 13, 14-кўрсаткичларида сўралган маълумотларни юридик шахс мақомига эга бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар ва деҳқон хўжаликлари учун узатилмайди.






Низомга

4-ИЛОВА


Мижозларга уларнинг хос рақами билан ҳисобварақлар очиш

2-сўров тури


Т/р

Кўрсаткичлар


Сўров


Жавоб


1

Бажарилиш белгиси


-

+

2

Мижознинг номи


-

+

3

Мижоз тури


-

+

4

Резидентлик белгиси


-

+

5

Мамлакат коди


-

+

6

Рўйхатга олган ташкилот номи


-

+

7

Рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома рақами


-

+

8

Рўйхатдан ўтказилган гувоҳнома санаси


-

+

9

Ташкилий-ҳуқуқий шакли коди


-

+

10

Мулкчилик шакли коди


-

+

11

Манзил коди


-

+

12

Юридик шахс коди


-

+

13

ИФУТ коди

-

+

14

Мижознинг СТИР


-

+

15

Мижознинг БДМАБдаги хос рақами


+

+

16

Баланс ҳисобварағи


+

+

17

Валюта коди


+

+

18

Мижознинг ҳисобварағи


-

+

19

Ҳисобварақ очилган сана


-

+

20

Ҳисобварақнинг тартиб рақами


+

+

21

Бош корхонанинг номи


-,+

+

22

Бош корхонанинг БДМАБдаги хос рақами


-,+

+

23

Бош корхонанинг СТИР


-,+

+

24

Ҳисобварақ очиш белгиси мажбурий


+

+

Изоҳ: Ҳисобварақ очилиши белгиси қуйидаги маънони билдиради:

1) "0" белги - иккиламчи ҳисобварақ очишда кўрсатилади;

2) "1" белги - 6-сўров тури билан бошқа банкдан ўтказилган талаб қилиб олингунча асосий депозит ҳисобварақни очишда кўрсатилади;

3) "5" белги - 7-сўров билан ёпилган асосий депозит ҳисобварақни қайта очишда кўрсатилади.






Низомга

5-ИЛОВА


Ҳисобварақлардан маблағларни ҳисобдан

чиқариш амалларини вақтинча тўхтатиб туриш

3-сўров тури


Т/р

Кўрсаткичлар


Сўров

Жавоб

1

Бажарилиш белгиси


-

+

2

Мижознинг БДМАБдаги хос рақами


+

+

3

Баланс ҳисобварағи


+

+

4

Валюта коди


+

+

5

Ҳисобварақнинг тартиб рақами


+

+

6

Ҳисобварақдан ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатиш учун асос


+

+

7

Асос берилган сана


+

+

8

Ҳисобварақдан ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатилган сана


-

+

9

Банк коди


-

+

10

Мижознинг ҳисобварағи


-

+

11*

Ҳисобварақдан ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатилганлик сабаби белгилари мажбурий


+

+

12*

Мижоз ҳисобварағидан охирги маротаба операция амалга оширилган сана


+

+

Изоҳ: 11* катакчада - ҳисобварақдан ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатиш сабаби белгилари, мазкур Йўриқноманинг 1-иловасида келтирилган "2", "4", "7", "8", "9", "21", "23", "25" белгилардан ташкил топади.





Низомга

6-ИЛОВА


Ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатиб

турилган ҳисобварақларни ҳаракатга келтириш

4-сўров тури


Т/р

Кўрсаткичлар


Сўров

Жавоб

1

Бажарилиш белгиси


-

+

2

Мижознинг БДМАБдаги хос рақами


+

+

3

Баланс ҳисобварағи


+

+

4

Валюта коди


+

+

5

Ҳисобварақнинг тартиб рақами


+

+

6

Ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатилган ҳисобварақни ҳаракатга келтириш учун асос


+

+

7

Асос берилган сана


+

+

8

Ҳисобварақдан ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатилган сана


-

+

9

Ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатилган ҳисобварақни ҳаракатга келтириш санаси


-

+

10

Банк коди


-

+

11

Мижознинг ҳисобварағи


-

+

12*

Ҳисобварақдан ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатилган ҳолатдан, ҳаракатга келтириш белгиси мажбурий


+

+

Изоҳ: 12* катакчада - ҳисобварақдан ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатилган ҳолатдан, ҳаракатга келтириш белгилари мазкур Йўриқноманинг 1-иловасида келтирилган "12", "14", "17", "18", "19", "22", "24", "26" белгиларидан ташкил топади.





Низомга

7-ИЛОВА


Мижозларнинг БДМАБдаги

маълумотларини ўзгартириш

5-сўров тури


Т/р

Кўрсаткичлар


Сўров

Жавоб

1

Бажарилиш белгиси


-

+

2

Мижознинг номи


+

+

3

Мижоз тури


+

+

4

Мижознинг ҳаққоний маълумотларини ўзгартириш учун асос


-

+

5

Мижознинг СТИР


-

+

6

Мижознинг БДМАБдаги хос рақами


+

+

7

Рўйхатга олган ташкилот номи


+

+

8

Рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома рақами


+

+

9

Рўйхатдан ўтказилган гувоҳнома санаси


+

+

10

Рўйхатга олган ташкилотнинг вилоят коди


+

+

11

Рўйхатга олган ташкилотнинг туман коди


+

+

12

Ташкилий-ҳуқуқий шакли коди


-,+

+

13

Мулкчилик шакли коди


+

+

14

Манзил коди


-,+

+

15

Юридик шахс коди


-,+

+

16

ИФУТ коди

-,+

+

17

Резидентлик белгиси


+

+

18

Мамлакат коди


+

+

19

Ҳаққоний маълумотларнинг ўзгариш санаси


-

+

20

Бош корхонанинг СТИР


-,+

+

21

Бош корхонанинг БДМАБдаги хос рақами


-,+

+

22

Бош корхонанинг номи


-

+

23

Бюджет ташкилотининг эски асосий бюджет ҳисобварағи


+

+

24

Бюджет ташкилотининг янги асосий бюджетдан ташқари ҳисобварағи


+

+

25

Асосий ҳисобварақ ўзгартирилган сана


-

+

Изоҳ: 23-катакчада - Бюджет ташкилотининг эски асосий бюджет ҳисобварағи (23404, 23426, 23430, 23432).

24-катакчада - Бюджет ташкилотининг янги асосий бюджетдан ташқари ҳисобварағи (20203, 20204, 21502, 21504, 21506)






Низомга

8-ИЛОВА


Асосий ҳисобварақни бошқа банкка кўчириш

6-сўров тури


Т/р

Кўрсаткичлар


Сўров

Жавоб

1

Бажарилиш белгиси


-

+

2

Мижознинг БДМАБдаги хос рақами


+

+

3

Мижознинг ҳисобварағи


+

+

4

Ҳисобварақ ўтказилаётган банкнинг коди


+

+

5

Ҳисобварақ кўчирилган сана


-

+

6

Мижознинг аризасига биноан белгиси мажбурий


+

+

7

Ҳисобварақни қабул қилаётган банк розилиги


-

+

8

Ҳисобварақ очилган сана


-

+

6-катакчада "1" - мижознинг аризасига биноан бошқа банкка ўтказилганлик белгиси;

7-катакчада "1" - ҳисобварақни қабул қилган банкнинг розилик белгиси;

"10" белги - 6-сўровномада асосий ҳисобварақни қабул қилиши кўрсатилган банк томонидан асосий ҳисобварақни қабул қилиш тўғрисида "1" белги билан 2-сўровнома шакллантирилиб, БДМАБга уч банк иш куни муддатида узатилмаган тақдирда, БДМАБ томонидан дастурий равишда ушбу белги шакллантирилиб, 6-сўровнома узатган банкка асосий ҳисобварақ ёпилмаганлиги ва бошқа банкка кўчирилмаганлигини маълум қилган ҳолда узатилади.





Низомга

9-ИЛОВА


Мижозларнинг ҳисобварақларини ёпиш

7-сўров тури


Т/р

Кўрсаткичлар


Сўров

Жавоб

1

Бажарилиш белгиси


-

+

2

Мижознинг БДМАБдаги хос рақами


+

+

3

Мижознинг ҳисобварағи


+

+

4

Ҳисобварақнинг ёпилиш санаси


-

+

5*

Ҳисобварақни ёпишнинг асос белгиси мажбурий


+

+

Изоҳ: 5* катакчада - Ҳисобварақни ёпиш белгилари мазкур Йўриқноманинг 1-иловасида келтирилган "4", "11", "15", "18", "19", "20", "25" белгиларидан ташкил топади.





Низомга

10-ИЛОВА


Мижозларнинг бошқа банкларда очган

ҳисобварақлари рўйхатини олиш

8-сўров тури


Т/р

Кўрсаткичлар


Сўров

Жавоб

1

Бажарилиш белгиси


-

+

2

Мижознинг БДМАБдаги хос рақами


+

+

3

Баланс ҳисобварағи


+

+

4

Банк коди


-

+

5

Мижознинг ҳисобварағи


-

+





Низомга

11-ИЛОВА


Мижознинг хос рақами фаоллигини тугатиш

9-сўров тури


Т/р

Кўрсаткичлар


Сўров

Жавоб

1

Бажарилиш белгиси


-

+

2

Мижознинг БДМАБдаги хос рақами


+

+

3

Мижознинг СТИР


+

+

4

Мижознинг хос рақами фаоллигини тўхтатиш санаси


+

+

5

Мижознинг хос рақами фаоллигини тўхтатишга асос ва унинг рақами


+

+

6

Асос санаси


+

+




Низомга

12-ИЛОВА



БДМАБда маълумотларни шакллантиришда ва сўровларни

бажаришда жисмоний шахсларнинг маълумотлари

РЎЙХАТИ

      

N

Кўрсаткичлар

ЖШШИР мавжуд

жисмоний шахслар

ЖШШИР мавжуд

бўлмаган жисмоний шахслар

1

2

3

4

5

1

2

3

4

5

1.

БДМАБдаги хос рақами

-

+

-

+

+

-

-

-

+

+

2.

ЖШШИР

+

+

+

-

+

-

-

-

-

-

3.

Фамилияси

-

-

-

+

-

-

+

-

+

-

4.

Исми

-

-

-

+

-

-

+

-

+

-

5.

Отасининг исми

-

-

-

- / +

-

-

- / +

-

- / +

-

6.

Жинси

-

+

-

+

-

-

+

+

-

+

7.

Туғилган санаси

-

+

-

+

-

+

+

+

-

+

8.

Фуқаролик мамлакати коди

-

-

-

-

-

+

+

-

+

-

9.

Шахсни тасдиқловчи ҳужжат тури коди

+

+

-

+

-

+

+

-

+

-

10.

Шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг серияси ва рақами

+

+

-

+

-

+

+

-

+

-

11.

Шахсни тасдиқловчи ҳужжат берилган сана

-

-

-

+

-

-

+

-

+

-

12.

Шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг амал қилиш муддатини тугаши санаси

-

-

-

+

-

-

+

-

+

-

13.

Ўлим ҳақида гувоҳнома санаси, серия ва номери

-

-

-

-

+

-

-

-

-

+

14.

Банк филиали коди

-

-

+

-

-

-

-

+

-

-

15.

Ҳисобварағи

-

-

+

-

-

-

-

+

-

-

        

Изоҳ.


"+" - сўров (жавоб) таркибига киради;

"-" - сўров (жавоб) таркибига кирмайди;

"- / +" - сўров таркибига кириши ёки кирмаслиги мумкин;


1-устунда - Жисмоний шахснинг БДМАБда идентификациялашда фойдаланиладиган кўрсаткичлар;


2-устунда - Жисмоний шахснинг БДМАБда хос рақамини рўйхатдан ўтказишда фойдаланиладиган кўрсаткичлар;


3-устунда - Жисмоний шахснинг ҳисобварағини БДМАБда рўйхатдан ўтказишда фойдаланиладиган кўрсаткичлар;


4-устунда - Жисмоний шахснинг БДМАБда маълумотларини ўзгарганини рўйхатдан ўтказишда фойдаланиладиган кўрсаткичлар;


5-устунда - Жисмоний шахс хос рақамининг бекор қилинишини БДМАБда рўйхатдан ўтказишда фойдаланиладиган кўрсаткичлар келтирилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 40-41-сон, 414-модда.