ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Олий таълим (бакалавриат, магистратура) /

Бакалавриат босқичи талабалари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендиялари ҳамда уларни тайинлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 13.10.2008 й. 226-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 13 октябрдаги

226-сон қарорига

3-ИЛОВА


Бакалавриат босқичи талабалари учун

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат

стипендиялари ҳамда уларни тайинлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари талабалари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендияларини тайинлаш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендиясини тайинлаш тартибига нисбатан татбиқ этилмайди.


2. Олий таълим муассасалари бакалавриат босқичи талабалари учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари Ўзбекистон Республикасидаги давлат, нодавлат ва хорижий олий таълим муассасалари, шу жумладан, қўшма таълим дастурларида бутун ўқиши давомида фақат аъло баҳоларга ўқиётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган охирги курс талабаларига тайинланади ва тўланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендиялари ҳар бир олий таълим муассасасининг бакалавриат босқичидаги бир нафар битирувчи курс талабасига тайинланади ва тўланади.

Беруний, Ибн Сино, Навоий, Улуғбек, Имом ал-Бухорий ва Ислом Каримов номли давлат стипендиялари (кейинги ўринларда - номли давлат стипендиялари) Ўзбекистон Республикасидаги давлат, нодавлат ва хорижий олий таълим муассасалари, шу жумладан, қўшма таълим дастурларининг охирги икки курсида ўқиётган талабаларга тайинланади ва тўланади.

Бобур номли давлат стипендияси тарих ва география йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикасидаги давлат, нодавлат ва хорижий олий таълим муассасалари, шу жумладан, қўшма таълим дастурларининг охирги икки курсида ўқиётган талабаларга тайинланади ва тўланади. Бунда ушбу номли давлат стипендияси сони тарих ва география йўналишлари бўйича кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари учун алоҳида биттадан белгиланади.

Паҳлавон Махмуд номли давлат стипендияси жисмоний маданият ва спорт йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикасидаги давлат, нодавлат ва хорижий олий таълим муассасалари, шу жумладан, қўшма таълим дастурларининг охирги икки курсида ўқиётган талабаларга тайинланади ва тўланади. Бунда ушбу номли давлат стипендияси сони жисмоний маданият ва спорт йўналишлари бўйича кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари учун алоҳида биттадан белгиланади.

Тўлепберген Қаипбергенов ва Ибройим Юсупов номли давлат стипендиялари Қорақалпоғистон Республикасидаги давлат, нодавлат ва хорижий олий таълим муассасалари, шу жумладан, қўшма таълим дастурларининг охирги икки курсида ўқиётган талабаларга тайинланади ва тўланади. Бунда ушбу номли давлат стипендиялари сони Қорақалпоғистон Республикасидаги ҳар бир олий таълим муассасаси учун Тўлепберген Қаипбергенов ва Ибройим Юсупов номли давлат стипендиялари бўйича алоҳида биттадан белгиланади.

3. Келгуси ўқув йили учун номли давлат стипендиялари сони жорий ўқув йили охирида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тақдимномасига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Бунда, Ўзбекистон Республикасидаги давлат, нодавлат ва хорижий олий таълим муассасалари ҳамда уларнинг филиаллари бўйича давлат стипендиялари сони Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига мувофиқ ҳар йили тасдиқланадиган танлов йўналишлари ва талабалар сонидан келиб чиқиб тақсимланади.


4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендиялари танловларида иштирок этувчи номзодларга қуйидаги талаблар белгиланади:

а) номли давлат стипендиялари учун:

аъло ўқиш ва илмий (ижодий) ишларда иштирок этиш;

йўналишлар бўйича конференция (танлов)ларда қатнашиш;

Ўзбекистон тарихини билиш;

тилларни - давлат тилини ва битта хорижий (Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари давлат тилларидан ташқари) тилни билиш, бакалавриатдаги таълим йўналиши хорижий тил ҳисобланган алоҳида ҳолларда қўшимча равишда яна битта хорижий тилни билиш. Бунда, талабгорлар ушбу тиллар бўйича ўз билимлари даражасини аниқлаш учун ўқиш жойидаги тил кафедраларида махсус суҳбатдан ўтадилар;

б) Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси учун мазкур банднинг "а" кичик бандида белгиланган талабларга қўшимча равишда ўқиётган бакалавриат таълим йўналишига мос мавзуда камида иккита эълон қилинган ишлар (мақола, тезис ёки асарлар)нинг мавжудлиги талаб этилади.



2-БОБ. ТАНЛОВЛАРНИ ЎТКАЗИШ


5. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендияларини тайинлаш учун номзодларни кўрсатиш олий таълим муассасалари кенгашлари томонидан, талабгорларнинг ўкув ва илмий фаолиятини оммавий муҳокама қилиш асосида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендияларига талабгорлар дастлабки кўриб чиқиш учун олий таълим муассасаси кенгашига қуйидагиларни тақдим қиладилар:

синов дафтарчасидан кўчирма;

деканат ва кафедранинг тавсияномаси;

илмий (ижодий) иш раҳбарининг тавсияномаси;

илмий ишлар рўйхати ва уларнинг босма нусхалари;

тиллар кафедраси, тарих кафедрасининг суҳбат натижалари ҳақидаги маълумотномалари.

Барча ҳужжатлар жилдга (папкага) жойланган ҳолда тақдим этилади. Муқовада Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки номли давлат стипендияси номи, талабгорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, факультети, бакалавриат таълим йўналиши, курси, гуруҳи кўрсатилади.


6. Олий таълим муассасалари кенгашлари талабгорларни танловларнинг навбатдаги босқичига тавсия этиш бўйича яширин овоз бериш орқали оддий кўпчилик овоз билан қарор қабул қиладилар.

Овоз бериш жараёнида олий таълим муассасасининг профессор-ўқитувчилари ва талабалари ҳам иштирок этиши мумкин.

Овоз бериш натижаларига кўра олий таълим муассасаси кенгаши томонидан:

Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендиясига энг кўп овоз олган уч нафардан (бунда номзодлар турли танлов йўналишлари бўйича аниқланишига урғу берилади);

номли давлат стипендияларига ажратилган ҳар бир квотага энг кўп овоз олган уч нафаргача номзод танловнинг навбатдаги босқичига тавсия этилади.


7. Олий таълим муассасаси кенгаши қарорига асосан танловларнинг навбатдаги босқичига тавсия этилган номзодлар тўғрисидаги маълумотлар ва тегишли ҳужжатлар олий таълим муассасасининг масъул ходими томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг "stipendiya.edu.uz" электрон тизимига ҳар йили 1-15 август кунлари киритилади.

Бунда, номзодларнинг ҳужжатларинининг аслига тўғри эканлиги ҳамда "stipendiya.edu.uz" электрон тизимига ўз вақтида ва тўғри киритилиши бўйича масъулият олий таълим муассасаси ректори (директори) зиммасига юклатилади.


8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги стипендиялар тайинлаш ҳақидаги тавсияномаларни йилига бир марта, ҳар йили 10-30 сентябрь кунлари кўриб чиқади.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиясига талабгорлар чет тиллари, ахборот технологиялари, Ўзбекистон тарихи фанлари бўйича билим даражасини аниқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказида (ҳудудлар бўйича) махсус тест синовлари топширадилар. Давлат тест маркази тест синовлари натижалари қайдномаларини Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тақдим этади.


10. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендиялари совриндорлари талабгорларнинг илмий ишлари, эришган ютуқлари ҳамда ўтказилган тест синовлари натижаларига кўра Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида танлов йўналишлари бўйича ташкил этилган танлов комиссиялари қарорига асосан аниқланади.


11. Танлов комиссияларининг қабул қилинган қарорларига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендиялари совриндори бўлган талабалар рўйхати Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи билан тасдиқланади.



3-БОБ. СТИПЕНДИЯЛАРНИ ТАЙИНЛАШ

ВА УЛАРГА БЕРИЛАДИГАН ИМТИЁЗЛАР


12. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи олий таълим муассасаси ректори (директори, ижрочи директори)нинг талабаларга Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендияларини тайинлаш ва тўлаш ҳақидаги буйруқларни расмийлаштириши учун асос ҳисобланади.

Стипендиялар 1 сентябрдан бошлаб, бир йил муддатга, белгиланган миқдорга қатъий риоя қилган ҳолда тайинланади.


13. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендиялари танловларида ғолиб бўлган талабаларга Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири томонидан тасдиқланган қуйидаги гувоҳномалардан бири берилади:

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияси соҳиби";

"Беруний номли давлат стипендиясининг соҳиби";

"Ибн Сино номли давлат стипендиясининг соҳиби";

"Навоий номли давлат стипендиясининг соҳиби";

"Улуғбек номли давлат стипендиясининг соҳиби";

"Имом ал-Бухорий номли давлат стипендиясининг соҳиби";

"Ислом Каримов номли давлат стипендиясининг соҳиби";

"Бобур номли давлат стипендиясининг соҳиби";

"Паҳлавон Маҳмуд номли давлат стипендиясининг соҳиби";

"Тўлепберген Қаипбергенов номли давлат стипендиясининг соҳиби";

"Ибройим Юсупов номли давлат стипендиясининг соҳиби".

Гувоҳномалар талабаларнинг ўқиш жойида тантанали вазиятда топширилади.

14. Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси соҳиби бўлган талабалар бакалавриатни тугатгандан сўнг икки йил мобайнида, номли давлат стипендиялари соҳиби бўлган талабалар бакалавриатни тугатганидан сўнг бир йил мобайнида тегишли мутахассислик бўйича магистратурага кириш имтиҳонларисиз қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинадилар.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


15. Талабаларни кундалик дарсларни ўзлаштирмаганлик, ўқув интизомини ва одоб-ахлоқни бузганлик учун ўқув йили мобайнида давлат стипендияларидан маҳрум қилиш олий таълим муассасалари тақдимномаларига биноан тегишли вазирликлар ва идоралар буйруқлари билан амалга оширилиши мумкин.


16. Талабаларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендияларига тайинлаш бўйича ариза ва шикоятлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.


17. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 42-сон, 422-модда.







































Время: 0.2074
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск