ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Олий таълим (бакалавриат, магистратура) /

Республика танловлари ва спорт мусобақаларини ўтказиш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 13.10.2008 й. 226-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 13 октябрдаги

226-сон қарорига

4-ИЛОВА


Республика танловлари ва спорт

мусобақаларини ўтказиш тўғрисида

НИЗОМ


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Бадиий академия қарорларига кўра ўтказиладиган республика мусобақаларини: ўқувчиларнинг бадиий-ижодий ихтисосликлар бўйича танловларини, спортнинг шахсий ва команда турлари бўйича спорт мусобақаларини ташкил этишнинг умумий принципларини белгилайди.

2. Қуйидагилар ўқувчи ёшлар ўртасида танловлар, спорт мусобақалари ўтказишнинг асосий мақсадлари ҳисобланади:

ўқувчи ёшларнинг истеъдоди ва ижодий қобилиятини намоён қилиш;

ўқувчиларда ўзлари танлаган фанлар ва ихтисосликларни чуқур ўрганишга қизиқишни ошириш;

ўқувчиларнинг келажакдаги касбларни тўғри танлашига кўмаклашиш;

ўқув-тарбия жараёнини, ўқитувчиларнинг педагогик маҳоратини такомиллаштириш, улар томонидан қобилиятли ўқувчилар билан аниқ мақсадга йўналтирилган якка тартибдаги ишларни ўтказиш.

4. Ижодкор ёшларнинг республика танловлари:

болалар мусиқа ва санъат мактаблари;

профессионал таълим муассасалари, ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатлари ўқувчиларининг иккита гуруҳи ўртасида ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Бадиий академия танлов ихтисосликлари ва шартлар рўйхатини ва танловлар шартларини тасдиқлайди.

Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчиларининг мусиқа фанлари бўйича танловлари ҳар уч йилда бир марта қуйидаги босқичлар бўйича ўтказилади:

1-босқич - туман, шунингдек ҳудуди туманларга бўлинмаган шаҳар бўйича;

2-босқич - вилоят бўйича, шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида ва Тошкент шаҳрида;

3-босқич - республика бўйича.

Танловларнинг биринчи босқичида ўз таълим муассасаларидаги ҳисобот концертларида энг катта эътибор қозонган ўқувчилар иштирок этадилар.

Иккинчи босқичда I, II, III ўринларни эгаллаган, учинчи - якунловчи босқичда эса танловга тавсия этилган ҳар қайси ихтисослик бўйича фақат I ўринни эгаллаган ўқувчилар иштирок этадилар.

Профессионал таълим муассасалари, ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатлари ўқувчиларининг ижодий танловлари мусиқа, рақс, театр, фольклор йўналишлари ижрочилари ўртасида ҳар икки йилда бир марта, уч турда ўтказилади.

Ушбу танловларга саралаб олиш ва юбориш ҳисобот концертлари якунлари бўйича амалга оширилади. Танлов турлари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги белгилаган тартибда ўтказилади. I, II, III ўринларни эгаллаган ўқувчилар фақат сўнгги тур якунлари бўйича аниқланади.

Ўқувчиларнинг ижодий танловлари босқичлари ва турларини ташкил этиш учун масъулият тегишли равишда таълим муассасаларининг раҳбарлари зиммасига, Бадиий академияга, Маданият вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларига юкланади.

5. Республика спорт мусобақалари ҳар йили спортнинг ҳар хил турлари бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ва умумтаълим мактаблари командалари ўртасида, ўқув йили давомида, қуйидаги босқичлар бўйича ўтказилади:

1-босқич - минтақалар бўйича, болалар спорт мактаблари, спорт клуби ёки жамиятлари таркибида;

2-босқич - республика бўйича, ўша командаларда ёки минтақа терма жамоаси таркибида.

Спорт мусобақаларининг ҳар бир босқичи энг кучли спортчиларни саралаш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўтказилади.

Халқаро мусобақаларнинг спорт турлари, ўтказиш календари ва мусобақа дастури Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг қарори билан белгиланади.

Республика мусобақаларининг спорт турлари, календари ва дастури Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг қарори билан тартибга солинади.

I, II, III ўринларни эгаллаган ўқувчилар спортнинг ҳар бир тури бўйича аниқланади.

Спорт мусобақалари босқичларини ташкил этиш учун масъулият тегишли равишда академик лицейлар, профессионал таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари, тўртинчи финал босқичи бўйича эса - Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги раҳбарлари зиммасига юкланади.

6. Ғолибларни тақдирлаш Халқаро ва республика танловлари ва мусобақалари ғолиблари бўлган академик лицейлар, профессионал таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларини тақдирлаш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ амалга оширилади.

7. Республика мусобақаларини ўтказиш бўйича бутун тадбирлар комплексини бажариш учун Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Бадиий академия ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари ўз буйруқлари билан ташкилий қўмиталар, жюрилар, ҳакамлар ҳайъатлари, апелляция комиссиялари ва бошқа тузилмаларни ташкил этадилар.

Ташкилий қўмиталар танловлар ва мусобақаларга тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказишда ягона илмий-услубий ёндашувни таъминлайдилар, жюрилар, ҳакамлар ҳайъатлари, апелляция комиссиялари ва бошқа тузилмалар таркибини шакллантирадилар ва тасдиқлайдилар, тестлар ва синов топшириқларини тайёрлашни ташкил этадилар, баҳолаш мезонларини ва якунлар чиқариш тартибини тасдиқлайдилар, қатнашчиларнинг мусобақага келиши билан боғлиқ барча масалаларни ҳал қиладилар.

Жюрилар, ҳакамлар ҳайъатлари ғолибларни аниқлайдилар ва танловлар ва мусобақалар якунларини протокол қарор билан расмийлаштирадилар.

Апелляция комиссиялари танловлар ва мусобақалар қатнашчиларининг шикоятлари ва аризаларини кўриб чиқадилар. Комиссияларга, зарурат бўлганда, жюрилар, ҳакамлар ҳайъатлари қарорларини бекор қилиш ва уларга ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади.

8. Танловлар ва мусобақаларнинг ўтказиш муддатлари ва жойлари тегишли ҳокимликлар билан келишилади, улар қатнашчиларни тураржой, озиқ-овқат билан таъминлашда ва бошқа ташкилий масалаларни ҳал этишда ёрдам кўрсатадилар.

9. Академик лицейлар, профессионал таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари ўқувчилари мусобақаларини маблағ билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Бадиий академия томонидан тасдиқланадиган, ушбу мақсадлар учун назарда тутилган маблағлар доирасида тузилган сметалар бўйича амалга оширилади.

10. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги танловлар ва мусобақалар топшириқларининг мураккаблигига қўйиладиган талабларнинг олий таълим муассасаларига қабул қилинадиган абитуриентлар билимлари даражасига мувофиқ бўлишини таъминлайди.

11. Танлов ва мусобақанинг ҳар бир фани учун халқаро ва республика мусобақалари ғолиблари тест синовисиз ҳамда қўшимча имтиҳонсиз қабул қилинадиган, шунингдек, касбий (ижодий) имтиҳонларнинг фан мажмуаларидан бирига имтиёз бериладиган соҳа ихтисосликлари рўйхати ҳар йили Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланади.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 42-сон, 422-модда.














































Время: 0.2008
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск