ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бухгалтерия ҳисоби /Молия вазирининг 02.09.2008 й. 91-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларнинг ойлик, чораклик ва йиллик бухгалтерия ҳисоботларини тузиш, тасдиқлаш ҳамда тақдим қилиш бўйича қоидаларни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 13.10.2008 й. 1865-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
13.10.2008 й.
N 1865
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
02.09.2008 й.
N 91
БУЙРУҒИ
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан
маблағ билан таъминланадиган ташкилотларнинг
ойлик, чораклик ва йиллик бухгалтерия ҳисоботларини
тузиш, тасдиқлаш ҳамда тақдим қилиш бўйича
(2008 йил 23 октябрдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунига асосан ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 ноябрдаги 553-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Илова қилинаётган "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларнинг ойлик, чораклик ва йиллик бухгалтерия ҳисоботларини тузиш, тасдиқлаш ҳамда тақдим қилиш бўйича қоидалар" тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан таъминланадиган ташкилотларнинг бухгалтерия ҳисоботлари ва баланслари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги 13-сон буйруғи (2001 йил 13 февраль, рўйхат рақами 1005 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2001 й., 3-4-сон) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин амалга киритилсин.
Молия вазири Р. Азимов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 42-сон, 424-модда.