Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Суд тизими. Суд таркиби. Судьяларни танлаш ва тайинлаш. Халқ маслаҳатчилари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.09.1999 й. ПФ-2421-сон "Ўзбекистьон Республикаси Ҳарбий судини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

23.09.1999 й.

N ПФ-2421


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲАРБИЙ

СУДИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида ўтказилаётган ислоҳотлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ички ва қоровул қўшинлари Бош бошқармалари ҳамда Мудофаа вазирлигининг ҳарбий округлари ташкил қилинганлиги муносабати билан, ҳарбий судларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти самарадорлигини юксалтириш, Қуролли Кучларда, ҳарбий идораларда ва Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ташкил этилаётган бошқа ҳарбий тузилмаларда қонунчилик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий суди негизида Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди ташкил қилинсин.


2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди органларининг асосий вазифалари деб ҳисоблаисин:

давлат манфаатларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари, Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита, Ички ишлар вазирлиги ички ва қоровул қўшинлари Бош бошқармалари, МХХ, ФВВ ҳамда вазирликлар ва идоралар ҳарбий бўлинмалари ҳарбий хизматчиларининг қонуний ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш;

одил судловни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ қўшинларда қонунчилик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш;

ҳарбий хизматчиларни ҳуқуқий тарбиялаш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш.


3. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Ҳарбий суди учун белгиланган умумий ходимлар сони ва меҳнат ҳақи фонди Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди учун сақлаб қолинсин.

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг ташкилий-штат тузилмаси 1-5-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий суди (У. Мингбоев) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (С. Мирсафоев) билан биргаликда икки ҳафта муддатда:

амалдаги қонунчиликка ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин;

ҳарбий судлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Низом лойиҳасини тайёрлаб, Олий Мажлиснинг кўриб чиқиши учун тақдим этсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги (Ҳ. Турсунов) Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди ва унинг таркибий бўлинмаларини зарур молиявий, моддий-техникавий жиҳатдан таъминлаб, шахсий таркибнинг ҳарбий хизматчиларга тегишли ҳуқуқий мавқеини ҳамда пул ва бошқа таъминотнинг барча турларини сақлаб қолсин.


6. Ушбу фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси А. Носиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                   И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси", 1999 й., N 9, 246-модда






















Время: 0.1875
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск