ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари / Тижорат банклари / Айрим банклар фаолиятини тартибга солиш / Халқ банки /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.10.2008 й. ПҚ-986-сон "Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банкининг капиталлашувини янада кўпайтириш ва инвестицион фаоллигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

16.10.2008 й.

N ПҚ-986



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АКЦИЯДОРЛИК ТИЖОРАТ ХАЛҚ БАНКИНИНГ

КАПИТАЛЛАШУВИНИ ЯНАДА КЎПАЙТИРИШ

ВА ИНВЕСТИЦИОН ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Фуқаролар жамғармаларини ишончли, кафолатли ҳимоялашни таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик тижорат Халқ банкининг (кейинчалик - Халқ банки) капиталлашувини кўпайтириш ва молиявий барқарорлигини ошириш, жамғармаларга аҳолининг бўш маблағлари жалб этилишини кенгайтириш ҳамда кўрсатиладиган банк хизматлари сифатини яхшилаш, шунингдек банкнинг инвестицион фаолиятини кучайтириш ва ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техникавий ҳамда технологик янгилаш бўйича истиқболли дастурларни амалга оширишдаги иштирокини фаоллаштириш мақсадида:

1. Қуйидагилар Халқ банкининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

республика аҳолисига банк хизматлари кўрсатилишини тубдан такомиллаштириш, мижозларга халқаро стандартлар даражасидаги замонавий, жозибадор банк хизматлари кенг комплексини тақдим этиш, бунинг асосида аҳолининг банкка бўлган ишончини ошириш ва миллий ҳамда хорижий валютадаги банк омонатларининг барқарор ўсишини таъминлаш;

Халқ банкининг пластик карточкаларидан кенг фойдаланган ҳолда аҳолининг нақд пулсиз ҳисоб-китоблари тизимини ҳар томонлама ривожлантириш, шунингдек халқаро банк карточкалари билан операцияларни кенгайтириш;

банк маблағларини ўз вақтида ва тўлиқ қайтарилишини, шунингдек банкнинг барқарор фоизли даромадини таъминлаб берувчи ишончли ва юқори ликвидли активлар ҳамда молиявий воситаларга самарали жойлаштириш;

қарз олувчиларнинг молиявий-хўжалик фаолиятини таҳлил қилишнинг замонавий усулларини татбиқ этиш, уларнинг кредит қобилиятини баҳолаш ва бизнес-режаларини атрофлича ўрганиш асосида кредит таваккалчилигини бошқариш тизимини такомиллаштириш;

аввало ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техникавий ҳамда технологик янгилаш, замонавий хорижий технологиялар ва ускуналарни жалб этиш, ушбу асосда юқори сифатли, жаҳон ва ички бозорларда рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқаришни таъминлашга йўналтирилган истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни биргаликда молиялаш йўли билан актив инвестиция фаолиятини олиб бориш;

Халқ банкининг ҳудудий бўлимлари ва филиалларининг молиявий салоҳиятини ошириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этган ҳолда уларнинг моддий-техника базасини, айниқса қишлоқ жойларда янада мустаҳкамлаш, юқори даромадли минтақавий инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда банк бўлимлари ва филиалларининг иштирокини кенгайтириш;

Халқ банки ходимларини қайта тайёрлаш ва малакаси оширилишини тизимли асосда ташкил этиш, банк бўлинмаларини аҳолига банк хизмати кўрсатилишини такомиллаштириш ҳамда банкнинг инвестицион фаолиятини кучайтириш масалаларини самарали ҳал этиш қобилиятига эга юқори малакали, ташаббускор раҳбар ва мутахассислар билан мустаҳкамлаш.


2. Давлат-тижорат Халқ банки акциядорларининг умумий йиғилиши томонидан 2008 йилда банкнинг устав капиталини 100 млрд. сўмга етказиш тўғрисида қарор қабул этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банкининг 2009-2012 йиллар мобайнида Давлат-тижорат Халқ банкининг устав капиталини банк акциядорлари орасидаги мавжуд улуш тақсимотини сақлаб қолган ва банк акцияларини 1-иловага* мувофиқ ҳажмда қўшимча жойлаштирган ҳолда 200 млрд. сўмга етказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

4. Кузатув кенгаши (Б.А. Ходжаев) ва Халқ банки Бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда:

ҳар йили банкнинг кредит режасини шакллантиришда молиялаштирилиши мўлжалланаётган инвестиция лойиҳаларини синчковлик билан танлаб олиш, самарадорлигини комплекс баҳолаш ва экспертизадан ўтказишни таъминласин;

амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг ўзини қоплаши, қўйилган маблағларнинг ўз вақтида ва тўлиқ қайтарилиши устидан тизимли мониторинг жорий этсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган қўшимча ва ўзгартишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Раиси Ф.М. Муллажонов зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  И. Каримов



*) 1-илова рус тилидаги матнда берилган.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 43-сон, 432-модда.











































Время: 0.2004
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск