язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш. Хайрия фаолияти/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.11.2008 й. 240-сон "Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича республика реабилитация марказини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.11.2008 й.

N 240



ОДАМ САВДОСИ ЖАБРДИЙДАЛАРИГА ЁРДАМ

БЕРИШ БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКА РЕАБИЛИТАЦИЯ

МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


"Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 8 июлдаги ПҚ-911-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 июлдаги ПҚ-911-сон қарори билан ташкил этилган Одам савдосига қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссиясининг Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузурида Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича 30 ўринга мўлжалланган Республика реабилитация марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация марказининг асосий вазифалари ва функциялари этиб белгилансин:

одам савдоси жабрдийдаларини қулай яшаш ва шахсий гигиена шарт-шароитлари, шунингдек озиқ-овқат, доривор воситалар ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш;

одам савдоси жабрдийдаларига кечиктириб бўлмайдиган тиббий, психологик, ижтимоий, юридик ва бошқа ёрдам кўрсатиш;

одам савдоси жабрдийдалари хавфсизлигини таъминлаш;

одам савдоси жабрдийдаларининг қариндошлари билан мулоқот ўрнатишида кўмаклашиш;

одам савдоси жабрдийдаларига, уларнинг қариндошларига ва васийларига одам савдоси жабрдийдаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари тўғрисида ахборот бериш;

одам савдоси жабрдийдаларини ижтимоий реабилитация қилишда кўмаклашиш;

одам савдоси жабрдийдаларини ижтимоий-психологик қўллаб-қувватлаш ва реабилитация қилиш соҳасида хорижий мамлакатларнинг илғор методикаларини ўрганиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш;

нодавлат нотижорат ташкилотлари билан биргаликда одам савдоси жабрдийдаларини тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

3. Қуйидагилар:

Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация марказининг ходимларнинг чекланган умумий сони 28 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари 4,5 штат бирлигидан иборат бўлган тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация маркази тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирига, зарурият бўлганда, Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация марказининг тасдиқланган тузилмасига ходимларнинг штатда белгиланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

4. Белгилансинки, Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация марказининг директори Одам савдосига қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссияси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

бир ой муддатда Республика реабилитация марказини юқори малакали мутахассислар билан бутласин;

бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан ўзаро ҳамкорликда Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация марказининг фаолияти юксак даражада ташкил этилишини таъминласин.

6. Белгилаб қўйилсинки, Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация марказининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

2008 йилда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан Республика реабилитация марказини жиҳозлашга ва унинг жорий таъминотига маблағ ажратсин;

2009 йилдан бошлаб республика бюджети параметрларида Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация марказининг фаолият кўрсатиши учун зарур маблағлар ажратсин.

7. Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир ой муддатда, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати талабларига мувофиқ Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича Республика реабилитация марказини жойлаштириш учун маҳаллий бюджетни ижро этишда қўшимча равишда олинган даромадлар ва ҳомийлик маблағлари ҳисобига зарур таъмирлаш ишларини бажариб, бино ажратсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 5 ноябрдаги

240-сон қарорига

1-ИЛОВА



Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш

бўйича Республика реабилитация марказининг

ТУЗИЛМАСИ





Директор








































Директорнинг даволаш қисми бўйича ўринбосари



Юрисконсульт

1 киши























Кадрлар бўйича инспектор

0,5 штат бирлиги


Тиббиёт ходимлари

9 киши

















Бухгалтерия

1,5 штат бирлиги






























Ходимларнинг чекланган сони - 28 киши,

шу жумладан:

бошқарув ходимлари - 4,5 штат бирлиги".



Реабилитация бўйича мутахассислар

(психолог, ижтимоий ходим)

2 киши
















Ёрдамчи ходимлар

12 киши





        


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 44-45-сон, 445-модда.