язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Халқаро ҳамкорлик/ Дипломатик, иқтисодий ва бошқа алоқаларни ривожлантириш ва янада чуқурлаштириш масалалари/ Осиё/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.10.2008 й. 233-сон "Араб мамлакатлари билан икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча тадбирлар режасини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.10.2008 й.

N 233


АРАБ МАМЛАКАТЛАРИ БИЛАН ИККИ

ТОМОНЛАМА ҲАМКОРЛИКНИ ЯНАДА

РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ТАДБИРЛАР РЕЖАСИНИ ТАСДИҚЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони Қироллиги, Қувайт Давлати, Баҳрайн Қироллиги, Иордания Ҳошимийлар Қироллиги Ўмон Султонлиги, Марокаш Қироллиги билан икки томонлама муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Араб мамлакатлари билан икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча тадбирлар режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ушбу қарорга иловада кўрсатилган вазирликлар ва идоралар - масъул ижрочилар тасдиқланган тадбирларнинг белгиланган муддатда бажарилишини таъминласинлар.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги юқорида кўрсатилган Тадбирлар режасининг бажарилиши устидан тизимли назорат ўрнатсин ҳамда натижалари тўғрисида ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсинлар.

Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси билан биргаликда ҳисобот чорагидан кейинги ҳар ойнинг биринчи душанба куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Президиуми мажлисига Тадбирлар режасининг бажарилиши тўғрисида ахборот киритсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ташқи ишлар вазири В.И. Норов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев





Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 28 октябрдаги

233-сон қарорига

ИЛОВА



Араб мамлакатлари билан икки томонлама ҳамкорликни

янада ривожлантириш бўйича қўшимча

ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

Т/р

Мақсадлар


Тадбирлар


Муддатлари


Бажарувчилар


I. БИРЛАШГАН АРАБ АМИРЛИКЛАРИ

1.

Сиёсий мулоқотларни, савдо-иқтисодий ва инвестиция ҳамкорлигини фаоллаштириш

1.1.1. БАА Президенти шайх Халиф бин Заёд Ал Нахаяннинг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш.


2009 йил

Ташқи ишлар вазирлиги

1.1.2. БАА Ташқи ишлар вазири шайх Абдулла бин Заёд Ал Нахаяннинг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш.


2008 йил декабрь

Ташқи ишлар вазирлиги

1.1.3. Ўзбекистон-Амирликлар инвестиция кенгашининг биринчи мажлисини ўтказиш.

2009 йил

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, вазирликлар ва идоралар, Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти

1.1.4. Абу-Даби ривожлантириш жамғармаси билан ҳамкорликни кенгайтириш.

2008 - 2010 йиллар

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти

2.

Шартномавий-ҳуқуқий базани янада мустаҳкамлаш

1.2.1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумати ўртасида жиноий ишлар ва жиноятчиларни бериш бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисида битим.


2009-2010 йиллар

Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси



1.2.2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумати ўртасида фуқаролик ишлари, оилавий ишлар, меҳнатга оид ишлар ва савдо ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисида битим.

2009-2010 йиллар*

Адлия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси


1.2.3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумати ўртасида маданий-гуманитар соҳада ҳамкорлик тўғрисида битим.

2009-2010 йиллар*

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти, Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси


1.2.4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумати ўртасида божхона ишлари соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим.

2009-2010 йиллар*

Давлат божхона қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти, Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси

1.2.5. "Ўзэмиратхолдинг" инвестиция компаниясининг таъсис ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2008 йил декабрь

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти, Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси

1.2.6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан Бирлашган Араб Амирликлари Ташқи савдо вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳадли битим.

2009-2010 йиллар*

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти, Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси

II. САУДИЯ АРАБИСТОНИ ҚИРОЛЛИГИ

1.

Сиёсий мулоқотларни, савдо-иқтисодий ва инвестиция ҳамкорлигини фаоллаштириш

2.1.1. Саудия Арабистони Қироли Абдулла бин Абдулазиз Ал Сауднинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш.


2009-2010 йиллар

Ташқи ишлар вазирлиги

2.1.2. Ўзбекистон Республикаси ва Саудия Арабистони Қироллиги ташқи сиёсат идоралари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг биринчи раундини ўтказиш.


2009 I ярим йиллик

Ташқи ишлар вазирлиги

2.1.3. Саудия Арабистони Қироллиги вазирликлари ва идоралари вакилларидан иборат (сиёсий-иқтисодий) экспертлар гуруҳининг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш.


2008 йил ноябрь

Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, вазирликлар ва идоралар, Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти

2.1.4. Ўзбекистон-Саудия Ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг "Савдо, иқтисодиёт, инвестициялар, техника, маданият, спорт ва ёшлар ишлари соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим" бажарилишини назорат қилиш бўйича учинчи мажлисини Тошкент шаҳрида ўтказиш.


2009 йил

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, вазирликлар ва идоралар, Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти

2.

Шартномавий-ҳуқуқий базани янада мустаҳкамлаш

2.2.1. Ўзбекистон Республикаси ва Саудия Арабистони Қироллиги ўртасида терроризмга, уюшган жиноятчиликка ва гиёҳванд моддалар ва психотроп моддалар билан боғлиқ жиноятларга, шунингдек бошқа жиноятларга қарши курашиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида давлатлараро битим.


2008-2009* йиллар

Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура, Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий маркази, Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаменти, Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси




2.2.2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Саудия Арабистони Қироллиги Ҳукумати ўртасида икки томонлама солиққа тортишни ва даромад ва сармояга солиқ тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисида битим.


2008 йил декабрь

Давлат солиқ қўмитаси,Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти, Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси

2.2.3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Саудия Арабистони Қироллиги Ҳукумати ўртасида инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида битим.

2008-2009 йиллар

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти, Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси

2.2.4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Саудия Арабистони Қироллиги Ҳукумати ўртасида ҳаво алоқаси тўғрисида битим.

2009 йил

I ярим йиллик

"Дававианазорат" инспекцияси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти, Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси


3.

Маданий-гуманитар соҳада ҳамкорликни ривожлантириш

2.3.1. Саудия Арабистонида Ўзбекистон амалий санъат кўргазмасини ўтказиш.

2009 йил

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти


III. ҚУВАЙТ ДАВЛАТИ

1.

Сиёсий мулоқотларни, савдо-иқтисодий ва инвестиция ҳамкорлигини фаоллаштириш

3.1.1. Ҳамкорлик бўйича қўшма қўмитанинг биринчи мажлисини ўтказиш. Эл-Қувайт шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий, инвестиция ва туристик салоҳияти тақдимотини ўтказиш.


2008-2009 йиллар

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, "Ўзбектуризм" миллий компанияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти, Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти

3.1.2. Араб иқтисодий ривожлантириш Қувайт жамғармаси билан ҳамкорлик индикатив дастурида назарда тутилган инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида амалга ошириш.


2008 - 2010 йиллар

Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, вазирликлар ва идоралар, Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаментлари

3.1.3. Устувор лойиҳаларни амалга ошириш учун Араб иқтисодий ривожлантириш Қувайт жамғармаси кредит маблағларини жалб этиш масалаларини чуқур ишлаб чиқиш.

2008 - 2010 йиллар

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаментлари

3.1.4. Қувайт инвестиция агентлиги билан қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масаласини ишлаб чиқиш.

2008 - 2010 йиллар

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаментлари

3.1.5. Қувайтнинг "Mohammed Abdulmohsin Al-Kharafi & Sons" компанияси билан қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масаласини ишлаб чиқиш

2008 - 2010 йиллар

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаментлари

2.

Шартномавий-ҳуқуқий базани янада мустаҳкамлаш

3.2.1. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Қувайт Давлатининг Хотин-қизлар масалалари бўйича Олий кенгаши ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум.


2008-2009 йиллар

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Бош вазир ўринбосари Ф.Ш.Акбарова котибияти


IV. БАҲРАЙН ҚИРОЛЛИГИ**

1.

Сиёсий мулоқотларни, савдо-иқтисодий ва инвестиция ҳамкорлигини фаоллаштириш

4.1.1. Баҳрайн қироли шайх Хамад бин Иса Ал-Халифанинг Ўзбекистон Республика-сига ташрифини ташкил этиш.


2009-2010 йиллар

Ташқи ишлар вазирлиги



4.1.2. Баҳрайн Қироллигида иккала давлат Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини ташкил этиш.


2009 йил

Ташқи ишлар вазирлиги

4.1.3. Республиканинг иқтисодий ва инвестиция салоҳиятини тақдим этиш учун Манама шаҳрига Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг ташрифини ташкил этиш.


2008 йил

IV чорак

Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, вазирликлар ва идоралар, Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти

2.

Шартномавий-ҳуқуқий базани янада мустаҳкамлаш

4.2.1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Баҳрайн Қироллиги Ҳукумати ўртасида савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим.

2009 йил

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти, Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти, Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси

4.2.2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Баҳрайн Қироллиги Ҳукумати ўртасида инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида битим.

2008-2009 йиллар

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти, Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси

4.2.3. Ўзбекистон Республикаси ва Баҳрайн Қироллиги ўртасида икки томонлама солиққа тортишни бартараф қилиш тўғрисида битим.

2009 йил

Давлат солиқ қўмитаси,Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти, Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси

4.2.4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Баҳрайн Қироллиги Ҳукумати ўртасида терроризмга ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим.

2009 йил

Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси


4.2.5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Баҳрайн Қироллиги Ҳукумати ўртасида божхона ишлари соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим.

2009 йил

Давлат божхона қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти, Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси

4.2.6. Ўзбекистон Республикаси ва Баҳрайн Қироллиги ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим.


2009 йил

"Ўзбектуризм" миллий компанияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти, Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси


4.2.7. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Баҳрайн Қироллиги Савдо-саноат палаталари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум.

2008 йил декабрь

Савдо-саноат палатаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти, Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси

V. ИОРДАНИЯ ҲОШИМИЙЛАР ҚИРОЛЛИГИ

1.

Сиёсий мулоқотларни, савдо-иқтисодий ва инвестиция ҳамкорлигини фаоллаштириш

5.1.1. Ўзбекистон ва Иордания ташқи сиёсат идоралари ўртасида мунтазам сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказиш тўғрисидаги меморандумни ишлаб чиқиш ва имзолаш.


2009 йил

I ярим йиллик

Ташқи ишлар вазирлиги

5.1.2. Иордания Ташқи ишлар вазирининг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш.


2009 йил

I ярим йиллик

Ташқи ишлар вазирлиги

5.1.3. Иккала давлат ташқи сиёсат идоралари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг биринчи раундини ташкил этиш.


2009 йил

I ярим йиллик

Ташқи ишлар вазирлиги

5.1.4. Ўзбекистон ва Иордания Савдо-саноат палаталари делегацияларининг ўзаро ташрифини ташкил этиш.


2009 йил

Савдо-саноат палатаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти

5.1.5. Ўзбекистон Республикаси ва Иордания Ҳошимийлар Қироллиги ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи мажлисини ўтказиш масаласини ишлаб чиқиш.


2009 йил

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, вазирликлар ва идоралар, Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти

2.

Шартномавий-ҳуқуқий базани янада мустаҳкамлаш

5.2.1. Инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим.

2009-2010 йиллар*

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги , Иқтисодиёт вазирлиги, ташқи ишлар вазирлиги, вазирликлар ва идоралар, Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти, Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси

5.2.2. Икки томонлама солиққа тортишни бартараф қилиш тўғрисида битим.

2009-2010 йиллар*

Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти, Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси

5.2.3. Иккала мамлакат Савдо-саноат палаталари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум.

2009-2010 йиллар*

5.2.4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Иордания Ҳукумати ўртасида божхона ишлари соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим.

2009-2010 йиллар*

Давлат божхона қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти, Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси



5.2.5. Халқаро транспорт ташувлари тўғрисида битим.

2009-2010 йиллар*

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти, Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси


VI. ЎМОН СУЛТОНЛИГИ**

1.


Сиёсий мулоқотларни, савдо-иқтисодий ва инвестиция ҳамкорлигини фаоллаштириш

6.1.1. Ўмон Султонлиги Ташқи ишлар вазирлиги давлат котибининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш ва Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги маслаҳатлашувларнинг биринчи раундини ўтказиш.


2008 йил декабрь

Ташқи ишлар вазирлиги

6.1.2. Қароргоҳи Саудия Арабистонида бўлган Ўзбекистон Республикасининг Ўмондаги элчисини аккредитациядан ўтказиш масаласини ишлаб чиқиш.


2008-2009 йиллар

Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги

6.1.3. Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий, инвестиция ва туристик салоҳиятини тақдим қилган ҳолда Ўмонда бизнес-форум ташкил этиш масаласини ишлаб чиқиш.


2008 йил декабрь

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Ташқи ишлар вазирлиги, "Ўзбектуризм" миллий компанияси, Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти, Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти

6.1.4. Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Ўмон Ҳукуматлараро комиссиясини ташкил этиш масаласини ишлаб чиқиш.

2009-2010 йиллар*

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, вазирликлар ва идоралар, Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти

6.1.5. Ўзбекистон ва Ўмон Савдо-саноат палаталари делегацияларининг ўзаро ташрифини ташкил этиш.


2009 йил

Савдо-саноат палатаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти

2.

Шартномавий-ҳуқуқий базани янада мустаҳкамлаш

6.2.1. Савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим.

2009 йил

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, вазирликлар ва идоралар, Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти, Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти, Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси

6.2.2. Инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим.

2009 йил

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги , Ташқи ишлар вазирлиги, Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти, Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси

6.2.3. Икки томонлама солиққа тортишни бартараф қилиш тўғрисида битим.

2009 йил

Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти, Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси

6.2.4. Туризм соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим.

2009 йил

"Ўзбектуризм" миллий компанияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти, Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси


6.2.5. Иккала мамлакат Савдо-саноат палаталари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум.

2008 йил декабрь

Савдо-саноат палатаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти, Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси

3.

Маданий-гуманитар соҳада ҳамкорликни ривожлантириш

6.3.1. Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтининг кутубхона фондини реконструкция қилиш бўйича қўшма лойиҳани муҳокама қилиш учун Ўмон экспертлар гуруҳининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш масаласини ишлаб чиқиш.


2009 йил

Фанлар академияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти

VII. МАРОКАШ ҚИРОЛЛИГИ**

1.


Сиёсий мулоқотларни, савдо-иқтисодий ва инвестиция ҳамкорлигини фаоллаштириш

7.1.1. Қароргоҳи Қоҳирада бўлган Ўзбекистон Республикасининг Марокашдаги элчисини аккредитациядан ўтказиш.


2008 йил декабрь

Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги

7.1.2. Ўзбекистон Республикаси ва Марокаш ташқи сиёсат идоралари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг биринчи раундини ташкил этиш.


2009 йил

Ташқи ишлар вазирлиги

2.

Шартномавий-ҳуқуқий базани янада мустаҳкамлаш

7.2.1. Савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим.

2009-2010 йиллар*

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, вазирликлар ва идоралар, Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти, Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти, Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси

7.2.2. Инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим.

2009-2010 йиллар*

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти, Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси



7.2.3. Икки томонлама солиққа тортишни бартараф қилиш тўғрисида битим.

2009-2010 йиллар*

Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти, Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси

7.2.4. Туризм соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим.

2009-2010 йиллар*

"Ўзбектуризм" миллий компанияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти, Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси


7.2.5. Иккала мамлакат Савдо-саноат палаталари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум.

2009-2010 йиллар*

Савдо-саноат палатаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти, Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси

3.

Маданий-гуманитар соҳада ҳамкорликни ривожлантириш

7.3.1. Марокаш туристик фирмалари вакилларининг Ўзбекистон Республикасига танишув ташрифини ташкил этиш.

2009-2010 йиллар*

"Ўзбектуризм" миллий компанияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти


Изоҳлар:

*) Бажаришнинг аниқ муддатлари мамлакат Раҳбарининг тегишли ташрифи ташкил этилгандан кейин (ёки тегишли мамлакатлар Раҳбарларининг сиёсий қарорларига кўра) белгиланади.

**) Ўзбекистоннинг Ўмонда, Марокашда ва Баҳрайнда, ушбу давлатларнинг Тошкент шаҳрида дипломатик миссиялари, шунингдек фахрий консуллари бўлмаганлиги туфайли мамлакатларнинг кўрсатиб ўтилган гуруҳлари билан икки томонлама муносабатларни ривожлантириш масалалари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тегишли равишда республиканинг Саудия Арабистони, Миср ва Қувайтдаги дипломатик миссиялари орқали мувофиқлаштирилади.