язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.11.2008 й. 246-сон "АБН АМРО Банк Ўзбекистон МБ, Х.Ж." акционерлик банкини "Royal Bank of Scotland O`zbekiston MB" ЁАЖ деб қайта номлаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.11.2008 й.

N 246



"АБН АМРО БАНК ЎЗБЕКИСТОН МБ, Ҳ.Ж."

АКЦИОНЕРЛИК БАНКИНИ "ROYAL BANK

OF SCOTLAND O`ZBEKISTON MB" ЁАЖ

ДЕБ ҚАЙТА НОМЛАШ ТЎҒРИСИДА


"Банклар ва банк фаолияти тўғрисида" ва "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ҳамда Голландиянинг "ABN AMRO" банки RBS, "Fortis" ва "Santander" банклар консорциуми томонидан сотиб олинганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "АБН АМРО Банк Ўзбекистон МБ, Ҳ.Ж." ЁАЖ акциядорларининг умумий йиғилиши томонидан банкни "Royal Bank of Scotland O`zbekiston MB" ЁАЖ (қисқартирилган номи - RBS O`zbekiston MB") деб қайта номлаш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига "Royal Bank of Scotland O`zbekiston MB" ёпиқ акциядорлик жамиятини қайта рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда унга ёрдам кўрсатиш тавсия қилинсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "АБН АМРО Банк Ўзбекистон МБ, Ҳ.Ж." акционерлик банкини ташкил этиш тўғрисида" 1996 йил 16 ноябрдаги 400-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 46-сон, 457-модда.