язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Банкротлик/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.11.2008 й. ПФ-4053-сон "Иқтисодиёт реал сектори корхоналарининг молиявий барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

18.11.2008 й.

N ПФ-4053


ИҚТИСОДИЁТ РЕАЛ СЕКТОРИ

КОРХОНАЛАРИНИНГ МОЛИЯВИЙ

БАРҚАРОРЛИГИНИ ЯНАДА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Иқтисодиёт реал сектори корхоналарининг капиталлашув даражасини янада ошириш ва молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш, иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш ва бошқариш механизмларини такомиллаштириш, иқтисодиётни таркибий ўзгартириш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш жараёнига инвестицияларни, шу жумладан, тижорат банкларининг маблағларини кенг жалб этиш мақсадида:

4. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:

аукцион ва танлов савдоларида банкрот корхоналарни тижорат банкларига сотиш Тартибини;

иқтисодий ночор корхоналарни тижорат банкларига сотиш бўйича Республика комиссияси тўғрисидаги Низомни тасдиқласин.

5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Банклар уюшмаси, тижорат банклари билан биргаликда бир ой муддатда:

сотиб олинган банкрот корхоналарда ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш, экспертиза қилиш ва сотиш борасида тижорат банклари фаолиятини такомиллаштириш;

лойиҳаларни инвестициялаш, инвестициявий кредитларни бериш ва хизмат кўрсатиш масалалари билан шуғулланувчи тижорат банкларининг таркибий бўлинмаларини юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон иқтисодиётида хусусий секторнинг улуши ва аҳамиятини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2003 йил 24 январда қабул қилинган ПФ-3202-сон Фармони 3-бандининг иккинчи, учинчи ва бешинчи хатбошилари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

8. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 47-сон, 461-модда


“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси”, 2008 йил, 11-сон, 611-модда