язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари/ Автоматлаштирилган банк технологияси тизимидаги ахборотни муҳофаза қилиш ва ушбу қоидаларнинг бажарилишида тижорат банкларидаги мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 30.10.1998 й. 515-сон билан рўйхатга олинган МББ 25.07.1998 й. 412-сон билан тасдиқланган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.10.1998 й.

N 515




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ

ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНГАН

25.07.1998 й.

(13/13-сон баённома)

N 412-сон



Автоматлаштирилган банк технологияси

тизимидаги ахборотни муҳофаза қилиш

ва ушбу қоидаларнинг бажарилишида

тижорат банкларидаги мансабдор

шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги

НИЗОМ


Ушбу Низом Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 19 январ 15-сон "Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг таклифлари тўғрисида"ги қарорига асосан ишлаб чиқилган бўлиб, у тижорат банкларининг балансларида акс эттирилган, ҳамда тижорат банкларининг электрон тўловлар тизими орқали ўтказилган тўлов ҳужжатларидаги маълумотларни муҳофаза қилиш мақсадида жорий этилмоқда.



1. БАНК АМАЛИЁТ КУНИ НАТИЖАЛАРИГА ШАХСИЙ

ЭЛЕКТРОН ҲИСОБЛАШ МАШИНАЛАРИДА

ИШЛОВ БЕРИЛИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


1.1. Барча тижорат банкларида амалиёт куни натижаларига ишлов бериш мақсадида барча технологик жараёнларни Банк амалиёт куни (БАК) дастурлари талабларига асосан бажарувчи, ҳамда мемориал ордерларни ёзувга чиқарилишини ўз ичига олган банк амалиёти куни тармоқ дастури қўлланилиб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ишлаб чиқилиб амалга киритилган меъёрий ҳужжатлар талабларига жавоб бериши лозим.


1.2. Ҳар бир масъул ижрочи, бўлим бошлиқлари. бош бухгалтер ўринбосарларининг хоналарига ўрнатилган ишчи станциялари уларга кириш учун - номли паролларга эга бўлиши ва шу билан бирга глобал тармоққа уланиб ишлаш ваколатига эга бўлган ходимларнинг ишчи станциялари мазкур тармоққа уланишга рухсат берувчи дастурли - аппаратли воситалар билан жиҳозланиши лозим.


1.3. Тижорат банкларининг бош сервери тижорат банки ички вакиллик ҳисобварағи қолдиғи билан ҳамда электрон тўлов ҳужжатлари билан тўғри таққосланганлигини кўрсатувчи файлларни белгиланган тартибда дастурий йўл билан шакллантириши лозим.


1.4. Банк амалиёт куни бутун комплексини йил бошидан эътиборан ўсиб берувчи якунлар билан ҳар куни дастурий йўл билан архивлаштиришни ташкил қилиш лозим. Архивни сақлаш муддати 10 йил.


1.5. Тижорат банклари Бош бошқармалари томонидан камида иккита қўшимча архив сақлаш пунктлари ташкил этилиши ва у ерда тижорат банки барча бўлимларининг архивларининг нусхалари сақланиши лозим.



2. БАНК АМАЛИЁТ КУНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ҲАМДА

ЭЛЕКТРОН ТЎЛОВЛАР ТИЗИМИ ОРҚАЛИ БАНКЛАРАРО

ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ


2.1. Ҳар бир тижорат банки ундаги амалиёт кунини ташкил этиш ҳамда электрон тўловлар тизими орқали банклараро ҳисоб-китоблар амалга ошириш бўйича 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тузилма ташкил этиши шарт.


2.2. Тижорат банкларининг раҳбарлари, бош бухгалтерлари банк балансида ва электрон тўловлар тизими орқали ўтказилган тўлов ҳужжатларида акс эттирилган маълумотларнинг қонунийлиги ва бут сақланиши учун, шунингдек маълумотларнинг тўғри архивлаштирилиши учун шахсан жавоб берадилар.


2.3. Барча кирим-чиқим ордерлари алоҳида хонада жойлашган ва локал тармоққа уланган принтерда қоғозга туширилиши ва белгиланган тартибда имзолар билан расмийлаштирилиши лозим.


2.4. Тижорат банкларининг раҳбарлари пул бирликларига бевосита хизмат кўрсатувчи ходимлар билан амалдаги меҳнат шартномасига мувофиқ тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида ёзма шартнома тузишлари лозим.


2.5. Агар йўл қўйилган тартиб бузарликлар натижасида тижорат банки мижозларга, Марказий банкка, солиқ органларига жарима тўлаб зарар кўрган бўлса, айбдор шахслар меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда кўзда тутилтан ҳажм ва тартибда моддий жавобгарликка тортилади.

Агар ходим электрон тўловлар тизими орқали мижозларнинг ҳисоб варақлардан ёки банкнинг ички ҳисобварақларидан маблағларни ҳисобдан чиқармасдан электрон тўловлар ҳужжатлари файлларини жўнатганлиги натижасида тижорат банкига зарар етказган бўлса, зарар меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда ундириб олинади.

Ички аудит ходими ҳар куни, банк амалиёт куни тугаб, бухгалтерия ҳужжатлари ҳисоблаб чиқилиб, улар кунлик айланмаларнинг жамлама маълумотлари билан солиштирилганидан кейин ҳар бир ҳужжатни шахсий ҳисобварақлар билан таққослаб, ҳақиқатан ҳам маблағлар тўловчининг ҳисобварағидан чиқарилганини текширади ҳамда бирма-бир текширув ўтказганини кундалик ҳужжатлар муқовасига имзо чекиш йўли билан тасдиқлайди. Маблағларнинг ҳисобварақлардан нотўғри чиқарилгани аниқланса, бу ҳақда банк раҳбарига ёзма равишда хабар беради. Раҳбар тафсилотларни аниқлаганидан кейин айбдорларга нисбатан юқорида айтилган чораларини қўллайди. Таққослаш ниҳоясига етказилгач, ички аудит ходими банкнинг кундалик ҳужжатларини жорий архивга топшириб, бу ҳақда махсус дафтарга имзо чектириб олади. Шундан кейин мазкур дафтарни ҳар куни бошқарувчига олиб боради, шу мақсадда очилган унинг дафтарига ҳужжатлар бирма-бир текширилгани ва архивга топширилгани тўғрисида имзо чекади.


2.6. Барча кирувчи ва чиқувчи тўлов ҳужжатлари ҳар куни тижорат банки томонидан дахл этишга берилмайдиган кўринишида дастурий архивланади. Архивнинг сақланиш муддати 10 йил.


2.7. 1-иловада кўрсатиб ўтилган, тижорат банклари томонидан очишга рухсат этилмаган архивларни йиғиш учун мўлжалланган архиватор (архиватор - ахборотни бир маротаба ёзиш ва кўп маротаба ўқиш учун мўлжалланган қурилма) калити Марказий банкнинг Хавфсизлик ва ахборотни муҳофаза қилиш департаменти xодимларида сақланади.

Тижорат банклари томонидан дахл этишга берилмайдиган архив дастурий равишда архиваторга кўчирилиши (нусхаланиши) ва бунда архивнинг қоғоздаги ёзуви чиқарилиши шарт. Ёзма шаклда чиқарилган архивда уни чиқарилган вақти, санаси, ахборотнинг ҳажми, ёзувнинг охирида архивлаштирган шахснинг Фамилиясини, исми - шарифини, имзосини, ҳамда ташқи сақловчи қурилманинг номини ўз ичига олган бўлиши шарт. Ёзувга чиқарилган маълумот сейфда сақланиши лозим.


2.8. Тижорат банкларида электрон архив маълумотларини тўғри йиғиш ва сақлаш учун жавобгар шахслар банк буйруғи орқали тайинланади (БАК архивларини йиғиш ва тижорат банки томонидан дахл этишга берилмайдиган архивни йиғиш учун жавобгарлар), бунда бош бухгалтер доимий равишда архивларни тўғри йиғилишини назорат қилиб боради.


2.9. Марказий банк Хавфсизлик ва ахборотни муҳофаза қилиш департаменти ходимлари тижорат банкларидаги режали текширувларини амалга ошириш вақтида, Банк амалиёт куни комплексининг архивлари ва шифрланган тўлов файлларини очмасдан (расшифровка қилмай), уларни танлов асосида номи ва санаси бўйича текшириб кўриб, қоғозга туширилган маълумотлар билан солиштирадилар.

Зарур ҳолларда, автоматлаштирилган банк технологияси тизимида йўл қўйилган камчиликлар ва қоидабузарликларнинг сабабини аниқлаш учун комиссия тузилади ва тижорат банклари томонидан дахл этилиши рухсат берилмаган архивлар батафсил текшириб чиқилади.

Комиссия таркибига: Марказий банкнинг ваколатли вакиллари, тижорат банкининг Бош бошқармаси вакиллари билан бирга бўлим раҳбари, бош бухгалтери, архивлар учун жавобгар шахс ва тармоқ администратори киритилиши шарт.


2.10. Барча электрон тўловлар жўнатилиш вақтида электрон имзо билан тасдиқланган ва шифрация билан ҳимояланган бўлиши шарт. Тижорат банки томонидан Ҳисоблар марказига узатиш учун тайёрланган электрон тўлов ҳужжатлари, бош бухгалтер томонидан уларнинг тўлиқлиги ва тўғри тузилганлигига текшириб чиқилади. Электрон ҳужжатлар, бош бухгалтер томонидан асл нусхалари билан солиштириб, текшириб чиқилганидан кейин (бош бухгалтер бўлмаган вақтида Тижорат банки буйруғи билан электрон имзо қўйиш учун бош бухгалтер ўринбосари тайинланади) электрон имзо билан тасдиқланади (имзо электрон карточкада ёки дискетада бўлиши мумкин).


2.11. Ахборот автоматик тарзда Банк амалиёт кунида шифрация жараёнидан ўтиши ва Ахборотлаштириш бош марказига, вилоятларда Ҳудудий ахборотлаштириш марказига юборилиши лозим. Электрон карточкасидаги ёки дискетадаги электрон имзо Бош бухталтерда, унинг муҳрланадиган сейфида сақланиши лозим. Электрон имзони бошқа ходимларига бериш қатъиян ман қилинади.


2.12. Тижорат банкининг маъсул ходимлари томонидан электрон имзо билан ишлаш технологияси тартиби бузилган ҳолларда, айбдор шахслар жорий қонунлар асосида жавобгарликка тортиладилар.


2.13. Тижорат банкларининг асосий X.25 ёки Frame Relay алоқа тармоқлари бузилганда ахборот уч усулда узатилиши ва қабул қилиниши мумкин:

1) Тижорат банкларининг Ахборотлаштириш Бош маркази ёки Ҳудудий ахборотлаштириш маркази билан коммутацияли телефон тармоғи орқали ишлаш тартиби:

- Коммутацияли телефон тармоғи орқали ишлашга вақтинча, асосий X.25 ёки Frame Relay тармоқлари орқали ишлаш имконияти бўлмаган ҳолдагина рухсат берилади;

- Тижорат банки Ахборотлаштириш Бош маркази ёки Ҳудудий ахборотлаштириш марказига қўнғироқ қилиб, коммутацияли телефон тармоғи орқали ишлашга рухсат олиши, сўнгра коммутацияли телефон тармоғи орқали ахборот алмашинувини амалга ошириши керак. Ахборотлаштириш Бош маркази ёки Ҳудудий ахборотлаштириш маркази дарҳол Марказий банкнинг Хавфсизлик ва ахборотни муҳофаза қилиш департаментига бу ҳақда хабар беради;

- Тижорат банки Ахборотлаштириш Бош маркази ёки Ҳудудий ахборотлаштириш маркази билан коммутацияли телефон тармоғи орқали ахборот алмашиниши тўғрисида уч нусхада далолатнома тайёрлайди.

- Тижорат банки далолатноманинг бир нусхасини Ахборотлаштириш Бош маркази ёки Ҳудудий ахборотлаштириш марказига, иккинчисини Марказий банкнинг Хавфсизлик ва ахборотни муҳофаза қилиш департаментига юборади, учинчи нусхани ўзида сақлаб қолади;

- Ҳар куни амалиёт куни охирида Ахборотлаштириш Бош маркази ва Ҳудудий ахборотлаштириш марказлари Марказий банкнинг Хавфсизлик ва ахборотни муҳофаза қилиш департаментига коммутацияли телефон тармоғи орқали ишлаган тижорат банклари тўғрисида ёзма равишда маълумот берадилар.

2) Дискеталар ёрдамида электрон ахборотларни узатиш, бошқа рухсат этилган усуллардан фойдаланиш имконияти бўлмаган фавқулодда ҳолларда қўлланилиб, у қуйида келтирилган тартибда амалга оширилади:

а) Ҳудудий ахборотлаштириш маркази ёки Бош ахборотлаштириш маркази билан электрон ахборотларни дискеталар ёрдамидаги алмашувини амалга ошириш учун, алмашув ташаббускори томонидан ахборотни қабул қилувчи ташкилот бошлиғи номига хат юборилади. Хатга ташаббускор раҳбарининг имзоси қўйилган бўлиб, унда санани, электрон ахборотларни дискета орқали ўтказилишининг сабабини, ахборотни дискета орқали узатувчи ёки қабул қилувчи ходимнинг фамилиясини ва лавозимини, дискета тўғри тайёрланганлигининг тасдиғи олинганлигини кўрсатиш лозим.

Тижорат банкининг ҳисоблаш марказига узатиш учун тайёрлаган ахбороти, унинг бош бухгалтери томонидан текширилади ва машина ёзувига чиқарилади.

б) Электрон ахборотларни дискета орқали узатишга тайёрлашда, камида иккита дискета - асосий ва қўшимча дискеталар тайёрланиши зарур ва қуйидагиларга риоя қилиш лозим;

- дискетани MS DOS форматида форматлаштириш;

- узатишга мўлжалланган файлларнинг номи 8.3 форматда (8 байт - файл номининг узунлиги. 3 байт - файл кенгайтмасининг узунлиги) бўлиши керак;

- ахборот дискетага стандарт кўчириш дастурлари орқали кўчирилади (MS DOS операцион системасидаги COPY буйруғи, Norton Commander воситалари, Windows воситалари);

- дискетада, узатишга мўлжалланмаган ахборотлар бўлмаслиги лозим;

- дискетадаги ахборот вирусларнинг йўқлигига текширилган бўлиши зарур;

- ҳар бир дискетага иккитадан маълумотнома илова қилиниши керак бўлиб уларда: дискетанинг таққослаш рақами, яъни мувофиқ дискетага қўйилган рақам билан мос тушадиган рақам, узатишга мўлжалланган барча файлларнинг номи, ҳажми, файллар яратилган сана ва вақти, маълумотноманинг олинган вақти ва кунини, ижро этувчининг, яъни маълумотнома олган ходимнинг фамилияси ва лавозими кўрсатилган бўлиши керак (маълумотнинг шакли 3 - иловада келтирилган) - маълумотномаларга жавобгар шахс ва ижро этувчи томонидан имзо чекилган бўлиши керак.

в) Тижорат банки томонидан Ҳудудий ахборотлаштириш Марказига (Ахборотлаштириш Бош Марказига) ахборотни дискетада етказувчи сифатида бош мухосиб, бош мухосиб ёрдамчиси ёки ваколатли бошқа ходим бўлиши мумкин.

г) Ахборотни дискетада қабул қилиб олувчи Ҳудудий ахборотлаштириш Маркази (Ахборотлаштириш Бош Маркази) ходими қуйидагиларни бажариши зарур:

- хатнинг мавжудлигини ва унинг тўғри тузилганлигини текшириши;

- маълумотномаларнинг мавжудлигини ва уларда зарур бўлган реквизитларнинг қайд қилинганлигини текшириши;

- дискетани вирус йўқлигига текшириши;

- дискетадан ўз программаси орқали икки нусхада маълумотнома олиши;

- ўзи олган маълумотномаларни дискета билан бирга келтирилган маълумотномаларга солиштириб кўриши лозим. - Маълумотномалар бир-бирига мос келиши зарур.

- Юқорида келтирилган шартлар тўлиқ бажарилмаса дискетадаги ахборот қабул қилинмайди.

д) Барча шартларга риоя қилингандагина, Ҳудудий ахборотлаштириш Маркази (Ахборотлаштириш Бош Маркази)нинг ахборотни дискетада қабул қилиб олувчи ходими қуйидагиларни бажаради:

- дискетадан ахборотни компьютерга ўтказади;

- тўртта маълумотномага имзо қўяди;

- дискета билан бирга тақдим этилган маълумотномаларнинг бирини ва қабул қилиш вақтида олинган маълумотноманинг бир нусхасини, дискета билан қўшиб қайтариб беради;

- дискета орқали қабул қилиб олинган маълумотни белгиланган тартибда жўнатади;

- дискета билан келтирилган маълумотномаларнинг ва қабул қилиш вақтида олинган маълумотномаларнинг иккинчи нусхаларини кундалик ҳужжатларга тикиб қўяди;

- фавқулотдаги ҳолатлар дафтарига, ахборотнинг дискета орқали қабул қилинганлигини ёзиб қўяди. Шу билан бирга дафтарга ахборотнинг қабул қилинган санаси, вақти, қабул қилинган файлларнинг номи ва ҳажми, ахборот узатувчининг реквизитлари киритиб борилади. Дискета орқали ахборотни қабул қилган ходим дафтарга ўз имзосини қўяди;

- дискета орқали қабул қилинган ахборотларни белгиланган жойга тўғри узатилишини назорат қилиб боради.

е) Ахборотни дискетада қабул қилиб олувчи Ҳудудий ахборотлаштириш Маркази (Ахборотлаштириш Бош Маркази) ходими, ўрнатилган қоидаларга асосан қабул қилинган ахборот мазмунининг хатолигига жавобгар эмас.

ж) Ҳудудий ахборотлаштириш Маркази (Ахборотлаштириш Бош Маркази)нинг ахборотни дискеталар орқали узатувчи ходими, узатиш қоидаларининг барчасига риоя қилгани ҳолда, дискетанинг ҳолатига ва вужудга келган яроқсиз жойларига жавобгар бўлмайди.

3) Тижорат банки X.25, Frame Relay ва коммутацияли телефон тармоғи орқали ишлаш имконияти бўлмаган ҳолда иккинчи тижорат банки алоқа тармоғидан фойдаланиб ишлаш тартиби:

- Тижорат банки ўзига яқин бўлган тижорат банкларининг бирига ёзма равишда мурожаат қилиши ва шу банк раҳбарининг розилиги билан мазкур усулда ахборот алмашинувини амалга ошириши мумкин. Алоқа тизими носоз бўлган тижорат банкининг ўзига яқин бўлган тижорат банклари алоқа тизимидан фойдаланиб туриш тўғрисидаги илтимоси рад этилган тақдирда, у мазкур Низомнинг 2.13.-бандининг 2-чи "Дискеталар ёрдамида электрон ахборотларни узатиш" бандига асосан ишлаши керак;

- Ўз алоқа тармоғини фойдаланиш учун берувчи тижорат банки Ахборотлаштириш бош маркази ёки Ҳудудий ахборотлаштириш маркази директори номига қуйидаги мазмундаги DOS форматидаги модем хатини SkkkkkDD.TXT (бу ерда S-бўлиши шарт бўлган ҳарф, kkkkk-МФО коди, DD-хат юборилаётган сана) кўринишида номланган файлда юборади, шу санада жўнатиладиган кейинги модем хати файлларининг кенгайтирилган номи TX1, TX2.... каби номланади.

чиқиш №

сана

Ахборотлаштириш бош

маркази директорига

(Ҳудудий ахборотлаштириш

маркази директорига)

ХХХХХ (МФО коди ва банк номи) тижорат банкининг 19__ йил "__" ______ даги № ___ сонли хатига асосан, (хатда кўрсатилган қисқача сабаб) туфайли, мазкур банк бизнинг kkkkk (МФО коди ва банк номи) банк алоқа тармоғи орқали ишлашига имконият яратиб беришингизни сўраймиз.


kkkkk Банк бошқарувчиси Исми, шарифи


Бу ерда: ХХХХХ - алоқа тармоғи носоз тижорат банки коди.


kkkkk - алоқа тармоғи соз бўлган тижорат банки коди.


Ахборотлаштириш Бош маркази ёки Ҳудудий ахборотлаштириш маркази мазкур модем хати нусхасини Марказий банкнинг Хавфсизлик ва ахборотни муҳофаза қилиш департаментига беради. Ахборотлаштириш Бош маркази ёки Ҳудудий ахборотлаштириш маркази қабул қилинган модем хатига асосан жавоб юборади. Жавоб NkkkkkDD.TXT (бу ерда N-бўлиши шарт бўлган ҳарф, kkkkk - МФО коди, DD - хат юборилган сана) кўринишида номланган файл бўлиб, шу санада жўнатиладиган кейинги жавоб файлларининг кенгайтирилган номи TX1, TX2.... каби номланади. Ушбу жавоб файлида сўралган ишлаш имкониятлари яратиб берилганлиги, муддати ёки бошқа тегишли ахборотлар бўлиши керак.

Тижорат банки жавоб файлини олмаган тақдирда Ахборотлаштириш бош маркази ёки Ҳудудий ахборотлаштириш марказига телефон қилиши керак.

- Тижорат банки ушбу усулда ишлашга мажбур бўлиш сабабларини аниқ кўрсатган ҳолда, амалга оширилган ахборот алмашинуви тўғрисида тўрт нусхада далолатнома тайёрлайди, бир нусхаси Ахборотлаштириш Бош маркази ёки Ҳудудий ахборотлаштириш марказига, иккинчисини Марказий банкнинг Хавфсизлик ва ахборотни муҳофаза қилиш департаментига, учинчисини алоқа тармоғидан фойдаланилган тижорат банкига юборади, тўртинчисини ўзида сақлаб қолади;

- Ҳар куни амалиёт куни охирида Ахборотлаштириш Бош маркази ва Ҳудудий ахборотлаштириш марказлари Марказий банкнинг Хавфсизлик ва ахборотни муҳофаза қилиш департаментига коммутацияли телефон тармоғи орқали ишлаган тижорат банклари тўғрисида ёзма равишда маълумот берадилар.


3. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА ЭЛЕКТРОН ТЎЛОВ ТИЗИМИ

ОРҚАЛИ ЎТАДИГАН ТЎЛОВ ҲУЖЖАТЛАРИ ВА БАНК

БАЛАНСИДА АКС ЭТГАН АХБОРОТНИ ҲИМОЯЛАШНИНГ

ТАШКИЛ ҚИЛИНИШИ УСТИДАН НАЗОРАТ ҚИЛИШ


3.1. Тижорат банклари бош бошқармалари ёки вилоят бошқармаларининг бухгалтерия ходимлари ҳар ойда бир маро-таба ўз банкларига тегишли бўлимларда мазкур Низом талабларининг бажарилиши устидан текширув ўтказишади.

Текширишлар натижаси далолатнома билан расмийлаштирилиб, унда келтирилган қоидабузарлик ва камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилган ҳолда Бош банкларга юборилади.


3.2. Тижорат банкларининг тафтиш гуруҳлари камида бир йилда бир маротаба мазкур Низом талабларининг бажарилиши устидан текширув олиб борадилар.


3.3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Хавфсизлик ва ахборотларни муҳофаза қилиш департаменти томонидан мувофиқлаштирилган режа - жадваллари асосида, тижорат банклари Бош бошқармалари ва бўлимларида мазкур қоидаларнинг талабларини бажарилиши устидан текширувлар ўтказилади.



Марказий банк

Раиси ўринбосари                                                        С.Б. Рахимов



Хавфсизлик ва ахборотни

муҳофаза қилиш Департаменти

директори                                                                     Б.Ж. Жумаев



Юридик бошқарма бошлиғи                                       С. Йигиталиев



Методология Департаменти

директори                                                                     Х. Нурмуродов