язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари/ Марказий банк бошқаруви томонидан 1998 йил 25 июлда тасдиқланган 412-сонли "Автоматлаштирилган банк технологияси тизимидаги ахборотни муҳофаза қилиш ва ушбу қоидаларнинг бажарилишида тижорат банкларидаги мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги низом"га 1-сон қўшимча (АВ томонидан 27.01.2000 й. 515-1-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк томонидан 25.12.1999 й. 412-1-сон билан тасдиқланган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.01.2000 й.

N 515-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ

ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНГАН

25.12.1999 й.(22/16-сонли қарор)

N 412-1



Марказий банк бошқаруви томонидан

1998 йил 25 июлда тасдиқланган 412-сонли

"Автоматлаштирилган банк технологияси тизимидаги

ахборотни муҳофаза қилиш ва ушбу қоидаларнинг

бажарилишида тижорат банкларидаги мансабдор

шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги низом"га

1-сон қўшимча


Марказий банк Бошқаруви томонидан 1998 йил 25 июлда тасдиқланган 412-сонли "Автоматлаштирилган банк технологияси тизимидаги ахборотни муҳофаза қилиш ва ушбу қоидаларнинг бажарилишида тижорат банкларидаги мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги Низом"нинг 2.13-бандининг 1-қисми (хат бошиси) қуйидаги таҳрирда баён этилсин ва қўшимча 3-қисм билан тўлдирилсин:


2.13. Тижорат банкларининг асосий X.25 ёки Frame Relay алоқа тармоқлари бузилганда ахборот уч усулда узатилиши ва қабул қилиниши мумкин:

1) Тижорат банкларининг Ахборотлаштириш Бош маркази ёки Ҳудудий ахборотлаштириш маркази билан коммутацияли телефон тармоғи орқали ишлаш тартиби:

- Коммутацияли телефон тармоғи орқали ишлашга вақтинча, асосий X.25 ёки Frame Relay тармоқлари орқали ишлаш имконияти бўлмаган ҳолдагина рухсат берилади;

- Тижорат банки Ахборотлаштириш Бош маркази ёки Ҳудудий ахборотлаштириш марказига қўнғироқ қилиб, коммутацияли телефон тармоғи орқали ишлашга рухсат олиши, сўнгра коммутацияли телефон тармоғи орқали ахборот алмашинувини амалга ошириши керак. Ахборотлаштириш Бош маркази ёки Ҳудудий ахборотлаштириш маркази дарҳол Марказий банкнинг Хавфсизлик ва ахборотни муҳофаза қилиш департаментига бу ҳақда хабар беради;

- Тижорат банки Ахборотлаштириш Бош маркази ёки Ҳудудий ахборотлаштириш маркази билан коммутацияли телефон тармоғи орқали ахборот алмашиниши тўғрисида уч нусхада далолатнома тайёрлайди.

- Тижорат банки далолатноманинг бир нусхасини Ахборотлаштириш Бош маркази ёки Ҳудудий ахборотлаштириш марказига, иккинчисини Марказий банкнинг Хавфсизлик ва ахборотни муҳофаза қилиш департаментига юборади, учинчи нусхани ўзида сақлаб қолади;

- Ҳар куни амалиёт куни охирида Ахборотлаштириш Бош маркази ва Ҳудудий ахборотлаштириш марказлари Марказий банкнинг Хавфсизлик ва ахборотни муҳофаза қилиш департаментига коммутацияли телефон тармоғи орқали ишлаган тижорат банклари тўғрисида ёзма равишда маълумот берадилар.

3) Тижорат банки X.25, Frame Relay ва коммутацияли телефон тармоғи орқали ишлаш имконияти бўлмаган ҳолда иккинчи тижорат банки алоқа тармоғидан фойдаланиб ишлаш тартиби:

- Тижорат банки ўзига яқин бўлган тижорат банкларининг бирига ёзма равишда мурожаат қилиши ва шу банк раҳбарининг розилиги билан мазкур усулда ахборот алмашинувини амалга ошириши мумкин. Алоқа тизими носоз бўлган тижорат банкининг ўзига яқин бўлган тижорат банклари алоқа тизимидан фойдаланиб туриш тўғрисидаги илтимоси рад этилган тақдирда, у мазкур Низомнинг 2.13.-бандининг 2-чи "Дискеталар ёрдамида электрон ахборотларни узатиш" бандига асосан ишлаши керак;

- Ўз алоқа тармоғини фойдаланиш учун берувчи тижорат банки Ахборотлаштириш бош маркази ёки Ҳудудий ахборотлаштириш маркази директори номига қуйидаги мазмундаги DOS форматидаги модем хатини SkkkkkDD.TXT (бу ерда S-бўлиши шарт бўлган ҳарф, kkkkk-МФО коди, DD-хат юборилаётган сана) кўринишида номланган файлда юборади, шу санада жўнатиладиган кейинги модем хати файлларининг кенгайтирилган номи TX1, TX2.... каби номланади.

чиқиш №

сана

Ахборотлаштириш бош

маркази директорига

(Ҳудудий ахборотлаштириш

маркази директорига)

ХХХХХ (МФО коди ва банк номи) тижорат банкининг 19__ йил "__" ______ даги № ___ сонли хатига асосан, (хатда кўрсатилган қисқача сабаб) туфайли, мазкур банк бизнинг kkkkk (МФО коди ва банк номи) банк алоқа тармоғи орқали ишлашига имконият яратиб беришингизни сўраймиз.


kkkkk Банк бошқарувчиси Исми, шарифи


Бу ерда: ХХХХХ - алоқа тармоғи носоз тижорат банки коди.


kkkkk - алоқа тармоғи соз бўлган тижорат банки коди.


Ахборотлаштириш Бош маркази ёки Ҳудудий ахборотлаштириш маркази мазкур модем хати нусхасини Марказий банкнинг Хавфсизлик ва ахборотни муҳофаза қилиш департаментига беради. Ахборотлаштириш Бош маркази ёки Ҳудудий ахборотлаштириш маркази қабул қилинган модем хатига асосан жавоб юборади. Жавоб NkkkkkDD.TXT (бу ерда N-бўлиши шарт бўлган ҳарф, kkkkk - МФО коди, DD - хат юборилган сана) кўринишида номланган файл бўлиб, шу санада жўнатиладиган кейинги жавоб файлларининг кенгайтирилган номи TX1, TX2.... каби номланади. Ушбу жавоб файлида сўралган ишлаш имкониятлари яратиб берилганлиги, муддати ёки бошқа тегишли ахборотлар бўлиши керак.

Тижорат банки жавоб файлини олмаган тақдирда Ахборотлаштириш бош маркази ёки Ҳудудий ахборотлаштириш марказига телефон қилиши керак.

- Тижорат банки ушбу усулда ишлашга мажбур бўлиш сабабларини аниқ кўрсатган ҳолда, амалга оширилган ахборот алмашинуви тўғрисида тўрт нусхада далолатнома тайёрлайди, бир нусхаси Ахборотлаштириш Бош маркази ёки Ҳудудий ахборотлаштириш марказига, иккинчисини Марказий банкнинг Хавфсизлик ва ахборотни муҳофаза қилиш департаментига, учинчисини алоқа тармоғидан фойдаланилган тижорат банкига юборади, тўртинчисини ўзида сақлаб қолади;

- Ҳар куни амалиёт куни охирида Ахборотлаштириш Бош маркази ва Ҳудудий ахборотлаштириш марказлари Марказий банкнинг Хавфсизлик ва ахборотни муҳофаза қилиш департаментига коммутацияли телефон тармоғи орқали ишлаган тижорат банклари тўғрисида ёзма равишда маълумот берадилар.


Марказий банк Раиси ўринбосари                   А.В. Акмалов


Хавфсизлик ва ахборотларни

муҳофаза қилиш департаменти

директори                                                          Б.Ж. Жумаев


Банк тизимида методология

ишларини мувофиқлаштириш

департаменти директори                                  Х. Нурмуротов



Юридик бошқарма бошлиғи                            Ш.Х. Хайдаров