язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Агротехник, ирригация ва мелиорация ишлари/ Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича лойиҳаларни шакллантириш, ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.11.2008 й. 261-сон Қарорига 1-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 28 ноябрдаги

261-сон қарорига

1-ИЛОВА



Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш

бўйича лойиҳаларни шакллантириш, ишлаб чиқиш,

экспертизадан ўтказиш, тасдиқлаш ва амалга

ошириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган мелиоратив объектларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш бўйича лойиҳаларни шакллантириш, ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.

2. Мелиоратив объектларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш Ҳукуматнинг ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланган Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш давлат дастури (кейинги ўринларда Давлат дастури деб аталади) асосида амалга оширилади.

Давлат дастури беш йил муддатга ишлаб чиқилади.


3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


мелиоратив объектлар - коллектор-дренаж ва юза ташлама сувларни тўплаш ҳамда уларни суғориладиган ерлардан ташқарига чиқариб ташлашга кўмаклашадиган, коллекторлар ва коллектор-дренаж тармоғини (иншоотлар билан бирга), вертикал дренаж қудуқларини, мелиоратив насос станциялари ва кузатув тармоғини ўз ичига оладиган сув хўжалиги объектлари;


дренаж (очиқ ва ёпиқ) - дренаж сувларини тўплаш ва уларни суғориладиган ер участкасидан ташқарига чиқариб ташлашга кўмаклашадиган сув хўжалиги объекти;


ёпиқ горизонтал дренаж - дренаж сувларини тўплашга ва суғориладиган майдон участкасидан ташқарига чиқариб ташлашга мўлжалланган ёпиқ қувурли тармоқлар тизими;


вертикал дренаж қудуғи - ер ости босимли ва сизот сувларни чиқаришга хизмат қиладиган, сув қабул қилгич, электр насос, қувурлар, шунингдек бошқариш станцияси билан жиҳозланган ҳамда хизмат кўрсатилаётган майдоннинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш учун барпо этиладиган қудуқдан иборат бўлган иншоот;


очиқ дренаж - дренаж сувларини тўплаш ва уларни суғориладиган майдон участкасидан ташқарига чиқариб ташлашга мўлжалланган канал (иншоотлар билан бирга);


коллектор - асосан дренаж тармоғидан дренаж ва ташлама сувларни қабул қилиш ва узатишга, шунингдек уларни суғориладиган ҳудуд ташқарисига чиқариб ташлашга мўлжалланган канал (иншоотлар билан бирга). Хизмат кўрсатиш ҳудуди бўйича коллекторлар магистрал (вилоятлараро), туманлараро коллекторлар ва хўжаликлараро коллектор-дренаж тармоқларига бўлинади;


магистрал (вилоятлараро) коллектор - бир вилоятдан ортиқ ҳудудни кесиб ўтадиган очиқ коллектор;


туманлараро коллектор - бир вилоят чегарасида биттадан ортиқ туман ҳудудини кесиб ўтадиган очиқ коллектор;


хўжаликлараро коллектор-дренаж тармоғи - бир туман ҳудудида жойлашган очиқ ва ёпиқ коллекторлар ва дренаж тармоғи;


мелиоратив насос станцияси (агрегат) - дренаж-ташлама сувларни олиш ва чиқариб ташлаш жойига кўтариш йўли билан коллекторнинг лойиҳадаги сув ўтказиш қобилиятини таъминлайдиган машинали сув кўтариш гидротехник иншоотлар мажмуи;


кузатув тармоғи - суғориладиган ерларда сизот сувлар сатҳини ўлчаш ва уларнинг сифатини ўрганиш мақсадида намуна олиш учун барпо этиладиган кузатув қудуқлари тармоғи;


мелиоратив объектларни таъмирлаш ва тиклаш - мелиоратив объектларнинг лойиҳавий параметрларини таъминлашга, шу жумладан, коллектор ўзанларини чўкиндилар, ўтлар ва буталардан тозалашга, улардаги иншоотларни ва ён қияликларидаги айрим емирилишларни таъмирлашга, ёпиқ горизонтал дренажни таъмирлаш, ювишга ҳамда асбоб-ускуналар, иншоотлар ва бошқа мелиоратив объектларни таъмирлаш ҳамда уларнинг тез эскирадиган айрим қисмлари ва узелларини алмаштиришга мўлжалланган ишлар;


мелиоратив объектларни жорий таъмирлаш - мелиоратив объектларни иш ҳолатида сақлашга мўлжалланган, мунтазам равишда амалга ошириладиган таъмирлаш ишлари. Бунда фойдаланиладиган моддий-техника ресурслари (темир-бетон, металл конструкция, цемент, металл ва ҳоказолар), эҳтиёт қисмлар ва асбоб-ускуналар қиймати таъмирлаш-тиклаш ишлари жами қийматининг 20 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак;


мелиоратив объектларни мукаммал таъмирлаш - жараён давомида объект ёки унинг айрим элементларини тўлиқ ёки қисман тиклаш, иншоотларнинг эскирган конструкциялари ва асбоб-ускуналарини алмаштириш ёки уларни мустаҳкамроқ ва тежамлилари билан янгилашга доир ишлар. Бунда фойдаланиладиган моддий-техника ресурслари, эҳтиёт қисмлар ва асбоб-ускуналар қиймати таъмирлаш-тиклаш ишлари жами қийматининг 20 фоизидан ортиқни ташкил қилади;


мелиоратив объектларда авария-тиклаш ва таъмирлаш - авария натижасида келиб чиққан барча шикастланишларни шошилинч тартибда бартараф этиш ишлари;


мелиоратив объектлардаги олдиндан кўриб бўлмайдиган ишлар - мелиоратив объектлардан фойдаланиш давомида аниқланган Давлат дастури билан қамраб олинмаган бажарилиши зарур бўлган таъмирлаш-тиклаш ишлари;

мелиоратив объектларни реконструкция қилиш ва қуриш - мелиоратив объектларни тўлиқ ёки қисман қайта қуриш ва қуриш. Объект реконструкция қилингандан кейин унинг дастлабки лойиҳа параметрлари ва иншоотлар таркиби янги лойиҳага мувофиқ қисман ёки тўлиқ ўзгариши мумкин;


мелиоратив кадастр - суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати ва мелиоратив тизимларнинг техник ҳолатини тавсифловчи асосий миқдорий кўрсаткичларнинг тизимлаштирилган маълумотлари тўплами;


тизимли лойиҳа - лойиҳалаштирилаётган объектнинг хизмат кўрсатиш зонасида жойлашган коллектор-дренаж тармоқлари, улардаги иншоотлар ва бошқа мелиоратив объектларни мелиоратив тизимлар бўйича реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш ишларини ўз ичига оладиган мелиоратив объектларни реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш лойиҳаси.



II. СУҒОРИЛАДИГАН ЕРЛАРНИНГ МЕЛИОРАТИВ

ҲОЛАТИНИ ЯХШИЛАШНИНГ

АСОСИЙ ПРИНЦИПЛАРИ


4. Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш қуйидаги принципиал қоидалар асосида амалга оширилади:

мелиоратив тармоқларнинг самарали ишлашини таъминловчи механизмни сифат жиҳатидан такомиллаштириш ҳамда коллектор-дренаж тармоқлари орқали дренаж ва ташлама сувларни норматив миқдорда чиқариб ташлаш;

суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш муаммоси умуман комплекс ҳолда, ирригация-дренаж тизими билан биргаликда, энг кам экологик оқибатлар билан юқори ҳосил олишга қаратилган суғоришнинг ювиш режими ва суғориладиган ерларнинг қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш тизими яратилиши сифатида қаралиши зарур;

суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини ҳамда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш тизимини яхшилаш бўйича барча чора-тадбирлар ташкилий-технологик, иқтисодий ва қурилиш-техник чораларни кўзда тутган ҳолда, сувни тежаш орқали, шунингдек аниқ табиий-техник тизимларда мақбул мелиоратив режимларни барпо этиш йўли билан иқтисодий мақсадга мувофиқликни ҳисобга олган ҳолда асосланиши керак;

суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тизими ҳар хил табиий шарт-шароитлар учун талаб қилинадиган тупроққа ишлов бериш технологияларини таъминловчи агротехник усулларни - такрорий ва оралиқ экинлар экишни жорий қилиб алмашлаб экишни ташкил қилиш, тупроқ унумдорлигини оширувчи дуккакли дон экинлари экишни рағбатлантириш, аралаш экинларни маданийлаштириб, тупроқни мулчалашни ўз ичига олиши керак;

суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга ва унумдорлигини оширишга йўналтирилган экинларни алмашлаб экишнинг юқорида кўрсатиб ўтилган тизимини амалга ошириш, сувни ҳисобга олиш, режалаштириш ҳамда сувни суғориш ва коллектор дренаж тармоғида тақсимлашнинг мукаммал тизимини яратиш, коллектор-дренаж сувларидан контурлар ичида суғоришга ишлатишда фойдаланиш, шўрланган ерларнинг шўрини ювишни такомиллаштириш йўли билан таъминланиши керак;

мелиоратив ва табиий-хўжалик шарт-шароитлари ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда қўлланиладиган мелиоратив чора-тадбирлар комплексига тузатиш киритиш;

ирригация-мелиорация тизимининг ишончли ишлашини ҳисобга олиш ва баҳолаш, уларни таъмирлаш, тиклаш, қуриш ва реконструкция қилиш заруриятини аниқлаш суғориладиган ерларнинг мақбул мелиоратив ҳолатини таъминлаш ва сақлаш нуқтаи назаридан амалга оширилиши керак.


5. Мелиоратив чора-тадбирларни амалга оширишнинг устуворлиги ва навбатлилиги ҳудуднинг мелиоратив, экологик ва бошқа табиий-хўжалик шарт-шароитлари ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.


6. Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Давлат дастурининг тасдиқланган параметрлари асосида ҳар йили:

мелиоратив объектларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш лойиҳаларининг;

лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ишларининг;

мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситалари сотиб олишнинг;

келгуси йилдаги бошқа мелиоратив чора-тадбирларнинг ҳудудий аниқ дастурлари ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.



III. ДАВЛАТ ДАСТУРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ


7. Давлат дастури:

мелиоратив объектларни қуриш ва реконструкция қилиш;

мелиоратив объектларда таъмирлаш-тиклаш ишлари (жорий ва мукаммал таъмирлаш);

мелиоратив ва бошқа сув хўжалиги ишларини бажаришга ихтисослаштирилган қурилиш ташкилотлари, сув хўжалиги эксплуатация ташкилотлари, сув истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликлари, шунингдек, бошқа ташкилотларнинг мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситалари паркини мустаҳкамлаш;

суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича бошқа чора-тадбирлар прогноз параметрларини ўз ичига олади.


8. Давлат дастури суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш вазифаларини ҳал этишга комплекс ва тизимли ёндашиш асосида ишлаб чиқилган ҳудудий дастурлар асосида шакллантирилади ва Ҳукуматнинг ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланади.


9. Ҳудудларнинг мелиоратив, экологик ва бошқа табиий-хўжалик шарт-шароитларининг ўзгариши мумкинлиги, мелиоратив объектларнинг асослашлари ва устуворлиги ҳисобга олинган ҳолда Жамғарма Кенгашининг қарори билан Давлат дастурига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.


10. Давлат дастурининг тасдиқланган мақсадли параметрлари асосида, аниқ ҳудудлардаги реал мелиоратив шарт-шароитлар, шунингдек мелиоратив ишларни молиявий таъминлаш прогнози ҳисобга олинган ҳолда, келгуси йил учун суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш чора-тадбирларининг объектлар бўйича рўйхатини ўз ичига оладиган лойиҳаларнинг ҳудудий аниқ дастурлари ишлаб чиқилади.


11. Мелиоратив объектларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш, лойиҳа-қидирув ҳужжатларини ва илмий-тадқиқот ишларини ишлаб чиқиш, шунингдек келгуси йилда мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситалари сотиб олиш лойиҳаларининг ҳудудий аниқ дастурлари Жамғарма Кенгаши томонидан тасдиқланади.


IV. ҲУДУДИЙ АНИҚ ДАСТУРЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


12. Жойларда ҳақиқий мелиоратив шарт-шароитларни ўрганиш, мелиоратив объектларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш, мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситалари харид қилиш ва бошқа мелиоратив чора-тадбирлар бўйича лойиҳаларнинг аниқ дастурларини шакллантириш бўйича таклифларни тайёрлаш учун ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг қарорлари билан махсус ишчи гуруҳлар ташкил этилади. Ишчи гуруҳлар алоҳида мелиоратив тизимлар бўйича тузилади.

Ишчи гуруҳлар таркибига:

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари (кейинги ўринларда ҳавза бошқармалари деб аталади);

ҳавза бошқармалари ҳузуридаги мелиоратив экспедициялар (кейинги ўринларда мелиоратив экспедициялар деб аталади);

ҳавза бошқармалари ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармалари (кейинги ўринларда насос станциялари ва энергетика бошқармалари деб аталади);

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг "Сувқурилишинвест" давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда "Сувқурилишинвест" ДУК деб аталади);

Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари;

лойиҳа ва илмий-тадқиқот ташкилотлари;

"Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг ҳудудий органлари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар.

13. Мелиоратив экспедициялар томонидан манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда қуйидагиларни назарда тутадиган материаллар тайёрланади ва ишчи гуруҳларга кўриб чиқиш учун тақдим этилади:

мелиоратив тизимга кирадиган мелиоратив объектларнинг рўйхати ва параметрлари кўрсатилган схематик хариталар;

мелиоратив тизимнинг хизмат кўрсатиш зонаси (вилоят, туманлар, сув истеъмолчилари уюшмалари, фермер хўжаликлари ва бошқа сув истеъмолчилари) ва унинг таркибига кирувчи алоҳида мелиоратив объектлар;

мелиоратив кадастр, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати, мелиоратив объектларнинг техник ҳолати, мелиоратив чора-тадбирларнинг бажарилиши, сув ресурсларидан фойдаланиш ва уларнинг сифати, коллектор-дренаж сув оқимлари, мелиоратив насос станциялари ва вертикал дренаж қудуқларининг иш режимлари тўғрисидаги охирги уч йиллик ахборотлар, шу жумладан, ер ресурсларидан фойдаланиш бўйича статистик материаллар ҳамда мелиоратив объектлар тўғрисидаги бошқа маълумотлар.


14. Тақдим этилган материаллар асосида ҳар бир ишчи гуруҳ:

суғориладиган ерларнинг мелиоратив жиҳатдан нобоплиги ва паст самарадорлигининг асосий сабабларини, ҳудуд тупроғи шўрланишига олиб келадиган омилларни аниқлайди;

мелиоратив объектлар ва ирригация тизимларининг фойдаланувчи ходимлари, сув истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари билан биргаликда мелиоратив объектларнинг ҳамда ерларнинг шўрланган участкалари ҳолатини ўрганади ва хатловдан ўтказади;

мелиоратив объектларнинг қониқарсиз участкаларини аниқлайди;

мелиоратив объектларнинг техник ҳолатини ва суғориладиган ерларнинг мелиорациясини яхшилаш бўйича асосланган таклифларни ишлаб чиқади;

коллектор-дренаж тизимларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш бўйича лойиҳалар рўйхатини, қуриладиган, реконструкция қилинадиган, таъмирланадиган ва тикланиши керак бўлган мелиоратив насос станциялари (агрегатлар), вертикал дренаж қудуқлари, кузатиш тармоқлари рўйхатини ишлаб чиқади;

мелиоратив ва бошқа сув хўжалиги ишларини бажаришга ихтисослаштирилган қурилиш ташкилотлари, сув хўжалиги эксплуатация ташкилотлари, сув истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликлари, шунингдек, бошқа ташкилотларнинг моддий-техника базасини ўрганади ҳамда мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситаларини харид қилишга доир таклифлар ишлаб чиқади;

амалга оширилаётган лойиҳаларга ўзгартириш ва тузатишлар киритиш бўйича таклифлар тайёрлайди.

Ишчи гуруҳлар мелиоратив объектлар ҳолатини ҳар йили кузги-қишки тадбирлардан кейин 1 апрелдан 1 майгача бўлган даврда ўрганиб чиқадилар. Бундан ташқари, мелиоратив экспедициялар, насос станциялари ва энергетика бошқармаларининг фойдаланувчи ходимлари, сув истеъмолчилари уюшмалари мутахассислари томонидан фермерлар, шунингдек бошқа сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари билан биргаликда ҳар йили суғориш мавсумидан кейин, 1 сентябрдан 20 сентябргача бўлган даврда мелиоратив объектлар белгиланган тартибда қўшимча равишда ўрганиб чиқилади.

15. Мелиоратив объектлар ва суғориладиган ҳудудни кўздан кечириш ва ўрганиб чиқиш тугаллангандан кейин ишчи гуруҳлар:

барча материалларни биргаликда таҳлил қилади, суғориладиган ерларнинг шўрланганлиги ва мелиоратив жиҳатдан нобоплиги, мелиоратив объектларнинг қониқарсиз ишлаши сабабларини аниқлаштиради, шунингдек уларни яхшилаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;

келгуси йил учун суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича таклифлар киритган ҳолда ҳар бир лойиҳанинг устуворлигини асослайди ва белгилайди;

ҳар бир тизимли лойиҳа учун аннотация ва паспорт (асосий кўрсаткичларни) тайёрлайди;

ҳар бир туман ва вилоят бўйича тизимли лойиҳаларни, уларни амалга ошириш босқичларини, бажариладиган асосий мелиоратив чора-тадбирларни, шунингдек уларнинг хизмат кўрсатиш чегараларини кўрсатган ҳолда ирригация-мелиорация тизими харитасини тузади.

Ишчи гуруҳлар мелиоратив объектлар, ҳудуднинг мелиоратив, экологик ва бошқа табиий-хўжалик шарт-шароитлари ҳолатини йиллик хатловдан ўтказиш натижаларини ҳисобга олган ҳолда, тасдиқланган Давлат дастурининг прогноз параметрлари доирасида келгуси йил учун аниқ таклифлар киритади.


16. Навбатдаги йил учун аниқ таклифлар:

мелиоратив объектларни қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳалари рўйхати;

мелиоратив объектларни, шу жумладан, насос станциялари (агрегатлар), вертикал дренаж қудуқлари ҳамда кузатиш тармоқларини таъмирлаш ва тиклаш лойиҳалари рўйхати;

лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ишлари рўйхати;

илгари тасдиқланган устувор лойиҳалар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситаларини лизингга олувчилар (мелиоратив ва бошқа сув хўжалиги ишларини бажаришга ихтисослаштирилган қурилиш ташкилотлари, сув хўжалиги эксплуатация ташкилотлари, сув истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликлари, шунингдек, бошқа ташкилотлар) рўйхати бўйича.

17. Ишчи гуруҳлар томонидан тайёрланган келгуси йил учун суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича таклифлар ҳар йили 15 майгача сув истеъмолчилари уюшмалари, фермер хўжаликлари, барча манфаатдор ташкилотлар иштирокида муҳокама қилинади.

Келгуси йил учун тумандаги суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича ишчи гуруҳ таклифлари туман ҳокими билан келишилади.


18. Мелиоратив экспедиция билан биргаликда "Сувқурилишинвест" ДУК туманлар ҳокимлари билан келишилган таклифлар асосида келгуси йил учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятнинг суғориладиган ерлари мелиоратив ҳолатини яхшилашнинг ҳудудий аниқ дастурини ишлаб чиқади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва тегишли вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси билан келишиб олади.

Мелиоратив экспедиция билан биргаликда "Сувқурилишинвест" ДУК суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашнинг ҳудудий аниқ дастури лойиҳаси тақдимотини кенгайтирилган мажлисда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, тегишли вилоятлар, туманлар ҳокимликлари раҳбарлари, ҳавза бошқармаси сув хўжалиги кенгаши аъзолари, шунингдек манфаатдор ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўтказади.

Бунда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, тегишли вилоятлар, туманлар ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари раҳбарлари, ҳавза бошқармалари ва мелиоратив экспедициялар, насос станциялари ва энергетика бошқармалари бошлиқлари, "Сувқурилишинвест" ДУК бошлиқлари, шунингдек, ишчи гуруҳлар аъзолари жорий мелиоратив ҳолатга холисона баҳо берган ҳолда, таклиф этилаётган комплекс чора-тадбирларни пухта ишлаб чиқиши зарур.

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича барча мажлислар якунлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ҳамда вилоятлар ва туманлар ҳокимликларининг тегишли баённомалари билан расмийлаштирилади.

Келгуси йил учун суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича ҳудудий аниқ дастурлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси ва тегишли вилоят ҳокими томонидан тасдиқланади.



V. КЕЛГУСИ ЙИЛ УЧУН ҲУДУДИЙ

АНИҚ ДАСТУРЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ


19. Келгуси йил учун суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашнинг ҳудудий аниқ дастури ҳар йили 25 майгача бўлган муддатда ҳавза бошқармаси томонидан расмий равишда белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига юборилади.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати:

келгуси йил учун Қорақалпоғистон Республикаси ва тегишли вилоят суғориладиган ерларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича ҳудудий аниқ дастур, шу жумладан, туманларнинг таклифлари;

суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш дастурларини муҳокама қилиш бўйича мажлисларнинг тасдиқланган баённомаларини;

ҳар бир туманнинг асосий мелиоратив тизимлари, мелиоратив объектларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш бўйича тизимли лойиҳаларга кирадиган мелиоратив насос станциялари (агрегатлар), вертикал дренаж қудуқлар, кузатиш тармоқлари кўрсатилган схематик харитасини;

ҳудуддаги суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати тўғрисидаги таҳлилий маълумотнома, ҳар бир лойиҳанинг устуворлигини асослаш, уларнинг дастлабки техник кўрсаткичлари ҳамда амалга оширишдан кутилаётган натижаларни ўз ичига олади.


20. Келгуси йил учун суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашнинг ҳудудий аниқ дастурлари ҳар йили 30 майгача бўлган муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг тегишли бошқармаларида кўриб чиқилиши;

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Тармоқ илмий-техник кенгаши (кейинги ўринларда ТИТК деб аталади) мажлисида муҳокама қилиниши керак;

Мажлис якунлари бўйича тегишли баённомалар расмийлаштирилади.


21. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳар йили:

1 июнгача бўлган муддатда - ТИТК мулоҳазалари ва тавсиялари ҳисобга олинган ҳолда қайта ишланган келгуси йил учун суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашнинг ҳудудий аниқ дастурларини умумлаштиради;

5 июнгача бўлган муддатда - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб аталади), "Ўзмелиомашлизинг" давлат унитар корхонасига (кейинги ўринларда "Ўзмелиомашлизинг" ДУК деб аталади) келгуси йил учун республиканинг суғориладиган ерлари мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича таклифлар киритади.

22. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан киритилган келгуси йил учун республиканинг суғориладиган ерлари мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича таклифлар:

мелиоратив объектларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳаларнинг аниқ дастурини;

мелиоратив объектларни таъмирлаш ва тиклаш лойиҳаларининг аниқ дастурини;

лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ишларининг аниқ дастурини;

истисно тариқасида, аввал қабул қилинган давлат дастурига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича асосланган таклифларни;

мелиоратив объектлардаги авария-тиклаш ишлари ва олдиндан кўриш мумкин бўлмаган ишларнинг харажатлари сметалари бўйича таклифлар;

мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситаларини "Ўзмелиомашлизинг" ДУК билан келишилган ҳолда, вилоятлар ва техника турлари бўйича тақсимлаш таклифлари.

23. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Сув хўжалиги вазирлигининг келгуси йил учун суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш юзасидан таклифлари бўйича ўз хулосаларини ҳар йили 15 июнгача Департаментга юборади.

24. "Ўзмелиомашлизинг" ДУК мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситаларини лизингга олувчиларнинг манзили дастури бўйича Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги таклифлари асосида ҳар бир ташкилотнинг буюртманомаси ва молиявий аҳволини, уларнинг лизинг маблағларини қайтариш қобилиятини ўрганади ҳамда уларга мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситаларини лизинг асосида етказиб беришнинг мақсадга мувофиқлигини аниқлайди.

25. Департамент 20 июнгача бўлган муддатда келгуси йил учун суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг таклифларини, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, "Ўзмелиомашлизинг" ДУКнинг хулосаларини ўрганади ва умумлаштирилган таклифлар тайёрлайди.

26. Департамент:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Иқтисодиёт вазирлигига - келгуси йил ва кейинги йиллар учун Инвестиция дастурини шакллантириш мақсадида мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳаларининг манзилли дастури бўйича таклифлар киритади;

Жамғарма Кенгашига - 1 июлгача бўлган муддатда келгуси йил учун умумлаштирилган таклифлар киритади.

27. Муҳокама натижалари Жамғарма Кенгашининг баённомаси билан расмийлаштирилади.


28. Навбатдаги беш йиллик муддат учун Давлат дастури ушбу Низомда белгиланган ҳар йилги ҳудудий аниқ дастурларни шакллантириш тартибига мувофиқ шакллантирилади.

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш схемаси ушбу Низомга иловада келтирилган.



VI. ЛОЙИҲАОЛДИ ИШЛАРНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ВА ЛОЙИҲА-ҚИДИРУВ

ҲУЖЖАТЛАРИНИ ЭКСПЕРТИЗАДАН

ЎТКАЗИШ МАСАЛАЛАРИ


29. Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситаларини лизингга олувчилар бўйича лойиҳаларнинг Жамғарма Кенгаши томонидан тасдиқланган аниқ дастурлари, шунингдек Ҳукумат ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори ушбу лойиҳаларни белгиланган тартибда Жамғарма маблағлари ҳисобига амалга ошириш ва молиялаштириш учун асос ҳисобланади.

30. Қуйидагилар:

магистрал, туманлараро коллекторларни ва хўжаликлараро коллектор-дренаж тармоқларини, вертикал дренаж қудуқларни, насос станцияларини, кузатиш тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш, шунингдек магистрал коллекторларни таъмирлаш ва тиклаш лойиҳалари бўйича - Департамент;

туманлараро ва хўжаликлараро коллекторларни ва улардаги иншоотларни, вертикал дренаж қудуқларни, насос станцияларини, кузатиш тармоқларини, ёпиқ горизонтал дренаж тармоқларини тиклаш ва таъмирлаш, шунингдек мелиоратив объектлардаги авария-тиклаш ишлари ва олдиндан кўриш мумкин бўлмаган ишлар - "Сувқурилишинвест" ДУК.

31. Лойиҳа-қидирув ҳужжатларини ишлаб чиқишга топшириқлар:

мелиоратив объектларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича - Департамент томонидан;

мелиоратив объектларни таъмирлаш ва тиклаш бўйича - "Сувқурилишинвест" ДУК томонидан мелиоратив экспедициялар билан биргаликда тайёрланади.

Лойиҳа-қидирув ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича топшириқлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликларининг мутасадди раҳбарлари, ҳавза бошқармалари, насос станциялари ва энергетика бошқармалари, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси, зарур бўлганда - Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳудудий органларининг раҳбарлари билан келишилади.

32. Лойиҳа-қидирув ҳужжатларини ишлаб чиқиш юзасидан топшириқ:

мелиоратив объектларни қуриш ва реконструкция қилиш, шунингдек магистрал коллекторларни таъмирлаш ва тиклаш бўйича - Департамент;

мелиоратив объектларни таъмирлаш ва тиклаш бўйича (магистрал коллекторлар бундан мустасно) - Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланади.

33. Лойиҳа-қидирув ҳужжатларини ишлаб чиқиш юзасидан топшириқ тасдиқлангандан кейин тегишли буюртмачилар томонидан лойиҳа корхоналарини танлаш бўйича танлов ўтказилади.

Давлат дастуридаги объектлар бўйича танлов ҳужжатларини ишлаб чиқиш, уларни экспертизадан ўтказиш, танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


34. Мелиоратив объектларни қуриш ва реконструкция қилишнинг янгидан бошланган лойиҳалари бўйича лойиҳа қиймати эквивалентда:

1 млн. АҚШ долларигача бўлганда - буюртмачи томонидан тасдиқланадиган ишчи лойиҳа ишлаб чиқилади;

1 млн. АҚШ долларидан 10 млн. АҚШ долларигача бўлганда - Жамғарма Кенгаши томонидан тасдиқланадиган техник-иқтисодий ҳисоб-китоб ва ишчи ҳужжатлар ишлаб чиқилади;

10 млн. АҚШ долларидан ортиқ бўлганида - техник-иқтисодий ҳисоб-китоб ва ишчи ҳужжатлар ишлаб чиқилади. Бунда техник-иқтисодий ҳисоб-китоб Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланади.

Лойиҳа халқаро молия институтларининг маблағлари ҳисобига биргаликда молиялаштирилган тақдирда техник-иқтисодий ҳисоб-китоб белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан тасдиқланади.

Мелиоратив объектларни қуриш ва реконструкция қилиш, шунингдек магистрал коллекторларни таъмирлаш ва тиклаш бўйича техник-иқтисодий ҳисоб-китоб, ишчи лойиҳалар ва иш ҳужжатлари белгиланган тартибда тармоқ экспертизасидан ва Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасида экспертизадан ўтади.


35. Мелиоратив объектларни таъмирлаш ва тиклаш лойиҳалари бўйича фақат ишчи лойиҳалар ишлаб чиқилади.

Мелиоратив объектларни таъмирлаш ва тиклаш бўйича тизимли лойиҳанинг чекланган қийматининг эквивалентда 1 млн. АҚШ долларигача, магистрал коллекторларни таъмирлаш ва тиклаш бўйича эса - эквивалентда 10 млн. АҚШ долларигача бўлишига йўл қўйилади.

Коллекторларнинг барча турларини ва бошқа мелиоратив объектларни таъмирлаш ва тиклашнинг ишчи лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг ҳудудий экспертиза бошқармаларида экспертизадан ўтказилади ва буюртмачи томонидан тасдиқланади.


36. Ишчи лойиҳалар зарурият бўлганда ихтисослаштирилган мустақил компанияга (ёки экспертга) қўшимча экспертизага берилиши мумкин, унинг хулосаси Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан келишилиши керак.


37. Мелиоратив насос станциялари ва вертикал дренаж қудуқларни таъмирлаш ва тиклаш ишлари ишчи лойиҳалар асосида амалга оширилади.

Мелиоратив насос станциялари ва вертикал дренаж қудуқларни таъмирлаш ва тиклаш ишлари бўйича ишчи лойиҳалар ҳавза бошқармаси томонидан ташкил этилган ишчи комиссиялар томонидан тузилган нуқсонлар далолатномалари асосида амалга оширилади.

Ишчи комиссия таркибига "Сувқурилишинвест" ДУК, мелиоратив экспедиция, насос станциялари, энергетика ва алоқа бошқармаси, Департамент, туман қишлоқ хўжалиги бўлими, тегишли сув истеъмолчилари уюшмалари ва бошқа манфаатдор ташкилотларнинг вакиллари киритилади.

Фавқулодда ҳолларда мелиоратив объектлардаги авария-тиклаш ишлари ва олдиндан кўриш мумкин бўлмаган ишлар Департамент билан келишган ҳолда алоҳида локал сметалар бўйича амалга оширилиши мумкин.

Локал сметалар лойиҳа ташкилотлари томонидан тузилади, "Давархитектқурилиш" қўмитасининг ҳудудий экспертиза бошқармаларида экспертизадан ўтказилади ва "Сувқурилишинвест" ДУК томонидан тасдиқланади.


VIII. ТУГАЛЛАНГАН МЕЛИОРАТИВ

ИШЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИБ ОЛИШ


54. Мелиоратив объектларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш бўйича тугалланган лойиҳаларни фойдаланишга қабул қилиб олиш белгиланган тартибда комиссиялар томонидан амалга оширилади.


55. Мелиоратив объектларни қуриш ва реконструкция қилиш, шунингдек магистрал коллекторларни таъмирлаш ва тиклаш бўйича тугалланган лойиҳаларни қабул қилиб олиш комиссияларининг таркиби Жамғарма Кенгаши томонидан тасдиқланади.

56. Мелиоратив объектларни, магистрал коллекторлар бундан мустасно, таъмирлаш ва тиклаш бўйича тугалланган лойиҳаларни қабул қилиш комиссияларининг таркиби - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари томонидан тасдиқланади.

Комиссиялар манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг, шунингдек ердан фойдаланувчиларнинг ва сув истеъмолчилари уюшмаларининг вакилларидан ташкил этилади.





Низомга

ИЛОВА


Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини

яхшилашнинг ҳар йилги манзилли дастурларини

шакллантириш, келишиш ва тасдиқлаш

СХЕМАСИ












Мелиорация тизимлари бўйича ишчи гуруҳлар



Туман ҳокимлиги


Ҳавза бошқармаси, мелиоратив экспедиция, "Сувқурилишинвест" ДУК, насос станциялари ва энергетика бошқармалари, ирригация тизимлари бошқармаси, лойиҳа ва илмий-тадқиқот ташкилотлари, Сув хўжалиги вазирлиги, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, "Давархитектқурилиш" қўмитасининг ҳудудий органлари, Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва бошқалар



1


1





























Сув истеъмолчилари уюшмалари





































2





























Фермер хўжаликлари







V









"Сувқурилишинвест" ДУК,

мелиоратив экспедициялар



















Вилоят ҳокимликлари (

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши)

























V

3








Ҳавза бошқармалари















Сув хўжалиги бошқармаси

























V

4
























Сув хўжалиги вазирлиги


5


ТИТК













































































V

6






V

6






V

6






V

6


Молия вазирлиги



Иқтисодиёт вазирлиги



Инвестициялар бўйича

давлат қўмитаси


"Ўзмелиомашлизинг" ДУК
















































































V

7















6

>

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш департаменти





















































V

8


























Жамғарма Кенгаши

























































9


















































V







V







V



"Сувқурилишинвест" ДУК



Сув хўжалиги вазирлиги


Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш департаменти


Ўзмелиомашлизинг" ДУК

<

9










































V

10













V

10









Лойиҳа ва пудрат ташкилотлари

       

1. 1 майгача мелиорация объектларининг техник ҳолатини ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини ўрганиш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш таклифларини таҳлил қилиш, умумлаштириш ва ишлаб чиқиш, муҳокама қилиш, шунингдек, туманлар ҳокимлари билан келишиш.


2. Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш таклифларини умумлаштириш ва 15 майгача бўлган муддатда "Сувқурилишинвест" ДУК ва мелиоратив экспедицияга тақдим этиш.


3. Ишчи гуруҳлар таклифларини таҳлил қилиш ва умумлаштириш, келгуси йил учун ҳудудий манзилли дастурни шакллантириш ва ҳавза бошқармаси сув хўжалиги кенгаши аъзолари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар иштирокида туманлар ҳокимлари (вилоят ҳокими, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси) ҳузурида унинг тақдимотини ўтказиш.


4. 25 майгача бўлган муддатда ҳудудий манзилли дастурларни Сув хўжалиги вазирлигига кўриб чиқиш учун тақдим этиш.

5. 1 июнгача бўлган муддатда ҳудудий манзилли дастурларни таҳлил қилиш, экспертизадан ўтказиш ва умумлаштириш, Сув хўжалиги вазирлигининг ТИТК мажлисида муҳокама қилиш.

6. 5 июнгача бўлган муддатда келгуси йил учун суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш таклифларини кўриб чиқиш учун киритиш.


7. Кўриб чиқиш ва 15 июнгача бўлган муддатда хулосалар бериш.


8. Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш таклифлари ва хулосаларини таҳлил қилиш ҳамда 1 июлгача бўлган муддатда Жамғарма Кенгашига тақдим этиш.


9. Келгуси йил учун манзилли дастурни муҳокама қилиш ва тасдиқлаш ҳамда амалга ошириш учун йўналтириш.


10. Тасдиқланган манзилли дастурга киритилган лойиҳани амалга ошириш.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 49-сон, 480-модда.