язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Агротехник, ирригация ва мелиорация ишлари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.11.2008 й. 261-сон "Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш дастурларини шакллантириш ва амалга оширишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.11.2008 й.

N 261



СУҒОРИЛАДИГАН ЕРЛАРНИНГ МЕЛИОРАТИВ

ҲОЛАТИНИ     ЯХШИЛАШ     ДАСТУРЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ВА АМАЛГА ОШИРИШНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 29 октябрдаги ПФ-3932-сон Фармонига мувофиқ ҳамда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш дастурларини сифатли шакллантиришни ва ўз вақтида амалга оширишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича лойиҳаларни шакллантириш, ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 3 июлдаги 302-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 57-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида капитал қурилишда танлов савдолари тўғрисидаги низомга 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги икки ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш.Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 28 ноябрдаги

261-сон қарорига

3-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 3 июлдаги

302-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон

Республикаси ҳудудида капитал қурилишда танлов

савдолари тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 27-банднинг биринчи хатбошидаги "25" рақами "50" рақами билан алмаштирилсин.


2. 35-банднинг иккинчи хатбошидаги "бўш" сўзи чиқариб ташлансин.


3. 48-бандда:

"чоп этилган" сўзлари "берилган" сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Мелиорация объектларида таъмирлаш-тиклаш ишлари объектлари учун оферталарни тақдим этишнинг энг қисқа муддати оммавий ахборот воситаларида эълон берилган кундан бошлаб 15 кунни ёки таклифномалар жўнатилган кундан бошлаб 20 кунни ташкил этади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 49-сон, 480-модда.