ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Адвокатура /

Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатиш бўйича харажатларни давлат ҳисобига ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 02.12.2008 й. 1878-сон билан рўйхатга олинган 26.11.2008 й. Адлия вазирлигининг 8-сон, Молия вазирлигининг 109-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2008 йил 2 декабрда 1878-сон

билан рўйхатга олинган

Адлия вазирлиги ва

Молия вазирлигининг

2008 йил 26 ноябрдаги

8, 109-сонли қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН


Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига адвокатлар

томонидан юридик ёрдам кўрсатиш бўйича харажатларни

давлат ҳисобига ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Адвокатлар томонидан кўрсатилган юридик ёрдам учун давлат ҳисобидан ҳақ тўлаш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 20 июндаги 137-сонли қарорига асосан (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 26-27-сон, 250-модда) гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатиш бўйича харажатларни давлат ҳисобига ўтказиш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 50-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 й., 2-сон, 4-модда), Ўзбекистон Республикасининг "Адвокатлар тўғрисида"ги Қонунининг 11-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 4-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Адвокатлар томонидан кўрсатилган юридик ёрдам учун давлат ҳисобидан ҳақ тўлаш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 20 июндаги 137-сонли қарорига асосан, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи адвокатлар томонидан кўрсатилган юридик ёрдам учун харажатлардан озод қилинган ҳолларда юридик ёрдам учун харажатлар давлат ҳисобига ўтказилади.


2. Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига адвокат томонидан юридик ёрдам кўрсатиш бўйича харажатларни давлат ҳисобига ўтказиш учун асос бўлиб, юридик ёрдам учун ҳақ тўлашдан озод қилиш тўғрисидаги суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори, суднинг ажрими ҳисобланади.


3. Оиласида ҳар бир оила аъзосига тўғри келадиган ялпи ойлик даромад юридик ёрдам кўрсатилганлиги учун ҳақ тўлашдан озод қилиш тўғрисида қарор (ажрим) қабул қилинган кундаги энг кам ойлик иш ҳақининг 1,5 бараваридан ортиқ бўлмаган шахслар адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатилганлиги учун гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг иш жойидан берилган охирги ўн икки ойлик даромади тўғрисидаги маълумотнома мавжуд бўлган тақдирда, уни илова қилган ҳолда яшаш жойидаги маҳалла, овул, қишлоқ фуқаролар йиғини ёки фуқаролар йиғини томонидан ваколатланган комиссия томонидан берилган хулосага асосан ҳақ тўлашдан озод қилинади ва харажатлар давлат ҳисобига ўтказилади.

Ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган ҳужжатларни тўплаш мажбурияти суриштирувчи, терговчи, прокурор ва судга юклатилади. Ушбу ҳужжатлар суриштирувчи, терговчи, прокурор ва судга гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчи ёки уларнинг қариндошлари томонидан ҳам тақдим этилиши мумкин.

Кечиктириб бўлмайдиган тергов ҳаракатларини амалга ошириши шарт бўлган муддатларда кўрсатилган ҳужжатларни тўплаш имконияти бўлмаса суриштирувчи, терговчи, прокурор бу ҳужжатларни келгусида тўплаш билан гумон қилинувчи ва айбланувчини юридик ёрдам учун тўловдан озод этишга ҳақлидир.

Гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчини юридик ёрдам учун тўловдан озод этишга асослар мавжуд эмаслиги фактлари аниқланса, адвокатлар томонидан кўрсатилган юридик ёрдам бўйича харажатларини қоплаш ҳукм қилинганга юклатилади.


4. Гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчи ҳимоячидан воз кечиши билан боғлиқ процессуал ҳаракатда адвокат иштирок этиши ҳолларида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 52-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ жиноят ишида ҳимоячининг қатнашиши мажбурий деб ҳисобланган ҳолларда ҳам юридик ёрдам учун ҳақ тўлаш бўйича харажатлар давлат ҳисобига ўтказилади.


5. Адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатилганлиги учун адвокатлик тузилмаси тегишли молия органига мурожаат қилгандан кейин ўттиз кундан кечикмай Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг қарор (ажрим) чиқарган орган жойлашган жойдаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг ҳудудий бўлинмаси орқали Давлат бюджетининг харажатлари параметрларида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан ҳақ тўланиши ушбу Низомга иловага мувофиқ шакл бўйича кўрсатилган юридик ёрдам тўғрисидаги маълумотномага асосан (кейинги ўринларда маълумотнома деб юритилади) амалга оширилади.


II. АДВОКАТЛАР ТОМОНИДАН

ЮРИДИК ЁРДАМ КЎРСАТИЛГАНЛИГИ

УЧУН ТЎЛОВЛАР МИҚДОРИ


6. Суриштирув жараёнида, дастлабки тергов босқичида, биринчи инстанция судларида ва апелляция, кассация ёки тафтиш тартибида кўрилаётган ишларда адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатилганлиги учун тўлов ҳар бир кун учун энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида амалга оширилади.

7. Икки ва ундан ортиқ шахсларга битта жиноий иш бўйича адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатилганлиги учун тўлов ҳар бир ишонч билдирувчига (ҳимоя остидаги шахсга) мазкур Низомнинг 6 ва 8-бандларида белгиланган тўлов миқдорининг 80 фоизи ҳисобида амалга оширилади.


8. Суд мажлисининг ҳар бир танаффус куни учун тўлов адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатилганлиги учун мазкур Низомнинг 6 ва 7-бандларида белгиланган тўлов миқдорининг 50 фоизи ҳисобида амалга оширилади.


9. Дам олиш ва байрам (ишланмайдиган) кунлари адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатилганлиги учун тўлов энг кам ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида, тунги вақтда эса энг кам ойлик иш ҳақининг 75 фоизи миқдорида амалга оширилади.


10. Адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ бўлган хизмат сафари ва транспорт харажатлари миқдори адвокатлик тузилмаси томонидан белгиланган тартибда аниқланади ҳамда маълумотномада кўрсатилади.



III. АДВОКАТЛАР ТОМОНИДАН

ЮРИДИК ЁРДАМ КЎРСАТИЛГАНЛИГИ

УЧУН ТЎЛОВЛАР ТАРТИБИ


11. Адвокатнинг ишда иштирок этиши суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд томонидан Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармаси томонидан кўрсатилган адвокатлик тузилмасига мурожаатнома юбориш йўли билан таъминланади. Мурожаатномада адвокатнинг шахси кўрсатилмаслиги керак.


12. Адвокатнинг аниқ бир ишни юритишга ваколати ордер билан тасдиқланади.


13. Юридик ёрдам кўрсатилганлиги учун ҳақ тўлашдан озод қилиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори, суднинг ажрими ҳимоячининг жиноий ишда иштирок этиши бошланиши билан бир вақтда чиқарилади.


14. Гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчининг ҳимоячидан воз кечиши билан боғлиқ процессуал ҳаракатда адвокатнинг иштирок этиши ҳолларида юридик ёрдам учун тўловдан озод этиш тўғрисидаги қарор (ажрим) адвокат иштирок этган процессуал ҳаракат тугатилгандан сўнг чиқарилади.


15. Маълумотнома иш рақами, жиноий ишда иштирок этган адвокатнинг фамилияси, исми ва шарифи, ишонч билдирувчи (ҳимоя остидаги шахс)нинг фамилияси, исми ва шарифи, иштирок кунлари, тўлов миқдори ва адвокатлик тузилмасининг банк реквизитлари албатта кўрсатилган ҳолда уч нусхада тузилади ва адвокатлик тузилмаси раҳбари томонидан имзоланади ҳамда унинг муҳри билан тасдиқланади. Маълумотномада адвокат томонидан юридик ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ бошқа маълумотлар ҳам кўрсатилиши мумкин.

Адвокат жиноий ишда узоқ вақт иштирок этган ҳолда (бир ойдан ортиқ) маълумотнома ҳар ойда тузилади.


16. Юридик ёрдам кўрсатилганлиги учун ҳақ тўлашдан озод қилиш тўғрисида қарор (ажрим) чиқарган шахс ҳар ойда ёки суриштирув жараёни, дастлабки тергов босқичи тугаган куни ёки суднинг тегишли қарори чиқарилган куни маълумотномани ўзининг имзоси ва суриштирув, тергов ёки суд органи муҳри билан тасдиқлаши шарт.


17. Маълумотноманинг бир нусхаси адвокатлик тузилмасида қолади, иккинчи нусхаси маълумотномани тасдиқлаган шахсга ишга қўшиш учун берилади, учинчи нусхаси эса юридик ёрдам кўрсатилганлиги учун ҳақ тўлашдан озод қилиш тўғрисидаги қарор (ажрим) билан бирга адвокатлик тузилмаси томонидан тегишли ҳудудий молия органига юборилади.


18. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг ҳудудий бўлинмаси адвокатлар томонидан кўрсатилган юридик ёрдам учун тўловларни адвокатлик тузилмасининг мурожаатномаси тегишли молиявий органга келиб тушган кундан бошлаб, ўттиз кун муддатдан кечиктирмасдан маълумотномага ва юридик ёрдам кўрсатилганлиги учун ҳақ тўлашдан озод қилиш тўғрисидаги қарор (ажрим)га асосан адвокатлик тузилмасининг банк ҳисоб рақамига пул маблағларини ўтказиб бериш йўли билан тўлаб беради.

19. Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатиш бўйича харажатларни давлат ҳисобига ўтказишда адвокатлик тузилмасидан қўшимча ҳужжатлар талаб қилинишига йўл қўйилмайди.


20. Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тегишли ҳудудий молия органларининг мурожаатлари асосида адвокатлар томонидан кўрсатилган юридик ёрдам учун ҳақ тўлаш мақсадли бюджет маблағлари республика бюджетидан тегишли қуйи бюджетига белгиланган тартибда пайдо бўладиган бюджетлараро ўзаро муносабатлар тартибга солинган тақдирда ўтказилади.


IV. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


21. Адвокатлик тузилмасининг раҳбари маълумотномада кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилигига жавобгардир.


22. Юридик ёрдам учун ҳақ тўлашдан озод этиш тўғрисида қарор (ажрим) чиқарган шахс қарор (ажрим)нинг асослилигига масъулдир.


23. Тегишли ҳудудий молиявий органлар ва ғазначилик бўлинмалари гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатиш бўйича давлат ҳисобига ўтказилган харажатларни белгиланган муддатларда тўлаб беришга масъулдирлар.


24. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Адвокатлар палатаси билан келишилган.






Низомга

ИЛОВА

"КЕЛИШИЛГАН"

___________________

(имзо)

________________________________

(қарор (ажрим) қабул қилган шахснинг Ф.И.О.)


М.Ў.

"ТАСДИҚЛАЙМАН"

__________________

(имзо)

________________________________

(адвокатлик тузилмаси раҳбарининг Ф.И.О.)


М.Ў.


Кўрсатилган юридик ёрдам тўғрисидаги

МАЪЛУМОТНОМА

_____________________________________________________________

(адвокатнинг Ф.И.О. ва адвокатлик тузилмасининг номи)

Ҳимоя остидаги шахснинг Ф.И.О. ____________________________

Ишнинг рақами: ____________________________________________

Адвокатлик тузилмасининг СТИР: ___________________________

Хизмат кўрсатаётган банкнинг номи ва МФО:

ҳ/р: ______________________________________

Т/р

Харажатлар тури


Сана


Кунлар

сони


Баҳоси,

минг сўм


Умумий

баҳоси,

минг сўм


1.

Суриштирув, дастлабки тергов босқичида, биринчи инстанция судларида ва апелляция, кассация ёки тафтиш тартибида кўрилаётган ишларда кўрсатилган юридик ёрдам

х

х

х



шу жумладан:


х

х

х

х


битта шахсга







икки ёки ундан ортиқ шахсларга






2.

Суд мажлисининг танаффус кунлари






3.

Хизмат сафари харажатлари




х


4.

Адвокат томонидан кўрсатилган юридик ёрдам билан боғлиқ бўлган бошқа маълумотлар







Жами миқдори


х

х

х


                                                                                               ____________

                                                                                                                                  (имзо)

20____ й. "___" ______________ дан



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 49-сон, 487-модда.













































Время: 0.1969
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск