язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар/ Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 25.11.2008 й. 73-сон "Ижтимоий таъминот идоралари томонидан юридик шахслар ҳамда алоҳида фуқароларга нисбатан қайта талаб қилиш (регресс) талабномалари асосида иш олиб бориш тартиби ҳақидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 13.12.2008 й. 330-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.12.2008 й.

N 330-1


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ

25.11.2008 й.

N 73


БУЙРУҒИ



Ижтимоий таъминот идоралари томонидан юридик

шахслар ҳамда алоҳида фуқароларга нисбатан

қайта талаб қилиш (регресс) талабномалари

асосида иш олиб бориш тартиби ҳақидаги

йўриқномага ўзгартиришлар киритиш

тўғрисида


(2008 йил 23 декабрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 37-38-сон, 361-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сонли "Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 15-сон, 156-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирининг 1997 йил 6 февралдаги 23-сонли буйруғи билан тасдиқланган "Ижтимоий таъминот идоралари томонидан юридик шахслар ҳамда алоҳида фуқароларга нисбатан қайта талаб қилиш (регресс) талабномалари асосида иш олиб бориш тартиби ҳақидаги йўриқнома"га (1997 йил 17 апрель, рўйхат рақами 330) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.



Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири в.б.                                               А. Хаитов





Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазирининг

2008 йил 25 ноябрдаги

73-сон буйруғига

ИЛОВА


Ижтимоий таъминот идоралари томонидан юридик

шахслар ҳамда алоҳида фуқароларга нисбатан қайта

талаб қилиш (регресс) талабномалари асосида иш олиб

бориш тартиби ҳақидаги йўриқномага киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. Номида, 4, 5, 9, 10, 12, 15, 16 ва 21-бандлардаги "идораларига", "идоралари", "идорасининг", "идорасига", "идораси", "идораларининг" сўзлари тегишлича "бўлимларига", "бўлимлари", "бўлимининг", "бўлимига", "бўлими", "бўлимларининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Агар айбини бўйнига олиб ёзилган жавобда кўрсатилган сумма тўланганлиги ҳақидаги хабар бўлмаса, ижтимоий таъминот бўлими жавоб олгандан сўнг 20 кун ўтгандан кейин банк муассасасига жавобгар тан олган суммани тегишли Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига (бундан кейинги ўринларда Пенсия жамғармаси деб юритилади) ўтказиш ҳақидаги фармойишни тақдим этади. Фармойишга жавобгарнинг жавоб хати илова қилинади".


3. 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон) 329 ва 330-моддаларига мувофиқ, туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимлари умумий юрисдикция ва хўжалик судларида зарар етказувчидан регресс даъволар бўйича жабрланувчига ёки унинг оила аъзоларига тўланган пенсиялар ва нафақалар суммасини ундириб олишда давлат божи тўлашдан озод этиладилар".


4. 26-банддаги "жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг тегишли банк муассасасидаги ҳисоб-китоб рақамига" сўзлари "Пенсия жамғармасига" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. 28-банднинг учинчи хатбошисидаги "Жамғарманинг туман (шаҳар) бўлимлар ҳисоб-китобига" сўзлари "Пенсия жамғармасига" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. 29-бандда:

биринчи ва иккинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ижтимоий таъминот бўлимларининг регресс талабномалари (даъволар) асосида ишларини олиб бориш бўйича фаолиятлари Пенсия жамғармаси томонидан молиялаштирилади.

Меҳнатда майиб бўлганлиги ёки касб касаллигидан ногиронлик бўйича ундириладиган регрессив талабномалари (даъволар) асосида ундирилган маблағ қийматининг 15 фоизи Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари ходимларининг меҳнатини рағбатлантириш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш жамғармасига ўтказилади";

учинчи хатбошидаги "идоралари" сўзи "бўлимлари" сўзи билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "ҳудудий ижтимоий таъминот бошқармалари (Қорақалпоғистон Республикаси ижтимоий таъминот вазирлиги)" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. 31 ва 32-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"31. Туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимлари йилнинг ҳар чорагида Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаларига йилнинг биринчи чорагида, ярим йилликда, 9 ойда ҳамда йил давомида регресс талабнома (даъво)лари асосида олиб борган ишлари бўйича тушган маблағ қиймати ҳақидаги ҳисоботларини топширадилар.

32. Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари йилнинг ҳар чорагида регресс талабнома (даъво)лари бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида йилнинг биринчи чорагида, ярим йилликда, 9 ойда ҳамда йил давомида умумлаштирилган ҳисоботларини Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига топширадилар".


8. 3, 4 ва 6-иловалардаги "идорасининг", "идораларининг" сўзлари тегишлича "бўлимининг", "бўлимларининг" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 51-сон, 504-модда.