язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат)/ Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва органлари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.12.2008 й. 280-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий тадқиқотлар институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.12.2008 й.

N 280



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИ   ҲУЗУРИДАГИ   ИЖТИМОИЙ

ТАДҚИҚОТЛАР ИНСТИТУТИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ижтимоий тадқиқотлар институтини ташкил этиш тўғрисида" 2008 йил 30 июлдаги ПҚ-930-сон қарорини бажариш юзасидан ва Ижтимоий тадқиқотлар институти фаолиятини самарали ташкил этиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, "Ғалла-банк" акциядорлик-тижорат банки ва "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компаниясининг:

Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Мовароуннаҳр кўчаси, 13 "а" манзилидаги бинони, кадастр ҳужжатларига мувофиқ "Ғалла-банк" акциядорлик-тижорат банкининг Тошкент вилоят филиали учун белгиланган чегаралар доирасида туташ ҳудуд билан бирга "Ғалла-банк" акциядорлик-тижорат банки балансидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий тадқиқотлар институти (кейинги ўринларда Институт деб аталади) балансига бериш;

Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, У. Носир кўчаси, 53 "б" манзилидаги бинони (кейинги ўринларда олинаётган бино деб аталади), ушбу бинога мулкчилик ҳуқуқини "Ғалла-банк" акциядорлик-тижорат банкига расмийлаштирган ҳолда туташ ҳудуд билан бирга "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси балансидан "Ғалла-банк" акциядорлик-тижорат банки балансига бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги икки ҳафта муддатда:

банк режим талабларини таъминлаш учун ер қўшиб берилиши ҳисобга олинган ҳолда олинаётган бинога туташ ҳудуд билан бирга ер участкаси чегараларини белгиласин ва "Ғалла-банк" акциядорлик-тижорат банкига ажратиб берсин;

олинаётган бино бўйича тармоқларни ривожлантиришда улушли қатнашишсиз "Ғалла-банк" акциядорлик-тижорат банкининг лойиҳа эҳтиёжларига мувофиқ шаҳар муҳандислик коммуникацияларига уланишга техник шартлар берилишини таъминласин;

олинаётган бинога жойлашган Ўзбекистон Республикаси жангчи-фахрий-байналмилалчилар республика бирлашмаси қайта жойлаштирилишини таъминласин.


3. Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ "Ғалла-банк" акциядорлик-тижорат банки олинаётган бинодаги хоналарга "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси билан "Ритер" сервис ва ўқув маркази фирмаси (Швейцария) ўртасида тузилган ижара шартномаси бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланиши маълумот учун қабул қилинсин.


4. Институт икки ҳафта муддатда:

Институтнинг штат жадвалини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишсин;

Институт биносини жорий таъмирлашни лойиҳалаштиришга шартнома тузсин ва бир ой муддатда белгиланган тартибда пудрат ташкилотни танлаш бўйича танлов ўтказсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Институт фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ бўлган мебель, ташкилий техника, алоқа воситалари билан жиҳозлашга, иккита енгил автомобиль сотиб олиш ва уларни сақлашга, ахборот босма нашрларига, шу жумладан хорижий нашриётларнинг босма нашрларига обуна бўлишни ташкил этишга, Институтнинг биносини жорий таъмирлаш бўйича харажатларга Институтнинг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан маблағ ажратсин.


6. "Ўзавтосаноат" акциядорлик компанияси 2008 йил охиригача Институт учун биттадан "Нексия" маркали ва "Дамас" маркали автомобиль ажратсин.


7. "Файз" холдинг компанияси Институт буюртмаси олингандан кейин бир ой муддатда офис мебели, шунингдек инвентарь тайёрланиши ва етказиб берилишини таъминласин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 52-сон, 519-модда.