язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.12.2008 й. 282-сон "Мажбурий тартибда сертификатланадиган маҳсулот турлари рўйхатига қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.12.2008 й.

N 282


МАЖБУРИЙ ТАРТИБДА

СЕРТИФИКАТЛАНАДИГАН МАҲСУЛОТ

ТУРЛАРИ РЎЙХАТИГА ҚЎШИМЧА

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Параллел ишлайдиган энерготизимларнинг Ўзбекистон Республикасига импорт қилинадиган электр энергиясини сертификатлаштириш тартиботининг асосий принципларини рўёбга чиқариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 63-модда) билан тасдиқланган Мажбурий тартибда сертификатланадиган маҳсулот турлари рўйхати 24-позициясининг "Номи" устунига "электр энергияси (импорт қилинадиган электр энергиясидан ташқари)" сўзлари қўшилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.Р. Шоисматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                    Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 52-сон, 521-модда.