язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори/ Қимматли қоғозлар бозори/ Умумий масалалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.12.2008 й. 284-сон "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.12.2008 й.

N 284



"ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР

БОЗОРИ ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА


"Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини самарали амалга оширишни таъминлаш ва қимматли қоғозлар бозори профессионал қатнашчиларининг молиявий барқарорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг 2009 йил 1 январдан бошлаб қимматли қоғозлар бозори профессионал қатнашчилари ўз маблағларининг энг кам миқдорини 1-иловага мувофиқ белгилаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Қимматли қоғозлар бозорининг фаолият кўрсатаётган профессионал қатнашчилари 2010 йил 1 январгача бўлган муддатда ўз маблағлари миқдорининг ушбу банд талабларига мувофиқлаштирилишини таъминласинлар.


2. Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш Ягона давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банк ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан чиқарилган қимматли қоғозларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан чиқарилган қимматли қоғозларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида жойлаштириш ва муомалага чиқаришга рухсат бериш ва улар бўйича квоталар белгилаш тартиби тўғрисидаги низомни икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласинлар.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев





Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 29 декабрдаги

284-сон қарорига

1-ИЛОВА


Қимматли қоғозлар бозори профессионал қатнашчилари

ўз маблағларининг энг кам миқдори*


(млн. сўм)

Қимматли қоғозлар бозори

профессионал иштирокчилари


Ўз маблағларининг энг кам миқдори

Инвестиция маслаҳатчилари


50

Трансфер-агентлар


100

Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчилари


250

Инвестиция воситачилари


250

Қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдолари ташкилотчилари


1 000

*) Инвестиция фондлари ўз маблағларининг энг кам миқдори белгиланмайди.






Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 29 декабрдаги

284-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 9 июлдаги 308-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 60-модда) билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомда:


а) 3-бандда:

иккинчи хатбошидаги "кўрсатиб ўтилган фаолият турларини" сўзлари "қимматли қоғозлар бозоридаги касбий фаолиятни" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "кўрсатилган фаолият турини" сўзлари "қимматли қоғозлар бозоридаги касбий фаолиятни" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 8-банднинг учинчи хатбошидаги "касбий фаолиятнинг қўшиб олиб бориладиган қисмларидан бири учун энг кўп даражада" сўзлари "қонун ҳужжатларида" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 9-бандга қуйидаги мазмундаги "л" кичик банди қўшилсин:

"л) Ички назорат тўғрисидаги низомнинг нусхаси";


г) 10-банднинг тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


д) 11-бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи ва тўртинчи хатбоши тегишли равишда иккинчи ва учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


е) 12-банднинг еттинчи хатбошидаги "инвестиция институтлари" сўзлари "қимматли қоғозлар бозори профессионал қатнашчилари" сўзлари билан алмаштирилсин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 52-сон, 523-модда.