ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / ОИТС, жинсий ва юқумли касалликларни даволаш ва олдини олиш /

ОИТСга қарши кураш марказлари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 05.01.2009 й. 1-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 5 январдаги

1-сон қарорига

3-ИЛОВА



ОИТСга қарши кураш марказлари тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика ОИТСга қарши кураш маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ОИТСга қарши кураш маркази, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаларининг ОИТСга қарши кураш марказлари (кейинги ўринларда Марказлар деб аталади) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Марказлар алоҳида типдаги давлат мустақил ихтисослаштирилган юқумли касалликлар тиббиёт муассасалари ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика ОИТСга қарши кураш маркази тиббиёт ходимлари ва бошқа мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун клиник, ўқув базаси ҳисобланади.


3. Марказлар ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, ушбу Низомга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқлари ва фармойишларига амал қилади.


4. Марказлар фаолияти ОИВ инфекциясига чалинган шахслар профилактикаси, диагностикаси, уларни даволаш, психологик ва ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг тенглиги тамойилига асосланади.


5. Марказлар мустақил балансга, банкларда ҳисоб рақамларига, ўз номи ёзилган гербли муҳрга, шунингдек фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа белгиларга эга бўлади.



II. МАРКАЗЛАРНИНГ

МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ


6. Қуйидагилар Марказларни ташкил этиш ва улар фаолиятининг мақсадлари ҳисобланади:

аҳолига ОИВ/ОИТС диагностикаси, уни даволаш ва унинг профилактикаси бўйича ихтисослаштирилган тиббий хизмат кўрсатиш;

тиббиёт муассасаларига ОИВ инфекцияси профилактикаси, диагностикаси ва уни даволашнинг замонавий усуллари жорий этилишини методик таъминлаш.


7. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика ОИТСга қарши кураш марказининг асосий вазифалари ҳисобланади:

ОИТСга қарши кураш минтақавий марказлари фаолиятига ташкилий-методик раҳбарликни амалга ошириш;

ОИВ инфекцияси ва қўшимча касалликлар тарқалишининг олдини олишга йўналтирилган профилактик, эпидемияга қарши, диагностика, даволаш тадбирларини амалга ошириш;

ОИВ инфекцияси юқиши интенсивлигига таъсир кўрсатадиган омилларни аниқлаш ва уларнинг фаоллигини баҳолаш бўйича махсус эпидемиологик тадқиқотлар ўтказиш;

ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга уларнинг саломатлигини ва меҳнатга лаёқатини сақлаш учун зарур бўлган диагностика ва тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш ҳамда амалга ошириш, шунингдек ОИВ/ОИТС ва қўшимча касалликлар диагностикасини амалга оширувчи муассасаларга тиббий ёрдам кўрсатиш;

профилактика, диагностика ва даволаш тадбирларига ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлаш;

ОИВ/ОИТСни профилактика, диагностика қилиш ва даволашнинг Ўзбекистонда қўлланаётган методлари самарадорлигини фуқаролар саломатлигини ва миллат генофондини муҳофаза қилиш нуқтаи назаридан таҳлил қилиш ва баҳолаш;

ОИВ/ОИТСни диагностика, профилактика қилиш ва даволашнинг инсон саломатлиги учун хавфсиз методларини қўллаш бўйича хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш ва таҳлил қилиш, маълумотларининг тегишли базасини шакллантириш ва юритиш;

ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш олиб бориш масалалари бўйича тиббиёт ходимлари, бошқа мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда қатнашиш.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаларининг ОИТСга қарши кураш марказларининг асосий вазифалари:

ОИТСга қарши кураш маркази фаолият кўрсатаётган ҳудудда ОИВ инфекцияси ва қўшимча касалликлар тарқалишининг олдини олишга йўналтирилган профилактика, эпидемияга қарши, диагностика, даволаш тадбирлари амалга оширилишини мувофиқлаштириш;

ОИВ инфекциясини лабораторияда диагностика қилишни ташкил этиш ва амалга ошириш, даволаш-диагностика тадбирлари устидан клиник-лаборатория кузатувини таъминлаш, шунингдек ОИВ инфекцияси ва қўшимча касалликлар диагностикасини амалга оширувчи муассасаларга тиббий ёрдам кўрсатиш;

ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш, шу жумладан, уларни диспансер кўригидан ўтказиш, уларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш учун зарур бўлган даволаш тадбирларини амалга ошириш;

жорий эпидемиологик вазият мониторингини олиб бориш, ОИВ инфекцияси юқиши интенсивлигига таъсир кўрсатадиган омилларни аниқлаш ва уларнинг фаоллигини баҳолаш бўйича махсус эпидемиологик тадқиқотлар ўтказиш;

профилактика, диагностика ва даволаш тадбирларига ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлаш;

аҳоли ўртасида режали тушунтириш ишларини олиб бориш.



III. МАРКАЗЛАРНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


9. Марказлар белгиланган мақсадларга эришиш ва юкланган вазифаларни бажариш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда:

ўз фаолиятини ушбу Низомда ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган вазифалар доирасида режалаштириш ва амалга ошириш;

хўжалик фаолиятини амалга ошириш жараёнида яратилган интеллектуал мулк объектларига муаллифлик ҳуқуқларини олиш ва улардан фойдаланиш;

Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларига мувофиқ юридик шахслар билан илмий-техник ҳамкорликни амалга ошириш;

ўз балансига берилган давлат мулкидан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш;

қонун ҳужжатларига, Марказларнинг мақсади ва вазифаларига зид бўлмаган фаолиятнинг бошқа турларини амалга ошириш ҳуқуқига эга.


10. Марказлар:

профилактик, эпидемияга қарши, диагностика, даволаш тадбирларини ва бошқа тадбирларни ташкил этиш ва амалга оширишга;

даволаш-профилактика муассасаларида ОИВ инфекциясининг юқишининг олдини олиш бўйича тадбирлар амалга оширилиши, шунингдек даволаш-профилактика муассасаларида амалга оширилаётган ўз вақтида диагностика қилиш ва даволаш тадбирлари сифатли амалга оширилиши юзасидан мониторинг олиб боришга;

ОИВ инфекцияси бўйича вазиятнинг ривожланиши тўғрисидаги маълумотларнинг ишончлилигини ва давлат органлари, юқори ташкилотлар ва назорат органларининг ўз вақтида хабардор қилинишини таъминлашга;

ОИВ инфекцияси тарқалишининг психологик, ижтимоий ва бошқа оқибатларини камайтириш тадбирларини амалга оширишга;

Марказларнинг ходимлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган меҳнатни ташкил этиш ва меҳнатга ҳақ тўлаш шарт-шароитларини, техника хавфсизлигини, ижтимоий таъминотни ва аниқ йўналтирилган ижтимоий ҳимояни кафолатлашга;

Марказларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга ва замонавий тиббиёт техникаси ва энг янги технологиялар билан ривожлантиришга;

Марказларнинг мол-мулкидан аниқ мақсадда фойдаланилишини, уларнинг сақланишини таъминлашга;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бухгалтерия ва статистика ҳисоби ва ҳисоботини юритишга мажбур.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика ОИТСга қарши кураш марказига қўшимча равишда қуйидагилар бўйича мажбуриятлар юкланади:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган клиник стандартларга мувофиқ ОИВ инфекциясига чалинган беморларга юқори малакали ихтисослаштирилган даволаш-профилактика ва стационар ёрдам кўрсатиш, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ОИТСга қарши кураш марказига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаларининг ОИТСга қарши кураш марказларига маслаҳат ёрдами ва ташкилий-методик ёрдам кўрсатиш;

ОИВ инфекцияси масалалари бўйича тиббиёт ходимлари ва бошқа мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тадбирларини мунтазам ташкил этиш.



IV. МАРКАЗЛАРНИНГ ТУЗИЛМАСИ

ВА ФАОЛИЯТИНИ БОШҚАРИШ


11. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика ОИТСга қарши кураш марказига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор раҳбарлик қилади.


12. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ОИТСга қарши кураш марказига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаларининг ОИТСга қарши кураш марказларига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бош врач раҳбарлик қилади.


13. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика ОИТСга қарши кураш маркази директорининг Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишган ҳолда Республика маркази директори томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган икки нафар ўринбосари бўлади.


14. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ОИТСга қарши кураш маркази бош врачининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаларининг ОИТСга қарши кураш марказлари бош врачларининг Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишган ҳолда тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёки ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган икки нафар ўринбосари бўлади.


15. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика ОИТСга қарши кураш маркази директори ва Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ОИТСга қарши кураш маркази бош врачи, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаларининг ОИТСга қарши кураш марказлари бош врачлари белгиланган тартибда Марказларнинг фаолиятига умумий раҳбарлик қиладилар, ишларни ташкил қиладилар, Марказлар номидан ишончномасиз иш кўрадилар, барча ташкилотларда уларнинг манфаатларини ифодалайдилар, белгиланган тартибда Марказларнинг мол-мулкини тасарруф қиладилар, шартномалар, шу жумладан, меҳнат шартномалари тузадилар, ишончномалар берадилар, банкларда ҳисоб рақамлари очадилар, молиявий маблағларни тасарруф этиш ҳуқуқидан фойдаланадилар, штатларни тасдиқлайдилар, буйруқлар чиқарадилар ва Марказларнинг фаолияти натижалари юзасидан шахсан жавоб берадилар.


16. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика ОИТСга қарши кураш маркази директори бўлмаган вақтда унинг вазифаларини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишган ҳолда унинг ўринбосарларидан бири бажаради.


17. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ОИТСга қарши кураш маркази, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаларининг ОИТСга қарши кураш марказлари бош врачлари бўлмаган вақтда уларнинг вазифаларини тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёки ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаси билан келишган ҳолда уларнинг ўринбосарларидан бири бажаради.



V. МАРКАЗЛАРНИНГ

МОЛИЯ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ


18. Марказларнинг молия-хўжалик фаолияти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


19. Марказлар фаолият мақсадларига мувофиқ, белгиланган тартибда ўз мол-мулкига эгалик қиладилар, ундан фойдаланадилар ва уни тасарруф этадилар, бунда бюджет маблағларидан ва бюджетдан ташқари маблағлардан самарали фойдаланилишини таъминлайдилар.

Асосий фондлар, шунингдек бошқа моддий бойликлар ва молиявий ресурслар Марказларнинг мол-мулкини ташкил этади.


20. Марказлар асбоб-ускуналар ва мол-мулкни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда балансдан чиқариш ҳуқуқига эгадирлар.


21. Давлат бюджети маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Марказлар фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.



VI. ҲИСОБ ВА ҲИСОБОТ


22. Марказлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритадилар ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига ҳам тақдим этадилар, ҳужжатларнинг сақланиши ва келишилган рўйхатга мувофиқ уларнинг давлат томонидан сақлашга берилиши учун жавоб берадилар.


23. Марказларнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш ва текшириш соғлиқни сақлаш органлари, солиқ ва молия органлари, давлат бошқа органлари томонидан уларнинг ваколатлари доирасида, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда аудиторлик ташкилотлари билан тузилган шартномалар асосида аудиторлик ташкилотлари томонидан амалга оширилади.



VII. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


24. Марказлар давлат тасарруфидан чиқарилмайди ва хусусийлаштирилмайди.


25. Марказларни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 1-2-сон, 3-модда.
















































Время: 0.1929
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск