ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / ОИТС, жинсий ва юқумли касалликларни даволаш ва олдини олиш /

2009-2011 йилларда Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекцияси тарқалиши профилактикаси бўйича саъй-ҳаракатлар Миллий режаси (ЎзР ВМ 05.01.2009 й. 1-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 5 январдаги

1-сон қарорига

4-ИЛОВА



2009-2011 йилларда Ўзбекистон Республикасида

ОИВ инфекцияси тарқалиши профилактикаси

бўйича саъй-ҳаракатлар

МИЛЛИЙ РЕЖАСИ

Т/р


Тадбирлар мазмуни


Бажариш

муддати


Масъул бажарувчилар


Амалга ошириш механизми,

кутилаётган натижалар


I. ОИВ ИНФЕКЦИЯСИ ТАРҚАЛИШИГА ҚАРШИ КУРАШ

СОҲАСИДА ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ

1.

2009-2011 йилларда ОИВ инфекцияси тарқалиши профилактикаси ва олдини олиш тадбирларининг тармоқ ва ҳудудий режаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2009 йил

январь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Мудофаа вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, вазирликлар ва идораларнинг тегишли қарорлари.

Барча даражаларда ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича мақсадга йўналтирилган ишларни таъминлаш.

2.

ОИВ/ОИТС тарқалишига кўмаклашадиган жамиятга қарши ҳодисалар (фоҳишабозлик ва гиёҳвандлик)ни тугатишга йўналтирилган чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва киритиш.

Ишлаб чиқиш - 2009 йил

I чорак, амалга ошириш - доимо

Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” жамғармаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Республика миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, Республика Маънавият тарғибот маркази, бошқа вазирликлар ва идоралар


Республика комиссияси томонидан тасдиқланадиган тадбирлар комплекси.

Аҳоли ва айниқса ёш авлод ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш.

Бўлажак авлоднинг носоғлом турмуш тарзи юритишнинг ҳалокатли оқибатлари ҳақидаги билим даражасини ошириш.

3.

Ўзбекистон Республикасида бепул донорлик фаолияти доирасида чора-тадбирларни амалга ошириш.

Тасдиқланган тадбирлар муддатларига мувофиқ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Қон инсон хизматида" жамғармаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, ЎзА, Миллий телерадиокомпания, Қизил Ярим ой жамияти


Қон хавфсизлигини ва қон қисмларининг зарур захирасини таъминлаш.

4.

Тиббиёт муассасаларида қон ва унинг қисмларини сақлаш, қайта ишлаш, транспортда ташиш ва фойдаланиш бўйича йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Буйруқни тасдиқлаш - 2009 йил

I чорак. Амалга

ошириш - доимо

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи.

Тиббиёт муассасаларида қоннинг хавфсизлигини таъминлаш, қон ва унинг қисмларини сақлаш, қайта ишлаш, транспортда ташиш ва фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш.


5.

Ҳомиладор аёлларда ОИВ инфекциясини ўз вақтида аниқлаш ва ОИВ инфекциясининг онадан болага ўтиши профилактикаси бўйича чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


Ишлаб чиқиш - 2009 йил

I чорак, амалга ошириш - доимо

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи. ОИВ инфекциясига чалинган болалар туғилишининг олдини олиш.

6.

ОИВ билан оғриган оналардан туғилган, диспансер кузатуви остидаги 1 ёшгача болаларни сут аралашмаси билан таъминлаш тизимини ташкил этишга доир таклифлар ишлаб чиқиш.


2009 йил I ярим йиллик

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги

ОИВ инфекциясининг онадан болага ўтишининг олдини олишни таъминлаш.

7.

2009 йилда ва кейинги йилларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Фанлар академиясининг давлат илмий-техник дастурлари ва инновация ишлари дастурлари режасига қуйидагиларга йўналтирилган лойиҳаларни киритиш:

- ОИТС ривожланиши ва тарқалишига кўмаклашадиган сабабларни аниқлаш бўйича тадқиқотлар ўтказиш;

- ОИВ/ОИТС диагностикаси ва уни даволашнинг Ўзбекистонда қўлланилаётган методлари самарадорлигини таҳлил қилиш ва баҳолаш;

- ОИВ/ОИТСни даволаш учун антиретровирус терапияни қўллашнинг хорижий тажрибасини ўрганиш ва таҳлил қилиш.


2009 йил январь, тадқиқотлар ўтказиш - тасдиқланган режага мувофиқ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фанлар академияси, Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантириш қўмитасига тақдим этиш учун давлат илмий-техник дастурлари ва инновация ишлари дастурлари режаси.

ОИВ инфекцияси ва у билан боғлиқ касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш бўйича илмий тадқиқотларни ривожлантириш.

Тавсиялар билан бирга ОИВ инфекцияси диагностикаси ва уни даволашнинг қўлланилаётган методлари тўғрисида таҳлилий маълумотнома.

II. ОИТСГА ҚАРШИ КУРАШ МАРКАЗЛАРИ ВА ДАВОЛАШ-ПРОФИЛАКТИКА

МУАССАСАЛАРИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

8.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика ОИТСга қарши кураш маркази ҳузурида замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган клиника ташкил этиш.

2009 йил

IV чорак

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи.

ОИВ/ОИТСни даволаш бўйича ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш.

ОИВ/ОИТСга қарши кураш соҳасида ишлайдиган мутахассисларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун клиник база ташкил этиш.


9.

Республика ва минтақавий ОИТСга қарши кураш марказларида, идоравий лабораторияларда таъмирлаш-реконструкция ишларини амалга ошириш, уларни замонавий тиббиёт ва диагностика асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш.


2009-2011 йиллар мобайнида, алоҳида жадвал бўйича

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Таъмирлаш-реконструкция ишларини амалга ошириш ва жиҳозлаш жадвали.

Муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.

10.

Мамлакатимиз корхоналари негизида ОИТСни даволаш учун зарур бўлган замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари, тиббий мақсаддаги буюмлар ҳамда дори-дармонлар ишлаб чиқаришни ташкил этишга доир таклифларни ишлаб чиқиш ва киритиш.


2009 йил I ярим йиллик

"Ўзфармсаноат" давлат концерни, Фанлар академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Таклифлар туркуми. Мамлакатимизда дори-дармонлар ва тиббий буюмлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш.

III. ОИВ ИНФЕКЦИЯСИ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА МУТАХАССИСЛАРНИ

ДОИМО ВА ТИЗИМЛИ ТАЙЁРЛАШНИ ВА УЛАРНИНГ

МАЛАКАСИНИ ОШИРИШНИ ТАЪМИНЛАШ

11.

Республика ва минтақавий ОИТСга қарши кураш марказлари раҳбар тиббиёт ходимларини эгаллаб турган лавозимига мувофиқлиги юзасидан аттестациядан ўтказиш.


2009 йил

I чорак, кейинчалик - ҳар йили

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Аттестация комиссияси таркиби тасдиқланган ва таркибга манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг вакиллари киритилган ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи.

Раҳбарлик лавозимларига юқори малакали мутахассисларни танлашни такомиллаштириш.


12.

Республика ва минтақавий ОИТСга қарши кураш марказлари кадрлар билан таъминланганлигининг ҳолатини ўрганиш ҳамда уларни ҳар томонлама тайёрланган юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш ишларини ташкил этиш.


Ўрганиш - 2009 йил январь-февраль, таъминлаш - жадвалга мувофиқ йил мобайнида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги


Ўрганиш ва кадрлар билан таъминлаш жадвали.

Кадрлар билан таъминлаш бўйича таҳлилий материаллар.

Республика ва минтақавий ОИТСга қарши кураш марказларини юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш.


13.

Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ва республика тиббиёт олий ўқув юртларининг врачлар малакасини ошириш факультетлари базасида ОИВ/ОИТС профилактикаси ва даволаш бўйича махсус курслар ташкил этиш.


Ишлаб чиқиш - 2009 йил I чорак, амалга ошириш - ўқув режасига мувофиқ ҳар йили

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Мутахассислар малакасини ошириш режаси.

Тиббиёт ходимлари малакасини оширишни таъминлаш.

14.

ОИВ инфекцияси юқиши хавфи юқори бўлган гуруҳлар билан ишлайдиган мутахассислар учун ОИВ инфекцияси, гиёҳвандлик ва жинсий алоқа воситасида юқадиган инфекциялар профилактикаси масалалари бўйича семинарлар ташкил этиш.

Доимо, семинарлар ўтказиш режасига мувофиқ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ички ишлар вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги


Мутахассислар малакасини ошириш режаси.

Хавф юқори бўлган гуруҳлар билан ишлайдиган мутахассисларнинг билим даражасини ошириш.

15.

Тиббиёт коллежлари ва олий ўқув юртларининг клиник фанлари ўқув дастурларига ОИВ инфекцияси профилактикаси ва уни даволаш бўйича мавзули блокни киритиш.

Ишлаб чиқиш - 2009 йил I чорак, амалга ошириш - ўқув режасига мувофиқ

ҳар йили


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги


Ўқув режалари.

ОИВ инфекцияси профилактикаси ва уни даволаш тўғрисидаги билимларга эга бўлган тиббиёт мутахассисларини тайёрлашни таъминлаш.

IV. ОИВ ИНФЕКЦИЯСИ ПРОФИЛАКТИКАСИ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА

ТИЗИМЛИ АХБОРОТ-ТУШУНТИРИШ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

16.

ОИВ инфекцияси тарқалиши билан боғлиқ муаммоларни ўрганиш бўйича социологик тадқиқотлар ўтказиш.

Аниқ тавсиялар ишлаб чиқиш.


Мунтазам равишда, режага мувофиқ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Ижтимоий фикр” маркази,

Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти

Социологик тадқиқотлар ўтказиш жадвали.

Тавсиялар билан биргаликда социологик тадқиқотлар натижалари бўйича таҳлилий материаллар.

17.

Қуйидагиларни ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш учун киритиш:

- юқумли касалликлар профилактикаси, шахсий гигиена масалалари бўйича ўқув қўлланмалари, ўқув-методик, таълим материаллари, ўқув фильмлари тайёрлаш бўйича таклифлар;

- Ўзбекистон халқининг менталитети, маънавий-ахлоқий негизлари ва анъанавий қадриятларини ҳисобга оладиган аҳоли ўртасида ОИВ/ОИТС профилактикаси масалалари бўйича ахборот-тушунтириш ишлари олиб бориш бўйича методик тавсиялар;

- умумтаълим мактаблари, тиббий ихтисосликдан бошқа олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг ўқув дастурларига юқумли касалликлар профилактикаси, шахсий гигиена масалалари бўйича соатлар жорий этиш бўйича таклифлар.


Ишлаб чиқиш - 2009 йил I ярим йиллик, амалга ошириш - тасдиқланган тадбирлар режасига мувофиқ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, ўқув юртларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар, Республика миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, Республика Маънавият тарғибот маркази, Хотин-қизлар қўмитаси, "Маҳалла" жамғармаси, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати, Миллий телерадиокомпания

Тавсиялар, ўқув қўлланмалари, ўқув фильмлари, ахборот-таълим материаллари.

Республика миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий марказининг тавсияларига мувофиқ ўқув-методик, ахборот-таълим материаллари ва қўлланмалар мазмунини такомиллаштириш ва сифатини ошириш.

Ёшларнинг соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва ОИВ инфекцияси профилактикаси масалалари бўйича билимлари даражасини ошириш.

18.

Оммавий ахборот воситаларида маънавий бой, жисмоний соғлом ва уйғун ёшларни камол топтиришга йўналтирилган ОИТС профилактикаси масалалари бўйича тушунтириш ишларини ташкил этиш.


Доимо, тасдиқланган ёритиш режасига мувофиқ

Миллий телерадиокомпания, ЎзА, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати, "Маҳалла" жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси

Ёритиш режаси.

Аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш.

V. ОИВ ИНФЕКЦИЯСИ ТАРҚАЛИШИГА ҚАРШИ КУРАШ СОҲАСИДАГИ

ФАОЛИЯТНИ АМАЛГА ОШИРАЁТГАН ХАЛҚАРО ВА ХОРИЖИЙ

ТАШКИЛОТЛАР БИЛАН МУСТАҲКАМ ЎЗАРО ҲАМКОРЛИКНИ

ВА ИШЛАРНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШНИ ТАЪМИНЛАШ

19.

ОИВ/ОИТС профилактикаси, диагностикаси ва уни даволаш масалалари бўйича илғор тажрибани ўрганиш учун мутахассисларнинг чет элга сафарларини ташкил этиш.


Мунтазам равишда, режага мувофиқ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

Мутахассислар малакасини ошириш жадвали.

Тажриба айирбошлаш, мутахассислар малакасини ошириш.

20.

ОИВ инфекцияси профилактикаси, диагностикаси ва уни даволаш масалалари бўйича тажриба алмашиш мақсадида хорижий мамлакатларнинг мутахассислари иштирокида конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш.


2009-2011 йиллар, конференциялар ўтказиш режасига мувофиқ


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Ноҳукумат, нотижорат ташкилотлари миллий уюшмаси

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи.

Конференциялар материаллари.

21.

Халқаро ва хорижий ташкилотларнинг маблағлари ҳисобига Ўзбекистонда амалга ошириладиган ОИТСга қарши кураш соҳасидаги лойиҳалар ва дастурларни мувофиқлаштириш ва мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Ишлаб чиқиш - 2009 йил I ярим йиллик

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти

Мониторинг олиб бориш тартиби тасдиқланган ҳолда комиссиянинг мажлиси қарори.

Лойиҳалар ва дастурларни мувофиқлаштиришни ҳамда уларнинг самарали амалга оширилиши устидан назоратни таъминлаш.

22.

ОИВ/ОИТСга, сил ва безгакка қарши кураш бўйича глобал жамғарманинг дастурларини амалга ошириш самарадорлигини ва унинг грант маблағларидан мақсадли фойдаланилишини ўрганиш.


2009 йил II чорак

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги

Тавсиялар билан биргаликда таҳлилий материаллар.

Лойиҳалар амалга оширилиши самарадорлигини ошириш.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 1-2-сон, 3-модда.





















































Время: 0.1976
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск