язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Боғдорчилик. Узумчилик. Сабзавотчилик. Пиллачилик/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.01.2009 й. ПҚ-1047-сон "Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

26.01.2009 й.

N ПҚ-1047



ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ

ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ КЕНГАЙТИРИШ

ВА ИЧКИ БОЗОРНИ ТЎЛДИРИШ ЮЗАСИДАН

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Республика аҳолисининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини барқарор таъминлаш, ички истеъмол бозорини мамлакатимизда ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотлари билан бекаму-кўст тўлдириш, асосан қишлоқ жойларда замонавий юқори унумли техника ва технология билан жиҳозланган қайта ишловчи ихчам корхоналарни жадал барпо этиш, шу асосда янги иш жойларини шакллантириш, кўпроқ одамларни иш билан таъминлаш, уларнинг даромадлари ва фаровонлик даражасини ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан манфаатдор хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички истеъмол бозорини улар билан тўлдириш бўйича ишлаб чиқилган ҳамда қуйидагиларни ўз ичига олган комплекс чора-тадбирлар маъқуллансин:

2009 йилда озиқ-овқат маҳсулотлари энг муҳим турларини ишлаб чиқаришнинг асосий параметрлари 1-иловага* мувофиқ;

республика вилоятлари бўйича 2009 йилда янги мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз экинлари ва узум экиладиган майдонлар ҳамда уларни етиштиришнинг прогноз ҳажмлари 2-иловага* мувофиқ;

2009 йилда республика вилоятлари бўйича гўшт ва сут етиштиришнинг прогноз ҳажмлари 3-иловага* мувофиқ;

республика вилоятларида 2009 - 2011 йилларда гўшт-сут маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича мини-технологиялар ва ихчам ускуналардан фойдаланадиган янги корхоналар, шунингдек хом сут тайёрлаш бўйича сервис пунктларини барпо этиш дастури 4 ва 4а-иловаларга* мувофиқ;

2009 йилда ноанъанавий мойли экинлар экиладиган майдонлар ва уларни ишлаб чиқариш, ана шу экинлардан ўсимлик ёғи тайёрлашнинг ҳисоблаб чиқилган ҳажмлари 5-иловага* мувофиқ;

республикада томчилатиб суғориш тизимини татбиқ этишнинг прогноз параметрлари 6-иловага* мувофиқ.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда 2009 йилнинг 15 февралига қадар муддатда 2009 йилда мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум етиштиришнинг прогноз ҳажмлари асосида улардан оқилона фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрласин ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда ҳар бир қишлоқ туманида мавжуд иссиқхоналарга қўшимча равишда ёқилғининг муқобил манбаларидан фойдаланадиган енгил конструкцияли 5 тадан иссиқхона барпо этилишини таъминласин.

5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

2009 йилнинг 1 июлидан бошлаб гўшт-сут маҳсулотини саноат кўламида қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш борасидаги фаолият фақат юридик шахс шаклида ташкил қилинган тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилади;

гўшт ва сутни қайта ишлайдиган корхоналарга ўз маҳсулотини автофургонларда аҳолига нақд пулга сотиш ҳуқуқи берилади, бунда нақд маблағлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда инкассация қилинади (банкларга топширилади).

6. "Ўзстандарт" агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги "Ўзгўштсутсаноат" уюшмаси билан биргаликда бир ой муддатда тайёр гўшт-сут маҳсулотлари сифати устидан комплекс назорат ўрнатиш тизимини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.

8. Асосий фаолият тури бўйича гўшт ва сутни қайта ишлашга ихтисослашаётган микрофирмалар ҳамда кичик корхоналарга 2016 йил 1 январгача ягона солиқ тўлови ставкасини 50 фоизга камайтириш шаклида солиқ имтиёзи берилсин, бўшайдиган маблағлар ишлаб чиқариш корхоналарини техникавий қайта жиҳозлаш ва модернизациялашга, шу жумладан, янги лабораториялар барпо этиш ва мавжудларини жиҳозлашга, янги маҳсулот турлари ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга, шунингдек хом ашё базасини ривожлантиришга мақсадли тарзда йўналтирилсин.

9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 5-сон, 34-модда.


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил., 1-сон, 22-модда