язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Инвестициялар/ Хорижий инвестициялар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.10.2000 й. 410-сон "Хорижий тижорат ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ваколатхоналарини аккредитация қилиш тартиби ва уларнинг фаолияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.10.2000 й.

N 410


ХОРИЖИЙ ТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРНИНГ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДАГИ

ВАКОЛАТХОНАЛАРИНИ АККРЕДИТАЦИЯ ҚИЛИШ

ТАРТИБИ ВА УЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Хорижий фирмалар, компаниялар, жамиятлар, корпорациялар ва бошқа тижорат ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхоналарини аккредитация қилиш тартибини ва уларнинг фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Хорижий тижорат ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ваколатхоналарини аккредитация қилиш тартиби ва уларнинг фаолияти тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


3. Министрлар Советининг "Ўзбекистон ССРда хорижий фирмалар, банклар ва ташкилотларнинг ваколатхоналарини очиш ва уларнинг фаолияти тўғрисида" 1989 йил 28 декабрдаги 442-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т.Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                    И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 23октябрдаги

410-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳукумати қарорларига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 16 мартдаги 140-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 3-сон, 16-модда; 1999 й., 3-сон, 12-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тўғрисидаги Низомнинг 4-банди йигирма бешинчи хатбошидан "хорижий фирмалар, компаниялар ва ташкилотларни аккредитация қилиш тартибини белгилайди" сўзлари чиқариб ташлансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари тартиби 6-бандининг "а" кичик бандидаги "хорижий фуқарони ваколатхона штатига киритилганлигини" сўзлари "ваколатхона ходимининг аккредитация қилинганлигини" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2000 й., 10-сон, 68-модда