Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1991 йилдан 1997 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумреспублика миқёсидаги солиқлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.12.1997 й. 562-сон "Жисмоний шахсларнинг айрим тоифалари даромадларига имтиёзли солиқ солиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.12.1997 й.

N 562



ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ

АЙРИМ ТОИФАЛАРИ ДАРОМАДЛАРИГА

ИМТИЁЗЛИ СОЛИҚ СОЛИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 майдаги 250-сон қарор билан тасдиқланган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг 1,2 ва 3-рўйхатларига кирувчи меҳнат шароитлари ўта зарарли, ўта оғир, зарарли ва оғир бўлган ишлаб чиқаришларда ишловчи ходимларнинг даромадларига солиқ солишнинг амалдаги имтиёзли тартиби белгилансин, бунда фуқароларнинг юқорида айтиб ўтилган тоифалари даромадларидан чегирмалар даражаси 25 фоиздан ошмаслиги назарда тутилсин.

2. Белгилансинки, ноқулай табиий-иқлим шароитларидаги жойларда ишлаганлик учун қўшимча тўловлар (иш стажи учун устама, тоқли, чўл ва сувсиз жойларда ишлаганлик учун белгиланган коэффициентлар бўйича тўлов-лар)га солиқ жисмоний шахслар даромадига солинадиган энг кам солиқ ставкаси бўйича ундирилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси жисмоний шахсларнинг даромадидан олинадиган солиқ мазкур қарорга мувофиқ тўқри ҳисоблаб чиқилиши ва тўланиши устидан назоратни таъминласин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                       И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1997 й., N 11-12, 40-модда.


























Время: 0.1950
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск