язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Норматив-ҳуқуқий актларни тайёрлаш, қабул қилиш ва тизимлаштириш/ Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини тайёрлаш ва қабул қилиш Қоидалари (АВ томонидан 14.02.2009 й. 1905-сон билан рўйхатга олинган Адлия вазирининг 14.02.2009 й. 42-мх-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 14 февралда 1905-сон

билан рўйхатга олинган

Адлия вазирининг

2009 йил 14 февралдаги

42-мҳ-сон буйруғига

ИЛОВА



Вазирликлар, давлат қўмиталари

ва  идораларнинг  норматив-ҳуқуқий

ҳужжатларини тайёрлаш ва қабул қилиш

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 8-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1997 й., 10-сон, 33-модда) ҳамда 2000 йил 19 майдаги 197-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2000 й., 5-сон, 26-модда) қарорларига мувофиқ вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини тайёрлаш, расмийлаштириш, қабул қилиш, ҳуқуқий экспертизадан, давлат рўйхатидан ўтказиш ва кучга кириш тартибини белгилайди.



I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1-§. Асосий тушунчалар


1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:


қонунчилик техникаси - ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятини ташкил қилиш ва амалга ошириш учун фойдаланиладиган қоидалар, методлар, воситалар ва усуллар (инструментлар) мажмуи;


вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари (бундан кейинги ўринларда норматив-ҳуқуқий ҳужжат деб юритилади) - вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан белгиланган шаклда қабул қилинган, умуммажбурий норматив-ҳуқуқий давлат кўрсатмалари сифатида қонун ҳужжатлари нормаларини белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилишга қаратилган расмий ҳужжат;


ҳуқуқий экспертиза - норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонун ҳужжатларига, шунингдек қонунчилик техникасига мувофиқлигини текширишни амалга ошириш.


2. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар (бундан кейинги ўринларда вазирлик ва идоралар деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори, бошқа қонун ҳужжатлари ҳамда мазкур Қоидаларга мувофиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қиладилар.

Мазкур Қоидаларда идоралар деганда вазирлик ёки давлат қўмитаси ҳисобланмаган, ижро этиш ёки фармойиш бериш функциялари, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ҳуқуқи берилган давлат бошқарув органлари ёхуд махсус ваколатли бошқарув органлари (агентликлар, комиссиялар, марказлар, бошқармалар ва бошқалар) тушунилади.



2-§. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни

қабул қилиш ваколати


3. Вазирлик ва идоралар ўз ваколатлари доирасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қиладилар. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш, агар Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида вазирлик ёки идорага тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш ёки тегишли муносабатларни норматив тартибга солиш ваколати берилган бўлса, уларнинг ваколатига киради.

Вазирлик ва идораларнинг таркибий бўлинмалари ва ҳудудий органлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилишга ҳақли эмас, қонунчилик билан уларга бундай ҳуқуқ берилган ҳоллар бундан мустасно. Вазирлик ва идоралар норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш бўйича берилган ваколатни бошқа органларга, шу жумладан, ўзларининг таркибий бўлинмалари ва ҳудудий органларига беришга ҳақли эмас.


4. Вазирлик ва идоралар норматив-ҳуқуқий тартибга солишни талаб қиладиган масалалар келиб чиққан тақдирда, агар ушбу масалаларни норматив-ҳуқуқий тартибга солиш ўз ваколатларига кирса, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз вақтида қабул қилишлари керак. Адлия вазирлиги вазирлик ва идораларга тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш зарурлиги тўғрисида, уни қабул қилиш муддатини кўрсатган ҳолда тақдимнома киритишга ҳақлидир.

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларини бажариш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиш муддати, агар бошқа муддат белгиланмаган бўлса, қоида тариқасида бир ойдан ошмаслиги лозим.



3-§. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг

шакли ва амал қилиш муддати


5. Вазирлик ва идоралар ўз ваколатлари доирасида мазкур Қоидаларнинг 1, 2 ва 3-иловаларига мувофиқ буйруқ ва қарорлар шаклида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қиладилар.


6. Норматив-ҳуқуқий кўрсатмаларни норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланмаган ҳужжатларга (хат, телефонограмма, хусусий масалалар бўйича тушунтиришлар, якка тартибдаги хусусиятга эга ҳужжатлар ва бошқалар) киритилишига йўл қўйилмайди. Норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлмаган, лекин норматив-ҳуқуқий кўрсатмаларни ўз ичига олган ҳужжатлар бекор қилиниши лозим ва қўлланилмайди.


7. Буйруқлар вазирлар ва идора номидан қарорлар қабул қилиш якка тартибда амалга ошириладиган бошқа идоралар раҳбарлари томонидан қабул қилинади. Буйруқлар бошқа вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда қабул қилиниши мумкин.


8. Қарорлар давлат қўмиталари ва идора номидан қарорлар қабул қилишни коллегиал орган амалга оширадиган бошқа идоралар томонидан, шунингдек икки ёки бир нечта вазирлик ва идоралар томонидан қўшма ҳужжатлар қабул қилинган ҳолларда қабул қилинади.


9. Буйруқлар ва қарорлар билан мазкур Қоидаларнинг 1, 2 ва 3-иловаларига мувофиқ ушбу буйруқ ёки қарорнинг таркибий қисми ҳисобланувчи низомлар, қоидалар ва йўриқномалар тасдиқланиши мумкин.

Битта буйруқ ёки қарор билан бир нечта низомлар, қоидалар ёки йўриқномалар тасдиқлашга йўл қўйилмайди.


10. Низомларнинг асосий мазмуни умумий белгилар асосида бирлаштирилган муносабатлар мажмуини тартибга солишга қаратилган ўзаро тизимли боғланган қоидаларни ўрнатишдан иборат.


11. Қоидаларнинг асосий мазмуни аниқ муносабатларни тартибга солишга қаратилган алоҳида ҳуқуқий нормаларни ўрнатишдан иборат.


12. Йўриқномаларнинг асосий мазмуни қонун ҳужжатлари қоидаларини қўллаш тартибини белгилашдан иборат.


13. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муайян муддатга (вақтинчалик) ёки номуайян муддатга қабул қилиниши мумкин.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амал қилиш муддати:

а) аниқ сана билан (одатда, бир йилдан кўп бўлмаган);

б) муайян ҳодисанинг юз бериши ёхуд норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг қабул қилинишидан кўзланган мақсадга эришилганлиги билан чегараланиши мумкин.



4-§. Қўшма норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар


14. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат бир нечта вазирлик ва идоралар томонидан қўшма ёки улардан бири бошқалари билан келишган ҳолда қабул қилиниши мумкин.


15. Қўшма норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бир нечта вазирлик ва идораларнинг қўшма қарори шаклида, мазкур Қоидаларнинг 2-иловасига мувофиқ қабул қилинади.



II БОБ. НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАР

ЛОЙИҲАЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ


1-§. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг

тайёрланишини ташкил этиш



16. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш вазирлик ва идораларнинг бир ёки бир нечта таркибий бўлинмаларига, уларнинг вазифалари ва ваколатларини ҳисобга олган ҳолда, юклатилади. Бунда кўрсатилган лойиҳанинг тайёрланиши учун масъул бўлган мансабдор шахслар доираси, уни тайёрлаш муддати, зарурат бўлган тақдирда, мазкур ишга жалб қилинадиган ташкилотлар аниқланади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлашда вазирлик ва идораларнинг юридик хизмати иштирок этиши шарт.


17. Энг муҳим ва мураккаб норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек бир нечта вазирлик ва идоралар томонидан қабул қилинадиган ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш учун ишчи гуруҳлари тузилиши мумкин.


18. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида лойиҳа мавзусига оид Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш амалиёти, кўриб чиқилаётган масала бўйича илмий адабиётлар ва оммавий ахборот воситаларининг материаллари, шунингдек агар ўтказилган бўлса, ижтимоий ва бошқа тадқиқотлар маълумотлари ўрганилиши ва таҳлил қилиниши лозим. Лойиҳада кўрилаётган масалалар хусусиятини ҳисобга олган ҳолда бошқа давлатларнинг қонун ҳужжатлари ва қонунчилик йўли билан тартибга солиш тажрибаси, халқаро шартномалар ва бошқа ҳужжатлар ўрганилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунчилигига, мамлакатда ўтказилаётган ислоҳотлар мақсадлари ва вазифаларига, шунингдек қонунчилик техникасига мувофиқ бўлиши шарт.

18-1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга:

коррупциянинг юзага келиши, давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимида бошқа ҳуқуқ бузилишларининг содир этилиши учун шарт-шароитлар яратувчи;

тадбиркорлик субъектлари учун ортиқча маъмурий ва бошқа чеклашларни киритувчи ва тадбиркорлик субъектларининг асосланмаган харажатлари юзага келишига олиб келувчи қоидалар ва нормалар киритилиши тақиқланади.


2-§. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат тузилиши


19. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат тузилиши норматив-ҳуқуқий тартибга солиш предмети изчил (мантиқий) ривожланишини, шунингдек бўлажак ҳужжат бир хилда тушунилиши ва қўлланилишини таъминлаши лозим.


20. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат унинг мазмуни ҳамда тартибга солиш предметини акс эттирувчи қисқа номга эга бўлиши лозим. Ҳужжат номи аниқ, равон ва имкон қадар ахборотга бой бўлиши лозим.

Агар буйруқ ёки қарор билан низом, қоидалар ёки йўриқнома тасдиқланадиган бўлса, мазкур Қоидаларнинг 1, 2 ва 3-иловаларига мувофиқ шакл бўйича буйруқ ёки қарорнинг номида ушбу ҳужжатларнинг тасдиқлангани кўрсатилиши лозим.


21. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилишдан кўзланган мақсад ва сабабларни тушунтириш учун лойиҳада кириш қисми - муқаддима берилиши мумкин.

Муқаддимада норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилишнинг сабаблари, мақсадлари ва вазифалари кўрсатилади, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини (уларнинг моддалари ёки бандларини) бажариш юзасидан ёки улар асосида қабул қилинаётганлиги кўрсатилади. Муқаддима норматив-ҳуқуқий кўрсатмаларни ўз ичига олмаслиги, бандларга бўлинмаслиги ва рақамланмаслиги керак.


22. Норматив-ҳуқуқий кўрсатмалар араб рақамларида белгиланиб, нуқта қўйилган бандлар кўринишида баён қилинади ва сарлавҳага эга бўлмайди. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат бандлари изчил кетма-кетликда рақамланиши керак. Бандлар доирасимон қавслар билан беркитиладиган ҳарф кўринишидаги кичик бандларга ҳамда хатбошиларга бўлиниши мумкин.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатда қуйидагиларга йўл қўйилмайди:

иккитали рақамларни ишлатиш (масалан, "1.1", "5.1.1", "1.а", "а.а" ва ҳ. к.);

бир вақтнинг ўзида кичик бандларни ва мустақил (кичик бандлар билан боғланмаган) хатбошиларни баён этиш;

хатбошилар бошланишида дефис ёки бошқа белгилар ишлатиш.


23. Ҳажмига кўра норматив-ҳуқуқий ҳужжат камайиб борувчи қуйидагича тузилмавий бирликларга бўлинади: бўлимлар, боблар, параграфлар, бандлар, кичик бандлар ва хатбошилар. Хатбошиларни бошқа тузилмавий бирликларга бўлишга йўл қўйилмайди.

Бўлимлар ва боблар рим рақамлари билан рақамланади ва сарлавҳаларга эга бўлади. Параграфлар "§" белгиси билан белгиланади, араб рақамлари билан рақамланади ва сарлавҳаларга эга бўлади.

Агар норматив-ҳуқуқий ҳужжатда боблар бўлмаса, "бўлим" тузилмавий бирлиги киритилишига йўл қўйилмайди.



3-§. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

мазмунини баён этиш


24. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ҳар бир бандида битта норматив-ҳуқуқий кўрсатма бўлиши керак. Ҳужжатнинг ҳар бир мустақил банди тўлиқ ва тугалланган мазмунга эга бўлиши керак.


25. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатда қонун ҳужжатлари нормаларининг сўзма-сўз такрорланишига йўл қўйилмайди.

Қонун ҳужжатларининг айрим қоидаларини такрорлашга ушбу ҳужжатлар ва уларнинг эълон қилинган расмий манбаларини кўрсатган ҳолда, масалани тўлароқ баён этиш учунгина йўл қўйилиши мумкин. Ушбу ҳужжатларга такрорий ҳавола қилинаётганда уларнинг расмий манбалари кўрсатилиши шарт эмас.

26. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат матнида қонун ҳужжатларига ҳаволалар қилиш фақат истисно ҳоллардагина йўл қўйилади. Қонун ҳужжатларига уларнинг айрим қоидаларини такрорламасдан ҳавола қилинган ҳолларда мазкур Қоидаларнинг 1, 2 ва 3-иловаларига мувофиқ эълон қилинган расмий манбалар ҳам кўрсатилиши шарт.


27. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатда вазирлик ва идораларнинг бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг айрим қоидалари такрорланган ёхуд уларга ҳавола қилинган ҳолларда, мазкур Қоидаларнинг 2-иловасига мувофиқ уларнинг номи, Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказишда берилган рўйхатдан ўтказиш рақами, давлат рўйхатидан ўтказиш санаси, шунингдек эълон қилинган расмий манбаси кўрсатилиши зарур.


28. Давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатда қонун ҳужжатларида мавжуд бўлмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, Ўзбекистон Республикаси учун кучга кирмаган халқаро шартномаларга, шунингдек давлат рўйхатидан ўтмаган норматив-ҳуқуқий тусдаги ҳужжатга ҳавола қилишга йўл қўйилмайди.

Вазирлик ва идораларнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлмаган, шу жумладан тавсия хусусиятига эга ҳужжатларига ҳавола қилишга уларнинг қоидаларига умуммажбурий тус бермаслик шарти билан йўл қўйилади (стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар, санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари, техник қоида ва нормалар бундан мустасно).

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан вазирлик ва идораларга айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ваколатини беришга йўл қўйилмайди.

Қонун ҳужжатлари мажмуига ёки ўрнатилган тартибга ҳавола қилинган ҳолда, юридик хизмат маълумотномасига тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати илова қилинади.

29. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатда унинг бошқа бандларига, шунингдек вазирлик ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига ҳавола қилиш уларнинг ўзаро алоқасини кўрсатиш ёки такрорланишларнинг олдини олиш учунгина йўл қўйилади.


30. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат нормалари, лўнда, аниқ, оддий ва равон тилда баён қилиниши лозим. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ўқиганда ва амалда қўллаганда, унинг матни турли хил талқинлар ва тушунмовчиликларга олиб келмаслиги лозим. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатда фойдаланиладиган тушунчалар ва атамалар уларнинг қонун ҳужжатларида қабул қилинган мазмунига мувофиқ, турлича шарҳлаш имкониятини истисно этадиган тарзда бир хилда қўлланилади.

Лойиҳада қуйидагиларнинг қўлланилишига йўл қўйилмайди:

оғзаки нутқ шакллари;

хорижий тилларнинг атамалари, давлат тилида тенг маъноли сўзлар ва тушунчалар бўлган тақдирда;

эскирган ҳамда кўп маънони англатадиган сўзлар ва иборалар, мажозий таққослашлар, сифатлашлар, киноялар.

Лойиҳанинг жумлалари расмий тил услубидан ва юридик атамашуносликдан фойдаланилган ҳолда умумэътироф этилган грамматик, орфографик ва пунктуация қоидалари асосида тузилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатда қонун ҳужжатларида мавжуд бўлмаган тушунчалар, шунингдек техник ва бошқа махсус тушунчалардан фойдаланилган ҳолларда, ҳужжатда уларнинг таърифи берилади. Лойиҳада кўп маротаба қўлланилган бир ёки бир нечта тушунчага таъриф бериш зарур бўлган ҳолларда улар мазкур Қоидаларнинг 2-иловасига мувофиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг бошланишида алоҳида бандда кўрсатилади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатда, шунингдек умум қабул қилинган қисқартмалар қўлланилиши ва бошқа қисқартмаларга тушунчалар берилиши мумкин.


31. Агар норматив-ҳуқуқий ҳужжатда рўйхатлар, жадваллар, графиклар, формулалар, хариталар, схемалар, ҳужжатлар ва бланкалар намуналари, услубиётлар берилса, унда улар иловалар кўринишида расмийлаштирилиши лозим, ҳужжатнинг тегишли бандларида ушбу иловаларга ҳавола қилиниши лозим.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатга, шунингдек тавсия хусусиятидаги ҳужжатлар (намунавий низомлар, уставлар, шартномалар, услубий тавсиялар ва бошқалар) ҳам, уларнинг қоидаларига умуммажбурий тус бермаслик шарти билан илова қилиниши мумкин. Ушбу ҳужжатлар Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш предмети ҳисобланмайди.

Иловалар тегишли тартибда араб рақамлари билан рақамланади ва мазкур Қоидаларнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштирилади.



4-§. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва

қўшимчалар киритиш, шунингдек уларни ўз кучини

йўқотган деб топиш тўғрисидаги лойиҳани тайёрлаш


32. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уни ўз кучини йўқотган деб топиш тегишлича буйруқлар ва қарорлар билан расмийлаштирилади. Муқаддам қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ёхуд уларнинг тузилмавий бирликларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги нормалар мазкур Қоидаларнинг 5, 6, 7 ва 8-иловаларига мувофиқ буйруқ ёки қарор лойиҳасининг матнига киритилади (ўз кучини йўқотаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, бўлимлар, боблар, параграфлар, бандлар, кичик бандлар, чиқариб ташланаётган хатбошилар кўрсатилган ҳолда).

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар ёхуд ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги ҳужжат ўзгартириш ва қўшимчалар киритилаётган ёки ўз кучини йўқотган деб топилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжат қайси тилда қабул қилинган бўлса, шу тилда қабул қилинади.

Ўзгартириш ва қўшимчалар киритилаётган ёки ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг матнида ўзгартириш ва қўшимчалар киритилаётган ёки ўз кучини йўқотган деб топилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжат номидан кейин мазкур Қоидаларнинг 5, 6, 7 ва 8-иловаларига мувофиқ унга Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказишда берилган рўйхатдан ўтказиш рақами ва давлат рўйхатидан ўтказиш санаси, шунингдек эълон қилишнинг расмий манбаси кўрсатилади.


33. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутадиган ҳужжат билан икки ёки ундан ортиқ ўзгартириш ёки қўшимчалар киритиладиган, шунингдек уларнинг ҳажми катта бўлган ҳолларда, бундай ўзгартириш ва қўшимчалар мазкур Қоидаларнинг 9 ва 10-иловаларига мувофиқ буйруқ ёки қарорга илова кўринишида расмийлаштирилади.

34. Бир ёки бир нечта норматив-ҳуқуқий ҳужжат ўз кучини йўқотган деб топилган ҳолларда, ушбу ҳужжатларнинг рўйхати қоида тариқасида мазкур Қоидаларнинг 11-иловасига мувофиқ буйруқ ёки қарорга илова кўринишида расмийлаштирилади.

Бир вақтнинг ўзида ўз кучини йўқотган деб топилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар хронологик тартибда жойлаштирилади (уларни қабул қилиш санаси бўйича).

Айнан битта санада қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар улар рўйхат рақамларининг ортиб бориши тартибида жойлаштирилади.

35. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг кичик бандигача бўлган (кичик бандни ҳам қўшган ҳолда) тузилмавий бирлигининг амал қилишининг тугатилиши ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги ёхуд норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги буйруқ ёки қарорда ўз кучини йўқотган деб топиш, хатбоши кўринишидаги тузилмавий бирликнинг амал қилишининг тугатилиши эса чиқариб ташлаш деб кўрсатилади.


36. Ўзгартиришларга қуйидагилар киради:

рақамлар, сўзлар, гаплар, графалар, блоклар ва позицияларни алмаштириш;

кичик бандлар, бандлар, параграфлар, боблар, бўлимлар, иловаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ёки рақамлар, сўзлар, гаплар, графалар, блоклар, позициялар ва хатбошиларни чиқариб ташлаш;

хатбошилар, кичик бандлар, бандлар, параграфлар, боблар, бўлимлар, иловаларни, шунингдек параграфлар, боблар, бўлимлар, иловалар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар номларини янги таҳрирда баён қилиш.


37. Қўшимчаларга норматив-ҳуқуқий ҳужжатга янги рақамлар, сўзлар, гаплар, графалар, блоклар, позициялар, хатбошилар, кичик бандлар, бандлар, параграфлар, боблар, бўлимлар ва иловаларни киритиш киради.


38. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги ҳужжат қуйидагиларга бўлиниши мумкин:

нуқтали араб рақамлари билан рақамланадиган бандлар;

доирасимон қавс билан беркитиладиган кичик ҳарфлар билан белгиланадиган кичик бандлар;

хатбошилар.


38-1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда унинг бўлимлари, боблари, параграфлари, бандлари ва кичик бандларининг рақамланиши ўзгармайди.

Агар норматив-ҳуқуқий ҳужжат янги тузилмавий бирликлар билан тўлдирилаётган бўлса, мазкур Қоидаларнинг 38-2-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно, унда уларни асосий рақам ёки ҳарф белгилари тепасига қўйиладиган қўшимча рақамлар билан белгилаш лозим (масалан, 2-1-банд, "в-1" кичик банди ва ҳ. к.).

38-2. Агар тегишли қўшимчалар тузилмавий бирлиги (бўлим, кичик бўлим, боб ёки банд) охирига киритилаётган бўлса, унда мавжуд рақамланиш давом этади (масалан, агар норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг охирги банди 50-банд бўлиб ҳисобланса, норматив-ҳуқуқий ҳужжат 51-банд билан тўлдирилади, агар банднинг охирги банди "в" кичик банд ҳисобланса, унда "г" кичик банд билан тўлдирилади ва ҳоказо).

38-3. Банд ёки кичик бандга янги хатбоши қўшилаётганда, мазкур банд ёки кичик банднинг кейинги хатбошилари рақамланиши тегишли тартибда ўзгаради.

38-4. Киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар матнида, уларнинг мазмунига қараб, тиниш белгилари ҳам қўшилади (масалан, "ва йўриқномалар" деган сўзлар ", йўриқномалар ва бошқа ҳужжатлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин; ", шунингдек" деган сўзлар билан тўлдирилсин; "сув билан таъминловчи корхоналар -" деган сўзлар чиқариб ташлансин).

38-5. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг банди ёки кичик банди ҳар бири кириш хатбошисининг давоми бўлган хатбошилардан иборат бўлса, хатбошиларни ҳисоблаш кириш хатбошисидан бошланади.

Масалан:

"(биринчи хатбоши) 2. Ер ости ишлари қуйидаги ҳужжатлар билан тасдиқланиши мумкин:

(иккинчи хатбоши) шахта ёки рудникка тушиш ва ер устига чиқиш журнали (табели);

(учинчи хатбоши) маркшейдерлик ҳужжатлари билан;

(тўртинчи хатбоши) ишчи номига (шахталарда, рудникларда) аккумуляторлик рақамларини бириктириш журналлари билан".

38-6. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тегишли тузилмавий бирликлари ўз кучини йўқотган деб топилган тақдирда, кейинги тузилмавий бирликларнинг рақамланиши ўзгармайди.

Хатбоши чиқариб ташланганда кейинги хатбошиларнинг кетма-кетлиги қайта кўриб чиқилади (масалан, 2-банднинг "а" кичик бандида: бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин; олтинчи - ўн иккинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи - ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин).

38-7. Асосий норматив-ҳуқуқий ҳужжат ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётганда, ушбу ҳужжатга ўзгартириш киритган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳам ўз кучини йўқотган деб ҳисобланиши керак.

39. Агар норматив-ҳуқуқий ҳужжатга муҳим аҳамиятга эга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш зарурати ёки айнан бир масала бўйича бир нечта ҳужжатларнинг мавжудлиги аниқланса, у ҳолда уларни тартибга солиш мақсадида ягона янги ҳужжат ишлаб чиқилади. Ушбу ҳужжат лойиҳасига янги, шунингдек муқаддам қабул қилинган ҳужжатлардаги ўз кучини сақлаб қолаётган норматив-ҳуқуқий кўрсатмалар киритилади.


40. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг аниқлилигини лозим даражада назорат қилишни таъминлаш учун жадвал кўринишида расмийлаштириладиган таққослашлар тузилади.


41. Таққослаш жадвали учта графадан иборат бўлади:

норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилаётган тузилмавий бирлигининг амалдаги таҳрири;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган тегишли тузилмавий бирлигининг таклиф этилаётган таҳрири;

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни асослантириш.

Тегишли тузилмавий бирликнинг амалдаги ва таклиф этилаётган таҳриридаги графалари таққослаш жадвалида қуйидаги кўринишда баён этилади:

амалдаги ва таклиф этилаётган таҳрирлар графаларида ўзгараётган рақамлар, сўзлар, гаплар, графалар, блоклар, позициялар, хатбошилар, кичик бандлар, бандлар, параграфлар, боблар, бўлимлар ва иловалар тўқ шрифт билан ажратиб кўрсатилади;

таклиф этилаётган таҳрир графасида тўлдирилаётган рақамлар, сўзлар, гаплар, графалар, блоклар, позициялар, хатбошилар, кичик бандлар, бандлар, параграфлар, боблар, бўлимлар ва иловалар тўқ шрифт билан ажратиб кўрсатилади;

амалдаги таҳрир графасида ўз кучини йўқотган деб топилаётган кичик бандлар, бандлар, параграфлар, боблар, бўлимлар, иловалар ёки чиқариб ташланаётган рақамлар, сўзлар, гаплар, графалар, блоклар, позициялар ва хатбошилар тўқ курсив шрифт билан ажратиб кўрсатилади.

Агар норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тузилмавий бирлиги янги таҳрирда баён этилаётган бўлса, у ҳолда таққослаш жадвалида фақат тегишлича ўзгараётган, тўлдирилаётган, ўз кучини йўқотган деб топилаётган ёки чиқариб ташланаётган рақамлар, сўзлар, гаплар, графалар, блоклар, позициялар, хатбошилар, кичик бандлар, бандлар, параграфлар, боблар, бўлимлар ва иловалар ажратиб кўрсатилади.

Амалдаги ва таклиф этилаётган таҳрирлар графаларида ўзгармаган тегишли рақамлар, сўзлар, гаплар, графалар, блоклар, позициялар, хатбошилар, кичик бандлар, бандлар, параграфлар, боблар, бўлимлар ва иловалар, киритилган ўзгартиришлар кўзга яққол ташланиши учун оддий шрифтда берилади.



III БОБ. НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ

ҲУЖЖАТНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ,

КЕЛИШИШ ВА ҚАБУЛ ҚИЛИШ


1-§. Норматив-ҳуқуқий

ҳужжатни расмийлаштириш


42. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг матни А4 форматдаги қоғоз варағининг бир томонида масштаб кичрайтирилмаган ҳолда жойлашиши лозим.


43. Буйруқлар ва қарорлар матнлари Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган тегишли бланкларда ёзилиши ва уларни қабул қилган органнинг (органларнинг) номи бўлиши лозим.


44. Иловалари бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг бетлари изчил кетма-кетликда рақамланиши лозим. Бетнинг тартиб рақами варақнинг юқори ўнг бурчагида "2" рақамидан бошлаб ёзилади. Биринчи бетида "1" рақами қўйилмайди.


45. Қоида тариқасида, стандарт варақда 1,5 қатор оралиғида ёзилиши лозим; ҳар бир бет ҳошияси: юқоридан ва пастдан 2 см, чапдан 3 см, ўнгдан 2 см бўлиши, хатбоши беш-олти белгига тенг ва бир хилда бўлиши лозим.

Матнни компьютер воситасида босиб чиқаришда "Тimes New Roman" 12 ўлчамли шрифтида ёки шунга ўхшаш шрифтни қўллаган ҳолда Мicrosoft Word матн редакторидан фойдаланиш тавсия қилинади.


46. Тайёрланган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг грамматика қоидаларига мувофиқлиги текширилади.

Лойиҳа матнининг ҳар бир қаторида сўзлар кўчирилмасдан тугалланган бўлиши лозим. Лойиҳанинг ҳар бир қатори охирида, олд кўмакчилар, боғловчилар, "№" белгиси, сонлар қисми, аббревиатуралар ва бошқаларнинг қолдирилиши тавсия этилмайди.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат матнида ўчириш ва тузатишларга йўл қўйилмайди.


47. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг грамматика қоидаларига мувофиқлиги текшириб чиқилганидан сўнг вазирлик ва идораларнинг юридик хизмати лойиҳанинг қонун ҳужжатларига ва қонунчилик техникасига мувофиқлигини текширади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси қонун ҳужжатларига ва қонунчилик техникасига мувофиқ бўлса, лойиҳа юридик хизмат раҳбари томонидан имзоланади. Имзолаш лойиҳанинг ҳар бир бетининг орқа тарафига имзо қўйиш билан амалга оширилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси қонун ҳужжатларига ва қонунчилик техникасига мувофиқ бўлмаса, юридик хизмат лойиҳани тегишли хулоса билан лойиҳани тайёрлаш учун масъул бўлган таркибий бўлинмага қайтаради.


48. Юридик хизмат норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини имзолаш билан бир вақтда ушбу лойиҳа бўйича маълумотнома тайёрлайди.


49. Юридик хизмат маълумотномасида қуйидагилар акс эттирилади:

а) норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш асослари:

вазирлик ёки идорага норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиш топширилган қонун ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотлар (номи, санаси, рақами, эълон қилишнинг расмий манбаси, моддаларнинг, бандларнинг рақами), шунингдек топшириқнинг рақами ва санаси (топшириқ нусхаси маълумотномага илова қилинади);

норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш бўйича вазирлик ёки идоранинг ваколатини белгилаб берувчи қонун ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотлар (номи, санаси, рақами, эълон қилишнинг расмий манбаси, моддаларнинг, бандларнинг рақами);

б) ушбу орган томонидан ушбу масала бўйича муқаддам қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар;

в) ушбу масала бўйича муқаддам бошқа органлар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ушбу ҳужжат қабул қилиниши муносабати билан уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки уларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида таклифлар тайёрлаш ҳақидаги маълумотлар;

г) норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини асослаш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар.


50. Юридик хизмат мавжуд бўлмаган тақдирда, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича маълумотнома норматив-ҳуқуқий ҳужжатни тайёрлаш учун масъул бўлган таркибий бўлинма томонидан тайёрланиши ва вазирлик ёки идора раҳбари ёхуд унинг тегишли ўринбосари томонидан имзоланиши мумкин.



2-§. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳасини келишиш


51. Қонун ҳужжатларига мувофиқ келишилиши мажбурий бўлган ҳолларда, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасида бошқа вазирлик ва идоралар манфаатларига ёки ваколатларига дахл қилувчи нормалар мавжуд бўлса, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилиши лозим.

Келишилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси вазирлик ва идоралар раҳбарлари томонидан имзоланган ва тегишли вазирлик ва идоралар муҳри билан тасдиқланган ҳолда унинг келишилганини кўрсатувчи якуний қоидаларни ўз ичига олиши лозим. Шу билан бирга, мазкур Қоидаларнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ шаклда лавозим номи ва фамилия, шунингдек келишилиш санаси кўрсатилиши лозим. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат у биринчи келишилаётган вазирлик ва идора билан келишилганидан сўнг, ўттиз кун ичида қабул қилиниши керак.


52. Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва бюджет масалалари билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тегишлича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан, ташқи иқтисодий фаолият билан боғлиқ масалалар бўйича - Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан, ташқи сиёсий фаолият билан боғлиқ масалалар бўйича - Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилиши лозим.


53. Ходимларнинг ижтимоий-меҳнат ҳуқуқларига тааллуқли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари вазирлик ва идоралар томонидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган ҳолда қабул қилинади.


54. Атроф-табиий муҳитга, шу жумладан, табиий ресурслардан фойдаланиш ва атроф-табиий муҳитни муҳофаза қилишга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган хўжалик ва бошқа фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси томонидан мажбурий давлат экологик экспертизасидан ўтказилади.


55. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 2 майдаги ПҚ-1293-сон "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 9-сон, 67-модда) қарорига мувофиқ рақобатни бевосита ёки билвосита чеклаши ва монополияга қарши қонун ҳужжатлари принципларини бузиши мумкин бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида мажбурий тартибда дастлабки экспертизадан ўтказилади.

Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 1-сон, 3-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тадбиркорлик субъектлари фаолиятига оид масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш ҳуқуқига эга. Бундай лойиҳалар тегишли вазирлик ва идоралар томонидан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига кўриб чиқиш учун тақдим этилиши лозим.


56. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни келишиш давомида вазирлик ва идоралар ўртасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, бундай ҳужжат келишмовчиликлар бартараф қилингунига қадар қабул қилиниши мумкин эмас. Агар келишмовчиликларни бартараф қилишнинг имкони бўлмаса, норматив-ҳуқуқий ҳужжатни тайёрлашга масъул бўлган вазирлик ёки идора бу масалани батамом ҳал қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ёхуд бошқа юқори турувчи органга мурожаат қилиши лозим.



3-§. Норматив-ҳуқуқий

ҳужжатни қабул қилиш


57. Вазирлик ва идора томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат вазирлик ёки идора раҳбари ёхуд унинг вазифасини бажарувчи шахс томонидан буйруқ ёки қарорни имзолаш йўли билан қабул қилинади. Имзолар тегишли вазирлик ва идоранинг муҳри билан тасдиқланади.

Қўшма қарорлар қабул қилишда имзолар ҳар бир вазирлик ва идора учун тартибга солинаётган масаланинг аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда кетма-кет жойлаштирилади. Тартибга солинаётган масала бир нечта вазирлик ва идоралар учун тенг аҳамиятга эга бўлган тақдирда, имзолар тегишли вазирлик ва идоралар номлари бўйича алфавит тартибида жойлаштирилади.


58. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат давлат тилида қабул қилинади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат давлат ва рус тилларида қабул қилинган ҳолларда, уларнинг таҳрири ўзаро мувофиқ бўлиши лозим.


59. Низомлар, қоидалар ва йўриқномалар уларни тасдиқлаётган буйруқлар ёки қарорларга илова кўринишида расмийлаштирилади, буйруқ ёки қарорнинг тегишли бандида эса уларга мазкур Қоидаларнинг 1, 2 ва 3 иловаларига мувофиқ ҳавола бўлиши лозим.

60. Қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжат қуйидаги реквизитларга эга бўлиши лозим:

а) норматив-ҳуқуқий ҳужжат шаклининг белгиланиши;

б) норматив-ҳуқуқий ҳужжат номи;

в) норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг рақами, қабул қилинган санаси ва жойи;

г) вазирлик ёки идора раҳбарининг ёхуд унинг вазифасини бажарувчи шахснинг ушбу вазирлик ёки идоранинг муҳри билан тасдиқланган имзоси, лавозими, фамилияси, исми ва отасининг исмининг бош ҳарфлари.


60-1. Бир нечта вазирлик ва идораларнинг қўшма қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжати ягона санага эга бўлиши лозим.

Агар вазирлик ёки идора раҳбарига икки ёки ундан ортиқ лавозимдаги вазифаларни бажариш юклатилган бўлса, у ҳолда реквизит сифатида унга ушбу вазирлик ёки идора номидан имзолаш ҳуқуқини берувчи лавозими кўрсатилади.

Вазирлик ёки идора раҳбари вақтинчалик меҳнатга лаёқатсиз бўлганида, таътил ёки бошқа сабаб туфайли бўлмаганида унинг вазифасини бажаришни юклаш тегишли вазирлик ёки идора раҳбари томонидан имзоланган ташкилий-бошқарув ҳужжатида назарда тутилган бўлиши лозим.

61. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилаётган ҳужжатлар ҳисобини олиб бориш учун юритадиган алоҳида журналга норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳақида қуйидаги маълумотлар киритилади:

а) шакли ва номи;

б) қабул қилинган санаси ва жой номи;

в) ҳужжат келишилган органлар (улар мавжуд бўлса);

г) ҳужжатни имзолаган мансабдор шахснинг фамилияси, исми, отасининг исмининг бош ҳарфлари ва лавозими;

д) ҳужжатни тайёрлаш учун масъул бўлган таркибий бўлинманинг номи, шу жумладан масъул ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исмининг бош ҳарфлари ва лавозими.


61-1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатга норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳисобини олиб бориш учун юритиладиган журналдаги тартиб рақамига мутаносиб рақам берилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳисобини олиб бориш журнали тартиб рақами қўйилган ва ип ўтказиб боғланган бўлиши керак.

Журналдаги ёзувларни чизиш ёки уларни бошқача тарзда бузиб тўғрилашга йўл қўйилмайди. Агар ёзувларни Журналга киритишда жиддий хатоларга йўл қўйилса, нотўғри киритилган ёзув тўлиқлигича ўчирилиб, маълумотлар қайтадан киритилади. Журналга киритилаётган жиддий бўлмаган тузатишлар, ўзгартиш ва қўшимчалар ваколатли шахс имзоси билан тасдиқланади.


62. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат иккита асл нусхада қабул қилинади ("Маҳфий" ва "Мутлақо маҳфий" грифдаги ҳужжатлар бундан мустасно). Қўшма норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг асл нусхалари сони ҳужжатни тасдиқлаган органлар сонига мутаносиб равишда ҳамда битта асл нусхаси Адлия вазирлиги учун қабул қилинади.



IV БОБ. НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТНИНГ

ҲУҚУҚИЙ ЭКСПЕРТИЗАДАН, ДАВЛАТ

РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИЛИШИ

ВА КУЧГА КИРИШИ


1-§. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни

Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертизадан ва

давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этиш


63. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат уни қабул қилган орган томонидан ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган кундан бошлаб, ўн кун ичида Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилади. Агар кўрсатилган муддатнинг тугаши иш куни бўлмаган кунга тўғри келса, у ҳолда ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим қилиш муддати кейинги иш кунига қадар узайтирилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни белгиланган муддат давомида ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим қилиш факти Адлия вазирлиги девонхонаси томонидан кузатув хатига қўйилган санадан, агар норматив-ҳуқуқий ҳужжат почта орқали юборилган бўлса, алоқа бўлинмаси томонидан жўнатма қабул қилинган санадан қайд қилинади.


64. Бир нечта вазирлик ва идораларнинг қўшма қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатини ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказишга тақдим этиш ҳужжатни имзолаганлар орасида биринчи бўлиб кўрсатилган органга юклатилади.


65. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Адлия вазирлигига вазирлик ва идора раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан имзоланган кузатув хати билан 4 та нусхада (2 та асли ва 2 та нусхаси) тақдим қилинади. "Маҳфий" ва "Мутлақо маҳфий" белгиси қўйилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2 та нусхада (1 та асли ва 1 та нусхаси) тақдим қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 августдаги 304-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2000 й., 8-сон, 47-модда) билан тасдиқланган "Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни тарқатиш тартиби тўғрисида"ги низомнинг 14-бандига мувофиқ Адлия вазирлигига мажбурий тартибда, шунингдек ушбу ҳужжатларнинг электрон шакли электрон ахборот ташувчи жисмларда тақдим этилади ёхуд электрон почта тизими орқали юборилади.

Бир нечта вазирлик ва идоралар томонидан қўшма қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказишга тақдим этилганда, тақдим этилиши лозим бўлган асл нусхалар сони норматив-ҳуқуқий ҳужжатни тасдиқлаган органлар сонига мутаносиб равишда кўпаяди.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатга уни тақдим этган органнинг юридик хизмати раҳбари (вазирлик ёки идоранинг раҳбари ёки тегишли ўринбосари) томонидан имзоланган маълумотнома (бир нусхада) илова қилинади. Маълумотномада имзолаган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими, алоқа телефон рақамлари кўрсатилиши лозим.

Кузатув хатида ёхуд маълумотномада:

норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлашга масъул бўлган ходимнинг;

Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни олишга ваколатли шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва алоқа телефон рақамлари кўрсатилиши зарур.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат вазирлик ёки идора раҳбари вазифасини бажарувчи шахс томонидан имзоланган тақдирда, маълумотномада вазирлик ёки идора раҳбари вазифасини бажаришни юклаш, шунингдек мазкур вазифаларни бажариш муддати кўрсатилган тегишли ташкилий-бошқарув ҳужжатнинг реквизитлари бўлиши лозим.


66. Агар норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун такроран жўнатилган, шунингдек агар у рўйхатдан ўтказиш рад этилган ҳужжат ўрнига қабул қилинган ҳолда, маълумотномада Адлия вазирлигининг давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилганлиги ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказмасдан қайтарилганлиги тўғрисидаги хатининг (хулосасининг) санаси ва рақами кўрсатилиши лозим.


67. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг таржимаси таржимон имзоси, таржима ихтисослашган ташкилот томонидан амалга оширилган тақдирда, раҳбарнинг ушбу ташкилотнинг муҳри билан тасдиқланган имзоси бўлиши лозим.

68. Адлия вазирлигида қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказилади:

а) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг фуқаролик, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатлари ва мажбуриятларига, уларни амалга ошириш кафолатларига, кўрсатилган ҳуқуқ, эркинлик ва мажбуриятларни амалга ошириш механизмларига дахл қилувчи;

б) идоралараро тусга эга бўлган;

в) норматив-ҳуқуқий ҳужжатни тасдиқлаган вазирлик ёки идора (қўшма тасдиқлаган икки ёки ундан ортиқ идора) тизимига кирмайдиган ташкилотлар учун мажбурий кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар. Агар ташкилотлар вазирлик ёки идораларнинг тўлиқ бўйсунувида бўлсалар, мазкур органларнинг тизимига кирувчи ташкилотлар ҳисобланадилар. Бўйсунув тўғридан тўғри (мазкур тизимнинг барча юқори бўғинларига вертикал равишда) ёки бевосита (бевосита юқори турувчи органга) бўлиши мумкин. Ташкилотлар, агар вазирлик ва идораларга қайсидир алоҳида муносабатлар юзасидан (масалан, ҳисоб юритиш қоидалари, маблағ билан таъминлаш, услубий раҳбарлик масалалари бўйича ва ҳоказо) бўйсунувда бўлсалар, уларнинг назорати остида бўлсалар ёхуд вазирлик ёки идора ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш вазифасини бажарса, вазирлик ёки идоралар тизимига кирувчи ҳисобланмайдилар.


68-1. Бунда юқорида кўрсатиб ўтилган белгилардан бири ёки бир нечтасига эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар уларнинг амал қилиш муддатидан (доимий амал қилувчи, вақтинчалик (маълум бир муддатга қабул қилинган), шунингдек уларнинг норматив-ҳуқуқий кўрсатмалари қандай хусусиятда бўлишидан, шу жумладан давлат сирини ташкил этувчи маълумотларга ёки махфий маълумотларга эга бўлишидан қатъи назар, ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.


69. Қуйидагилар давлат рўйхатидан ўтказилмайди:

а) якка тартибдаги қуйидаги ҳужжатлар:

шахсий тусдаги (лавозимга тайинлаш, бошқа лавозимга ўтказиш ёки лавозимидан озод қилиш, комиссия ва бошқа коллегиал органлар таркибини тасдиқлаш, фахрий ёки ҳарбий унвонлар бериш, муайян шахсларга имтиёзлар бериш ва бошқа шу кабилар);

амал қилиши бир марта қўллаш билан тамом бўлувчи;

тезкор-фармойишли тусдаги (бир марталик топшириқлар);

б) муқаддам белгиланган тартибни ижро этишни ташкил этишга йўналтирилган ҳамда янги норматив-ҳуқуқий кўрсатмаларини ўз ичига олмаган ҳужжатлар (шу жумладан, бутун мазмуни бошқа органлар ва мансабдор шахсларнинг ҳужжатлари тўғрисида хабардор қилишдан иборат бўлган ҳужжатлар);

в) ўрнатилган тартибда ваколатли давлат органлари томонидан рўйхатга олинадиган стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар (стандартлар, стандартлаштириш бўйича қоидалар ва нормалар, техник-иқтисодий маълумотлар классификаторлари);

г) санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари;

д) стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларга тааллуқли бўлмаган техник қоидалар ва нормалар. Норматив ҳужжатларни техник қоидалар ва нормалар деб ҳисоблаш Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади, бунинг учун улар вазирлик ва идоралар томонидан мажбурий тартибда Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертизага тақдим этилади;

е) тавсия хусусиятига эга ҳужжатлар;

ж) норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга расмий шарҳ бериш тўғрисидаги ҳужжатлар;

з) умуммажбурий тусга эга бўлмаган бошқа ҳужжатлар.


70. Кўрсатиб ўтилган ҳужжатларнинг мазкур Қоидаларнинг 69-бандида санаб ўтилган мезонларга мувофиқлиги юзасидан шубҳа туғилган ҳолларда, бундай ҳужжатлар Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим этилиши лозим. Давлат рўйхатидан ўтказиш зарурлиги масаласи юзасидан якуний қарор Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий экспертиза ўтказилганидан кейин қабул қилинади.



2-§. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни

ҳуқуқий экспертизадан ва

давлат рўйхатидан ўтказиш


71. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш қуйидагиларни ўз ичига олади:

а) норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунчилигига, мамлакатда ўтказилаётган ислоҳотлар мақсадлари ва вазифаларига, шунингдек қонунчилик техникасига мувофиқлигини текшириш юзасидан ҳуқуқий экспертиза;

б) ушбу ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказиш зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилиш;

в) рўйхатдан ўтказиш рақамини бериш;

г) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг Давлат реестрига (бундан кейинги ўринларда Давлат реестри деб юритилади) норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисида ёзув киритиш ва уни Давлат реестрига киритиш;

д) Давлат реестрига норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ўз кучини йўқотганлиги тўғрисида ёзув киритиш ва уни Давлат реестридан чиқариш.


72. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш Адлия вазирлиги томонидан ҳужжат келиб тушган кундан бошлаб ўттиз кун ичида амалга оширилади. Агар кўрсатилган муддатнинг тугаши иш куни бўлмаган кунга тўғри келса, унда давлат рўйхатидан ўтказиш муддати ундан кейинги биринчи иш кунига қадар узайтирилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ҳажми катта бўлган, малакали мутахассисларни жалб қилиш орқали батафсил ўрганиб чиқишни талаб қиладиган техник норма ва қоидаларни ўз ичига олган ҳолларда, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш муддати ўрнатилган тартибда йигирма кунгача узайтирилиши мумкин.


73. Тақдим қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказиш қуйидаги ҳолларда рад этилиши мумкин:

а) ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунчилигига, шунингдек мамлакатда ўтказилаётган ислоҳотлар мақсадлари ва вазифаларига зид бўлса;

б) ҳужжат Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон қарори билан тасдиқланган "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида"ги низом ва мазкур Қоидалар билан ўрнатилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этиш тартибини бузган ҳолда Адлия вазирлигига юборилган бўлса. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этиш тартиби бузилганлиги сабабли давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилса, ҳуқуқий экспертиза ўтказилмайди;

в) ҳужжат манфаатдор органлар билан келишиш мажбурий ҳисобланганда бундай органлар билан келишилмаган бўлса;

г) ҳужжат қонунчилик техникаси талабларига мувофиқ бўлмаса.


74. Давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилган кундан бошлаб ўн кун ичида вазирлик ёки идора раҳбари ёхуд унинг вазифасини бажарувчи шахс рўйхатдан ўтказиш рад этилган ҳужжатни бекор қилиш тўғрисида тегишли ҳужжат қабул қилади ва унинг нусхасини Адлия вазирлигига юборади (мазкур Қоидаларнинг 73-банди "в" кичик бандида кўрсатилган асослар бўйича давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилган ҳоллар бундан мустасно). Ушбу ҳужжат норматив-ҳуқуқий кўрсатмаларни ўз ичига олмаслиги ва давлат рўйхатидан ўтказишга зарурат бўлмаслиги лозим.

Ҳужжатни бекор қилиш ҳақидаги ҳужжат юборилаётган кузатув хатида Адлия вазирлигининг давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилганлиги ҳақидаги хатининг (хулосасининг) санаси ва рақами кўрсатилиши шарт.

Давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат бекор қилинганидан сўнг Адлия вазирлиги хулосасини эътиборга олган ҳолда қайта ишлаб чиқилиши ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун такроран тақдим этилиши мумкин. Бунда қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларини бажариш юзасидан, шунингдек Адлия вазирлиги тақдимномасига кўра қабул қилинган ҳужжатларни қайта ишлаш ва давлат рўйхатидан ўтказишга такроран тақдим этиш муддати бир ойдан ошмаслиги лозим.

Мазкур Қоидаларнинг 73-банди "в" кичик бандида кўрсатилган асослар бўйича давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилганда, вазирлик ва идоралар бир ой ичида ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни келишишлари ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун такроран тақдим этишга ёхуд ҳужжатни бекор қилиш тўғрисидаги ҳужжат нусхасини Адлия вазирлигига юборишга мажбурдирлар.

Давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг асл нусхалари тегишли вазирлик ва идораларнинг ёзма мурожаати асосида уларга қайтариб берилиши мумкин.


75. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат вазирлик ёки идорага бу ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим қилган органнинг илтимосига кўра, ҳуқуқий экспертизанинг исталган босқичида рўйхатдан ўтказмасдан Адлия вазирлиги томонидан қайтариб берилиши мумкин. Бу ҳолда вазирлик ёки идора Адлия вазирлигига тегишли хатни, шунингдек ушбу ҳужжатни бекор қилиш ҳақидаги ҳужжат нусхасини юборади.


76. Агар давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳуқуқий экспертиза ўтказиш натижасида Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим эмас деб топилса, ушбу ҳужжатни ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этган органга ушбу қарорни қабул қилиш асослари кўрсатилган тегишли хулоса юборилади. Агар бундай ҳужжатга ўзгартиришлар киритилса, улар ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Адлия вазирлигига тақдим этилиши лозим.


77. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказиш Адлия вазирининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги буйруқ асосида рўйхатдан ўтказиш рақами берилган ҳолда Давлат реестрига тегишли ёзув киритилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги белги (давлат рўйхатидан ўтказиш рақами, санаси ва Адлия вазирлигининг гербли муҳри) буйруқ ёки қарорнинг юқори қисмига қўйилади. Буйруқ ёки қарор иловасининг ҳар бир илова қилинаётган варағининг пастки ўнг бурчагига давлат рўйхатидан ўтганлик ҳақида муҳр қўйилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг расмийлаштирилган асл нусхаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этган вазирлик ёки идоранинг ходимига тилхат орқали берилади. Агар ҳужжат давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин бир сутка мобайнида олинмаса, у Адлия вазирлиги томонидан почта орқали норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этган органга юборилиши мумкин.

Келишувчи вазирлик ва идораларга, норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этган вазирлик ва идора томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг нусхаси тақдим этилади.

78. Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги, шунингдек ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазкур Қоидаларда ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.



3-§. Норматив-ҳуқуқий

ҳужжатларнинг кучга кириши


79. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат агар ҳужжатнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилмаган бўлса, давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради. Ўн кунлик муддатни ҳисоблаб чиқишда давлат рўйхатидан ўтказиш куни ҳисобга олинади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг амал қилиши ўнинчи кундан кейинги кундан бошланади.

Агар ҳужжатнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилган бўлса, унда норматив-ҳуқуқий ҳужжат шу санадан бошлаб кучга киради.


80. Агар қонун ҳужжатларида ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ўзида унинг кучга кириш шарти сифатида расмий эълон қилиниши белгиланган бўлса, унда ушбу ҳужжат расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради, агар ҳужжатнинг ўзида кечроқ муддат белгиланмаган бўлса. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ўтмасдан эълон қилинган бўлса, унда ушбу ҳужжат мазкур Қоидаларнинг 79-бандига мувофиқ кучга киради.


81. Норматив-ҳуқуқий тусдаги ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказмасдан ижрога юборишга йўл қўйилмайди. Мазкур талаблар бузилган тақдирда, ҳужжатлар кучга кирмаган ҳужжат сифатида қўлланилмайди.



V БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


1-§. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга

расмий шарҳ бериш


82. Вазирлик ва идоралар ўзларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлайдилар. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қўллаш бўйича шарҳ бериш зарурати юзага келган тақдирда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган орган тегишли расмий шарҳ бериши шарт.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатда ноаниқликлар топилган, у амалиётда нотўғри ёки мантиққа зид тарзда қўлланилган ҳолларда расмий шарҳ берилади. Расмий шарҳлар беришда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга йўл қўйилмайди.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга расмий шарҳ бериш норматив-ҳуқуқий кўрсатмалар мазмунини тушунтиришдан иборат бўлиб, норматив-ҳуқуқий бўлмаган, балки аниқлаштирувчи кўрсатмаларни ўз ичига олади ҳамда мустақил аҳамиятга эга бўлмайди ва расмий шарҳ берилаётган нормалар билан биргаликда амал қилади.

Бунда расмий шарҳ бериш мақсадида норматив-ҳуқуқий ҳужжат матнидан фақат сўзма-сўз (унинг бўлими, боби, параграфи, банди ва ҳоказо) фойдаланишга йўл қўйилади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат мазмунидан (унинг бўлими, боби, параграфи, банди ва ҳоказо) фарқ қилувчи ҳамда янги норматив-ҳуқуқий кўрсатмалар ҳосил қилувчи бошқа тушунча, атама ва шарҳлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.


83. Адлия вазирлиги тегишли органларга улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича расмий шарҳ бериш тўғрисида тақдимнома киритишга ҳақлидир.


84. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга расмий шарҳлар тегишлича буйруқ ёки қарорлар билан мазкур Қоидаларнинг 12-иловасига мувофиқ шаклда берилади.


85. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатга расмий шарҳ бериш тўғрисидаги тасдиқланган буйруқ ёки қарорнинг қоғоздаги нусхаси ва электрон шакли ўн кун ичида ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва келишиш учун Адлия вазирлигига тақдим қилинади.

Расмий шарҳ бериш тўғрисидаги буйруқ ёки қарор Адлия вазирлиги билан келишилгандан кейингина қўллашга юборилади.


86. Расмий шарҳ бериш тўғрисидаги буйруқ ёки қарор норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ўзи манфаатдор шахслар эътиборига қандай тартибда етказилган бўлса, шундай тартибда етказилади.


87. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат қоидаларини қўллаган ҳолда тўлиқ шарҳ бериш имкони бўлмаган тақдирда, вазирлик ёки идора норматив-ҳуқуқий ҳужжатга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга ва уларни Адлия вазирлигига давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим қилишга мажбурдир.

Агар шарҳ тайёрлаш давомида қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалаларини норматив-ҳуқуқий тартибга солиш зарурати аниқланса, вазирлик ва идоралар ўз ваколатлари доирасида тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқишлари ва қабул қилишлари ёхуд юқори турувчи органларга норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш бўйича таклиф киритишлари лозим.



2-§. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

ёхуд ўз кучини йўқотган деб топиш


88. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёхуд ўз кучини йўқотган деб топиш қонун ҳужжатлари ўзгариши муносабати билан, шу жумладан, вазирлик ва идораларнинг янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари қабул қилиниши муносабати билан, шунингдек уларни қабул қилган вазирлик ва идораларнинг ташаббуси бўйича амалга оширилади.


89. Янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат тайёрланаётганлиги муносабати билан муқаддам қабул қилинган тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ёки уларнинг тузилмавий бирликларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёхуд уларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги таклифлар бундай ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш билан бир вақтда тайёрланиши лозим.


90. Қонун ҳужжатлари ўзгарган тақдирда, вазирлик ва идоралар ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳолга келтиришлари ҳамда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги тегишли ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун Адлия вазирлигига тақдим этишга мажбурдирлар. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳолга келтирилгунга қадар уларнинг қонун ҳужжатларига зид бўлмаган қисмлари амалда бўлади.

Адлия вазирлиги вазирлик ва идораларга уларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳолга келтириш тўғрисида тақдимномалар киритишга ҳақлидир. Бу ҳолда вазирлик ва идоралар ўн кунлик муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги ҳужжатни ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун Адлия вазирлигига тақдим этишга мажбурдирлар. Ушбу норма бажарилмаган тақдирда Адлия вазирлиги тегишли орган (органлар)ни кейинчалик хабардор қилган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатни Давлат реестридан чиқаришга ҳақлидир, бу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни юридик кучга эга эмас деб ҳисоблаш учун асос бўлади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни Давлат реестридан чиқариш Адлия вазирининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатни Давлат реестридан чиқариш тўғрисидаги буйруғи билан амалга оширилади.

Адлия вазирининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатни Давлат реестридан чиқариш тўғрисидаги буйруғи давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

91. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қонун ҳужжатлари ўзгариши муносабати билан ёхуд вазирлик ёки идора ташаббуси бўйича қайта кўриб чиқишда айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амал қилишини тугатиш зарурати юзага келган тақдирда, вазирлик ва идоралар норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги тегишли буйруқ ёки қарорни Адлия вазирлигига тақдим этадилар.

Адлия вазирининг ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги буйруғи асосида Давлат реестрига норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ўз кучини йўқотган деб топиш ва Давлат реестридан чиқариш тўғрисидаги ёзув киритилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат уни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган санадан, агар сана кўрсатилмаган бўлса - ҳужжат давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб ўз кучини йўқотган деб топилади.


91-1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат ўз кучини йўқотган деб топилса, ўз кучини йўқотган деб топилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳам ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим.

91-2. Илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ўз кучини йўқотган деб топишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат ўз кучини йўқотган деб топилган ҳолда, илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг амал қилиши тикланмайди.

92. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёхуд уни ўз кучини йўқотган деб топиш ушбу ҳужжатни қабул қилган орган томонидан ёхуд бунга ваколатли бошқа орган томонидан ушбу ҳужжат қабул қилинган тартибда амалга оширилади.

Бошқа идоралар билан қўшма ёки келишилган ҳолда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга шу идоралар билан қўшма ёки келишилган ҳолда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади ёки ўз кучини йўқотган деб топилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилган орган тугатилган ёки қайта ташкил этилган тақдирда унинг ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш, уларни манфаатдор шахслар эътиборига етказиш, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги масалалар унинг ҳуқуқий вориси ёки юқори турувчи орган томонидан ҳал этилади.


93. Вақтинчалик тусга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар уларнинг амал қилиш муддати тугаган кундан эътиборан Давлат реестридан чиқарилган ҳисобланади. Зарур ҳолларда вазирлик ва идоралар бундай ҳужжатларнинг амал қилиш муддати тугашидан камида ўттиз кун олдин уларнинг муддатини узайтириш тўғрисидаги тегишли ҳужжатни Адлия вазирлигига тақдим этиб, уларнинг муддатини узайтиришга мажбурдирлар.



3-§. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг

амал қилишини тўхтатиб туриш


94. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда Адлия вазирлиги томонидан тўхтатиб турилиши мумкин:

а) низоли масалалар келиб чиққанда, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қўллаш билан боғлиқ бўлган янги ҳолатлар аниқланганда;

б) норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни белгиланган муддатларда барча манфаатдор шахслар эътиборига етказиш таъминланмаганда.


94-1. Мазкур Қоидаларнинг 94-бандининг "а" кичик бандида кўрсатилган ҳолларда Адлия вазирлиги, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тегишли қисмининг амал қилишини тўхтатиб туришга ҳақлидир.


95. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки унинг тузилмавий бирлигининг амал қилиши уни тўхтатиб туриш асослари бартараф қилинган тақдирда қайта тикланиши мумкин.


96. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ёки унинг тузилмавий бирлигининг амал қилиши адлия вазирининг буйруғи билан тўхтатиб турилади ёки қайта тикланади, буйруқнинг нусхаси ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган органга юборилади.

Адлия вазирининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ёки унинг тузилмавий бирлигининг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки қайта тиклаш тўғрисидаги буйруғи давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.


4-§. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни

эълон қилиш ва барча манфаатдор

шахслар эътиборига етказиш


97. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг унинг 1 та асл нусхаси ва 1 та нусхаси Адлия вазирлигида қолади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг нусхасидан давлат ҳисобини юритиш ва эълон қилиш учун фойдаланилади.


98. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар эълон қилишнинг расмий манбаларида эълон қилиниши шарт. "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан", вазирликлар ва идораларнинг расмий нашрлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар эълон қилинадиган расмий манбалардир.


99. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни эълон қилиш ва тарқатишда Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказиш рақами ва санаси кўрсатилиши мажбурийдир.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни расмий ва норасмий нашрларда, шу жумладан, оммавий ахборот воситаларида ва маълумотларнинг электрон базаларида эълон қилишда (тарқатишда), шунингдек қайта чоп этиш йўли билан тарқатишда Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказиш рақами ва санаси ҳужжатнинг биринчи варағининг марказида унинг номининг остига қўйилади.


100. Расмий шарҳ бериш тўғрисидаги буйруқлар ёки қарорлар "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да эълон қилинади.


101. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказишнинг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар "Халқ сўзи" - "Народное слово" газеталарида мунтазам равишда эълон қилиб борилиши шарт.


102. Вазирлик ва идоралар ўзлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кунлик муддатда барча манфаатдор шахслар эътиборига етказишлари шарт.

Вазирлик ва идоралар қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мажбурий тартибда тарқатиш учун корхона, муассаса ва ташкилотлар рўйхатини, шунингдек мазкур орган томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан манфаатдор бўлиши мумкин бўлган шахслар (жисмоний ва юридик)нинг тахминий рўйхатини белгилашлари лозим. Зарур ҳолларда, Адлия вазирлиги норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказишда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таништирилиши лозим бўлган шахсларнинг энг кам рўйхатини белгилашга ҳақлидир.


103. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни манфаатдор шахслар эътиборига етказиш норматив-ҳуқуқий ҳужжат матни билан тўсиқсиз (эркин) танишиш имконини берувчи ҳар қандай шаклларда, шу жумладан, оммавий ахборот воситаларида, расмий нашрларда, умумфойдаланиш жойларидаги пешлавҳаларда ва бошқаларда эълон қилиш йўли орқали амалга оширилиши мумкин. Бунда норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қўллашга масъул бўлган шахслар норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан шахсан таништирилиб, тилхат олиниши лозим.





Қоидаларга

1-ИЛОВА



Намуна



(Ўзбекистон Республикаси Герби)



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ


Актуарий малака сертификатини бериш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 10 апрелдаги ПҚ-618-сон "Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 15-сон, 158-модда) ижросини таъминлаш мақсадида ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 ноябрдаги 553-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1992 й., 12-сон, 37-модда) билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисида"ги низомга мувофиқ буюраман:


1. Актуарий малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.


Вазир                                                                             (имзо, Ф.И.О.)

                                                                                                                         М.Ў.


        Тошкент ш.,

2007 йил 6 сентябрь,

           87-сон





Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирининг

2007 йил 6 сентябрдаги

87-сон буйруғига

илова


Актуарий малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 10 апрелдаги ПҚ-618-сон "Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 15-сон, 158-модда) мувофиқ актуарий малака сертификатини бериш, амал қилиш муддатини узайтириш, амал қилишини тўхтатиш ва бекор қилиш тартибини белгилайди.


I. Умумий қоидалар


1. Актуарий малака сертификати - жисмоний шахсга, агар у актуар ташкилот штатида бўлса ёки у билан актуар ташкилот ўртасида фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузилган бўлса, актуар хизматларини кўрсатиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат.


...........................................................................................................

XI. Якуний қоидалар


48. Молия вазирлигининг актуарий малака сертификатини бериш, амал қилишини тўхтатиш ва бекор қилиш масалалари бўйича қарорлари устидан манфаатдор шахслар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.


49. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.


50. Мазкур Низом Ўзбекистон суғурта бозори профессионал иштирокчилари ассоциацияси билан келишилган.



Ўзбекистон суғурта бозори профессионал

иштирокчилари ассоциацияси бош директори                  (имзо, Ф.И.О.)


2007 йил 8 август                                                                                             М.Ў.





Қоидаларга

2-ИЛОВА



Намуна



(Ўзбекистон Республикаси Герби)


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ

АЛОҚАЛАР, ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ


ҚАРОРИ


2006 йил 30 августдаги Орол денгизининг Ўзбекистон қисмига тегишли

Маҳсулот тақсимотига оид битимни бажариш доирасида Ўзбекистон

Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг

божхона расмийлаштируви қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 230-модда) 6-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Қонуни, (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 5-модда) Ўзбекистон Республикасининг "Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 1-сон, 12-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 30 августдаги ПҚ-457-сон "Орол денгизининг Ўзбекистон қисмини геологик жиҳатдан ўрганиш ва кейинчалик янги очиладиган углеводород конларини маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги Битим шартлари асосида қазиш ҳақида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 8-сон, 477-модда) ҳамда 2006 йил 24 октябрдаги ПҚ-498-сон "Орол денгизининг Ўзбекистонга тегишли қисмига нисбатан маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги Битимни амалга ошириш тартиби ва механизми ҳақида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 43-44-сон, 426-модда) қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги қарор қиладилар:


1. 2006 йил 30 августдаги Орол денгизининг Ўзбекистон қисмига тегишли маҳсулот тақсимотига оид Битимни бажариш доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Давлат божхона қўмитаси раиси                                    (имзо, Ф.И.О.)

                                                                                                                             М.Ў.


     Тошкент ш.,

2007 йил 5 сентябрь,

      202326-сон


Ташқи иқтисодий алоқалар,

инвестициялар ва савдо вазири                                        (имзо, Ф.И.О.)

                                                                                                                             М.Ў.


      Тошкент ш.,

2007 йил 5 сентябрь,

      195668-сон


Иқтисодиёт вазири                                                                (имзо, Ф.И.О.)

                                                                                                                             М.Ў.


      Тошкент ш.,

2007 йил 5 сентябрь,

      164575-сон





Ўзбекистон Республикаси

Давлат божхона қўмитаси,

Ташқи иқтисодий алоқалар,

инвестициялар ва савдо вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлигининг

2007 йил 5 сентябрдаги

202326, 195668 ва 164575-сон қарорига

илова


2006 йил 30 августдаги Орол денгизининг Ўзбекистон қисмига

тегишли маҳсулот тақсимотига оид Битимни бажариш доирасида

Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб

ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви

Қоидалари


Ўзбекистон Республикаси "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 230-модда) 6-моддаси, Ўзбекистон Республикаси "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Қонуни, (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 5-модда) Ўзбекистон Республикаси "Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 1-сон, 12-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 30 августдаги ПҚ-457-сон "Орол денгизининг Ўзбекистон қисмини геологик жиҳатдан ўрганиш ва кейинчалик янги очиладиган углеводород конларини маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги Битим шартлари асосида қазиш ҳақида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 8-сон, 477-модда) ҳамда 2006 йил 24 октябрдаги ПҚ-498-сон "Орол денгизининг Ўзбекистонга тегишли қисмига нисбатан маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги Битимни амалга ошириш тартиби ва механизми ҳақида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 43-44-сон, 426-модда) қарорлари, Ўзбекистон Республикаси ва "Ўзбекнефтегаз" МХК, Корея Миллий Нефть Корпорацияси, "ЛУКОЙЛ Оверсиз Холдинг Лтд." (Россия), "Петронас Чаригали Оверсиз Сдн. Бхд." (Малайзия) ва "Си-Эн-Пи-Си Интенешнл Лтд." (ХХР) таркибидаги сармоядорлар консорциуми ўртасида 2006 йил 30 августдаги Орол денгизининг Ўзбекистон қисмига нисбатан маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги Битимга мувофиқ, кўрсатилган Битим доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарларнинг божхона расмийлаштирувини амалга ошириш тартибини белгилайди.


1. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар ишлатилади:

МТБ - 2006 йил 30 августдаги Ўзбекистон Республикаси ва "Ўзбекнефтегаз" МХК, Корея Миллий Нефть Корпорацияси, "ЛУКОЙЛ Оверсиз Холдинг Лтд." (Россия), "Петронас Чаригали Оверсиз Сдн. Бхд." (Малайзия) ва "Си-Эн-Пи-Си Интенешнл Лтд." (ХХР) таркибидаги сармоядорлар консорциуми ўртасида Орол денгизининг Ўзбекистон қисмига нисбатан маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги Битим, илова ҳамда ўзгартишлар ва қўшимчаларни ичига олган ҳолда;

Сармоядор - "Ўзбекнефтегаз" МХК, Корея Миллий Нефть Корпорацияси, "ЛУКОЙЛ Оверсиз Холдинг Лтд.", "Петронас Чаригали Оверсиз Сдн. Бхд." ва "Си-Эн-Пи-Си Интенешнл Лтд." (ХХР) компанияларни, уларнинг ҳуқуқий ворислари ва йўл қўйиладиган цессионарийларини бирга англатади;


..............................................................................................................

8. Оператор Нефть-газ операцияларини ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 ноябрдаги 523-сон "Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2003 й., N 11, 124-модда) ва "Божхона омбори" божхона режими тўғрисида"ги низомга (рўйхат рақами 1318, 2004 йил 27 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 8-сон, 103-модда) мувофиқ божхона омбори таъсис этиш ҳуқуқига эга.


..............................................................................................................

29. Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки билан келишилган.



Молия вазири                                                             (имзо, Ф.И.О.)

                                                                                                                             М.Ў.

2007 йил 3 сентябрь


Марказий банк раиси                                                (имзо, Ф.И.О.)

                                                                                                                             М.Ў.

2007 йил 3 сентябрь





Қоидаларга

3-ИЛОВА



Намуна



(Ўзбекистон Республикаси Герби)


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ


Ижро йиғимини ундириш тўғрисидаги суд ижрочилари

қарорларининг ҳисобини юритиш ва уларнинг ундирилишини

назорат қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 августдаги 370-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 138-модда) билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида"ги низомнинг 11-бандига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 1 ноябрдаги ПҚ-722-сон Қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 45-сон, 451-модда) билан тасдиқланган "Ижро йиғимини ундириш ва фойдаланиш тартиби тўғрисида"ги низомнинг 7-банди ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:


1. Ижро йиғимини ундириш тўғрисидаги суд ижрочилари қарорларининг ҳисобини юритиш ва уларнинг ундирилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ 2008 йил 1 январдан кучга киради.



Вазир                                                                         (имзо, Ф.И.О.)

                                                                                                                             М.Ў.

      Тошкент ш.,

2007 йил 24 ноябрь

        2229-сон





Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирининг

2007 йил 24 ноябрдаги

2229-сон буйруғига

илова


Ижро йиғимини ундириш тўғрисидаги суд ижрочилари

қарорларининг ҳисобини юритиш ва уларнинг

ундирилишини назорат қилиш тартиби тўғрисида

Йўриқнома


Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 1 ноябрдаги ПҚ-722-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги Суд департаментининг суд қарорларини ижро этиш, моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 45-сон, 451-модда) мувофиқ ижро йиғимини ундириш тўғрисидаги қарорларни чиқариш, ижро этиш ва ҳисобини юритиш, шунингдек уларнинг ундирилиши устидан назорат қилиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади.


I. Умумий қоидалар


1. Мазкур Йўриқномада мулкий характерга эга бўлган ижро ҳужжатлари дейилганда қарздор томонидан ундирувчига, давлат фойдасига ёхуд бошқа шахсга муайян пул маблағларини тўлашни назарда тутувчи суд ҳужжатлари ёки бошқа органлар ҳужжатлари тушунилади.


………………………………………………………………………………….

8. Ижро йиғимини ундириш тўғрисида қарор ихтиёрий равишда ижро этиш муддати тугагандан кейинги кундан кечиктирмасдан суд ижрочиси томонидан мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ шаклда чиқарилади.


…………………………………………………………………………………..

15. Бир қарздорга нисбатан бир неча ижро ҳужжатини ижро этишда, ижро йиғими ҳар бир ижро ҳужжати бўйича алоҳида ундирилади.

Бир нечта талаблар (ижро ҳужжатлари) бўйича қарздордан ундириладиган ижро йиғимлари Қонуннинг 80-моддасида белгиланган тартибда тегишли талабнинг қаноатлантириш навбатига кўра ундирилади. Бунда, мулкий характерга эга бўлмаган ижро ҳужжатлари бўйича қарздордан ундириладиган ижро йиғимлари, шунингдек мулкий характерга эга бўлган ижро ҳужжатлари бўйича қонунда белгиланган муддатда реализация қилинмаган мол-мулкни ундирувчига топшириш ҳолатлари биринчи навбатда қаноатлантириладиган талабларга тенглаштирилади. Мазкур хатбоши билан белгиланган қоидалар қарздорнинг банк ҳисобварақларидаги пул маблағларини ҳисобдан чиқариш навбатларини белгилаш вақтида ҳам татбиқ этилади.

Мазкур Қоидани қўллаш мисоллари ушбу Йўриқноманинг 2-иловасида келтирилган.


V. Якуний қоидалар


32. Мазкур Йўриқноманинг бажарилишини назорат қилиш Суд департаменти томонидан амалга оширилади.

Ижро йиғимининг ҳисобини юритиш ва ундиришнинг белгиланган тартиби устидан доимий назоратни амалга ошириш Суд департаментининг ҳудудий бошқармаси бошлиғига юклатилади.


33. Мазкур Йўриқнома талабларининг бузилиши қонунда белгиланган жавобгарликни келтириб чиқаради.





Ижро йиғимини ундириш тўғрисидаги суд

ижрочилари қарорлари ҳисобини юритиш

ва уларнинг ундирилишини назорат қилиш

тартиби тўғрисидаги Йўриқномага

1-илова


"ТАСДИҚЛАЙМАН"

_____________________________

(лавозим)

_____________________________

(мансабдор шахс Ф.И.О.)

_____________________________

(мансабдор шахс имзоси)

"____" ______________ 20___ й.



ҚАРОР

(Ижро йиғимини ундириш тўғрисида)


…………………………………………………………………………….


Суд ижрочиси:                                                 ______________________

                                                                                                                 (Ф.И.О.)





Ижро йиғимини ундириш тўғрисидаги суд

ижрочилари қарорлари ҳисобини юритиш

ва уларнинг ундирилишини назорат қилиш

тартиби тўғрисидаги Йўриқномага

2-илова


Бир қарздорга нисбатан бир нечта ижро ҳужжатларини

ижро этишда ижро йиғимини ундириш бўйича мисоллар


1-Мисол. Суд ижрочисининг иш юритувига қарздор - юридик шахсдан турли навбатдаги қарздорликни ундириш тўғрисида учта ижро ҳужжати келиб тушган: солиқ бўйича 100 000 сўм боқиманда қарздорлик ундириш тўғрисида (биринчи навбатдаги талаб); хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида шартномавий муносабатлардан юзага келган 60 000 сўм қарздорликни ундириш тўғрисида (олтинчи навбатдаги талаб); гаровга қўйилган мол-мулк қийматидан 50 000 сўм банк кредитини ундириш тўғрисида (тўртинчи навбатдаги талаб). Бироқ, қарздор томонидан кўрсатилган ижро ҳужжатлари бўйича ижро ҳужжати талаблари ихтиёрий равишда бажарилмаган. Шу сабабли, суд ижрочиси кўрсатилган ҳар бир ижро ҳужжати бўйича ундирилаётган сумманинг 2 фоизи миқдорида ижро йиғими ундириш тўғрисида алоҳида қарорлар чиқарган.

…………………………………………………………………………………..





Қоидаларга

4-ИЛОВА



Намуна



(Ўзбекистон Республикаси Герби)


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ


ҚАРОРИ


Радиация натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган

касалликлар рўйхатини тасдиқлаш ҳақида


Радиациядан зарар кўрган фуқароларга тиббий ёрдамни ташкил этиш ва улардаги ривожланган касалликларнинг радиацияга боғлиқлигини аниқлаш масалаларини такомиллаштиришда, Халқаро қўмиталарнинг, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатларидаги ҳамда Ўзбекистон Республикасидаги бир қатор илмий ташкилотларнинг тадқиқотларига асосланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги қарор қиладилар:


1. Радиация натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган касалликлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.


Соғлиқни сақлаш вазири                                                    (имзо, Ф.И.О.)

                                                                                                                             М.Ў.


        Тошкент ш.,

2004 йил 27 февраль,

          1245-сон


Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири                                                         (имзо, Ф.И.О.)

                                                                                                                             М.Ў.


          Тошкент ш.,

2004 йил 27 февраль,

             122-сон





Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазирлигининг

2004 йил 27 февралдаги

1245, 122-сон қарорига

илова


Радиация натижасида келиб чиқадиган касалликлар

Рўйхати


1. Турли даражадаги ўткир ва сурункали нур хасталиги.


2. Хавфли ўсма касалликларининг (саратон) барча турлари.


3. Лейкоз.





Қоидаларга

5-ИЛОВА



Намуна



(Ўзбекистон Республикаси Герби)


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

ҚАРОРИ


"Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини олиш учун малака

имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида"ги

низомга ўзгартириш киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Солиқ маслаҳати тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 37-38-сон, 374-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 20 мартдаги 55-сон "Солиқ маслаҳати соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 12-сон, 111-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 17 декабрдаги 108, 2007-63-сонли қарори (рўйхат рақами 1749, 2007 йил 17 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 50-51-сон, 530-модда) билан тасдиқланган "Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида"ги низомнинг 39-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"39. Солиқ маслаҳатчиси сертификатини олиш учун даъвогар бўлимлар бўйича камида қуйидаги миқдордаги саволларга тўғри жавоб бериши лозим:

солиқ ҳуқуқи - 5;

юридик ва жисмоний шахсларни солиққа тортиш - 9;

иқтисодий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш - 7;

солиқ маслаҳати беришнинг ҳуқуқий асослари, ташкил этиш ва услуби - 3;

бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи - 8;

солиқ ҳисоб-китоблари ва режалаштиришда иқтисодий таҳлил - 3.

Бунда тест натижаларини ижобий деб эътироф этиш учун асос бўлиб ҳисобланадиган тўғри жавоблар миқдори имтиҳон тестларидаги мавжуд саволлар умумий миқдорининг камида 75 фоизини ташкил этиши керак".


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Молия вазири                                                             (имзо, Ф.И.О.)

                                                                                                                             М.Ў.

           Тошкент ш.,

2008 йил 15 сентябрь,

             178-сон


Давлат солиқ қўмитаси раиси                                      (имзо, Ф.И.О.)

                                                                                                                             М.Ў.

           Тошкент ш.,

2008 йил 15 сентябрь,

           005478-сон





Қоидаларга

6-ИЛОВА



Намуна



(Ўзбекистон Республикаси Герби)


ЎЗБЕКИСТОН СТАНДАРТЛАШТИРИШ, МЕТРОЛОГИЯ

ВА СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ

БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

БУЙРУҒИ


"Мажбурий тартибда сертификатланадиган бир турдаги

маҳсулотларнинг алоҳида турларини сертификатлаш

қоидалари"га қўшимчалар киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 8 августдаги 176-сон "Мажбурий тартибда сертификатланадиган маҳсулот турлари рўйхатига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 33-сон, 315-модда) мувофиқ буюраман:


1. Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2005 йил 7 сентябрдаги 340-сон буйруғи (рўйхат рақами 1513, 2005 йил 28 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 39-сон, 299-модда) билан тасдиқланган "Мажбурий тартибда сертификатланадиган бир турдаги маҳсулотларнинг алоҳида турларини сертификатлаш Қоидалари" қуйидаги мазмундаги XI-1 бўлим билан тўлдирилсин:


"XI-1. Спорт снарядлари, инвентарь ва асбоб-ускуналарни

сертификатлаштиришнинг ўзига хослиги


24-1. Спорт снарядлари, инвентарь ва асбоб-ускуналарни сертификатлаштиришда 3, 4, 7, 9-схемалардан фойдаланиш мумкин.

24-2. Спорт снарядлари, инвентарь ва асбоб-ускуналарни синовдан ўтказишда ва сертификатлаштиришда маҳсулотнинг қуйидаги кўрсаткичлари назоратдан ўтказилади: маркировка, геометрик катталиги, оғирлиги, мустаҳкамлиги, ишончлилиги, қимирламайдиган спорт снарядларининг, инвентарь ва асбоб-ускуналарнинг бардошлилиги, материалларнинг сифати, деталларнинг қайта ишланишининг сифати, шикастланишга олиб келувчи нуқсонларнинг йўқлиги, тикишларнинг сифати ва мустаҳкамлиги, кўтариш оғирлиги, таянувчи юзалар ишловининг сифати".


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Бош директор                                                                 (имзо, Ф.И.О.)

                                                                                                                             М.Ў.

        Тошкент ш.,

2008 йил 3 сентябрь,

             185-сон





Қоидаларга

7-ИЛОВА



Намуна



(Ўзбекистон Республикаси Герби)


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ


ҚАРОРИ


"Адвокатлик бюролари, адвокатлар ҳайъатлари, адвокатлик

фирмалари ва адвокатлар томонидан бюджетга солиқлар

ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва

тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги

қарор ва унга ўзгартиришни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (II)-сон) ва Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2004 йил 29 февралдаги 41, 66-мҳ ва 2004-29-сон "Адвокатлик бюролари, адвокатлар ҳайъатлари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлар томонидан бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1330, 2004 йил 22 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 12-сон, 148-модда);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 4 июндаги 60, 20-26-02 ва 2007-28-сон "Адвокатлик бюролари, адвокатлар ҳайъатлари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлар томонидан бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1330-1, 2007 йил 11 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 24-сон, 253-модда).


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ва Ўзбекистон Адвокатлар ассоциацияси билан келишилган.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Молия вазири                                                              (имзо, Ф.И.О.)

                                                                                                                            М.Ў.

      Тошкент ш.,

2008 йил 28 июль,

          196-сон


Адлия вазири                                                              (имзо, Ф.И.О.)

                                                                                                                             М.Ў.


    Тошкент ш.,

2008 йил 28 июль,

       190-сон


Давлат солиқ қўмитаси раиси                                     (имзо, Ф.И.О.)

                                                                                                                             М.Ў.


Тошкент ш.,

2008 йил 28 июль,

25801-сон


Келишилган:

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

ҳимоя қилиш вазири                                                    (имзо, Ф.И.О.)

                                                                                                                             М.Ў.

2008 йил 8 июль


Ўзбекистон Адвокатлар

ассоциацияси раиси                                                     (имзо, Ф.И.О.)

                                                                                                                             М.Ў.

2008 йил 8 июль





Қоидаларга

8-ИЛОВА



Намуна



(Ўзбекистон Республикаси Герби)


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

ҚАРОРИ


"Тижорат банкларида қимматли қоғозлар билан бўлган

операцияларнинг бухгалтерлик ҳисоби тўғрисида"ги

низомга ўзгартириш киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда) 7, 17 ва 51-моддаларига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 1999 йил 22 январдаги 438-сон қарори (рўйхат рақами 662, 1999 йил 5 март) билан тасдиқланган "Тижорат банкларида қимматли қоғозлар билан бўлган операцияларнинг бухгалтерлик ҳисоби тўғрисида"ги низомнинг 4-боби;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 1999 йил 20 ноябрдаги 438-1-сон "Тижорат банкларида қимматли қоғозлар билан бўлган операцияларнинг бухгалтерлик ҳисоби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 662-1, 2000 йил 22 февраль) иловасининг 3, 4 ва 5-бандлари;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2003 йил 1 мартдаги 4/11-сон "Тижорат банкларида қимматли қоғозлар билан бўлган операцияларнинг бухгалтерлик ҳисоби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 662-2, 2003 йил 28 март) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 5-6-сон).


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.


Марказий банк раиси                                               (имзо, Ф.И.О.)

                                                                                                                             М.Ў.

     Тошкент ш.,

2008 йил 3 май,

        589-сон





Қоидаларга

9-ИЛОВА



Намуна



(Ўзбекистон Республикаси Герби)


ЎЗБЕКИСТОН АВТОМОБИЛЬ ВА ДАРЁ

ТРАНСПОРТИ АГЕНТЛИГИ БОШЛИҒИНИНГ

БУЙРУҒИ


"Йўловчилар ва юкларни автомобиль транспортида ташиш

билан шуғулланаётган юридик шахсларнинг ходимларига

ва юкларни автомобиль транспортида ташиш билан

шуғулланаётган хусусий тадбиркорларга қўйиладиган

малакавий талаблар тўғрисида"ги низомга

ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 июлдаги 138-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 28-29-сон, 272-модда) билан тасдиқланган "Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида"ги низомга асосан буюраман:


1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2006 йил 6 сентябрдаги 98-сон буйруғи (рўйхат рақами 1626, 2006 йил 5 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 40-сон, 403-модда) билан тасдиқланган "Йўловчилар ва юкларни автомобиль транспортида ташиш билан шуғулланаётган юридик шахсларнинг ходимларига ва юкларни автомобиль транспортида ташиш билан шуғулланаётган хусусий тадбиркорларга қўйиладиган малакавий талаблар тўғрисида"ги низомга иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Бошлиқ                                                                                    (имзо, Ф.И.О.)

                                                                                                                             М.Ў.

    Тошкент ш.,

2008 йил 8 май,

       156-сон





Ўзбекистон автомобиль ва дарё

транспорти агентлиги бошлиғининг

2008 йил 8 майдаги

156-сон буйруғига

илова


"Йўловчилар ва юкларни автомобиль транспортида

ташиш билан шуғулланаётган юридик шахсларнинг

ходимларига ва юкларни автомобиль транспортида ташиш

билан шуғулланаётган хусусий тадбиркорларга қўйиладиган

малакавий талаблар тўғрисида"ги низомга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 3-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"юридик шахснинг (юридик шахснинг транспорт бўлинмаси (хизмати) раҳбари;

Ташув жараёнини ташкил этишга масъул бўлган юридик шахснинг (юридик шахснинг транспорт бўлинмаси (хизмати) раҳбари;".


2. Қуйидаги мазмундаги 3-1-банд билан тўлдирилсин:

"3-1. Бир неча фаолият турлари билан шуғулланувчи юридик шахслар учун агарда юридик шахснинг йиллик обороти ҳажмининг 50 ва ундан юқори фоизи автотранспорт хизматлари кўрсатишга тўғри келса, малака талаблари юридик шахснинг раҳбарига ёки ташув жараёнини ташкил этишга масъул бўлган унинг ўринбосарига қўйилади.

Агарда юридик шахснинг йиллик обороти ҳажмининг 50 ва ундан юқори фоизи автотранспорт хизматлари кўрсатишга тўғри келса, малака талаблари юридик шахснинг транспорт бўлинмаси (хизмати) раҳбарига ёки ташув жараёнини ташкил этишга масъул бўлган унинг ўринбосарига қўйилади.".


3. 4-бандда:

биринчи хатбошида "банд" сўзи "банд бўлганлар" сўзи билан алмаштирилсин;

"а" кичик бандидан "автомобиль йўналиши бўйича олий маълумот" сўзлари чиқариб ташлансин.


4. 4-1-банднинг биринчи хатбошисида "ташувчи корхоналар раҳбарлари, ўринбосарлари ва мутахассислари" сўзлари "юридик шахснинг (юридик шахснинг транспорт бўлинмаси (хизмати) раҳбари, ташув жараёнини ташкил этишга масъул бўлган юридик шахснинг (юридик шахснинг транспорт бўлинмаси (хизмати) раҳбари ва ташувларнинг хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича мутахассис" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. 4-4-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "аттестация кунларини белгилайди ва" сўзларидан кейин "аттестацияга камида икки ҳафта қолганида" сўзлари қўшилсин.


6. 7-1-банд қуйидаги мазмундаги "г" кичик банд билан тўлдирилсин:

"г) меҳнат дафтарчаси ва тегишли лавозимга тайинлаш тўғрисидаги буйруқ нусхалари.".


7. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Автомобиль йўналиши бўйича олий ёки ўрта махсус маълумоти тўғрисидаги дипломлари бўлмаган тақдирда юридик шахсларнинг пассажир ва юк ташишни амалга оширувчи ишчилари ва юкларни автомобиль транспортида ташишни амалга оширувчи якка тадбиркорлар Агентлик томонидан тасдиқланадиган махсус ўқув курсларида қайта тайёрлашдан ўтиш ва имтиҳон топшириш асосида бериладиган махсус малакага эга бўлишлари лозим.

Юридик шахснинг (юридик шахснинг транспорт бўлинмаси (хизмати) раҳбари, ташув жараёнини ташкил этишга масъул бўлган юридик шахснинг (юридик шахснинг транспорт бўлинмаси (хизмати) раҳбари ва ташувларнинг хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича мутахассис сифатида қайта тайёрлашдан ўтишга олий ва ўрта махсус профессионал маълумотга эга шахсларга рухсат берилади.".


8. Ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги билан келишилган.



Олий ва ўрта махсус таълим вазири                                   (имзо, Ф.И.О.)

                                                                                                                             М.Ў.

2008 йил 25 апрель


Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири                                                          (имзо, Ф.И.О.)

                                                                                                                             М.Ў.

2008 йил 25 апрель





Қоидаларга

10-ИЛОВА



Намуна



(Ўзбекистон Республикаси Герби)


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ,

РАҚОБАТ ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ ҚАРОРИ


"Монополист бирлашмалар (корхоналар) давлат реестрини тузиш

ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикасининг "Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 54-модда) асосан ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 2 майдаги ПҚ-66-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 17-18-сон, 130-модда) билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси тўғрисида"ги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси қарор қилади:


1. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2001 йил 21 августдаги 7-сонли "Монополист бирлашмалар (корхоналар) давлат реестрини тузиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 1064, 2001 йил 15 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 й., 17-сон) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Монополиядан чиқариш, рақобат ва

тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш

давлат қўмитаси раиси                                                               (имзо, Ф.И.О.)

                                                                                                                             М.Ў.


      Тошкент ш.,

2008 йил 25 апрель,

          1546-сон





Ўзбекистон Республикаси

Монополиядан чиқариш,

рақобат ва тадбиркорликни

қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг

2008 йил 25 апрелдаги

1546-сон қарорига

илова


"Монополист бирлашмалар (корхоналар) давлат реестрини тузиш

ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Номи ва 1-банддаги "монополист бирлашмалар (корхоналар)" сўзлари "товар бозорларида устувор мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Кириш қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси тўғрисида"ги низомга мувофиқ" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Низомда:

а) номи ва матнидаги барча "монополист бирлашмалар (корхоналар)" сўзлари "товар бозорларида устувор мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Товар бозорларида устувор мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар давлат реестри (матн давомида - Реестр) мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ шаклда ҳалол рақобат меъёрларидан четга чиқишларни бартараф этиш, ўзларининг устувор мавқеини суиистеъмол қилишларининг олдини олиш мақсадида товар бозорларида устувор мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолияти устидан мониторинг ва назоратни амалга ошириш учун юритилади.";

в) 2-бандда:

иккинчи хатбошисидаги "Монополияга қарши давлат органи" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Товар бозоридаги устувор мавқе Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари томонидан белгиланади.

Стандартлаштириш органлари томонидан берилган тегишли ҳужжат мавжуд бўлганда бозорга янги, ўзига ўхшаши бўлмаган ҳамда товар бозорида талабгор бўлган муайян турдаги товар билан илк бор кириб келган хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳолати уч йил давомида устувор деб тан олинмайди.";

г) 3, 10, 11 ва 12-бандлардаги "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" ва "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг" сўзлари тегишлича "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" ва "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

д) 5 ва 6-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳудудий бошқармалари хўжалик юритувчи субъектлар ва бошқа ташкилотлардан олинган статистика, мониторинг, ахборот маълумотлари асосида, шунингдек сотиш, етказиб бериш, олиб кириш-олиб чиқиш ва товарлар (ишлар, хизматлар) қолдиқлари ҳақида аҳоли орасида сўров ўтказиш усули билан товарлар муомаласи чегараси доирасида хўжалик юритувчи субъектларнинг тегишли товар бозоридаги устувор мавқеини аниқлайдилар.

Мазкур бандда кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлмаганда ёки зарур бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларининг сўровига биноан хўжалик юритувчи субъектлар, давлат бошқаруви органлари, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар, уларнинг раҳбарлари, шунингдек мансабдор шахслари товар бозори чегараларини аниқлаш масалалари бўйича ва уни монополист сифатида тан олиш учун зарурий ахборотни тақдим этадилар.

6. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси мустақил равишда, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳудудий бошқармаларининг илтимосномаси бўйича товар бозорларида улар ўтказган тадқиқотларга асосан икки ёки ундан ортиқ товар бозорларини бирлаштириш (ёки бошқа усул) билан товар муомаласи чегараларини белгилашга ҳақли.";

е) 13-банд қуйидаги мазмундаги "в" ва "г" кичик бандлар билан тўлдирилсин:

"в) уни ишлаб чиқаргани ва сотгани учун хўжалик юритувчи субъект Реестрга киритилган маҳсулотни ишлаб чиқариши ва сотиши тўхтатилганда;

г) хўжалик юритувчи субъектга нисбатан судгача санация ёки банкротлик таомили жорий этилганда.".





Қоидаларга

11-ИЛОВА



Намуна



(Ўзбекистон Республикаси Герби)


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

ҚАРОРИ


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва

Давлат божхона қўмитасининг айрим норматив-ҳуқуқий

ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (II)-сон), Божхона кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 2-сон, 36-модда) ва "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 230-модда) 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси қарор қиладилар:


1. Айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Молия вазири                                                                (имзо, Ф.И.О.)

                                                                                                                             М.Ў.

       Тошкент ш.,

2008 йил 31 январь,

           16-сон


Давлат божхона қўмитаси раиси                                (имзо, Ф.И.О.)

                                                                                                                             М.Ў.

     Тошкент ш.,

2008 йил 31 январь,

      10-264-сон





Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги ва

Давлат божхона қўмитасининг

2008 йил 31 январдаги

16, 10-264-сон қарорига

илова


Ўз кучини йўқотган деб топилаётган

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

Рўйхати


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2002 йил 15 январдаги 17, 02/8-1-сон "Юридик ва жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган алоҳида турдаги товарлар бўйича акциз солиғини тўлаш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1101, 2002 йил 5 март) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 йил, 5-сон);


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2002 йил 23 январдаги 27, 02/8-2-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинадиган товарларга нисбатан қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1124, 2002 йил 15 апрель) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 йил, 7-сон);


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2002 йил 22 июлдаги 88, 02/8-20-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинадиган товарларга нисбатан қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги йўриқномага қўшимча киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1124-1, 2002 йил 30 июль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 йил, 14-сон);


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2003 йил 10 январдаги 5, 01-02/8-3-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинадиган товарларга нисбатан қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1124-2, 2003 йил 22 февраль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 йил, 4-сон);


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2004 йил 15 январдаги 17, 01-02/8-2-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинаётган товарларга нисбатан қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1124-3, 2004 йил 12 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 10-сон, 123-модда);


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2005 йил 24 январдаги 20, 01-02/8-2-сон "Юридик ва жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган алоҳида турдаги товарлар учун акциз солиғи тўлаш тартиби тўғрисида"ги йўриқномага ўзгартириш киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1101-1, 2005 йил 8 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 5-6-сон, 43-модда);


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2005 йил 24 январдаги 21, 01-02/8-1-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинаётган товарларга нисбатан қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги йўриқномага ўзгартириш киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1124-4, 2005 йил 8 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 5-6-сон, 49-модда);


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2006 йил 4 январдаги 1, 01-02/8-24-сон "Юридик ва жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган алоҳида турдаги товарлар бўйича акциз солиғини тўлаш тартиби тўғрисида"ги йўриқномага ўзгартириш киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1101-2, 2006 йил 18 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 3-сон, 18-модда);


9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2007 йил 18 январдаги 7, 01-02/8-4-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинаётган товарларга нисбатан қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги йўриқномага ўзгартириш киритиш ҳақида"ги (рўйхат рақами 1124-5, 2007 йил 5 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 4-6-сон, 54-модда);


10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2007 йил 18 январдаги 8, 01-02/8-5-сон "Юридик ва жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган алоҳида турдаги товарлар бўйича акциз солиғини тўлаш тартиби тўғрисида"ги йўриқномага ўзгартириш киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1101-3, 2007 йил 26 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 13-сон, 121-модда).





Қоидаларга

12-ИЛОВА



Намуна



(Ўзбекистон Республикаси Герби)


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

ҚАРОРИ


"1 январь ҳолати бўйича асосий фондларни ҳар йиллик қайта баҳолашни

ўтказиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга

(рўйхат рақами 1192, 2002 йил 4 декабрь) расмий шарҳ бериш тўғрисида


1 январь ҳолатига асосий фондларни қайта баҳолаш тартиби бўйича келиб тушаётган сўровларни эътиборга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2002 йил 26 декабрдаги 286, 301-сонли "1 январь ҳолати бўйича асосий фондларни ҳар йиллик қайта баҳолашни ўтказиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 1192, 2002 йил 4 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 йил, 23-24-сон) иловага мувофиқ расмий шарҳ берилсин.


2. Мазкур қарор тасдиқлангандан кейин ўн кунлик муддатда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига келишиш учун юборилсин.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилгандан кейин ижрога юборилсин.



Молия вазири                                                               (имзо, Ф.И.О.)

                                                                                                                             М.Ў.

      Тошкент ш.,

2003 йил 18 январь,

         645-сон


Давлат солиқ қўмитаси раиси                                     (имзо, Ф.И.О.)

                                                                                                                             М.Ў.

     Тошкент ш.,

2003 йил 18 январь,

          26-сон





Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги ва

Давлат солиқ қўмитасининг

2003 йил 18 январдаги

645, 26-сон қарорига

илова


"1 январь ҳолати бўйича асосий фондларни ҳар йиллик қайта баҳолашни

ўтказиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори

(рўйхат рақами 1192, 2002 йил 4 декабрь) расмий шарҳи


1 январь ҳолатига асосий фондларни қайта баҳолаш "1 январь ҳолати бўйича асосий фондларни ҳар йиллик қайта баҳолашни ўтказиш тартиби тўғрисида низом"га (рўйхат рақами 1192, 2002 йил 4 декабрь) мувофиқ амалга оширилади.

Қайта баҳолашда асосий фондларнинг тўлиқ тиклаш қиймати, яъни, агарда ташкилот уларни қайта баҳолаш кунидаги бозор нархлари (тарифлари) бўйича худди шунга ўхшаш янги объектларга алмаштирган тақдирда сарф қиладиган харажатларининг тўлиқ қиймати аниқланади, шулар жумласига сотиб олиш (қурилиш), транспортировка қилиш, объектларни ўрнатиш (монтаж қилиш), импорт қилинадиган товарлар учун божхона тўловлари ва ҳоказоларга қилинган харажатлар ҳам киради.

Ташкилотнинг мулк ҳуқуқи, хўжалик бошқаруви ҳуқуқи, оператив бошқарув ҳуқуқи ва узоқ муддатли ижара (лизинг) асосида тегишли бўлган, техник ҳолатининг қандайлигидан қатъи назар, ишлаб турган ёки фойдаланилмаётган, консервация қилинган, ҳисобдан чиқаришга тайёрланган, лекин тегишли ҳужжатлар билан расмийлаштирилмаган барча асосий фондлар, шунингдек қурилиши тугалланмаган объектлар ва ўрнатишга тайёрланган асбоб-ускуналар қайта баҳоланиши лозим.

Объектларнинг тўлиқ қайта баҳолаш қиймати ташкилотнинг ихтиёрига кўра ёхуд алоҳида объектларнинг қийматини уларга ўхшаш янги объектларнинг қайта баҳолаш даврида вужудга келган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган бозор нархлари асосида бевосита қайта ҳисоблаш йўли билан (бевосита қайта баҳолаш методи) амалга оширилади, ёхуд асосий воситаларни уларнинг олинган даврига мос равишда ва уларнинг турлари бўйича дифференциялаштирилган асосий воситалар қийматининг ўзгариши индексини қўллаш орқали алоҳида объектларнинг бошланғич (қайта тиклаш) қийматини индексациялаш йўли орқали (индекс методи) амалга оширилади.

Асосий воситаларни индексация орқали қайта баҳолашда бухгалтерлик ҳисобида қайта баҳолаш кунида ҳисобда турган асосий воситаларнинг эскириш суммаси (эскириш тўлиқ ҳисобланган объектларни қўшган ҳолда) асосий воситаларни қайта тиклашга ҳисоб қилингандаги асосий воситалар қиймати ўзгаришининг тегишли индексларига кўпайтирилади. Асосий воситаларни бевосита қайта баҳолаш орқали қайта баҳолашда бухгалтерлик ҳисобида қайта баҳолаш кунида ҳисобда турган асосий воситаларнинг эскириш суммаси қайта баҳолашгача ва қайта баҳолашдан кейинги қайта тиклаш қийматининг фарқидан келиб чиққан ҳисоб коэффициенти бўйича индексация қилинади.

Бевосита қайта баҳолаш методини қўллашда объектларнинг тўлиқ қайта тиклаш қийматини ҳужжатлар билан тасдиқлаш учун ташкилотлар ихтиёрларига кўра қуйидагилардан фойдаланишлари мумкин:

а) ишлаб чиқарувчи ташкилотлар ва уларнинг расмий дилерлари, товар-хом ашё биржалари, кўчмас мулк биржаларидан ёзма равишда олинган ўхшаш маҳсулотга бўлган нархлар тўғрисидаги маълумотлар;

б) асосий воситаларнинг олинган кундаги (тасдиқловчи ҳужжатлар бўлган тақдирда) эркин айирбошланадиган валютадаги қиймати тўғрисидаги маълумотлар (Марказий банк курсларининг қайта баҳолаш кунидаги ва асосий воситалар олинган кундаги ўзаро фарқи тарзида белгиланадиган ҳисоб-китоб коэффициентини қўллаган ҳолда);

в) тегишли давлат органларида мавжуд бўлган нархларнинг даражасига оид маълумотлар;

г) оммавий ахборот воситаларида ва махсус адабиётларда қайта баҳолаш ўтказилган даврда нашр этилган нархлар тўғрисидаги маълумотлар;

д) баҳоловчининг асосий воситаларнинг қийматига оид ҳисоботи.

Индекс методини қўллаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳар йили 31 декабрь кунига қадар навбатдаги қайта баҳолаш бўйича тегишли индекслар ишлаб чиқилади ва оммавий ахборот воситаларида расман чоп этилади.

Асосий воситалар қийматини қайта баҳолаш (ҳар йили 1 февралга қадар) қайта баҳолаш ўтказилган даврдаги нархлардан келиб чиққан ҳолда 1 январь ҳолатига амалга оширилади.

Асосий воситаларни 1 январь ҳолатига қайта баҳолаш натижалари қайта ҳисоблаш ўтказилган жорий даврнинг молиявий ҳисоботида акс эттирилади, яъни, январь ойи ҳисоботи - ойлик ҳисобот тузишда, биринчи чорак учун ҳисобот - чорак ҳисобот тузилганда, календарь йили учун ҳисобот - йиллик ҳисобот тузилганда.

Бунда бухгалтерлик балансида (1-шакл) "ҳисобот даври бошида" графасида ва "Асосий воситаларнинг ҳаракати"да (3-шакл) "йил охиридаги қолдиқ" графасида асосий воситаларнинг қайта баҳоланган қиймати кўрсатилади.

Шундай қилиб, молиявий ҳисоботда ўтган йилнинг охиридаги асосий воситаларнинг қиймати қайта баҳолашсиз акс эттирилади, ҳисобот йилининг бошида эса баҳолаш натижаларини эътиборга олган ҳолда кўрсатилади.

"Молиявий ҳисобот шаклларини тўлдириш қоидалари"га мувофиқ (рўйхат рақами 1117, 2002 йил 19 март) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 6-сон), агарда баланс йил бошида ўзгарган бўлса, у ҳолда тушунтириш ёзувида унинг сабаблари кўрсатилади.

Шу сабабли, ўтган йил охири ва ҳисобот йили бошидаги кўрсаткичларнинг мос келмаслиги 1 январь ҳолатига асосий фондларни қайта баҳолаш натижаси деб тушунтирилади ҳамда жорий йилнинг молиявий ҳисоботига берилган тушунтириш ёзувида баён қилинади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 8-сон, 84-модда.