язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ Солиқ турлари/ Ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқлар ва махсус тўловлар/ Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 24.02.2009 й. 1909-сон билан рўйхатга олинган 10.02.2009 й. Молия вазирлигининг 21-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2009-10-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 24 февралда 1909-сон

билан рўйхатга олинган

Молия вазирлиги ва

Давлат солиқ қўмитасининг

2009 йил 10 февралдаги

21, 2009-10-сонли қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб

чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига, "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига, "Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 515-модда) мувофиқ табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича табиий газнинг реализация ҳажмларига татбиқ этилмайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:


табиий газни экспортга реализация қилишдан олинган соф тушум - қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи ва Ўзбекистон Республикаси тикланиш ва тараққиёт жамғармасига йўналтирилган маблағлар чегирилиб ташланган ҳолда экспортга табиий газнинг реализация қилишдан олинган тушум;


Ўзбекистон Республикаси тикланиш ва тараққиёт жамғармасига йўналтирилган маблағлар - қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи чегирилиб ташланган ҳолдаги табиий газни экспортга реализация қилишдан олинган тушумнинг "қирқиш баҳосидан" ошган қисми;


ҳисоб-китоб баҳоси ва "қирқиш баҳоси" - Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисидаги қарори билан ҳар йили келгуси йил учун тасдиқланадиган табиий газнинг баҳолар даражаси;


қўшимча фойда - табиий газни экспортга реализация қилишдан олинган соф тушум билан ҳисоб-китоб баҳоси ўртасидаги ижобий фарқ;


соф қўшимча фойда - қўшимча фойда қисмига тўғри келадиган, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ чегириб ташланган, ҳисобот давридаги қўшимча фойда суммасидир.

3. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ҳисоблаб чиқишда соф қўшимча фойда суммаси солиқ солинадиган базага қўшилмайди.


II. СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАР


4. Қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ солиш объекти пайдо бўладиган, мулкчилик шаклидан қатъи назар, табиий газни экспортга реализация қилувчи юридик шахслар қўшимча фойда солиғини тўловчилар бўлади.



III. СОЛИҚ СОЛИШ ОБЪЕКТИ


5. Қўшимча фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган объект ҳисобот даврида ҳар бир контракт бўйича аниқланадиган солиқ тўловчининг қўшимча фойдаси ҳисобланади.


IV. СОЛИҚ СОЛИНАДИГАН БАЗА


6. Солиқ солинадиган база ҳисобот даврида ҳар бир контракт бўйича соф қўшимча фойда ҳисобланади.



V. СОЛИҚ СТАВКАСИ


7. Қўшимча фойда солиғи Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланган ставка бўйича тўланади.



VI. СОЛИҚ ДАВРИ. ҲИСОБОТ ДАВРИ


8. Солиқ даври - бир ой.

9. Ҳисобот даври ойдир.



VII. СОЛИҚНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ,

ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ ТАҚДИМ

ЭТИШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ


10. Қўшимча фойда солиғи суммаси солиқ солинадиган базанинг миқдоридан ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.


11. Қўшимча фойда солиғи республика бюджетига миллий валюта сўмда ўтказилади.


12. Қўшимча фойда солиғининг ҳисоб-китоби давлат солиқ хизмати органларига ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-санасигача иловага биноан шаклда тақдим этилади.

13. Солиқ тўловчилар қўшимча фойда солиғини ҳисобот даврида маҳсулотни реализация қилишнинг ҳақиқий ҳажмларидан келиб чиққан ҳолда, ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай тўлайдилар.



VIII. СОЛИҚ ТЎЛОВЧИ ТАСАРРУФИДА

ҚОЛАДИГАН МАБЛАҒЛАРНИ ҲИСОБЛАБ

ЧИҚАРИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


14. Солиқ тўловчининг ихтиёрида қоладиган маблағ солиқ солинадиган база ва қўшимча фойда солиғи ўртасидаги фарқ сифатида ҳисоблаб чиқарилади.


15. Солиқ тўловчи тасарруфида қоладиган маблағлар қўшимча фойда солиғини тўлаш учун белгиланган муддатларда табиий газ учун махсус очиладиган инвестиция ҳисоб рақамига тўлиқ ҳажмда ўтказилади. Мазкур инвестиция ҳисоб рақамидан маблағлар фақатгина Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда, реализация қилиш учун белгиланган тартибда маъқулланган инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга, инвестиция лойиҳаларини реализация қилиш, шунингдек асосий ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш учун жалб қилинган кредитларга хизмат кўрсатишга сарф қилинади.

16. Маблағлар солиқ тўловчининг хизмат кўрсатувчи банкдаги махсус ҳисоб рақамига ўтказилмаганда ёки махсус ҳисоб рақамда жамланган маблағлар мақсадсиз сарфланганда ушбу маблағлар қонун ҳужжатларида белгиланган молиявий жарималар қўлланган ҳолда тўлиқлигича давлат бюджетига ўтказилади.



IХ. ҚЎШИМЧА ФОЙДА СОЛИҒИ

ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ


17. Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (21-сон БҲМС) "Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби ҳисоботлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома"га мувофиқ (2002 йил 23 октябрь, рўйхат рақами 1181 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 йил 20-сон; 2003 йил, 21-22-сон) қўшимча фойда солиғини ҳисоблаш билан боғлиқ операциялар ва қўшимча фойда солиғини тўлагандан кейин солиқ тўловчи тасарруфида кейинчалик мақсадли фойдаланиш учун қоладиган маблағлар бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

а) қўшимча фойда солиғини ҳисоблашда:

солиқлар ва йиғимларни тўлаш учун фойданинг ишлатилишини ҳисобга олувчи (9800) ҳисобварақнинг қўшимча очиладиган 9811 "Қўшимча фойда солиғи бўйича харажатлари" ҳисобварақнинг дебетида;

6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)" ҳисобварақнинг кредити;

б) солиқ суммасини бюджетга ўтказишда:

6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)" ҳисобварақнинг дебети;

пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақнинг кредити;

в) солиқ тўловчи тасарруфида қоладиган маблағлар кейинчалик мақсадли фойдаланишда:

солиқлар ва йиғимларни тўлаш учун фойданинг ишлатилишини ҳисобга олувчи (9800) ҳисобварақнинг қўшимча очиладиган 9830 "Қўшимча фойдадан мақсадли молиялаштиришга ажратмалар бўйича харажатлар" ҳисобварақнинг дебети;

8890 "Бошқа мақсадли тушумлар" ҳисобварағининг кредити;

г) солиқ тўловчи тасарруфида қоладиган маблағларни махсус ҳисобвараққа ўтказишда:

банкдаги махсус ҳисобварақлардаги пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақнинг дебети (5500);

пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақ кредити.


18. Қўшимча фойда солиғини ва солиқ тўловчи тасарруфида кейинчалик мақсадли фойдаланиш учун қоладиган маблағларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш учун қўшимча фойда солиғи бўйича ҳисоб-китоб асос бўлади.


19. Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот (2-сон шакл)да 9811 "Қўшимча фойда солиғи бўйича харажатлари" ҳисобварағида ҳисобга олинган, ҳисобот даври бошидан ҳисобланган қўшимча фойда солиғи суммаси қўшимча очиладиган "Қўшимча фойда солиғи" 251-сатрда, 9830 "Қўшимча фойдадан мақсадли молиялаштиришга ажратмалар бўйича харажатлар" ҳисобварағида ҳисобга олинган, ҳисобот даври бошидан ҳисобланган солиқ тўловчи тасарруфида кейинчалик мақсадли фойдаланиш учун қоладиган маблағлар суммаси эса қўшимча очиладиган "Қўшимча фойдадан мақсадли молиялаштиришга ажратмалар" 252-сатрда кўрсатилади.


20. Ўзбекистон Республикаси тикланиш ва тараққиёт жамғармасига ҳисобланадиган ва ўтказиладиган маблағлар билан боғлиқ операциялар бухгалтерия ҳисобида қуйидаги тарзда акс эттирилади:

а) табиий газни реализация қилиш баҳосининг (қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи чегирилиб ташланган ҳолдаги) табиий газ учун "қирқиш баҳоси"дан ошиши ҳисобига юзага келган суммалар Ўзбекистон Республикаси тикланиш ва тараққиёт жамғармасига ҳисобланганда:

4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар" ҳисобварағининг дебети;

суғурта ва мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи ҳисобварақда (6500) қўшимча очиладиган "Ўзбекистон Республикаси тикланиш ва тараққиёт жамғармасига тўловлар" ҳисобварағининг кредити;

б) табиий газни реализация қилиш баҳосининг (қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи чегирилиб ташланган ҳолдаги) табиий газ учун "қирқиш баҳоси"дан ошиши ҳисобига юзага келган суммалар Ўзбекистон Республикаси тикланиш ва тараққиёт жамғармасига ўтказилганда:

суғурта ва мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи ҳисобварақда (6500) қўшимча очиладиган "Ўзбекистон Республикаси тикланиш ва тараққиёт жамғармасига тўловлар" ҳисобварағининг дебети;

пул маблағлари ҳисобини юритувчи ҳисобварақнинг кредити.



Х. СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАРНИНГ

ЖАВОБГАРЛИГИ ВА ДАВЛАТ СОЛИҚ

ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИ НАЗОРАТИ


21. Солиқ тўловчилар қўшимча фойда солиғининг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва тўланиши, шунингдек солиқ тўловчининг хизмат кўрсатувчи банкдаги махсус ҳисоб рақамига маблағларнинг ўтказилиши ва махсус ҳисоб рақамдаги маблағларнинг мақсадли ишлатилиши учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.


22. Қўшимча фойда солиғининг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва тўланиши устидан назорат Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.





Низомга

ИЛОВА


Юридик шахс

штампи



    


туман (шаҳар) Давлат солиқ инспекциясига

Солиқ тўловчи

           


(корхона, ташкшотнинг номи)

СТИР

      

      

Телефон



           


Тўловчи манзили


              


Ҳисобварақ рақами



(банк муассасаси номи, коди)

Табиий газга қўшимча фойда солиғи

ҲИСОБ-КИТОБИ

           

Кўрсаткичлар


Сатр

коди


Ўлчов

бирлиги


Жами


Жумладан, ҳар бир

контракт бўйича

алоҳида сумма


Экспортга реализация қилинган табиий газ ҳажми


010

минг куб. м




Табиий газни экспортга реализация қилиш санасидаги АҚШ долларининг сўмга нисбатан курси (Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича)


020

сўм




Экспорт қилинадиган табиий газ 1000 куб. м ҳисобида:







Реализация қилишдан соф тушум


030

АҚШ долл.




Ҳисоб-китоб нархи


040

АҚШ долл.




Қўшимча фойда суммаси ((030-сатр - 040-сатр) ижобий фарқ)


050

АҚШ долл.




Қўшимча фойдага тўғри келадиган қисми бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ___% ставкада (050-сатр х __%)


060

АҚШ долл.




Солиқ солинадиган база (соф қўшимча фойда) (050-сатр - 060-сатр)


070

АҚШ долл.




Қўшимча фойда солиғининг белгиланган ставкаси


080

%




Жами ҳажмга тўғри келадиган бюджетга тўланадиган қўшимча фойда солиғи суммаси


090





(070-сатр х 080-сатр х 010-сатр)


0901

АҚШ долл.




(0901-сатр х 020-сатр /1000)


0902

минг сўм




Жами ҳажмга қўшимча фойда солиғи тўлангандан кейин ташкилот тасарруфида қоладиган ва махсус ҳисобварақда жамланадиган сумма (070-сатр х 010-сатр - 0901-сатр)


100

АҚШ долл.




       

      

Раҳбар






(имзо)


(Ф.И.Ш.)


                      




Бош бухгалтер






(имзо)


(Ф.И.Ш.)


              

          

20__йил  "___"_____________                                М.Ў.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 9-сон, 98-модда.