язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Банк операциялари/ Нақд чет эл валютасига оид операцияларни амалга ошириш Қоидалари (АВ томонидан 17.08.2000й. 957-сон билан рўйхатга олинган Марказий банки 05.06.2000 й. 474-сон билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.08.2000 й.

N 957




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ ТОМОНИДАН

ТАСДИҚЛАНГАН

05.06.2000 й.

N 474



Мазкур Қоидалар рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Нақд чет эл валютасига оид

операцияларни амалга ошириш

ҚОИДАЛАРИ


(2000 йил 27 августдан кучга киради)


Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги, "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва ваколатли банклар томонидан нақд чет эл валютасида ва чет эл валютасидаги тўлов ҳужжатлари билан операцияларни амалга ошириш ва ҳисобини юритиш тартибини аниқлайди.

Мазкур Қоидаларда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


Бош дафтар (БД) бу - одатда банкнинг молиявий ҳисобварақларида кўрсатиладиган баланс ҳисобварақлари гуруҳи.

Бош дафтарнинг баланс ҳисобварақлари, улар ёрдамчи дафтарларда келтирилган деталлаштирилган ахборотни умумлаштирилиши боис, умумлаштирувчи ҳисобварақлар бўлиб ҳисобланадилар. Бош дафтар баланс ҳисобварақлари бўйича банк операциялари ҳисобга олиниши амалга ошириладиган валюта турлари бўйича очилади.


Ёрдамчи дафтар (шахсий ҳисобварақлар) бу - тегишли бош дафтарларнинг баланс ҳисобварақларига кўмаклашувчи анча деталлаштирилган ахборот билан таъминлаб берувчи ҳисобварақлар гуруҳи.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


Ўзбекистон Республикаси банкларида амал қилиб келаётган бухгалтерия ҳисоби тизими кўп валютали тизимга асосланган. Кўп валютали бухгалтерия ҳисоби тизими чоғида банк ҳар бир алоҳида валюта тури (сўмлар, АҚШ долларлари, евро, инглиз фунт стерлинглари ва шу кабилар) бўйича алоҳида Бош дафтарни юритадилар. Операцияларни ҳисобга олиб бориш мақсадида банк унинг фаолият оборотида валюталарнинг нечта турлари бўлса, шунча бош дафтарларни юритади. Ҳар бир Бош дафтарда зарур миқдордаги баланс ҳисобварақлари очилади.

Нақд чет эл валютаси ва хорижий валютадаги тўлов ҳужжатлари билан бўладиган операцияларнинг ҳисобга олиниши учун асосан қуйидаги баланс ҳисобварақларидан фойдаланилади:

- 10101 "Оборот кассасининг касса нақд пуллари";

- 10103 "Алмашлаш пунктларидаги касса нақд пуллари";

- 10105 "Чеклар ва бошқа тўлов ҳужжатлари";

- 10109 "Йўлдаги пул маблағлари";

- 17101 "Спот шартлари асосида валютани харид қилиш ва сотиш ҳисобварақлари".


1. Банк кассасида бўлган нақд чет эл валютаси ҳисоби 10101 - "Оборот кассасидаги касса нақд пуллари" номли актив баланс ҳисобварағида юритилади.

Ушбу баланс ҳисобварағида кирим ва чиқим кассаларининг сараланган ва сараланмаган нақд пуллари билан биргаликда банк бўлинмаларининг операцион кассаларида мавжуд бўлган пул банкноталари ва тангалар кўринишидаги нақд пуллар умумий суммаси ҳисобга олинади.

Ҳисобварақ дебети бўйича нақд пулларнинг келиб тушишлар суммаси ўтказилади ва кредити бўйича нақд пулларнинг берилиши амалга оширилади.


2. 10103 - "Алмашлаш пунктларидаги касса нақд пуллари"

Ушбу баланс ҳисобварағида Бош дафтарда тегишли валюта бўйича мазкур банкка тегишли бўлган алмашлаш пунктларининг кассаларидаги мавжуд нақд пул маблағларининг умумий суммаси ҳисобга олинади. Кун охирида мазкур ҳисобварақ 10101-"Оборот кассасидаги касса нақд пуллари" ҳисобварағи юзасидан ёпилади. Бунда 10103 "Айирбошлаш шохобчаларидаги касса нақд пуллари" ҳисобварағида қолдиқ қолишига йўл қўйилмайди, туну-кун ва дам олиш кунларида ҳам ишлайдиган айирбошлаш шохобчаларидан, шунингдек суммалар қолдиғини кечки кассаларга топширадиган айирбошлаш шохобчаларидан ташқари.

Ҳисобварақ дебети бўйича нақд пул маблағларининг келиб тушиши ва кассирлар томонидан ҳисобот учун олинган нақд пуллар акс эттирилади.

Кредити бўйича нақд пул маблағларининг берилиши, шунингдек, қолдиқнинг 10101-"Оборот кассасидаги касса нақд пуллари" ҳисобварағида ёпилиши акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир алмашлаш пункти бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади.


3. 10105-"Чеклар ва бошқа тўлов ҳ

...