язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Адвокатура/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.03.2009 й. 60-сон "Адвокатлик фаолиятини лицензиялаш ва адвокатлик тузилмаларини ташкил этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.03.2009 й.

N 60


АДВОКАТЛИК ФАОЛИЯТИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ВА

АДВОКАТЛИК ТУЗИЛМАЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Адвокатура институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-198-сон Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида адвокатура институтини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 1 майдаги ПФ-3993-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Адвокатлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш (ҳисобга олиш) тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Давлат божининг қуйидаги ставкалари белгилансин:

адвокатлик бюролари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлар ҳайъатларини давлат рўйхатидан ўтказганлик учун - энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида;

юридик маслаҳатхоналарни ҳисобга олганлик учун - энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида;

адвокатлик бюролари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлар ҳайъатларининг таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларни, шунингдек юридик маслаҳатхоналар тўғрисидаги низомларни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун - мазкур банднинг тегишли равишда иккинчи ва учинчи хатбошида кўрсатилган ставкаларнинг 20 фоизи миқдорида;

адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи учун лицензия берилганлиги учун - энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида.

Давлат божи суммалари қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.

3. Белгилансинки, адвокат мақомига эга бўлишга талабгор шахслар уларнинг лицензия бериш тўғрисидаги аризалари кўриб чиқилганлиги учун тегишли адлия органларига энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида йиғим тўлайдилар.

3-1. Фақат танланган битта ихтисослик бўйича адвокат мақомига эга бўлишга талабгор шахслар адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган лицензия учун давлат божи ва уларнинг лицензия бериш тўғрисидаги аризалари кўриб чиқилганлиги учун йиғимни мазкур қарорнинг тегишли равишда 2-банди бешинчи хатбошиси ва 3-бандида кўрсатилган сумманинг 50 фоизи миқдорида тўлайдилар.

4. Ўзбекистон Республикасининг "Адвокатура институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-198-сон Қонунининг 7-моддасига мувофиқ, 2009 йилнинг 1 январигача фаолият кўрсатаётган адвокатлик тузилмалари, шунингдек уларда ишлаётган адвокатлар 2009 йилнинг 1 июлигача адвокатлик тузилмаларининг ташкилий-ҳуқуқий шаклларини, лицензияларини ҳамда адвокат мақомларини кўрсатиб ўтилган Қонунга мувофиқлаштириши мажбурийлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси билан биргаликда:

икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ҳузурида Олий малака комиссияси ва Палатанинг ҳудудий бошқармалари ҳузурида малака комиссиялари тузишни;

2009 йилнинг 1 июлигача бўлган муддатда амалдаги адвокатлик тузилмаларини қайта рўйхатдан ўтказишни, уларда ишлаётган адвокатлар томонидан малака имтиҳонлари қайта топширилишини, уларга адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи янги намунадаги лицензиялар ва адвокат гувоҳномалари берилишини;

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ҳузуридаги Олий малака комиссияси ва Палатанинг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари таркибига киритилган адвокатларга малака имтиҳонлари топширмасдан адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи учун лицензиялар берилишини таъминласин.


5. Фаолият кўрсатаётган адвокатлик тузилмалари ва уларда ишлаётган адвокатлар мазкур қарорга мувофиқ тегишли равишда адвокатлик тузилмаларини қайта рўйхатдан ўтказишда ва адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар беришда давлат божлари ва йиғимлари тўлашдан озод қилинсин.


6. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Адвокатлик бюролари, ҳайъатлари, фирмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларига адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияларни бериш тартиби тўғрисида" 1997 йил 13 мартдаги 139-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 3-сон, 12-модда);

"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2003 йил 30 апрелдаги 197-сон қарорига илованинг 8-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 34-модда);

Вазирлар Маҳкамасининг "Адвокатлик бюролари, ҳайъатлари, фирмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларига адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияларни бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2003 йил 5 ноябрдаги 485-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 109-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазири Р.А. Муҳитдинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 10-11-сон, 113-модда.