язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Адвокатура/ Адвокатлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 09.03.2009 й. 60-сон қарорига 1-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 9 мартдаги

60-сон қарорига

1-ИЛОВА


Адвокатлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом адвокатлик фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.


2. "Адвокатура тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия (кейинги ўринларда лицензия деб аталади) Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (кейинги ўринларда адлия органлари деб аталади) томонидан Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг тегишли ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссияларининг (кейинги ўринларда малака комиссиялари деб аталади) қарорлари асосида берилади.

Адвокатлик фаолиятини лицензиялаш:

фуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритиш;

маъмурий ва жиноий суд ишларини юритиш ихтисосликлари бўйича амалга оширилади.

Ихтисослик фақат фуқаролик, иқтисодий, маъмурий ва жиноят ишларини юритишда адвокатлар томонидан малакали юридик ёрдам кўрсатишда талаб қилинади.

Адвокат танланган ихтисослик йўналишларидан қатъи назар ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатлар ва тушунтиришлар, қонун ҳужжатлари юзасидан оғзаки ва ёзма маълумотномалар бериш, ҳуқуқий хусусиятдаги аризалар, шикоятлар ва бошқа ҳужжатларни тузиш, давлат органларида (суд органларидан ташқари), жисмоний ва юридик шахслар олдида вакилликни амалга ошириш, тадбиркорлик фаолиятига юридик хизмат кўрсатиш ҳуқуқий эга.

Ҳар бир адвокат тегишли ихтисосликни мустақил танлаш ва у бўйича белгиланган тартибда малака имтиҳони топшириш ҳуқуқига эга.

3. Лицензия олиш учун адвокат мақомини олишга талабгор шахс (кейинги ўринларда талабгор деб аталади) юридик мутахассислик бўйича камида икки йил иш стажига эга бўлиши, шу жумладан, адвокатлик тузилмасида (адвокатлик бюросида, адвокатлик фирмасида, адвокатлар ҳайъатида, юридик маслаҳатхонада) камида олти ой стажировка ўтаган бўлиши керак ҳамда малака имтиҳонини топшириши шарт.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда бериладиган адвокатлик гувоҳномаси адвокатнинг мақомини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.


4. Танланган ҳар бир ихтисослик бўйича малака имтиҳонини муваффақиятли топширган талабгор лицензия олиш учун тегишли адлия органига уч ой ичида мурожаат қилиши керак. Бу муддатни ўтказиб юборган талабгор лицензия олиш учун адлия органига малака имтиҳонини топширганидан кейингина мурожаат қилиши мумкин.

5. Лицензияларни бериш талабгорнинг доимий яшаш жойидаги адлия органлари томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.


6. Лицензия Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида амал қилади ва унинг амал қилиш муддати чекланмайди.



II. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ


7. Адвокатлик фаолиятини амалга оширишда қуйидагилар лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:

қонун ҳужжатлари талабларига, Адвокатларнинг касб этикаси қоидаларига, адвокатлик сири ва адвокат қасамёдига риоя этиш;

адвокатга юридик ёрдам сўраб мурожаат этган жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун қонунда тақиқланмаган воситалар ва усуллардан фойдаланиш;

қонунда назарда тутилган ҳолларда тайинлов асосида жиноий ишларни кўриб чиқишда қатнашиш;

ҳар уч йилда камида бир марта ўзининг касбий малакасини ошириш.



III. ЛИЦЕНЗИЯ ОЛИШ УЧУН ЗАРУР

БЎЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР


8. Лицензия олиш учун малака имтиҳонини муваффақиятли топширган талабгор адлия органига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши керак:

лицензия бериш тўғрисида фамилияси, исми, отасининг исми ва паспорт маълумотлари кўрсатиладиган ариза;

талабгор томонидан унинг аризасини адлия органи кўриб чиқиши учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

8-1. "Адлия органи талабгорнинг қуйидаги ҳужжатларини Адвокатлар палаталари ҳузуридаги малака комиссияларидан мустақил равишда олади:

паспорт нусхаси;

олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси;

меҳнат дафтарчаси нусхаси;

талабгор тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган шахсий варақа;

малака комиссиясининг малака имтиҳонини топширганлиги тўғрисидаги қарори.

9. Талабгордан ушбу Низомда назарда тутилмаган бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.


10. Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар адлия органига бевосита, почта алоқа бўлими орқали ёки электрон шаклда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда улар олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома олинган ҳолда тақдим этилади.

11. Лицензия олиш учун адлия органига тақдим этилган ҳужжатлар масъул шахс томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, унинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда талабгорга юборилади (топширилади) ва адлия органи томонидан ёки ахборот тизими орқали қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда электрон шаклда улар олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома олинган ҳолда рўйхатдан ўтказилади.


IV. АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА

ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИШ ТЎҒРИСИДА ЁКИ

ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИШНИ РАД ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


12. Лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун талабгордан қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Аризани кўриб чиқиш учун ундирилган йиғим суммаси адлия органи ҳисоб рақамига ўтказилади. Талабгор берган аризасидан воз кечган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтариб берилмайди.


13. Талабгорнинг аризаси адлия органи томонидан йигирма кун муддатда кўриб чиқилади.

Адвокатлик фаолиятини лицензиялаш схемаси ушбу Низомга 1-иловада келтирилган.

Алоҳида ҳолларда, келиб тушган ҳужжатлар қўшимча, шу жумладан, мустақил экспертизадан ўтказилганда адлия органи раҳбари ёки унинг ўринбосари ушбу муддатни узайтириши, бироқ 10 кундан ортиқ бўлмаган муддатга узайтириши мумкин.


14. Талабгорнинг аризасини барча зарур ҳужжатлар билан бирга кўриб чиқиш натижаларига кўра адлия органи лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва талабгорни қабул қилинган қарор тўғрисида уч кун муддатда хабардор қилади. Лицензия бериш тўғрисидаги қарор адлия органи раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади.


15. Лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилингани ҳақидаги билдиришнома талабгорга ёзма шаклда банк ҳисоб рақами реквизитлари ва давлат божини тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда юборилади (топширилади).

Лицензия талабгор давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этгандан кейин икки кун муддатда берилади.

Агар талабгор лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой ичида лицензия берганлик учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни адлия органига тақдим этмаса адлия органи лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилади.


16. Лицензия ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги махсус бланкаларда расмийлаштирилади ҳамда адлия органи раҳбари томонидан имзоланади ва муҳр билан тасдиқланади.

Лицензиялар бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади, ҳисобга олиш серияси, тартиб рақами ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Лицензиялар бланкалари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги буюртмасига биноан босмахона усулида "Давлат белгиси" давлат ишлаб чиқариш бирлашмасида тайёрланади.

Лицензия бланкаларини сақлаш ва ҳисобга олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.

Лицензияни берган адлия органлари томонидан ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича лицензиялар реестрлари юритилади.

Реестр дафтари ип билан тикилади, рақамланади ва унинг орқа тарафида бетлар сони, дафтарни юритиш санаси (йил, кун, ой) кўрсатилади ва адлия органи раҳбарининг муҳри ва имзоси қўйилади.


17. Адлия органи қуйидаги ҳолларда лицензия беришни рад этиши мумкин:

талабгор малака имтиҳонини топширган кундан бошлаб уч ой муддат ўтгандан кейин малака имтиҳонини қайта топширмасдан мурожаат қилса;

ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхатини топширмаса ёки уларни номувофиқ равишда расмийлаштирса;

юридик мутахассислик бўйича камида икки йиллик иш стажи бўлмаса, шунингдек адвокатлик тузилмасида камида олти ойлик стажировкадан ўтмаган бўлса;

талабгор томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ҳақиқат бўлмаган ёки нотўғри маълумотлар мавжуд бўлса;

талабгор белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилса, шунингдек судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган бўлса;

лицензиясининг амал қилиш муддати тугаган шахс қонунга мувофиқ талабгор бўлиши мумкин бўлмаган уч йиллик муддат ўтмаган бўлса.

Лицензия беришни бошқа сабабларга кўра, жумладан мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблаш сабабли рад этишга йўл қўйилмайди.


18. Лицензияни беришни рад этиш тўғрисидаги қарор талабгорга ёзма равишда ва рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда ҳамда уларни бартараф этиб, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда юборилади (топширилади), агар сабаблар бартараф этиб бўлмайдиган хусусиятга эга бўлмаса. Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.

Агар талабгор лицензия беришни рад этишга асос бўлган сабабларни бартараф этса, ҳужжатлар адлия органи томонидан талабгорнинг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан бирга олинган кундан бошлаб ўн кун муддатда кўриб чиқилади.

Талабгорнинг аризасини қайта кўриб чиқишда илгари лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

Лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.

19. Талабгор адлия органининг лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарори юзасидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.



V. ЛИЦЕНЗИЯНИ ҚАЙТА

РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА ЛИЦЕНЗИЯ

ДУБЛИКАТЛАРИНИ БЕРИШ


20. Талабгорнинг (адвокатнинг) фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганда у бир ой муддатда лицензия берган адлия органига кўрсатилган маълумотларни ва лицензияни қайта расмийлаштириш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда, лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.

Лицензия қайта расмийлаштирилгунгача адвокатлик фаолиятини илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.


21. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига талабгор (адвокат)нинг аризасига кўра унинг дубликати берилиши мумкин.

Лицензия дубликатини олиш учун талабгор (адвокат) лицензия берган адлия органига фамилияси, исми ва отасининг исмини ҳамда лицензия дубликатини бериш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатган ҳолда лицензия дубликатини бериш тўғрисида ариза тақдим этади.


22. Лицензия дубликатини беришда ва лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган сумманинг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси адлия органининг ҳисоб рақамига ўтказилади.

Лицензияни қайта расмийлаштириш ва лицензия дубликатини бериш талабгор (адвокат) аризаси олинган кундан бошлаб уч кун муддатда амалга оширилади.



VI. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА

ШАРТЛАРИГА РИОЯ ЭТИЛИШИНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ


23. Адвокатга гувоҳнома берган адлия органлари адвокат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қиладилар.

Адлия органи адвокат томонидан лицензия талаблари ва шартлари бузилганлигини аниқлаган тақдирда, адлия органи адвокатга нисбатан интизомий иш қўзғайди.


24. Адвокатга нисбатан интизомий ишни кўриб чиқиш натижаларига кўра, малака комиссиясининг қарорига асосан, қонун ҳужжатларида назарда тутилган интизомий чоралар қўлланилиши мумкин.


25. Назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўз ваколатлари доирасида, адвокат лицензия талаблари ва шартларини бузганлиги аниқланганда, ушбу адвокатга гувоҳнома берган адлия органига аниқланган ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар берадилар.



VII. ЛИЦЕНЗИЯНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ

ТЎХТАТИБ ТУРИШ ВА ТУГАТИШ


26. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш адвокатга гувоҳнома берган адлия органи қарори билан қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

адвокат жиноий жавобгарликка тортилганда, у айбланувчи тариқасида жалб этилган пайтдан бошлаб ва суд ҳукми қонуний кучга киргунига қадар ёхуд реабилитация қилувчи асосларга биноан уни жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилингунига қадар;

адвокат томонидан адвокатура тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари, Адвокатларнинг касб этикаси қоидалари, адвокатлик сири ва адвокат қасамёди бузилганлиги аниқланганда (малака комиссиясининг қарорига асосан);

Адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармасининг ёки адлия органининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган, шу жумладан, адвокатнинг зиммасига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юклайдиган қарорлари адвокат томонидан бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаганда (малака комиссиясининг қарорига асосан).

Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш муддати олти ойдан ошиши мумкин эмас, адвокат жиноят ишида иштирок этишга айбланувчи тариқасида жалб қилинган ҳол бундан мустасно. Лицензиясининг амал қилиши тўхтатиб турилган шахс лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни, агар улар бартараф этиб бўлмайдиган хусусиятга эга бўлмаса, кўрсатилган муддатда бартараф этиши шарт.

Адлия органининг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин.

Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш адвокат мақомининг тўхтатиб турилишига сабаб бўлади.


27. Лицензиянинг амал қилишини тугатиш адвокатга гувоҳнома берган адлия органининг қарори билан қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

адвокат лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат этганда, агар ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс) буни талаб қилса, илгари қабул қилинган топшириқни бажариб бўлганидан сўнг;

агар талабгор лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги тўғрисида билдиришнома юборилган (топширилган) пайтдан эътиборан уч ой ичида лицензия берганлик учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни адлия органига тақдим этмаган бўлса;

"Адвокатура тўғрисидаги" Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-1-моддаси олтинчи қисмида ва 13-1-моддаси бешинчи қисмида назарда тутилган талаблар бажарилмаганда;

лицензия сохта ҳужжатлардан фойдаланилган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда;

лицензия бериш тўғрисидаги қарорнинг ғайриқонуний эканлиги аниқланганда;

адвокатнинг муомала лаёқати чекланганда ёки у белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилганда;

суднинг адвокатни жиноят содир этишда айбдор деб топиш ҳақидаги айблов ҳукми қонуний кучга кирганда;

касбига доир вазифаларини уч ой ичида узрсиз сабабларга кўра бажармаганда (малака комиссиясининг қарорига асосан);

адвокат томонидан адвокатура тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари, Адвокатларнинг касб этикаси қоидалари, адвокатлик сири ва адвокат қасамёди мунтазам равишда ёки бир марта қўпол равишда бузилганда, адвокатнинг шаъни ва қадр-қимматига доғ туширадиган ҳамда адвокатуранинг обрўсини туширадиган қилмиш содир этилганда (малака комиссиясининг қарорига асосан);

лицензиясининг амал қилиши тўхтатиб турилган шахс лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилишига олиб келган ҳолатларни лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилган муддатларда бартараф этмаганда (малака комиссиясининг қарорига асосан);

адвокат Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини йўқотганда;

адвокат вафот этганда ёки суднинг уни вафот этган деб эълон қилиш ҳақидаги қарори қонуний кучга кирганда.

Лицензиянинг амал қилиши суд қарорига биноан ҳам тугатилиши мумкин.

Лицензиянинг амал қилишини тугатиш лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан амалга оширилади.


28. Адлия органининг лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин.

Лицензиянинг амал қилишини тугатиш адвокат мақомининг тугатилишига сабаб бўлади.


29. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисидаги қарор, тегишли равишда адвокат мақомини тўхтатиб туриш ва тугатиш тўғрисидаги қарор адлия органи раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади.


30. Адлия органлари лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисидаги буйруқ чиққан кундан бошлаб уч кун муддатда бу тўғрисида адвокат мақоми тўхтатиб турилган ёки тўхтатилган шахсни, шунингдек, Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармасини ёзма равишда хабардор қилади.

31. Лицензиянинг амал қилишини ва адвокат мақомини тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисидаги ахборот, адвокатга гувоҳнома берган адлия органи томонидан лицензиялар реестрига маълумотлар киритиш учун лицензия берган адлия органига юборилади.

Адвокатга гувоҳнома берган адлия органи адвокат мақоми тўхтатиб турилганлиги, тикланганлиги ва тугатилганлиги тўғрисида суд-тергов органларига маълумот учун хабар беради.



VIII. ЯКУНИЙ ҚОИДА


32. Мазкур Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.





Низомга

1-ИЛОВА


Адвокатлик фаолиятини лицензиялаш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич


Талабгор


         

1. Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни Адвокатлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомда назарда тутилган рўйхатга мувофиқ тайёрлайди.


2. Ҳужжатлар адлия органига бевосита, почта алоқа бўлими орқали ёки электрон шаклда улар олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома олинган ҳолда тақдим этилади.

Малака имтиҳони топширилгандан кейин 3 ой муддатда.






























































































































2-босқич

Адлия органи


   

1. Масъул шахс ҳужжатларни рўйхат бўйича қабул қилиб олади, рўйхатнинг нусхасини ҳужжатлар қабул қилиб олинганлигини қайд этган ҳолда талабгорга жўнатади (юборади) ва ҳужжатларни рўйхатдан ўтказади.


2. Тақдим этилган ҳужжатлар асосида лицензия бериш тўғрисидаги масалани кўриб чиқади ва лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

1. Ҳужжатлар қабул қилиб олинган кунда.


2. 20 кун муддатда (алоҳида ҳолларда муддатни кўпи билан 10 кунга узайтирган ҳолда).













































































































3-босқич

Адлия органи


    

1. Талабгорни қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади.


2. Лицензия беришни рад этишга асос бўлган сабаблар бартараф этилгандан кейин лицензия талабгорлари томонидан такроран тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади.

 

1. Қарор қабул қилингандан кейин 3 кун муддатда.


2. Ҳужжатлар такроран тақдим этилгандан кейин 10 кун муддатда.













































































































































4-босқич


Талабгор



Адлия органига лицензия бериш учун давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади.

Талабгорга лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилингани тўғрисидаги билдиришнома жўнатилган вақтдан бошлаб 3 ойдан кечикмай.

































































Талабгор





















Лицензия беришни рад этишга асос бўлган сабабларни бартараф этиш, ҳужжатларни такроран тақдим этиш.

Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддатда.




















































































5-босқич

Адлия органи



     

1. Талабгор лицензия бериш учун давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этган тақдирда лицензия бланкаларини расмийлаштиради.


2. Талабгорга тегишли лицензияни беради.

  

Лицензия бериш учун давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан кейин 2 кун ичида.

 





























































































Низомга

2-ИЛОВА


(Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири)



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ



Адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи

ЛИЦЕНЗИЯ

Ушбу лицензия



(фамилияси, исми, отасининг исми)


га берилди.

"Адвокатура тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ ушбу лицензия Ўзбекистон Республикаси фуқаросига адвокат мақомини олиш ҳуқуқини беради.

Рухсат берилган ихтисослик турлари:


;


Ушбу лицензия Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида амал қилади ва унинг амал қилиш муддати чекланмаган.

Лицензияни берган адлия органи

Лицензия берилган сана 20___ йил "______" __________________

Лицензиялар реестри бўйича тартиб рақами







М.Ў.





(имзо)


(Лицензияни берган адлия органи раҳбари Ф.И.О.)

Серия ___________ N ___________






Низомга

3-ИЛОВА



______________________ ҳудудида адвокатлик фаолияти

билан шуғулланиш учун берилган лицензияларнинг

ДАВЛАТ РЕЕСТРИ

Тартиб

рақами


Лицензия олган

фуқаронинг фамилияси,

исми, отасининг исми


Лицензия олган

фуқаронинг яшаш жойи

(лицензия олиш пайтида)


Лицензиянинг

берилган санаси

ва тартиб рақами


Қўшимча

маълумотлар


Лицензиянинг

амал қилиш муддатини

тугатиш тўғрисидаги

маълумотлар


1

2


3


4


5

6

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 10-11-сон, 113-модда.