ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Тартибга солиниш соҳалари бўйича ҳужжатлар тизими / Фуқароларнинг кириши, чиқиши, транзити ва вақтинчалик бўлиши /Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасидаги реадмиссия тўғрисида Битим (Тошкент, 2007 йил 4 июль)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва
Россия Федерацияси Ҳукумати
ўртасидаги реадмиссия тўғрисида
БИТИМ
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати бундан кейин "Томонлар" деб аталувчи,
иккала давлат ўртасидаги тотувлик, ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш учун, шунингдек турли хил соҳаларда, жумладан ноқонуний миграция ва трансчегаравий уюшган жиноятчиликка қарши курашиш борасида ҳамкорликни ривожлантириш учун,
Томонлар ўртасида хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг кириб келиши ва истиқомат қилиши тўғрисидаги амалдаги қоидаларни бузган ҳолда уларнинг давлатлари ҳудудида бўлган шахсларни қайтариш, қабул қилиш ва ўтказиш тартибларини белгиловчи келишилган принциплар ва нормалар миграция жараёнларини тартибга солишнинг муҳим таркибий қисми, ноқонуний миграция ва уюшган жиноятчиликка қарши курашишга қўшиладиган ҳисса эканлигини билган ҳолда,
ҳар иккала Томон давлатларининг суверен ҳуқуқларини ҳурмат қилган ҳолда ўз ҳудудига ёки у орқали хорижий фуқароларнинг ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ноқонуний миграция қилиниши юзасидан жавобгарлигини белгиловчи миллий қонунчилигига мувофиқ,
Томонлар давлатларининг миграция соҳасида ўз миллий қонунчиликларини уйғунлаштиришда вужудга келаётган манфаатларини эътиборга олган ҳолда,
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Мазкур шартномада қуйида келтирилган таърифлар қуйидаги маъноларга эга:
а) "реадмиссия" - Битимда белгиланган тартибда, шартлар ва мақсадларга кўра сўралаётган Томон ҳудудида амалда бўлган хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг кириши ва бўлиши масалалари тўғрисидаги қоидаларни бузган ҳолда сўраётган Томоннинг ваколатли давлат органлари томонидан сўралаётган Томон давлатининг ҳудудига кирган ёки у ерда бўлган шахсларни сўралаётган Томоннинг ваколатли давлат органлари томонидан топшириш ва сўраётган Томоннинг давлат органлари томонидан қабул қилиб олиш;
б) "сўраётган
...