язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Малайзия/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Малайзия Ҳукумати ўртасида фан ва технология соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Англашув меморандуми (Тошкент, 2008 йил 17 ноябрь)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Малайзия Ҳукумати ўртасида фан ва технология

соҳасида ҳамкорлик тўғрисида

АНГЛАШУВ МЕМОРАНДУМИ*


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси ва Малайзия Ҳукумати номидан Малайзия Фан, технология ва инновация вазирлиги (бундан кейин алоҳида "Томон" ва биргаликда "Томонлар" деб аталувчилар),

икки мамлакат ўртасидаги мавжуд дўстона муносабатларни эътироф этиб;

иккала мамлакат иқтисодиётининг тараққий этишида фан ва технологиянинг муҳимлигини англаб,

икки мамлакат ўртасида фан ва технология соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва янада ривожлантиришни истаб,

бундай ҳамкорликнинг ўрнатилиши иккала мамлакатнинг умумий манфаатларига хизмат қилишига ҳамда фан ва технологиянинг тараққий этиши ва ривожланишига ҳисса қўшишига ишониб,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда. Мақсади


Томонлар ушбу Англашув Меморандумининг қоидалари ҳамда ҳар бир мамлакатда амалда бўлган қонунлар, қоидалар, йўриқномалар ва миллий сиёсатга амал қилиб тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатдорлик асосида икки давлат ўртасида фан ва технология соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш тўғрисида келишиб олдилар.



2-модда. Ҳамкорлик шакллари


1. Ҳар бир Томон, ўз мамлакатларидаги ушбу Англашув

...