ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими / Сингапур /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Сингапур Республикаси Ҳукумати ўртасида икки ёқлама солиққа тортилишига йўл қўймаслик ва даромад солиғини тўлашдан бош тортишнинг олдини олиш тўғрисида Битим (Сингапур, 2008 йил 24 июль, ЎзР Президентининг 12.09.2008 й. ПК-959-сон қарори билан тасдиқланган, 2008 йил 28 ноябрдан кучга кирган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Сингапур Республикаси Ҳукумати ўртасида

иккиёқлама солиққа тортилишига йўл

қўймаслик ва даромад солиғини тўлашдан

бош тортишнинг олдини олиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Сингапур Республикаси Ҳукумати икки ёқлама солиққа тортилишига йўл қўймаслик ва даромад солиғини тўлашдан бош тортишнинг олдини олиш тўғрисида Битим тузиш истагини билдириб,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Битим қўлланиладиган шахслар


Мазкур Битим Аҳдлашувчи Давлатларнинг резиденти бўлган шахсларга нисбатан қўлланилади.



2-модда. Битим татбиқ этиладиган солиқлар


1. Ушбу Битим Аҳдлашувчи Давлат ёки унинг маъмурий-ҳудудий бўлинмалари ёки маҳаллий ҳокимият органлари номидан ундирилаётган даромад солиқларига нисбатан, уларни ундириш услубидан қатъи назар, татбиқ этилади.


2. Даромадга солинадиган солиқларга жами даромаддан ёхуд даромаднинг бир қисмидан ундириладиган барча солиқлар тааллуқли бўлиб, бунга кўчар ва кўчмас мулкни бошқа шахсга беришдан олинган даромадларга солинадиган солиқлар ҳам киради.


3. Ушбу Битим татбиқ этиладиган амалдаги солиқлар, хусусан қуйидагилардир:

(а) Сингапур Республикасига нисбатан:

i) даромад солиғи;

(бундан кейин "Сингапур солиғи" деб аталади).

(b) Ўзбекистон Республикасига нисбатан:

i) юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи;

ii) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;

(бундан кейин "Ўзбекистон солиғи" деб аталади);


4. Ушбу Битим унинг имзоланган санасидан сўнг Аҳдлашувчи Томонлардан бири томонидан ундириладиган солиқларга қўшимча ёки мавжудлари ўрнига киритилган ҳар қандай бир хил ёки аслида ўхшаш солиқларга нисбатан ҳам қўлланади. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ўзларининг тегишли солиқ қонунчилигида бўлган муҳим ўзгаришлар тўғрисида бир-бирларига хабар берадилар.



3-модда. Умумий таърифлар


1. Ушбу Битимнинг мақсадларида, агар матннинг мазмунидан ўзга маъно чиқмаса:

а) "Сингапур" атамаси Сингапур Республикасини билдиради ва жуғрофий маънода қўлланилганда "Сингапур" атамаси Сингапур Республикаси ҳудудини, ҳудудий сувлари ва ҳаво кенгликларини ҳамда Сингапур ҳудудий сувларидан ташқарига чиқадиган ҳар қандай ҳудудни ва кейинчалик Сингапур қонунчилигига кўра ҳамда халқаро қонунчиликка мувофиқ унинг доирасида Сингапур тирик ва нотириклигидан қатъи назар, табиий захираларни қазиб олиш ва ишлаб чиқариш ҳуқуқига эга бўлган ҳудуд сифатида белгиланиши мумкин бўлган ҳар қандай шундай ҳудуднинг денгиз туб ва ер остини ўз ичига олади;

b) "Ўзбекистон" атамаси Ўзбекистон Республикасини билдиради ва жуғрофий маънода қўлланилганда, халқаро ҳуқуқ ва Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ўзининг суверен ҳуқуқлари ва юрисдикциясини амалга ошира оладиган Ўзбекистон Республикасининг ҳудудини, ҳудудий сувлари ва ҳаво кенгликларини, шу жумладан, ер ости бойликларидан ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқларини англатади;

с) "Аҳдлашувчи Давлат" ва "бошқа Аҳдлашувчи Давлат" атамалари матн мазмунига қараб, Ўзбекистонни ёки Сингапурни англатади;

d) "шахс" атамаси жисмоний шахсни, компания ёки шахсларнинг ҳар қандай бошқа бирлашувини англатади;

е) "компания" атамаси, солиққа тортиш мақсадларида корпоратив бирлашув сифатида қараладиган юридик шахсни ёки ҳар қандай бошқа ташкилотни англатади;

f) "Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси" ва "бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси" атамалари тегишинча бир Аҳдлашувчи Давлат резиденти бошқаруви остида фаолият юритаётган корхонани ва бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти бошқаруви остида фаолият юритаётган корхонани англатади;

g) "халқаро ташиш" атамаси Аҳдлашувчи Давлатларнинг корхонаси томонидан фойдаланиладиган денгиз, ҳаво кемалари, темирйўл ёки автомобиль транспортида ҳар қандай ташишни англатади, денгиз ёки ҳаво кемалари фақат бошқа Аҳдлашувчи Давлат ҳудудида жойлашган пунктлар ўртасида фойдаланилиши бундан мустасно;

h) "ваколатли орган" атамаси қуйидагиларни англатади:

(i) Сингапурга нисбатан - Молия вазирлигини ёки унинг ваколатли вакилини;

(ii) Ўзбекистонга нисбатан - Давлат солиқ қўмитасини ёки унинг ваколатли вакилини;

i) "миллий шахс" атамаси қуйидагиларни англатади:

(i) Аҳдлашувчи Давлат миллатига мансуб ёки унинг фуқаролигига эга бўлган ҳар қандай жисмоний шахсни;

(ii) Аҳдлашувчи Давлатнинг амалдаги қонунчилигига мувофиқ ўзининг тегишли мақомини олган ҳар қандай юридик шахс, ширкат ва уюшмани.

j) "Маҳаллий ҳокимият органлари" атамаси Аҳдлашувчи Давлатнинг бирор қонунига биноан ташкил этилган ва Аҳдлашувчи Давлат ҳукуматининг айрим вазифаларини бажарувчи органни англатади.


2. Битим Аҳдлашувчи Давлат томонидан қўлланилганида унда белгиланмаган ҳар қандай атама, агар матндан бошқа маъно келиб чиқмаса, ушбу Битим татбиқ этиладиган солиқларга нисбатан ана шу Давлат қонунларига кўра эга бўлган маънони англатади; атаманинг ҳар қандай маъноси ана шу Давлатнинг солиқ қонунчилигига мувофиқ ана шу Давлатнинг бошқа ҳуқуқ соҳаларида шу атама учун назарда тутилган маънодан устунлик қилади.



4-модда. Резидент


1. Ушбу Битим мақсадларида "Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти" атамаси ушбу Давлатнинг қонунчилигига мувофиқ ўзининг яшаш жойи, доимий бўлиш жойи, бошқарув органининг жойлашган жойи ёки исталган бошқа мезон асосида солиққа тортиладиган ҳар қ

...
Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск