ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари / Тижорат банклари / Айрим банклар фаолиятини тартибга солиш / "Агробанк" АТБ /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.03.2009 й. 89-сон "Агробанк" акциядорлик тижорат банки фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.03.2009 й.

N 89



"АГРОБАНК" АКЦИЯДОРЛИК ТИЖОРАТ

БАНКИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Агробанк" акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида" 2009 йил 30 мартдаги ПҚ-1084-сон қарорини бажариш юзасидан ва унинг самарали фаолияти ташкил этилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

3. "Агробанк" акциядорлик тижорат банкига марказий аппарати таркибида кредитларнинг қайтарилувчанлиги мониторингини олиб бориш ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш бўйича махсус гуруҳ ташкил этиш тавсия қилинсин, қуйидагилар махсус гуруҳнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

кредит маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини тизимли равишда чуқур таҳлил қилиш;

банк филиалларида молиялаштириш ишларини мувофиқлаштириш, кредит портфели ҳолатини, шунингдек кредитларнинг таъминланганлиги ва улардан мақсадли фойдаланилиши ҳолатини мониторинг қилиш ва холисона баҳолаш;

кредитларнинг қайтарилувчанлиги даражасини ошириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази "Пахта-банк" акциядорлик тижорат банки чиқарган акцияларни "Агробанк" акциядорлик тижорат банкига қайта рўйхатдан ўтказишни ва янгидан чиқарилаётган акцияларни рўйхатдан ўтказишни йиғимлар ундирмасдан амалга оширсин.

6. "Агробанк" акциядорлик тижорат банки Кенгаши ва бошқаруви:

бир ой муддатда банк уставини ишлаб чиқсин ва акциядорларнинг умумий йиғилишида тасдиқласин, шунингдек банкни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатларнинг зарур пакетини тайёрласин ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига тақдим этсин;

банкка юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши зарурлигидан келиб чиққан ҳолда банк ҳамда унинг филиаллари тузилмасини ва штатлар жадвалини ўн кун муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

банкнинг марказий аппарати ва унинг филиалларини банкларнинг бўлинмаларида ва фермер хўжаликларига, пахта тозалаш ва донни қайта ишлаш саноатининг пахта ва дон маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш, ташиш ва сотишга ихтисослашган корхоналарига кредит бериш соҳасида иш тажрибасига эга бўлган юқори малакали мутахассислар билан таъминласин.


7. Ўзбекистон банклар уюшмаси ва Банк-молия академияси 2009 йил мобайнида "Агробанк" акциядорлик тижорат банки мутахассислари учун, ўқитиш ҳақини ундирмаган ҳолда, фермер хўжаликларига, пахта тозалаш ва донни қайта ишлаш саноатининг пахта ва дон маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш, ташиш ва сотишга ихтисослашган корхоналарига кредит бериш бўйича махсус курслар ташкил этилишини таъминласинлар.


8. "Агробанк" акциядорлик тижорат банкига Миллий телерадиокомпания, Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Ўзбекистон банклар уюшмаси билан биргаликда бир ой муддатда 2009-2010 йилларда оммавий ахборот воситаларида банк фаолиятини ҳамда унинг томонидан кўрсатилаётган хизматларни кенг ёритиш бўйича комплекс тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тавсия этилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Адлия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ш. Мирзиёев


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 14-сон, 158-модда.


















































Время: 0.1959
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск