язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Меҳнат ва аҳолининг бандлиги/ Меҳнатга ҳақ тўлаш/ Алоҳида соҳаларда ва алоҳида корхоналарда меҳнатга ҳақ тўлаш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.04.2009 й. 91-сон "Ободонлаштириш ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.04.2009 й.

N 91



ОБОДОНЛАШТИРИШ ХОДИМЛАРИНИ МОДДИЙ

РАҒБАТЛАНТИРИШНИ КУЧАЙТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларини ободонлаштиришни яхшилаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2009 йил 22 январдаги ПҚ-1045-сон қарорининг 7-бандини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг ходимларнинг иш ҳақини ўртача 1,25 баравар оширишни назарда тутувчи Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тармоқ тариф сеткасини 2010 йил 1 январдан бошлаб жорий этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг 1-иловага мувофиқ тармоқ тариф сеткаси 2010 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин.


3. Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бюджет параметрларини шакллантиришда Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тармоқ тариф сеткасидан келиб чиққан ҳолда 2010 йилдан бошлаб ободонлаштириш ходимлари иш ҳақига харажатларни назарда тутсин.


5. Ўзкоммунхизмат" агентлиги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

Вазирликлар ва идоралар бир ҳафта муддатда илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 1 апрелдаги

91-сон қарорига

1-ИЛОВА


Қарақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва

туманлар Ободонлаштириш бошқармалари ҳамда департаментлар,

ихтисослаштирилган бошқармалар, шунингдек, махсус

эксплуатация-монтаж бўлинмалари ходимлари

меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича тармоқ

ТАРИФ СЕТКАСИ

Т/р

Лавозимлар номи

Тариф коэффи-

циенти

Бошқарув ва муҳандис-техник ходимлар

1

Бошқарма бошлиғи

3,217

2

Бошқарма бошлиғи ўринбосари

3,026

3

Бош муҳандис

3,026

4

Бош бухгалтер, режа иқтисодиёт бўлими бошлиғи

2,855

5

Бош иқтисодчи, бош аграном, бош механик, ландшафт бўйича бош дизайнер, бош энергетик

2,755

6

Бўлим, хизмат, отряд ва участка бошлиқлари (кадрлар бўлими ва режа-иқтисод бўлимидан ташқари)

2,685

7

Кадрлар бўлими бошлиғи

2,354

8

Етакчи мутахассислар: муҳандислар ва техниклар (барча мутахассисликлар бўйича), агроном, иқтисодчи, бухгалтер, механик, ландшафт бўйича муҳандис, дендролог, ишлаб чиқувчи дизайнер, лойиҳа олди ҳужжатларни тайёрловчи, механик, автоколонналар бошлиқлари

2,354

9

Мутахассислар: муҳандислар ва техниклар (барча мутахассисликлар бўйича), агроном, иқтисодчи, бухгалтер, безатувчи рассом, механик, архитектор, юридик маслаҳатчи, флородизайнер, кадрлар бўлими инспекторлари

2,037

Асосий ишлаб чиқариш ходимлари

10

6-разрядли ишчилар: участка мастери, бригадир, катта диспетчер

1,881

11

5-разрядли ишчилар: электрик, электр газ пайвандловчи, токарь, насос қурилмалари машинисти, барча турдаги чилангарлар (жумладан, автотранспорт чилангарлари), юк ва махсус автомобиллар 1-класс ҳайдовчилари, электр ускуналарини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш электромонтёри, газ пайвандловчи, созловчи механик, тракторчи, бульдозерчи, авария бригадаси ишчиси, ишчи-безатувчи, автокран машинистлари, экскаватор ва компрессор машинисти, шиналарни ҳисобга олиш техниги, ЁММ оператори, автотранспорт назоратчиси, кўкаламзорлаштирувчи (кўкаламзорлаштириш хўжалиги ишчиси), майса ўрувчи (кичик механизация ишчиси), ирригатор, автотранспорт диспетчери, йўл ишчиси

1,73

12

4-разрядли ишчилар: электрик, электр газ пайвандловчи, токарь, насос қурилмалари машинисти, тракторчи, кўкаламзорлаштирувчи (кўкаламзорлаштириш хўжалиги ишчиси), ирригатор. электр ускуналарини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш электромонтёри, барча турдаги чилангарлар (жумладан, автотранспорт чилангарлари), ўзиюрар механизациялашган қурилма ва транспорт йиғиштириш машиналари машинисти (ҳайдовчиси), газ пайвандловчи, стропалчи, созловчи механик, бульдозерчи, дурадгор, юк ва махсус автомобиллар 2-класс ҳайдовчилари, қабристон назоратчиси, авария бригадаси ишчиси, ободонлаштириш ишчиси, майса ўрувчи (кичик механизация ишчиси), шлангчи-пурковчи, диспетчер, йўл ишчиси

1,586

13

3-разрядли ишчилар: электрик, электр ускуналарини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш электромонтёри, электр газ пайвандловчи, барча турдаги чилангарлар (жумладан, автотранспорт чилангарлари), насос қурилмаси машинисти, токарь, тракторчи, кўкаламзорлаштирувчи (кўкаламзорлаштириш хўжалиги ишчиси), ирригатор (ариқ ва дренаж тизимини қуриш ва таъмирлаш ишчиси), дайди ҳайвонларни тутувчи ишчилар. газ пайвандловчи, мироб (ариқ-дренаж тизимига сув беришни тартибга солувчи ишчи), юк ва махсус автомобиллар 3-класс ҳайдовчилари, ҳудудларни қўлда йиғиштирувчи фаррош, ўзиюрар механизациялашган қурилма ва транспорт йиғиштириш машиналари машинисти (ҳайдовчиси), стропалчи, электромоторлар моторчиси, бульдозерчи, дурадгор, боғбон, ташқи безак ишчиси, парклар ва боғлардаги ҳожатхоналар фарроши, авария бригадаси ишчиси, ЁММни қуювчи, майса ўрувчи (кичик механизация ишчиси), агротехник, йўл ишчиси

1,447

14

2-разрядли ишчилар: электрик, электр ускуналарини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш электромонтёри, электр газ пайвандловчи, насос қурилмаси машинисти, токарь, тракторчи, кўкаламзорлаштирувчи (кўкаламзорлаштириш хўжалиги ишчиси), барча турдаги чилангарлар (жумладан, автотранспорт чилангарлари), ирригатор (ариқ ва дренаж тизимини қуриш ва таъмирлаш ишчиси), мироб (ариқ-дренаж тизимига сув беришни тартибга солувчи ишчи), газ пайвандловчи, ўзиюрар механизациялашган қурилма ва транспорт йиғиштириш машиналари машинисти (ҳайдовчиси), стропалчи, бульдозерчи, дурадгор, боғбон, ташқи безак ишчиси, ҳудудларни қўлда йиғиштирувчи фаррош, парклар ва боғлардаги хожатхоналар фарроши, дайди ҳайвонларни тутувчи ишчилар, авария бригадаси ишчиси, ҳар хил ишларни бажарувчи ишчи, йўл ишчиси

1,316

15

1-разрядли ишчилар: ирригатор (ариқ ва дренаж тизимини қуриш ва таъмирлаш ишчиси), ҳудудларни қўлда йиғиштирувчи фаррош, авточилангар, электр газ пайвандловчи, газ пайвандловчи, кўкаламзорлаштирувчи (кўкаламзорлаштириш хўжалиги ишчиси), қабристон қоровули, дайди ҳайвонларни тутувчи ишчилар, таъмирловчи-чилангар, насос қурилмаси машинисти, хар хил ишларни бажарувчи ишчи.

1,196


Техник ходимлар:


16

Омбор мудири, кассир, тиббий ҳамшира.

1,881

17

Раҳбар котибаси, иш юритувчи, диспетчер.

1,447


Хизмат кўрсатувчи ходимлар:


18

Енгил автомобиль ҳайдовчиси.

1,316

19

Қоровул, бинолар фарроши.

1,0

Изоҳ:

1. Лавозимлар ва касблар (мутахассисликлар) рўйхати, шунингдек, ишчиларнинг талаб қилинадиган малака разрядлари Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармалари билан келишган ҳолда бошқарма фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари ҳамда ходимларнинг узлуксиз иш стажидан келиб чиқиб штат жадвалида белгиланади;

2. Тариф ставкаси миқдорини (лавозим маошини) белгилаш учун тариф коэффициенти меҳнатга ҳақ тўлашнинг қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдорига кўпайтирилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 14-сон, 160-модда.