язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Реклама/ Рекламани жойлаштириш тўғрисида Низом (АВ томонидан 06.04.2001 й. 1024-сон билан рўйхатга олинган Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 26.03.2001 й. 4-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2001 йил 6 апрелда 1024-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Монополиядан чиқариш ва

рақобатни ривожлантириш

давлат қўмитасининг

2001 йил 26 мартдаги

4-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.


Рекламани жойлаштириш тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом "Реклама тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (ОМ ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 14-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Реклама тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир чора-тадбирлар ҳақида" 2000 йил 26 июндаги 243-сон қарори (ВМ ҚТ, 2000 й., 6-сон)га мувофиқ ишлаб чиқилган ва рекламани тайёрлаш ҳамда тарқатиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади.

Ташқи рекламани жойлаштириш тартиби жойлардаги давлат ҳокимияти органлари томонидан мазкур Низомга, шунингдек, бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ равишда белгиланади.



1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реклама Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида ёки реклама берувчининг хоҳишига кўра бошқа тилларда тарқатилади.

Белгиланган тартибда рўйхатга олинган товар белгилари (хизмат кўрсатиш белгилари), типографик тўпламдаги бўғинли литерлар (логотиплар) асл нусха тилида келтирилиши мумкин.


2. Босма оммавий ахборот воситалари (доимий номга ва чоп этиш даврийлигига эга бўлган газеталар, журналлар ва бошқа босма нашрлар)даги реклама ҳажми, унинг мавзуси улар томонидан мустақил равишда белгиланади.


3. Босма оммавий ахборот воситалари обуна шартларида нашрнинг умумий ҳажмидаги реклама миқдорини кўрсатишлари шарт.


4. Хабарларга ва реклама хусусиятидаги материалларга ихтисослашмаган даврий босма нашрларда реклама даврий нашр битта сонининг 40 фоизидан ошмаслиги шарт, қолган реклама бепул илова шаклида берилиши керак.


5. Мажбурий сертификатланадиган маҳсулотлар рўйхатига кирувчи маҳсулот фақат "Ўзстандарт" агентлиги ёки сертификация бўйича аккредитация қилинган органлар томонидан берилган мувофиқлик сертификати мавжуд бўлган тақдирдагина реклама қилиниши керак.

Лицензияланадиган фаолият лицензияловчи орган томонидан берилган лицензия мавжуд бўлган тақдирдагина реклама қилиниши керак.

Мувофиқлик сертификати ва (ёки) лицензиясиз рекламага йўл қўйилмайди. Мазкур талаб маҳсулот мажбурий сертификатланадиган маҳсулотлар рўйхатига кирмайдиган, фаолият эса лицензияланмайдиган ҳолларда қўлланмайди.

8. Вояга етмаганлар учун дори воситалари рекламасини, шу жумладан босма оммавий ахборот воситаларида, телевидение ва радиода Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг рухсатисиз жойлаштиришга йўл қўйилмайди.

9. Рецепт билан бериладиган дори-дармон воситаларининг рекламаси фақат дори-дармон воситаларини тайинлаш ва тарқатиш ҳуқуқига эга бўлган мутахассислар орасида амалга оширилиши мумкин ва унга маълумот-ахборот марказлари орқали махсус нашрларда, анжуманларда, симпозиумларда, кўргазма ва ҳоказоларда йўл қўйилади.

Рецепт билан бериладиган дори-дармон воситалари

...