язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Монополияга қарши сиёсат. Табиий монополиялар/ Табиий монополия субъектларининг Давлат реестрини тузиш ва юритиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 30.03.2009 й. 1930-сон билан рўйхатга олинган МЧРТҚҚДҚ 23.02.2009 й. 7-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 30 мартда 1930-сон

билан рўйхатга олинган

Монополиядан чиқариш, рақобат ва

тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш

давлат қўмитасининг

2009 йил 23 февралдаги

7-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Табиий монополия субъектларининг

Давлат реестрини тузиш ва

юритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Табиий монополиялар тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 212-модда) мувофиқ табиий монополия субъектларининг Давлат реестрини (бундан кейинги ўринларда Реестр деб юритилади) тузиш ва юритиш тартибини белгилайди.


2. Реестр табиий монополия субъектлари тўғрисидаги маълумотларни қоғоз ва электрон шаклларда сақловчи ягона ахборот базаси ҳисобланади.


3. Реестрни тузиш Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси (бундан кейинги ўринларда Қўмита деб юритилади) ва унинг ҳудудий органлари томонидан иловада келтирилган рўйхатга мувофиқ табиий монополия шароитида ишлаб чиқариладиган (реализация қилинадиган) товарлар, ишлар ва хизматлар (бундан кейинги ўринларда товарлар деб юритилади) бўйича амалга оширилади.


4. Реестрни юритиш табиий монополия субъекти ва унинг хўжалик фаолияти тўғрисидаги маълумотларни ягона ахборот базасига киритиш, ушбу маълумотларни янгилаш, табиий монополия субъекти тўғрисидаги маълумотларни базадан чиқариш йўли билан амалга оширилади.



II. РЕЕСТРГА КИРИТИШ


5. Реестрга ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, табиий монополия шароитида товарлар ишлаб чиқарадиган (реализация қиладиган) табиий монополия субъектлари киритилади.

Хўжалик фаолиятининг бир қисми сифатида табиий монополия шароитидаги товарларни ишлаб чиқарувчи (реализация қилувчи) хўжалик юритувчи субъектлар ҳам Реестрга киритилади.

Табиий монополия субъектларининг турли соҳаларидаги фаолиятлар билан шуғулланувчи табиий монополия субъекти, ҳар бир фаолият тури бўйича Реестрга киритилади.


6. Табиий монополия субъектларини Реестрга киритиш давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмалари, хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда бошқа манбалардан олинган табиий монополия шароитида товарлар ишлаб чиқарилаётганлиги (реализация қилинаётганлиги) тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилиш асосида амалга оширилади.


7. Қўмита ёки унинг ҳудудий органи табиий монополия субъектини Реестрга киритиш учун унга Қўмита томонидан тасдиқланадиган шаклдаги сўровнома юборади.


8. Табиий монополия субъекти сўровномани олган пайтдан бошлаб ўн кундан кечиктирмасдан сўровномани тўлдиради ва уни Қўмита ёки унинг ҳудудий органига тақдим этади.


9. Табиий монополия субъектини Реестрга киритиш Қўмита ёки унинг ҳудудий органи буйруғи билан расмийлаштирилади.


10. Табиий монополия субъектини Реестрга киритилганлиги тўғрисидаги билдиришнома, Қўмита ёки унинг ҳудудий органи томонидан Реестрга киритилган табиий монополия субъектига ва тегишли молия органига буйруқ расмийлаштирилгандан кейин беш кунлик муддатда юборилади.


11. Табиий монополия субъекти Реестрга киритилганлиги тўғрисидаги билдиришномани олган пайтдан эътиборан ўн кунлик муддатда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 сентябрдаги 364-сонли қарори билан тасдиқланган "Табиий монополия субъектларининг товарлари (ишлари, хизматлари)га нарх (тарифлар) белгилаш тартиби тўғрисидаги низом"га (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 2000 йил, 9-сон, 61-модда) мувофиқ, табиий монополия шароитида ишлаб чиқарилаётган (реализация қилинаётган) товарлар нархлари (тарифлари) ёки уларнинг энг юқори даражаларини (почта алоқаси универсал хизматларига тарифлар бундан мустасно) тасдиқлаш учун тегишли молия органига мурожаат қилади.


12. Табиий монополия субъекти жойлашган манзили (почта манзили), солиқ тўловчининг идентификацион рақами ўзгарган тақдирда, ўн кун муддатда бу ҳақда Қўмита ёки унинг ҳудудий органини ёзма равишда хабардор қилиши шарт.



III. РЕЕСТРДАН ЧИҚАРИШ


13. Қуйидаги ҳолларда табиий монополия субъекти Реестрдан чиқарилади:

қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда табиий монополия субъекти тугатилганда;

табиий монополия субъекти томонидан табиий монополия шароитида товарларни ишлаб чиқариш (реализация қилиш) тўхтатилганда;

қонун ҳужжатларига мувофиқ табиий монополия субъектларининг фаолияти соҳасида давлат томонидан тартибга солиш тўхтатилганда.


14. Табиий монополия субъектини Реестрдан чиқариш Қўмита ёки унинг ҳудудий органи буйруғи билан расмийлаштирилади.


15. Табиий монополия субъектини Реестрдан чиқариш тўғрисидаги билдиришнома, Қўмита ёки унинг ҳудудий органи томонидан Реестрдан чиқарилган табиий монополия субъектига ва тегишли молия органига буйруқ расмийлаштирилгандан кейин беш кунлик муддатда юборилади.



IV. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


16. Мазкур Низом талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.


17. Қўмита ёки унинг ҳудудий органларининг Реестрга киритиш ёки Реестрдан чиқариш тўғрисидаги буйруқларидан норози бўлган табиий монополия субъектлари қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда судга ёки Қўмитага мурожаат қилишга ҳақлидир.





Низомга

ИЛОВА


Табиий монополия шароитида ишлаб чиқариладиган

(реализация қилинадиган) товарлар (ишлар, хизматлар)

РЎЙХАТИ


1. Нефть, нефть маҳсулотлари ва газни қувур орқали транспортировка қилиш соҳасида:

нефть, нефть маҳсулотлари ва газни қувур орқали транспортировка қилиш хизматлари.


2. Электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш ҳамда транспортировка қилиш соҳасида:

электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш;

электр ва иссиқлик энергиясини транспортировка қилиш, шу жумладан, абонентдан субабонентгача транспортировка қилиш хизматлари.


3. Темир йўллар инфратузилмасидан фойдаланиш соҳасида:

умумий фойдаланиладиган темир йўллар, темир йўл станциялари, электр таъминоти ускуналари, алоқа тармоқлари, сигнализация, марказлаштириш ва блокировкалаш тизимлари, ахборот комплекси ва ҳаракатланишни бошқариш тизими ҳамда ушбу комплекс фаолиятини таъминловчи бошқа объектларни ўз ичига олувчи технологик комплекс хизматлари.


4. Умумий эркин фойдаланиладиган почта алоқаси хизматлари соҳасида:

ёзма корреспонденцияларни жўнатиш бўйича умумий эркин фойдаланиладиган почта алоқаси хизматлари (оддий, буюртма ва қимматли хатлар, бандероллар, оддий ва буюртма почта варақчалари ҳамда секограммалар (кўзи ожизлар учун), шунингдек майда пакетлар).


5. Сув қувурлари ва канализация хизматлари соҳасида:

сув таъминоти ва канализация (оқова сувларни тортиш ва тозалаш) ҳамда сув ва оқова сувларни транспортировка қилиш хизматлари.


6. Аэронавигация хизматлари соҳасида:

ҳаводаги ҳаракатни бошқариш, парвозларнинг радиотехник таъминоти, аэронавигация ахборотларини тақдим этиш.


7. Порт хизматлари соҳасида:

юкларни (шу жумладан, юкли ва бўш контейнерларни) ортиш, тушириш ва сақлаш хизматлари;

иншоотлар ва мосламалар комплексига эга ва соҳилнинг тегишли участкаси (порт ҳудуди) билан сувга туташ бўлган ҳудудда (порт акваторийсида) кемаларни ёқилғи билан таъминлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш хизматлари.


8. Аэропорт хизматлари соҳасида:

самолётларнинг учишини таъминлаш, йўловчиларга хизмат кўрсатиш, юклар, почта ва багажларга ишлов бериш хизматлари.


9. Транспорт терминаллари хизматлари соҳасида:

божхона ва бошқа жараёнларни ўтказиш даврида терминал ҳудудида юкларни (шу жумладан, юкли ва бўш контейнерларни) ортиш-тушириш, сақлаш ва омбор операциялари, терминалнинг бошқа инфратузилмасидан фойдаланиш билан боғлиқ хизматлар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 14-сон, 166-модда.