ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Тартибга солиниш соҳалари бўйича ҳужжатлар тизими / Солиққа тортиш / Икки ёқлама солиққа тортилишига йўл қўймаслик ҳамда даромад (фойда)га солиқлар тўлашдан бўйин товлашларни олдини олиш тўғрисидаги конвенция ва битимлар / Конвенциялар /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Венгрия Республикаси Ҳукумати ўртасида икки ёқлама солиққа тортилишига йўл қўймаслик ва даромад ҳамда капитал солиқларини тўлашдан бош тортишнинг олдини олиш тўғрисида Конвенция (Тошкент, 2008 йил 17 апрель)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Венгрия

Республикаси Ҳукумати ўртасида икки ёқлама солиққа

тортилишига йўл қўймаслик ва даромад ҳамда капитал

солиқларини тўлашдан бош тортишнинг

олдини олиш тўғрисида

КОНВЕНЦИЯ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Венгрия Республикаси Ҳукумати, икки ёқлама солиққа тортилишига йўл қўймаслик ва даромад ҳамда капитал солиқларини тўлашдан бош тортишнинг олдини олиш тўғрисида Конвенция тузиш истагида, шунингдек икки мамлакат ўртасида иқтисодий ҳамкорликни ривожлантирши ва мустаҳкамлаш мақсадида, қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдалар:



1-модда. Қўллаш доираси


Мазкур Конвенция Аҳдлашувчи Давлатларнинг бири ёки иккаласининг резиденти бўлган шахсларга нисбатан қўлланилади.



2-модда. Конвенция татбиқ этиладиган солиқлар


1. Ушбу Конвенция Аҳдлашувчи Давлат ёки унинг маъмурий-ҳудудий бўлинмалари ёки маҳаллий ҳокимият органлари номидан ундирилаётган даромад ва капитал солиқларига нисбатан, уларни ундириш услубидан қатъи назар, татбиқ этилади.


2. Даромад ва капиталга солинадиган солиқларга жами даромадга ёки жами капиталга, ёхуд даромад ёки капиталнинг бир қисмига солинадиган барча солиқлар тааллуқли бўлиб, бунга кўчар ва кўчмас мулкни бошқа шахсга беришдан олинган даромадлар, корхоналар томонидан тўланадиган иш ҳақи ёки маошнинг умумий миқдорига солинадиган солиқлар, шунингдек капитал қийматининг ўсишидан олинган даромадларга солинадиган солиқлар ҳам киради.


3. Ушбу Конвенция татбиқ этиладиган амалдаги солиқлар, хусусан қуйидагилардир:


(а) Ўзбекистон Республикасида:

i) юридик шахслар даромади (фойдаси)дан олинадиган солиқ;

ii) жисмоний шахсларнииг даромадларидан олинадиган солиқ;

iii) мол-мулк солиғи.

(бундан кейин "Ўзбекистон солиқлари" деб аталади).


(b) Венгрияга нисбатан:

i) Жисмоний шахсларнинг даромадига солиқ;

ii) Корпоратив солиқ (юридик шахслар даромадидан олинадиган солиқ);

iii) дивиденд солиғи;

iv) қўшимча солиқ;

v) қисман тўланадиган ер солиғи;

vi) биноларга солиқ.

(бундан кейин "Венгрия солиқлари" деб аталади).


4. Шунингдек, ушбу Конвенция имзоланган санадан сўнг мавжуд солиқлар ўрнига ёки қўшимча ундириладиган ҳар қандай бир хил ёки моҳиятан ўхшаш солиқларга ҳам қўлланилади. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари уларнинг солиқ қонунларига киритилган муҳим ўзгаришлар тўғрисида бир-бирларини хабардор қиладилар.



3-модда. Умумий таърифлар


1. Ушбу Конвенциянинг мақсадларида матннинг мазмунидан ўзга маъно чиқмаса:

а) "Ўзбекистон" атамаси Ўзбекистон Республикасини билдиради ва жуғрофий маънода қўлланилганда, халқаро ҳуқуқ ва Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ўзининг суверен ҳуқуқлари ва юрисдикциясига эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг ҳудудини, ҳудудий сувлари ва ҳаво кенгликларини, шу жумладан, ер ости бойликларидан ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқларини англатади;

b) "Венгрия" атамаси Венгрия Республикасини билдиради ва жуғрофий маънода қўлланилганда Венгрия Республикаси ҳудудини англатади;

с) "Аҳдлашувчи Давлат", "Аҳдлашувчи Давлатлардан бири" ва "бошқа Аҳдлашувчи Давлат" атамалари матн мазмунига қараб, Ўзбекистонни ёки Венгрияни англатади;

d) "шахс" атамаси жисмоний шахсни, компания ёки шахсларнинг ҳар қандай бирлашувини англатади;

е) "компания" атамаси, солиққа тортиш мақсадларида корпоратив бирлашув сифатида қараладиган корпоратив бирлашмани ёки ҳар қандай ташкилотни англатади;

f) "Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси" ва "бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси" атамалари бир Аҳдлашувчи Давлат резиденти бошқаруви остида бўлган корхонани ва бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти бошқаруви остида бўлган корхонани англатади;

g) "халқаро ташиш" атамаси Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўлган корхона томонидан фойдаланиладиган денгиз ёки ҳаво кемалари, темирйўл ёки йўл транспортида ҳар қандай ташишни англатади, денгиз ёки ҳаво кемалари, темирйўл ёки йўл транспортида воситаларининг фақат бошқа Аҳдлашувчи Давлат ҳудудида жойлашган пунктлар ўртасида фойдаланилиши бундан мустасно;

h) "ваколатли орган" атамаси қуйидагиларни англатади:

(i) Ўзбекистон Республикасига нисбатан - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ёки унинг ваколатли вакили;

(ii) Венгрия Республикасига нисбатан - Венгрия Республикаси Молия вазирини ёки унинг ваколатли вакили;

i) "миллий шахс" атамаси қуйидагиларни англатади:

(i) Аҳдлашувчи Давлат фуқаролигига эга бўлган ҳар қандай жисмоний шахсни;

(ii) Аҳдлашувчи Давлатнинг амалдаги қонунчилигига мувофиқ ўз мақомини олган ҳар қандай юридик шахс, ҳамжамият ва уюшмани.


2. Ушбу Конвенция Аҳдлашувчи Давлатлар томонидан ҳар қандай вақтда қўлланилганда унда белгиланмаган ҳар қандай атама, агар матндан бошқа маъно келиб чиқмаса, ушбу Конвенция татбиқ этиладиган солиқларга шу Давлат қонунларига мувофиқ эга бўлган маънони англатади. Шу Давлатда қўлланиладиган солиқ қонунчилиги бўйича ҳар қандай маъно шу Давлатнинг бошқа қонунларига мувофиқ шу атамага берилган маънодан устун бўлади. Шу давлатнинг солиқ қонунчилигига биноан атаманинг маъноси ушбу Давлатнинг бошқа ҳуқуқ соҳаларидаги атамасидан устун туради.



4-модда. Резидент


1. Ушбу Конвенция мақсадларида "Аҳ

...
Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск