язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш/ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 13.01.1992 й. 509-XII-сон "Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

13.01.1992 й.

N 509-XII




“ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛАРИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН

ЖАВОБГАРЛИКНИ КУЧАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ

АМАЛГА КИРИТИШ ҲАҚИДА


“Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 1992 йилнинг 1 июлигача:

йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик тўғрисидаги материалларни расмийлаштириш ва қараб чиқиш чоғида давлат автомобиль инспекциясининг мансабдор шахслари қонунийликни бузишлари ҳамда суиистеъмол қилишларининг олдини олиш ва пайини қирқиш бўйича, шунингдек шахсий состав фаолияти устидан зарур назорат ўрнатиш бўйича чора-тадбирларнинг самарали системасини ишлаб чиқсин;

йўл ҳаракати қоидалари бузилишининг хилланиши ҳамда ҳисобга олишини такомиллаштириш мақсадида республика ҳудудида ҳайдовчи гувоҳномасининг талонини жорий этсин;

ҳайдовчи гувоҳномаси ва унинг талонини олиб қўйиш, транспорт воситаларидан фойдаланиш ман этиш, фуқароларни йўл ҳаракати қоидаларига оид билимларини текширишга юбориш тартиби белгилансин;

йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юргизишга доир йўриқномани тасдиқласин.


3. Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик тўғрисидаги масалани ҳал этиш чоғида ички ишлар идоралари ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари устидан тобелик бўйича юқори турувчи идорага ҳам амалдаги қонунларга мувофиқ судга шикоят берилиши мумкин.


4. Белгилаб қўйилсинки, ички ишлар идоралари (милиция) йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик  учун маъмурий тартибда соладиган жарималар суммасининг ўн фоизи йўл ҳаракати хавфсизлиги тадбирларини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг махсус ҳисобига ўтказилади, жарима суммасининг қолган қисми эса жарима солинган жойдаги ноҳия ва шаҳар бюджетига келиб тушади.

5. Ўзбекистон Республикаси Матбуот давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг буюртмасига биноан 1992 йилнинг 1 апрелига қадар ҳайдовчилик гувоҳномаси талонларини, шунингдек йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик  учун жарима тўланганлиги тўғрисидаги квитанциява баёнлар бланкаларини зарур миқдорда тайёрлаб берсин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Кенгашининг Раиси                                                             Ш.Йўлдошев



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, 3-сон, 157-модда