язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Меҳнат ва аҳолининг бандлиги/ Аҳоли бандлиги/ Ишсизлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.05.2001 й. 223-сон "Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш бюроларини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.05.2001 й.

N 223



ВАҚТИНЧАЛИК БИР МАРТАЛИК ИШ

БИЛАН ТАЪМИНЛАШ БЮРОЛАРИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 25 июлдаги Ф-1218-сон фармойиши билан ташкил этилган фуқароларнинг ёлланиб (кунбай) ишлаши тўғрисидаги масалани ўрганиш бўйича Республика комиссияси томонидан фуқаролар томонидан вақтинчалик бир марталик ишлар бажарилиши масалалари ўрганиб чиқилди.

Таҳлиллар вақтинчалик бир марталик ишларни бажарувчи кўпчилик  шахслар, энг аввало ёшлар, ишга жойлашишда қийинчиликларга дуч келаётганлигини, зарур меҳнат кўникмалари, касблар ва малакага эга эмаслигини кўрсатди. Шу билан бирга фуқароларнинг муайян қисми вақтинчалик бир марталик ишларни бажариш баҳонаси билан ўз оилавий мажбуриятларини бажаришдан, ўз оилаларини моддий таъминлашдан бош тортишининг кўплаб ҳоллари мавжуд, улар паспорт тизими қоидаларини бузмоқдалар.

Жойлардаги ҳокимият ва бошқарув органлари томонидан кўрсатиб ўтилган ҳодисаларни туғдирувчи сабабларни ўрганиш бўйича ишлар жуда қониқарсиз олиб борилаётганлигини нормал ҳол деб ҳисоблаш мумкин эмас, кичик ва ўрта бизнесни, хизмат кўрсатиш соҳасини, касаначилик меҳнатини ҳамда аҳолини меҳнат фаолиятига жалб этишнинг бошқа шаклларини кенг ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар таъминланмаяпти.

Ишсизликнинг сабабларини ўрганиш ва уни бартараф этиш бўйича  аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг ва унинг жойлардаги органларининг ишини қониқарли деб бўлмайди. Меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш маҳаллий органлари томонидан ўтказилаётган бўш иш ўринлари ярмаркалари зарур самара бермаяпти, уларда вақтинчалик бир марталик ишларни изловчи шахслар, шунингдек мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар ва ташкилотлар фаол қатнашмаяпти.

Иш билан машғул бўлмаган аҳоли билан ишлаш, фуқароларни ишга жойлаштириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш юзасидан ички ишлар органлари, меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ўзаро ҳамкорлиги суст ташкил этилган.

Фуқаролар вақтинчалик бир марталик ишларга ёлланадиган ўз-ўзидан  шаклланаётган жойларда зарур жамоат тартиби ва зарур  ижтимоий-маиший шарт-шароитларнинг йўқлигига тоқат қилиб бўлмайди.

Вақтинчалик бир марталик ишларни бажарувчи фуқароларнинг меҳнат фаолиятини тартибга солиш, улар учун зарур ижтимоий-маиший шарт-шароитлар яратиш ва уларни ишга жойлаштиришга кўмаклашиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги (Обидов), Ички ишлар вазирлиги (Алматов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юқорида баён этилган салбий ҳолларни келтириб чиқарган сабабларни, шунингдек фуқароларни вақтинчалик бир марталик ишлар билан таъминлаш бозорини ташкил этишдаги жиддий камчиликларни бартараф этиш масъулияти  юклансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тузилмасида туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари ҳузурида филиал шаклида Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш бюролари ташкил қилинсин.

3. Қуйидагилар Вақтинчалик иш билан таъминлаш Бюроларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

вақтинчалик бир марталик ишларга ёлланишда фуқароларга кўмаклашиш;

вақтинчалик бир марталик ишларни бажарувчи фуқароларга янгидан ташкил этилган ва бўш иш жойларида ишга жойлашиш, касб-кор тайёргарлиги, ўз ишини ташкил этиш ва юритиш масалалари бўйича маслаҳат ва касбга йўллаш хизматлари кўрсатиш;

вақтинчалик бир марталик ишларни бажариш учун фуқароларни ёллашда иш берувчи хусусий шахсларга кўмаклашиш;

вақтинчалик бир марталик иш изловчи фуқароларни кенг хабардор қилиш учун хусусий иш берувчилар томонидан бериладиган иш турлари тўғрисидаги маълумотлар банкини шакллантириш;

вақтинчалик бир марталик ишга ёлланувчи фуқароларни вақтинчалик бир марталик ишларни бажаришда жамоат тартибига риоя қилиш, паспорт режими қоидалари, шунингдек меҳнат хавфсизлигининг асосий қоидалари тўғрисида  хабардор қилиш;

манфаатдор иш берувчилар ва вақтинчалик бир марталик иш изловчи шахслар иштирокида бўш иш ўринлари ярмаркаларини мунтазам равишда ўтказиш;

вақтинчалик бир марталик иш изловчи фуқаролар учун зарур ижтимоий-маиший шарт-шароитлар яратиш, овқатланиш шохобчалари ташкил этиш;

жамоат тартибини сақлаш, вақтинчалик бир марталик ишларни бажарувчи фуқаролар томонидан қонун ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш.


4. Қуйидагилар:

Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш Бюро тўғрисидаги намунавий низом 1-иловага мувофиқ;

Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш Бюронинг намунавий ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки:

Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш бюроси ҳузурида Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш бюроси ташкил этилаётган туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директорининг расмий тавсияси асосида тегишли ҳудудий меҳнат органи раҳбари томонидан лавозимга тайинланадиган директор раҳбарлик қилади;

Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш бюроси ходимлари ва Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш бюросида доимий равишда бўладиган шаҳар (туман) ички ишлар бўлимининг масъул ходими меҳнатига ҳақ тўлаш тегишли равишда туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ва ички ишлар бўлими томонидан амалга оширилади;

Бюроларни ташкил этиш ва сақлаб туриш, шу жумладан, Бюро ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

вақтинчалик бир марталик иш изловчи фуқароларга, шунингдек иш берувчи хусусий шахсларга хизматлар Бюро томонидан текин кўрсатилади.

Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш бюроси туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларининг Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг қарори билан ўрнатиладиган ва уларни сақлаш харажатлари Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган қўшимча ходимлари ҳисобидан бутланади.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги Бюролар ходимлари ўз лавозим мажбуриятларини бажаришлари устидан қатъий назоратни таъминласинлар, уларнинг вақтинчалик бир марталик иш изловчи фуқароларга нисбатан ўз хизмат мавқеини суиистеъмол қилишларига йўл қўймасинлар.

5. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

фуқаролар вақтинчалик бир марталик ишларга ёлланадиган жойларни ҳисобга олган ҳолда икки ҳафта муддатда Марказларнинг жойлаштирилишини белгиласинлар ва бир ой муддатда ушбу Марказларни ташкил этсинлар;

Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш бюролари ҳузурида овқатланиш шохобчалари ташкил этилишини ва иш изловчи фуқаролар учун бошқа зарур ижтимоий-маиший шарт-шароитлар яратилишини таъминласинлар;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда аҳолининг, биринчи навбатда касб тайёргарлигига эга бўлмаган ёшларнинг, аёлларнинг ва суднинг ҳукми билан жазони ўтаган шахсларнинг иш билан таъминланиши даражасини ошириш юзасидан дастурий мақсадли чора-тадбирларни ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар. Ушбу дастурларда кичик ва ўрта бизнесни, хусусий тадбиркорликни, касаначилик меҳнатини ривожлантириш, маиший хизматлар соҳасини кенгайтириш йўли билан фуқароларни доимий яшаш жойларида ишга жойлаштириш назарда тутилсин;

ички ишлар органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда вақтинчалик бир марталик ишларни бажариш учун доимий яшаш жойидан ташқарига мунтазам равишда  кетиб қолаётган, оилани моддий таъминлашга оид мажбуриятларини бажаришдан бош тортиб юрган, жамоатга зид турмуш тарзи олиб бораётган шахсларни улар доимий яшайдиган жойларда иш билан таъминлаш мақсадида мониторинг олиб борсинлар.


6. Ўзбекистон Почта ва телекоммуникациялар агентлиги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг буюртмалари бўйича Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказларини  зарур телефон алоқаси билан жиҳозласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, башарти вақтинчалик бир марталик ишлар Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказлари орқали бажарилса, бундай ишлардан олинган фуқароларнинг даромадларини солиқ солишдан озод қилишни назарда тутувчи амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни ўн кун муддатда ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.А. Худойберганов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 18 майдаги

223-сон қарорига

2-ИЛОВА


Вақтинчалик бир марталик иш билан

таъминлаш бюросининг намунавий

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

           









Туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига

кўмаклашиш маркази






































































Вақтинчалик бир марталик иш

билан таъминлаш бюроси

Бюро директори






































































































Ишга жойлаштириш бўйича мутахассис*




Ички ишлар органи ходими - 1 бирлик.










*) Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш бюроси маҳаллий меҳнат бозорининг конъюнктураси ва вақтинчалик бир марталик ишларнинг мавсумийлигини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг қарори билан қўшимча ходимлар ҳисобидан бутланади.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2001 й., N 5, 28-модда.