Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Тракторлар, ўзиюрар шассилар, трактор тиркамалари ва мелиоратив йўл-қурилиш машиналарини рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш, давлат рақами белгиларини бериш ва уларни алмаштириш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 28.04.2009 й. 1949-сон билан рўйхатга олинган КСХВ 30.03.2009 й. 53-сон Буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 28 апрелда 1949-сон

билан рўйхатга олинган

қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг

2009 йил 30 мартдаги

53-сонли буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Тракторлар, ўзиюрар шассилар, трактор

тиркамалари ва мелиоратив йўл-қурилиш

машиналарини рўйхатдан ўтказиш, қайта

рўйхатдан ўтказиш, давлат рақами белгиларини

бериш ва уларни алмаштириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 6 январдаги 8-сон "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги машина ва асбоб-ускуналарнинг техникавий ҳолатини назорат қилиш давлат бош инспекцияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1998 й., 1-сон, 1-модда) ҳамда 2008 йил 14 ноябрдаги 247-сон "2009 йилда қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш ва сотишнинг асосий параметрлари тўғрисида"ги қарорларига асосан тракторлар, ўзиюрар шассилар, трактор тиркамалари ва мелиоратив йўл-қурилиш машиналарини рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш, давлат рақами белгиларини бериш ва уларни алмаштириш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом талабларини бажариш мулкчилик шаклидан ва идоравий бўйсунувдан қатъи назар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар, шунингдек деҳқон ва фермер хўжаликлари ҳамда фуқаролар (бундан кейинги ўринларда машина эгалари деб юритилади) учун мажбурийдир.


2. Тракторлар, ўзиюрар шассилар, трактор тиркамалари ва мелиоратив йўл-қурилиш машиналарини (бундан кейинги ўринларда машиналар деб юритилади), рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш, рўйхатдан чиқариш, техник ҳужжатлар ва давлат рақами белгиларини бериш Давлат техника назорати инспекциясининг туман ва шаҳар инспекциялари (бундан кейинги ўринларда "Давтехназорат" инспекциялари деб юритилади) томонидан амалга оширилади.


3. Машина эгалари томонидан машиналар сотиб олинганда ёки қабул қилиб олинганда, шунингдек техник ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш лозим бўлганда, машинанинг техник ҳолатидан қатъи назар, 10 кун ичида "Давтехназорат" инспекцияларига мурожаат этишлари шарт.


4. Нотариуслар томонидан тасдиқланган машиналарни бошқа шахсга бериш билан боғлиқ ишончномалар ва ижарага бериш шартномалари нотариал тартибда тасдиқланган вақтдан бошлаб 10 кун ичида рўйхатдан ўтказиш учун "Давтехназорат" инспекцияларига тақдим этилади. Ишончномаларни ва ижара шартномасини ҳисобга қўйиш "Давтехназорат" инспекциялари томонидан белгиланган тартибда, тўлов ундирилмасдан амалга оширилади.


5. Машиналарни рўйхатдан ўтказишда "Давтехназорат" инспекциялари томонидан машинанинг техник ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларга машина тури, русуми, ишлаб чиқарилган йили, завод рақами, агрегатлар рақами, шунингдек машинани қайта рўйхатдан ўтказишда давлат рақам белгисининг мувофиқлиги текширилади.


6. Машиналарни рўйхатдан ва қайта рўйхатдан ўтказишда, техник ҳужжатлар ва давлат рақами белгисини беришда, шунингдек рўйхатдан чиқаришда "Давтехназорат" инспекциялари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 6 январдаги 8-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Машина ва асбоб-ускуналарнинг техникавий ҳолатини назорат қилиш давлат бош инспекцияси тўғрисида низомнинг 2-иловасига мувофиқ энг кам ойлик иш ҳақининг белгиланган коэффициентлари миқдорида йиғимлар ундирилади.


7. Машиналарни рўйхатдан ўтказиш ва бошқа ўзгартиришлар киритиш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳужжатлар тўплами "Давтехназорат" инспекцияларида камида 3 йил муддатда давомида сақланади (қайд этиш китоблари, қатъий ҳисобдаги "Давтехназорат" инспекциялари бланклари ва рақам белгиларининг кирим-чиқим дафтарлари бундан мустасно).


8. Машиналардан техник ҳужжатларсиз ва давлат рақам белгиларисиз фойдаланиш қатъиян таъқиқланади.



II. МАШИНАЛАРНИ РЎЙХАТДАН

ВА ҚАЙТА РЎЙХАТДАН

ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


9. Машиналарни рўйхатдан ўтказиш учун машина эгалари "Давтехназорат" инспекцияларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

мазкур Низомнинг 1, 2-иловаларига мувофиқ ариза;

машинанинг қонуний сотиб олинганлиги ёки берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

машина ишлаб чиқарилган заводлар томонидан берилган техник ҳужжатлар;

хорижий давлатлардан олиб келинган машиналарнинг божхона расмийлаштирувидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномаси;


10. Машиналар қуйидаги ҳолларда қайта рўйхатдан ўтказилади:

Машиналарнинг турган ўрни ёки машина эгаларининг яшаш жойи ўзгарганда, қуйидаги ҳужжатлар асосида:

мазкур Низомнинг 1, 2-иловаларига мувофиқ ариза;

техник ҳужжатлар (техник паспорт, техник талон);

машиналарнинг турган ўрни ўзгаришига асос бўлган ҳужжат (буйруқ, ижара шартномаси, ҳокимлик қарори);

машиналар турган ўрнининг "Давтехназорат" инспекциялари томонидан техник кўрикдан ўтказилганлиги ҳақидаги далолатнома;

жисмоний шахслар учун паспорт.

Машина эгаларининг номи ўзгарганда қуйидаги ҳужжатлар асосида:

мазкур Низомнинг 1, 2-иловаларига мувофиқ ариза;

номи ўзгарганлигини тасдиқловчи ҳужжат (номини ўзгартириш тўғрисида юқори турувчи орган ёки корхона, ташкилот ва муассасанинг қарорлари, фармойишлари ва буйруқлари);

жисмоний шахслар учун паспорт, фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганлигини тасдиқловчи ҳужжат (фуқаролик ҳолатини қайд этиш органи ёки суд органи томонидан берилган ҳужжат).

Машина эгалари ўзгарганда қуйидаги ҳужжатлар асосида:

мазкур Низомнинг 1, 2-иловаларига мувофиқ ариза;

нотариал идоралари томонидан берилган олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш, лизинг, сублизинг шартномалари, ворислик, мерос ва мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи гувоҳномалар;

суд қарори;

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси идоралари томонидан берилган ордер;

корхона, ташкилот ва муассасанинг рўйхатида бўлган машиналарни балансдан балансга ажратилганлиги тўғрисидаги қарорлари ва буйруқларининг нусхалари;

бир вазирликка қарашли ва бир молиявий тизимдаги ташкилотлар учун юқори органларнинг"Давтехназорат" инспекциялари рўйхатида бўлган машиналарнинг балансдан балансга бепул ажратилганлиги тўғрисидаги буйруғидан нусха.

Машинанинг рақамли агрегатлари ўзгарганда қуйидаги ҳужжатлар асосида:

мазкур Низомнинг 1, 2-иловаларига мувофиқ ариза;

рақамли агрегатлар қонуний сотиб олинганлиги тўғрисида ҳужжат (ҳисоб-маълумотнома, олди-сотди шартномаси, божхона гувоҳномаси, кирим касса ордери ва юк хати).



III. МАШИНАЛАРНИ РЎЙХАТДАН

ЧИҚАРИШ ТАРТИБИ


11. Машиналар қуйидаги ҳолларда рўйхатдан чиқарилади:

машиналар фойдаланишга яроқсиз деб топилганда;

машиналарнинг белгиланган хизмат муддати тугаганда.


12. Рўйхатдан чиқарилган машиналарнинг давлат рақам белгилари "Давтехназорат" инспекцияларига топширилади, техник ҳужжатларга ва қайд қилиш китобида тегишли белгилар қўйилади.



IV. ЯРОҚСИЗ ҲОЛАТГА КЕЛГАН ЁКИ

ЙЎҚОТИЛГАН ДАВЛАТ РАҚАМ

БЕЛГИЛАРИ, ТЕХНИК ҲУЖЖАТЛАР

ЎРНИГА ЯНГИСИНИ БЕРИШ ТАРТИБИ


13. Яроқсиз ҳолга келган ёки йўқотилган техник ҳужжатлар ва давлат рақам белгилари ўрнига янгиси машина эгаларининг аризасига давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан техник ҳужжатлар ва давлат рақам белгилари олиб қўйилмаганлиги тўғрисида тегишли белги қўйилгандан сўнг ҳужжатга "Дубликат" сўзи ёзиб берилади.

Янги техник ҳужжатлар ва давлат рақам белгилари машина техник кўрикдан ўтказилгандан сўнг берилади.


14. Яроқсиз ҳолга келган давлат рақами белгилари, техник ҳужжатлар "Давтехназорат" инспекциялари томонидан тегишли далолатномалар тузилган ҳолда чиқимга чиқарилади.



V. РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛГАН

МАШИНАЛАР ТЎҒРИСИДАГИ ЙИЛЛИК

МАЪЛУМОТНИ ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ


15. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Машина ва асбоб-ускуналарнинг техникавий ҳолатини назорат қилиш давлат бош инспекцияси томонидан "Давтехназорат" инспекцияларида рўйхатдан ўтказилган машиналар тўғрисидаги маълумотлар умумлаштирилиб, ҳар йили 20 февралга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига тақдим этилади.



VI. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


16. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Монополиядан чиқариш рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Фермер хўжаликлари уюшмаси ва "Ўзагромашсервис" уюшмаси билан келишилган.





1-ИЛОВА

Штамп

________________________________

(туман, шаҳар, Давлат техника

________________________________

назорат инспекцияси бошлиғи)


А Р И З А


Сиздан _________________________________________________________

                                                             (сўровнинг қисқача мазмуни)

________________________________________________________________

аризада қуйидаги ҳужжатларни илова қиламиз:

1. Машинани олинганлиги ҳақидаги фактура № __ "__" _______ 200_ й.

___________________________________________________дан берилган.

2. Машина чиқарилган заводдан берилган техник паспорт


Олинган машина ҳақида маълумот:

1.

Тури, номи

2.

Русуми

3.

Чиққан йили

4.

Чиқарган завод

5.

Техник паспорт №

6.

Завод №

7.

Двигатель №

8.

Шасси №

Хўжаликка келтирилган вақти ____________________________________

________________________________________________________________

(машина қачон ва қаердан олинган)


ҳужжатларни расмийлаштириш қуйидаги шахсга топширилади ______

______________________________________________________________га

(лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми)


ишонч билдирилади, ҳамда шахснинг _____________________________

имзоси тасдиқланади.


Раҳбар________________________                                    ____________

                           (фамилияси, исми)                       М.Ў.                       (имзо)


Бош ҳисобчи___________________                                    ___________

                                    (фамилияси, исми)                М.Ў.                       (имзо)


Давлат техника назорати инспекциясининг белгилари


Берилди: 1. Давлат рақам белгиси № ___________ серияси ___________

                 2. Техник паспорт № ______________ серияси ______________

Расмийлаштирилган сана "___" _________________ 20____ йил.


______________________________________________ "Давтехназорат"


инспекцияси бошлиғи ___________   _______________________________

                                                        (имзо)                                 (фамилияси, исми)





2-ИЛОВА

Штамп

________________________________

(туман, шаҳар, Давлат техника

________________________________

назорат инспекцияси бошлиғи)


________ йилда туғилган фуқаро __________________________________

                                                                                  (фамилияси, исми, отасининг исми)

________________________________________________________________

(яшайдиган манзилгоҳи)


фуқаролик паспорти № ________________ серияси __________________

_______________________ "____" _______________ 200__ й.да берилган.

Турар жойи _____________________________________________________

                                                                  (паспортда кўрсатилган жойи)

иш жойи ________________________

________________________________

              (касби, лавозими, вазифаси)

А Р И З А

_____________________________________________________

(сўровнинг қисқача мазмуни)

_____________________________________________________


Олинган машина ҳақида маълумот:

1.

Тури, номи

2.

Русуми

3.

Чиққан йили

4.

Чиқарган завод

5.

Техник паспорт №

6.

Завод №

7.

Двигатель №

8.

Шасси №

_______________________________________________________________

(машина қачон ва қаердан олинган)


Аризага куйидаги ҳужжатларни тақдим этаман :


1. ______________________________________________________________

(машинани, хар бир жиҳоз ва агрегатни қонуний сотиб олинганлигини

________________________________________________________________

тасдиқловчи ҳужжатлар)

2. Яшаш жойидан маълумотнома               3. Фуқаролик паспорти

"___"_________________20___й. ________________

__________________________               (имзо)

                 (фамилияси, исми)


Давлат техника назорати инспекциясининг белгилари


Берилди: 1. Давлат рақам белгиси № __________ серияси ____________

                 2. Техник паспорт № ______________ серияси ______________

Расмийлаштирилган сана "___" _________________ 20____ йил.

________________________________________________ "Давтехназорат"

инспекцияси бошлиғи ___________     ____________________________

                                                        (имзо)                             (фамилияси, исми)



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 18-сон, 231-модда.














































Время: 0.1837
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск